Боб. Бизнес субъекти, ундан манфаатдор тарафлар ва ташқи муҳИТ


-Чизма. Бошқарув тизими умумий схемаси



Download 0,63 Mb.
bet11/21
Sana01.06.2022
Hajmi0,63 Mb.
#627402
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21
Bog'liq
ХОНДАМИРГА

12-Чизма. Бошқарув тизими умумий схемаси.
Бошқрувнинг ушбу умумий тизими юқорирда келтирилган барча бошқарув тизимида иш юритаётган бизнес вакиллари учун қўлланилади. Чунки фаолиятни бошлашдан олдин бозорни ўрганиб, унинг ижобий ва
Шу каби ташкилий тузилмалар асосида бизнесмен ўз фаолиятини бошқаришни ташкил этади. Ташкилотни бошқаришнинг умумий тизимини қуйидаги чизмада кўриш мумкин (12-чизма).
салбий жиҳатлари, кейинги даврларда бўладиган ўзгаришларини инобатга олган ҳолда лойиҳа прогнози тайёрланади. Бозордаги ҳолат прогнози ижобий бўлган ҳолда кейинги босқич режалаштиришга ўтилади.
Режалаштириш босқичида бинес фаолиятини бошлаш, маҳсулот ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш ва ҳ.к.)ни ташкил этиш, хом-ашё бозорлари, уларнинг нархлари ва маҳсулот харидорлари ҳамда харажатларни қоплаш учун зарур бўлган миқдордаги маҳсулот сотиш масалалари ўрганилади.
Корхонанинг ташкилий дизайни - бизнесни юритиш учун хизмат қиладиган корхонанинг базавий архитектурасидир. Ташкилий дизайн фаолиятни ташкил этишда ишчи кучи ва имкониятлардан энг самарали фойдаланишни таъминлайди.
Корхонанинг ташкилий дизайни модели таркиби топшириқ, таркибий тузилма, жараён, мотивация тизими ва ходимлардан иборатдир (13-чизма).






  1. Чизма. Корхона ташкилий дизайни модели таркиби.

Корхона ташкилий тузилмаси ва дизайни уйғунлигининг оптимал вариантини топиш бошқарув фаолияти самарадорлигини таъминлайдиган омиллардан бири ҳисобланади. Улар уйғунлиги фаолиятнинг барқарорлигига хизмат қилувчи янги омил корхона бизнес маданиятни шаклланиши ва ривожланишига туртки бўлади.

  1. § Бизнесда ташкилий маданият.

Бизнес тузилмаларининг тадбиркорлик фаолияти маданий даражаси давлат, мижоз ва рақобатдош корхоналар билан муносабатларида намоён бўлади. Бизнеснинг пировард натижаси уни ташкил этиш маданияти ва этика қоидаларига риоя этилишига боғлиқдир. Бугун истеъмол бозорида корхоналарни банкротлиги ва фаолияти самарасизлиги айнан бизнес маданияти қоидаларига риоя этилмаганлиги билан характерланади.
Биз одатда маданият деганда, яхши кийиниш, чиройли сўзлаш, ўзига оро бериб юриш ва баланд овозда гапирмаслик каби ҳолатларни тушунамиз.
Ташкилий маданият - жамоанинг мақсадга эришиш учун ҳаракатларини рағбатлантирадиган умумий қадриятлари, рамзлар, эътиқод ва жамоа ҳулқ- атворлар тизимидир.
Корхоналарда бизнес маданият бир кун, икки кун ёки бир ҳафта, ойда шаклланадиган жараён эмас. У маълум вақт оралиғида бизнес таркибий тузилмалари, уларнинг аъзолари томонидан умумэътироф этиладиган ва жамоа томонидан қабул қилинадиган одоб-ахлоқ меъёрларидир.






Миссия

Ресурслар
(7$

Технология

Ташқи муҳит

Маҳсулот
Корхона ташкилий маданияти унинг мақсади асосида жойлашган ҳудуди, жамоа асосий аъзолари эътиқоди, қарашлари ва корпоратив ахлоқ қоидалар, ички ва ташқи муҳитдаги муносабатлар ҳамда ўзаро алоқалари негизи ҳисобланадиган қатъий меъёрлар, тамойиллар, ишонч ва қадриятлар асосида шаклланади (14-Чизма).
Корхона ташкилий маданияти

  1. Чизма. Корхона ташкилий маданияти шаклланиш муҳити.

Ташкилий маданияти корхонада ходимларнинг бир-бирларига бўлган муносабат, вазифалари ва ўз шахсий ҳаётий масалаларини ҳал этиши ҳамда корхонанинг ушбу воқеа ва ҳодисаларга ёндошувида намоён бўлади.
Бизнес ташкилий тузилмалар, улар шериклари фаолият давомида юзага келадиган муаммоли вазиятларда умумэътироф этилган ушбу қоидаларга таяниб иш кўрадилар. Ушбу меъёрларга амал қилиш барча ходимлар ва уни эътироф этган шериклар учун мажбурий ҳисобланади.
Корхона ташкилий маданиятини ходимларга мажбуран сингдириб бўлмайди. У ходимлар томонидан онгли равишда эътироф этилганда яхши
самара беради. Тадқиқотчилар бизнес ташкилотларида ташкилий маданияти шаклланиши ва ўзгаришини ташкилот ҳаётийлик босқичлари жараёнлари билан боғлиқлиқда ўрганиш зарур деб ҳисоблайдилар.
Корхона маданияти уни ташкил этиш ғояси пайдо бўлган даврдан бошлаб шакллана бошлайди. Ушбу даврда ташкилий маданият чақалоқ каби бўлади ва атрофдагилардан ўзига кўпроқ эътибор талаб этади. Шу даврда муаллифда ўз ғоясини амалиётга жорий этишга бўлган иштиёқи баландлиги сабабли хатога йўл қўйиш хавфи юқори бўлади. Ташкилий маданиятнинг ушбу босқичида корхона раҳбарининг таваккал қилиш қобилияти ва бошқалар фикрини қадрлаш хусусиятлари муҳим аҳамиятга эга бўлади.
Корхона ташкилий маданияти иккинчи босқичи унинг иш юритиш архитектураси ва жамоада етарли уюшқоқлик шаклланмаган даврида юз беради. Ушбу босқич қийинчилик, иқтисодий ночорликлар ва яшаш учун курашлардан иборат бўлади. Иқтисодий ночорликни бартараф этиш корхона ташкилий маданияти ва ҳамжиҳатлиги натижаси, муваффақиятсизлик эса синов ҳамда келгуси қийинчиликлар учун сабоқ бўлади.
Иқтисодий ночорлик ва муваффақиятсизликларни енгиб ўтишдан сўнг корхона ташкилий маданиятининг кейинги ўсиш босқичи бошланади. Бозор иштирокчилари кўз ўнгида корхоанинг иқтисодий қийинчилик ва вақтинчалик муваффақиятсизликлардан қўрқмай, жамоа ҳамжиҳатлиги билан ижобий ечим топиб фаолият олиб бориши, мижозларда корхонага нисбатан ҳурмат ва ишончни шакллантиради. Ушбу босқичда корхонанинг ҳалол ва масъулиятли ишлаши унинг келажагини белгилаб беради. Чунки ушбу босқичда йўл қўйилган ҳар бир хато корхонага нисбатан пайдо бўлган ишончни шубҳа остига қолишига сабаб бўлади. Корхона ташкилий маданиятнинг ушбу босқичида жамоа ва раҳбарият ўртасидаги муносабатлар тўлиқ ўз ўрнини топмаган бўлади. Шу сабабли масъулиятни ходимлар раҳбарга, раҳбар эса ходимларга юклашга ҳаракат қилади.
Замонавий бизнес ташкилотларида раҳбар ходимларга ваколат беришга, уларни қарор қабул қилишдаги масъулиятини оширишга эътибор қаратмоқда. Ташкилий маданиятнинг ўсиш босқичида корхона ва ташқи муҳит ўртасидаги муносабатлар зарарли бўлиши мумкин. Шу сабабли корхона ушбу босқичда кўп таваккал ва хатолар қилишига тўғри келади.
Корхонада ташкилий маданиятни шаклланиши кейипги босқичи кўп адабиётларда “ёшлик босқичи” деб аталади. Ушбу босқичда корхона узоқ ва оғриқли даврни бошидан кечиришига тўғри келади. Корхона ўз ваколатларини ходимларга зиммасига ўтказиб, ташкилий тузилмани янгиланишига сабаб бўлади. Мазкур босқичнинг муваффақият корхона раҳбари професоналлигига боғлиқ бўлиб, раҳбар томонидан қўлланилган чора-тадбирлар эвазига корхонада аҳиллик ва ҳамжиҳатлик юқорилиги таъминланади.
Ёшлик босқичининг самарали якунланиши корхона ташкилий маданиятини “гуллаш босқичи”га олиб чиқади. Ушбу босқич корхонанинг билимлар, мақсадлар, имкониятлар ва уларга эришиш воситаларининг ўзаробоғлиқлигини таъминловчи босқич ҳисобланади. Агар корхона ушбу босқичда эришган муваффақиятларидан эсанкирамай, янги кучлар жалб этиш ва янги имкониятлар қидириб, доим янгиланишга интилса, унинг гуллаш босқичи бардавом бўлади. Акс ҳолда барқарорлик босқичи юзага келади.
Барқарорлик босқичи” корхонада ўз гуллаш давридан сархуш бўлиб хушёрликни йўқотганда бошланади. Ушбу босқичда корхона томонидан илмий тадқиқотлар учун маблағлар ажратиш камайтирилади ва оддий ривожланиш йўли танланади. Корхона ўтган муваффақиятлар билан чегараланиб, янгиланишга интилмайди ва натижада ривожланиш тўхтайди.
Гуллаш” ва “Барқарорлик” босқичлари корхонанинг ўрта ёшини белгилайди. Ушбу даврда корхона шиорлари ва маданияти мустаҳкамловчи ҳужжатлар яратилади. Ушбу босқичларда орлиғида корхона жамият ва бозорда ўз ўринини топади.
Барқарорлик босқичи”дан кейин корхона ҳаётидаги аристокртизм босқичи бошланади. Ушбу босқичнинг ўзига хос хусусиятлари илмий тадқиқотларга маблағ ажратиш камайиб бориши ва назорат ҳамда суғурта ва ободонлаштириш масалаларига эътибор кучайишида намоён бўлади. Ташкилот имиджи муомала, хулқ-атвор ва кийим-кечакка мувофиқлик билан ифодаланади. Янги инновациялар қўллаб-қувватланмайди натижада ходимлар корхонани эмас, балки ўзларини яшаб қолиши учун ҳаракат қилади. Ушбу ҳолатлар корхонада янги босқич юза келишини англатади.
Корхона ҳаёт жараёнинг янги босқичи “дастлабки бюрократия” ҳисобланади. Ушбу босқичда раҳбар корхона омадсизлиги учун ходимларни айблайди. Кадрлар қўнимсизлиги ўсади, доимий ишловчилар сони камаяди, ходимлар доимий янгиланиб боради, раҳбарият ўзгармайди. Корхонада бир- бирини айблаш ҳолатилари сони ортиб боради, ҳеч ким ўзидан айб қидирмайди. Ушбу ҳолатлар корхона ҳаёт жараёнларини оғирлаштириб, уни сўнги босқичга ўтиб қолишига сабаб бўлади.
Корхона ҳаёт жараёни сўнги даври “бюрократия ва якун” босқичи ҳисобланади. Ушбу босқичда жамода бир-бирига ишонч йўқолади. Фаолият тўғрисидаги ахборотлар ходимлар томонидан яширилади. Бундай ҳолатларни бизнес натижасига салбий таъсир этишига раҳбарият эътибор қаратмайди. Натижада бизнес ташкилотининг қадриятларига тўлиқ путур етади ва ушбу ҳолатлар корхонани банкрот бўлиши ёки бўлиниб кетитттига. сабаб бўлади.
Корхона ҳаёт жараёни босқичлари мазмун-моҳиятини таҳлил қилиттт натижасида ташкилий маданиятни шакллантириш ва уни жамият тарққиёти асосида доимий равишда янгилаб бориш зарурлигини кўрсатмоқда. Шундай ёндошув бизнес ташкилоти фаолияти узоқ муддат ва барқарор равишда давом этишини кафолатлайди.
Корхона ташкилий маданияти ўзига хос хусусиятлари қуйидаги ҳолатларда намоён бўлади.

  1. Ходимнинг корхонада ўз ўрнини билиши.

  2. Киришимлилик ва мулоқат тили.

  3. Бу ҳолатлар ёзма, оғзаки ва новербаль мулоқат шакллари, «қўнғироқ ҳуқуқи» ва ошкора муносабатларда ўз ифодасини топади.

  4. Мулоқатлар ҳудудлар, соҳалар каби хусусиятларга кўра абвиатуа, имо-ишора, жаргон каби кўринишларда амалга оширилиши мумкин.

  5. Ташқи кўриниш, кийим ва ишхонада ўзини тутиш

  6. Одатлар, ейиш-ичиш, анъаналар. Яъни, Ходимларни овқатланиш тартиби, уйдан олиб келиш, буфет кафе хизматидан фойдаланиш, ташқарига чиқиб овқатланиш, жамоавий овқатланиш. Раҳбарлар, бўлим бошлиқлари ва ходимларни бирга овқатланиш одатлари.

  7. Иш вақтига муносабат ва ундан фойдаланиш.

  8. Жамоа аъзолари ўртасидаги муносабатлар тизими. Яъни, Ёши, жини, мақоми, илмий салоҳияти , билими, тажрибаси, даражаси бўйича муносабатлар тизими шаклланииши. Мулоқатнинг расмийлашиш даражаси, ходимларни қўллаб-қувватлаш имконияти ва низоларни ҳал этиш тартиблари.

  9. Корхонадаги қадриятлар. Нима мумкин, нима мумкин эмас. Ходимлар учун корхонадаги қадрли нарсалар.

8. Ходимлар хулқ атворига бўлган муносабат.

  1. Ходимларнинг ишончи нимага қаратилгани. Яъни, ходимлар раҳбарга ишончи, адолат тизими мавжудлиги. Жамоа аъзолари, ҳамкасблар ва мижозлар билан муносабатлар.

  2. Ходимни малакаси ва билимини ошириш тизими.

  3. Ўз билими ва тажрибасини ошириш имкониятини яратилганлиги, уни қўллаб-қувватлаш шарт-шароитлари мавжудлиги.

  4. Меҳнат этикаси ва раҳбатлантириш тизими. Меҳнат шарт- шароитлари яратилиши, хизмат вазифалари тўғри тақсимланиши.

Кўпчилик корхоналарда ходимнинг ички маданияти ва ўз ўринини билиши қадрланади. Айрим корхоналарда ходимнинг ўз кайфиятини ошкор қилиш ҳолати рағбатлантирилади. Лекин ходимларнинг баъзи бирлари якка ҳолда ишлаганда яхши самарага эришади. Корхонада ҳамкорликда яхшироқ ижобий натижасига эришадиган ходимлар ҳам кўпчиликни ташкил этиши мумкин.
Ходимлар корхона ташкилий маданиятини шакллантитришнинг асосий омили ҳисоблансада, ташкилий маданият менеджерлар ва раҳбарлар томонидан яратилади ва шакллантирилади
Корхона ташкилий маданиятнинг таназзулга учраши ҳам айнан менеджерлар ва раҳбарларни ҳатти-ҳаракатлари оқибатида содр бўлиши мумкин. Менеджерлар ва раҳбарларнинг ҳаракатлари оқибатида корхона юзага келган қуйидаги ҳолатлар мавжудлиги корхона ташкилий маданияти таназзулига сабаб бўлиши мумкин:

  • ходимларнинг раҳбарият позициясида норозилиги;

  • бошқарувчилар томонидан ишхонанинг асосий қадриятларини шакллантира олмаганлиги;

  • корхонада ўзига хос “жаргон” ва “фольклор”ларни мавжуд эмаслиги;

  • меҳнатга йўналтиришда қўрқитиш усулларидан фойдаланиш;

  • алоҳида ходимларни рағбатлантириш йўлини тутиш.

Ушбу ҳолатларга қарама-қариши бўлган ҳамда устувор вазифаларни ҳал этиш ва карьера ўсишини таъминлайдиган ташкилий маданиятни шакллантириш корхонани таназзулдан сақлайди.

  1. §. Бизнес ташкилотлари уюшмалари.

Бозор иқтисодиёти шавқатсиз рақобат курашлари асосида амал қиладиган иқтисодий тизим ҳисобланади. Бозордаги вазият тез ўзгарувчан бўлиб, ушбу ўзгаришглар кичик бизнес субъектларининг ҳолатига ўз таъсирини ўтказади. Натижада ушбу ўзгаришлар таъсирида улар қийин иқтисодий аҳволга тушиб қолиши мумкин.
Бизнеснинг қийин аҳволга тушиши нафақат бизнесмен учун, балки меҳнат жамоаси, давлат ва жамият учун ҳам салбий оқибатлар келтириб чиқаради.
Биринчидан, бизнесмен ўз мулкидан ажралади. У иқтисодий қийинчилиги сабабини ўзидан эмас ташқаридан қидиради, яъни ўзининг аҳволи учун давлат сиёсатини ёки рақобатчисини, ёхуд меҳнат жамоасини айблайди.
Иккинчидан, ишсизлар сони кўпайди, натижада давлатнинг ижтимоий ва иқтисодий юки кўпаяди. Чунки ишсизларни иш билан таъминлаш ва уларга ишсизлик нафақаси тўлаш муаммолари юзага келади. Бу давлатга қўшимча ижтимоий ва иқтисодий юк бўлиб ҳисобланади.
Учинчидан, давлат бюджети даромади камаяди. Бизнес ташкилоти ўз фаолияти натижасидан оладиган даромадини бир қисмини солиқ сифатида давлат бюджетига тўлаб беради. Корхонанинг бозорда касод (инқироз)га учраши натижасида бюджетга келадиган солиқ тушуми йўқолади.
Тўртинчидан, бозорда тақчиллик пайдо бўлади. Бизнес ташкилоти бозор ўз фаолияти натижасида маҳсулот ёки хизмат етказиб берган, лекин унинг инқирози ушбу маҳсулот ва хизматларни бозорда камайишига олиб келади.
Натижада бозорда юзага келган тақчиллик нарх-навонинг ўсишига сабаб бўлади.
Бешинчидан, инфляция миқдори ошади. Бозорга бизнес ташкилоти томонидан етқазиладиган маҳсулот ва хизматлар камайиши эвазига содир бўлган нарх ўсиши инфляция миқдорининг ўсишини тезлаштиради.
Ушбу ҳолатларни олдини олиш тадбиркорлик субъектларида ўз фаолиятларини ягона тизим асосида ташкил этиш заруриятини келтириб чиқаради. Ушбу ҳаётий заруриятни тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида тадбиркорлик фаолияти субъектларига ўз бизнесини юритиш учун маълум бир ҳуқуқлар берилган ва уларни ҳимоя қилиш тизими яратилган. Тадбиркорлик субъектлари:
У қонун ҳужжатларида тақикданмаган ҳар қандай фаолиятни амалга ошириши;
У юридик шахс бўлган бошқа тадбиркорлик субъектларининг муассислари (иштирокчилари) бўлиши;
У мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиши;
У ўз фаолияти йўналишларини, товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчиларни ва ўз товарларининг (ишларининг, хизматларининг) истеъмолчиларини мустақил равишда танлаши;
У монопол корхоналардан ташқари барча субъектлар тадбиркорликдан чекланмаган миқдорда даромад (фойда) олиши;
У ўз товарларини (ишларини, хизматларини), ишлаб чиқариш чиқиндиларини бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб, мустақил равишда белгиланадиган нархлар ва тарифлар бўйича ёки шартнома асосида реализация қилиши;
У барча ишлаб чиқариш харажатларининг ўрни қопланиб, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин қолган даромадни (фойдани) эркин тасарруф этиши;
У кредитлар олишга, бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг пул маблағларини ҳамда ўзга мол-мулкини шартнома шартлари асосида жалб этишга, шу жумладан биноларни, иншоотларни, ускуналарни ва ўзга мол- мулкни олишга ва (ёки) текин, ижарага (лизингга) олишга ҳамда уларни тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга йўналтириши;
У ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириши;
У хорижий банкларда ҳисоб рақамлар очиши.
Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятларини
мувофиқлаштириш, шунингдек ўз ҳуқуқлари ва манфаатларини ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида нотижорат ташкилотлар бўлган ассоцация (уюшмалар, иттифоқдар)ларга ва бошқа бирлашмаларга бирлашиши мумкин. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари бирлашмалари республика аҳамиятига эга ва маҳаллий бирлашма, уюшма шаклида ташкил этилиши мумкин.
Дунё иқтисодий ривожланиши тарихига назар солинса, қадимдан турли касб эгалари ўз бизнесларини ҳимоя қилиш учун ҳамкасблари ҳамда бошқарув билан ҳамкорлик қилиб келганлигини кўриш мумкин.
Қадимда косиблар, қассоблар, нонвойлар, баззолар, савдогарлар, қандолатчилар уюшмалари ва халқаро савдо учун карвон ташкил этиш механизмлари мавжуд бўлган. Улар раҳбарлари касб эгалари муаммоларини биргаликда ҳал қилиш, қийин вазиятларда бир-бирини қўллаб-қувватлаш ҳамда давлат раҳбари билан сиёсат ишлаб чиқишни ташкил этган.
Замонавий бизнесдан бозорда барқарор фаолият юритиш ва унинг ўзгаришларига бардош бериш, мослашиш масалаларини баҳамжиҳатлик билан ҳал этиш учун юридик ва жисмоний шахслар томонидан ихтиёрийлик асосида бизнес ассоцациялар, яъни иттифоқ, бирлашма, палата, гильдия каби нотижорат ташкилотлари ташкил этилмоқда.
Тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятларини мувофиқлаштириш, шунингдек ўз ҳуқуқлари ва манфаатларини ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида нотижорат ташкилотлар бўлган ассоциация (уюшма, иттифоқ)ларга ва бошқа бирлашмаларга бирлашиши мумкин. Ассоциациянинг асосий турларига қуйидагилар киради:

  • концерн,

  • хўжалик бирлашмалари;

  • консорциум;

  • бизнес ҳамкорлик уюшмаси.


Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish