Концерн- умумий манфаатлар, шартномалар, капитал ва биргаликдаги фаолиятда иштирок этиш мақсадида ташкил этилган корхоналар бирлашмаси бўлиб. Одатда концерн аъзолари катта мавкега эга бўлган ва холдинглар асосий пакет акцияларини назорат қилувчи йирик корхона атрофида бирлашади. Концернлар асосан ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида ташкил этилади. Концерн аъзолари бошқа уюшмаларга аъзо бўлиши мумкин эмас. Концерн фаолиятига умумий раҳбарлик, молиявий ва иқтисодий масалалар бўйича қарор қабул қилиш ҳамда концерн фаолиятини назорат қилиш Ҳайъат томонидан амалга оширилади. Концерн тезкор фаолияти директорлар кенгаши томонидан бошқарилади.
Хўжалик бирлашмаси-корхоналарнинг ишлаб чиқаришни
мувофиқлаштириш, хўжалик фаолияти ихтисослашувни чуқурлаштириш ва молиявий-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш ҳамда моддий ресурслар билан таъминлашни самарали ташкил этиш мақсадларида ташкил этиладиган шартномавий бирлашмадир. Бирлашмада иштирок этувчи корхоналарга нисбатан қаттиқ чекловлар қўйилмайди, шартнома иштирокчилари бошқа уюшмаларга ихтиёрий равишда, бирлашма розилигисиз аъзо бўлиши мумкин.
Консорциум - иқтисодий мустақил фирмаларнинг вақтинчалик бирлашмаси ҳисобланади. Консорциум катта буюртмалар олиш ва улар ижросини биргаликда таъминлаш мақсадларида келишув асосида ташкил этилади. Консорциум фаолияти улар аъзоларидан ҳисса олувчи корхона томонидан мувофиқлаштирилади. Фаолият натижаси бўйича консорциум аъзолари буюртмачи олдида солидар тартибда жавобгар бўлади, Одатда, консорциумнинг ҳар бир аъзоси буюртма миқдорининг 8-10 фоиз улуши даражасида жавобгар ҳисобланади. Ушбу миқдордан ошган зарар эса барча аъзолар ўртасида иштирокчилар улушига мутаносиб равишда тақсимланади.
Бизнес ҳамкорлик уюшмаси - жамоат ташкилоти бўлиб, хорижий мамлакатлар ва шериклар билан ташқи иқтисодий алоқаларни кучайтириш мақсадида жамоат бирлашмаси сифатида ташкил этилади. Бизнес ҳамкорлик уюшмаси маблағлари иштирокчиларнинг миллий ва хорижий валютадаги пай бадаллари ҳисобидан шакллантирилади.
Ушбу бизнес ассоцацияларни ташкил этиш ва фаолиятлари асослари
қ
о Тадбиркорлик фаолияти субъектлари бирлашмаларининг ташкил энтилиши, фаолият кўрсатиши, қайта ташкил этилиши ва тугатилиши билан убоғлиқ муносабатлар қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. н Мамлакатимизда ушбу тоифадаги ташкилотлар ташкил этиш ва фаолиятининг ҳуқуқий асослари қуйидаги меъёрий ҳужжатлар ҳисобланади: и • Ўзбекистон Республикасининг Конститутцияси (34-модда); л • Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси;
и • Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти
кркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни янги таҳрири;
• Ўзбекистон Республикасининг "Нодавлат нотижорат
машкилотлари тўғрисида"ги Қонуни;
е • Ўзбекистон Республикасининг "Нодавлат нотижорат
ъашкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонуни; ё • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 рдекабрдаги «Фуқаролик жамияти институтларини ривожлан-тиришга нўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2085-сонли ақарори.
р Бизнес уюшмаларнинг аҳамияти уларнинг ихтиёрий бирлашувида ўз ифодасини топади. Бизнесмен агар ихтиёрий аъзо бўлса, уюшма аъзоларини ўзининг рақиби деб эмас, ҳамкори деб ҳисоблайди.
б Уюшмалар бизнесменларга янги ғоялар, уларни амалга ошириш, инновацион лойиҳалар ишлаб чиқиш ва бизнес оламидаги янгиликлар ҳамда улларни аҳамияти тўғрисида аниқ тасаввур ва тушунчаларга эга бўлиш имкониятини беради. Уюшма мазкур ишларни ташкиллаштириш ва амалга нширишни мувофиқлаштиради ҳамда давлат органлари билан муаммоларни ҳал қилади, қонунчиликда мавжуд камчиликларни бартараф этиш тўғрисида ваколатли органларга ўз таклифларини киритади.
а АФЗАЛЛИКЛАР:
р
т
и
б
г
а
Уюшма аъзолигининг эркинлиги;
Бозорда уюшма аъзолари умумий манфаати бўйича тадқиқотлар олиб бориш;
Ярмарка, кўргазмалар, реклама нашрлари, ўқув семинар, тажриба алмашиш имкониятлари яхшиланади;
Юзага келган муаммоларни биргаликда ҳал этиш, ўзаро ҳамкорлик қилиш имконияти ортади;
Низоларни судсиз ва тез ҳал этиш учун шарт шароит яратилади:
Инвестор ва йирик битимлар ижроси тез бажариш имконияти юзага келади;
Солиқ, бизнес, бухгалтерия ҳисоби бўйича муамморларни ҳал этиш, маслаҳатлашиш шароитлари яратилади.
КАМЧИЛИКЛАР:
Қарор қабул қилиш муддати узоқ бўлиши;
Қабул қилинган қарор ижроси учун масъулиятнинг аниқ эмаслиги;
Қабул қилинган қарор барча аъзолар манфаатини тўлиқ ифода этмаслиги;
Уюшма йиғилишлари учун қўтттимча. вақт талаб этилиши.
Республика аҳамиятига эга бўлган юридик шахслар бирлашмаси
қатнашчилари икки ёки ундан кўп маъмурий-ҳудудий тузилмалар, яъни Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятлар ҳудудларида жойлашган бирлашмалар ҳисобланади. Юридик шахсларнинг ушбу тоифага кирадиган бирлашмалари ва Тошкент шаҳрида жойлашган юридик шахслар бирлашмалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилади.
Маҳаллий бирлашма (уюшма)лар айни бир ҳудудда жойлашган юридик шахслар бирлашмаларидир. Юридик шахсларнинг ушбу тоифадаги бирлашмалари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар адлия идорларида рўйхатдан ўтадилар.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги рўйхатга олувчи орган сифатида юридик шахслар бирлашмалари томонидан ўзларининг таъсис шартномалари ва уставларига риоя этишлари устидан назоратни амалга оширади. Юридик шахслар бирлашмалари томонидан рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш тартиби бузилган тақдирда, шунингдек, юридик шахслар бирлашмалари томонидан таъсис ҳужжатларига риоя қилинмаганда, яъни корхоналар хўжалик фаолиятига аралашиш ва бошқа шу каби ҳолатларга йўл қўйилганда, адлия органи даъвосига кўра бирлашмага иқтисодий суд орқали базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида жарима ундириб олиниши мумкин.
Агар юридик шахслар бирлашмалари улардан жарима ундириб олингандан кейин амалдаги қонун ҳужжатларини бузишни давом эттирса ҳамда таъсис ҳужжатларида белгиланган ваколатлардан четга чиқса, рўйхатга олувчи орган уларни тугатиш тўғрисидаги даъво билан иқтисодий судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
Мамлакатимизда ҳам бир қатор бизнес уюшмалар мавжуд бўлиб, уларни кўпчилиги фаолиятини ташкил этишда давлат ташаббус кўрсатган. Бу ҳолат режали иқтисодиётдан бозор иқтисодиётига ўтган давлатларга хос хусусият ҳисобланади. Лекин амалга оширилаётган ислоҳотларда давлат ташаббуси билан ташкил этилган бизнес уюшмаларни босқичма-босқич тўлиқ бизнес вакиллари ихтиёрига ўтқазиш режалаштирилган. Ўзбекистонда ҳозирда мавжуд қуйидаги каби бир қатор бизнес уюшмалар фаолият олиб бормоқда:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси
Ўзбекистон Бизнесни ривожлантириш» уюшмаси;
«Ўзбекистон Экспортчилари» уюшмаси;
“Ўзчармсаноат” уюшмаси;
Жанубий Корея-Ўзбекистон бизнес уюшмаси;
Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси ;
Ўзбекистон ишбилармон аёллар Ассоциацияси.
Бизнес вакиллари ушбу уюшмалари ҳозирда уларнинг манфаатларини ҳимоя қилишда иштирок этиш билан бирга, бизнес ҳамкорликнинг янги жиҳатлари бўйича маҳаллий ҳамда хорижий алоқаларни мустаҳкамлаш учун хизмат қилмоқда.
§. Давлат бошқаруви ва ижтимоий жавобгарлик.
Мамлакатни ривожланиши ва барқарор фаолияти унинг бизнес билан ҳамкорлигига боғлиқдир. Давлат ва бизнес ўртасида тўғри ва манфаатли алоқа шаклланса унинг натижасидан давлат, жамият ва бизнес манфаат кўради, чунки ушбу муносабатлар тизимида муштараклик мавжуддир. Агар манфаатлар муштараклиги тамойили бузилса, барча тарафлар ундан зарар кўради. Шу сабабли ривожланган давлатлар ушбу тарафлар манфаатлари балансини ушлаб туришга ҳаракат қилади.
Давлат ва бизнес ўртасидаги муносабатлар уларнинг катта, ўрта ёки кичик бўлишидан қатъий назар доимо мураккаб, кўп даражали ва ўлчовли ҳодиса сифатида уларнинг бажарадиган ролига боғлиқ равишда кундалик ҳаётда ва жамият ҳаётининг турли жиҳатларда акс этади. Давлатнинг бизнес билан ҳамкорлиги иш билан бандлик, иқтисодий ўсишни таъминлаш, хусусий мулкни ривожлантириш ва ҳимоя қилиш ҳамда фуқаролар турмуш даражасини яхшилашга қаратилган манфаатларда намоён бўлади.
Давлат ва бизнеснинг ўзаро ҳамкорлиги давлатнинг инновацион ривожланиш даражасига қараб индустриаль ва инновацион тизимларга бўлинади. Индустриаль ҳамкорлик тизимидаги давлат ва бизнес ўртасидаги муносабатларда давлат фақат мувофиқлаштириш ролини бажаради (15- чизма).
ДАВЛАТ
Чизма. Давлат ва бизнес ҳамкорлиги индустриаль тизими
мазмуни.
Ушбу тизимда давлат бизнесни ташкил этиш, уни юритиш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунлар ва қоидаларни таъминлайди. Худди шунингдек жамиятда фанни ривожлантириш стратегиясини белгилайди, уни молиялаштиришни амалга оширади. Фаннинг илғор ишланмаларини бизнесга йўналтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади.
Илм-фан вакиллари томонидан яратилган ишланмаларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш механизмларини ҳам шакллантиради. Мазкур ривожланиш тизимида бизнес ва фан бири-биридан мустақил равишда фаолият юритади ҳамда улар ўртасидаги корпоратив ҳамкорлик фаолияти суст бўлади.
Давлат ва бизнеснинг ҳамкорлиги инновацион ривожланиш тизимида бирмунча муваффақиятли кўринишга эга бўлади. Ҳамкорликнинг ушбу тизимида манффатлар муштараклиги тамойили яққол ўз ифодасини топади. Давлат ва бизнес ҳамкорлиги фаннинг фаол иштироки туфайли янги кўринишига эга бўлади. Ушбу тузилмаларнинг ўзаро ҳамкорлиги натижалари жамият ва давлат ривожланишини юқори чўққиларга олиб чиқилишига сабаб бўлади (16-чизма).
ДАВЛАТ
Чизма. Давлат ва бизнес ҳамкорлиги инновацион ривожланиш
тизими мазмуни.
Давлат ва бизнес ҳамкорлиги инновацион ривожланиш тизимида давлат, бизнес ва фан бир мақсад амалга оширилаётган фаолият натижаси самарали бўлиши эвазига кўпроқ фойда олиш учун биргаликда ҳаракат қилади. Ушбу тизимда давлат бизнес ва фанни ривожлантириш стратегиясини бизнес субъектлари манфаатлари асосида ишлаб чиқади. Қонунчилик билан давлат бизнеснинг фанни молиялаштириш фаолиятини рағбатлантиради. Фан ва бизнес ўртасида стратегик шериклик ривожланади, илмий ишланмалар бизнесга тўғридан-тўғри йўналтирилади. Натижада фандаги янгилик тезкорлик билан ўз истеъмолчиларига етиб боради.
Фаннинг бизнес буюртмалари бўйича реал муаммолар ва янги ғоялар асосида илмий тадқиқотлар олиб бориш механизми яратилади. Бизнес субъектлари илмий тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик қилиш билан бирга ўз таркибий тузилмаларида илмий тадқиқотлар бўйича гуруҳлар, лойиҳалар шакллантиради. Ушбу тизимнинг энг ижобий жиҳати фан ва бизнеснинг корпоратив ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ҳамда фанни ривожланишини таъминлайди.
Маълумки ҳар қандай ҳамкорлик фаолиятига тарафларнининг манфаати ҳукумронлик қилади. Давлат, бизнес ва фаннинг ўзаро ҳамкорлиги натижасида тарафларнинг қуйидаги манфаатларига эришилади:
барча тарафлар даромадлари кўпаяди;
истъмол бозорида тўкинчиликга эришилади;
товар, маҳсулот ва хизматлар сифати ошади;
жамият ва иқтисодиёт ривожланади;
илм-фан ривожланади;
аҳоли турмуш даражаси ва сифати ортади.
Ушбу манфаатларга тўлиқ эришиш давлат ва бизнес ўртасидаги ҳамкорликда тарафларнинг ҳуқуқ, мажбурият ва жавобгарлигини тўғри тақсимлашга боғлиқдир. (17-чизма).
17-чизма. Давлат ва бизнес ҳамкорлигида функциялар тақсимоти йўналишлари.
Ушбу йўналишларда давлат ва бизнес ҳамкорлигини ташкил этитттда. амалга ошириладиган вазифалари кўламидан келиб чиқиб тарафларнинг ҳуқуқ, мажбурият ва жавобгарлигини белгилашда бизнес вакиллари иштирокини юқори ва эркин таъминлаш зарур ҳисобланади. Чунки йўналишлар бўйича амалга оширишнинг молиялаштириш муддатлари, ҳудудларнинг стратегик ривожлантириш ва инфратузилма объектлари харажатларини маблағ таъминоти бизнес субъектларига боғлиқ бўлади. Молиялаштириш тартиблари ва ҳамкорлик объектларидан фойдаланиш муддатлари ушбу лойиҳалар инвестори ҳисобланадиган бизнес вакили учун муҳим аҳамиятга эгадир.
Ривожланган ҳамда ривожланаётган давлатларнинг давлат ва бизнес ҳамкорлигини тажрибаларини ўрганиш ушбу фаолиятни ташкил этишда бир қанча моделлардан фойдаланилганлигини кўриш мумкин (18-чизма).
18-Чизма. Давлат ва бизнес ҳамкорлиги моделлари ва уларнинг
мазмуни.
Давлат ва бизнес ҳамкорлигини ташкил этишнинг назарий моделида улар ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий муносабатлар тўлиқ бозор иқтисодиётининг назарий жиҳатдан баён этилган тамойиллари асосида шаклланади. Ушбу моделда иқтисодий муносабатлар эркин тарзда амалга оширилади, бозорда рақобат таъминланади, монополиялар чекланади ва давлат бюджети даромадларининг тақчиллик даражаси қандай бўлишидан қатъий назар, давлат бюджет-солиқ ва монитар сиёсати бир меъёрда сақланади.
Давлат ва бизнес ҳамкорлиги миллий моделида ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий муносабатларни ташкил этишда бозор иқтисодиётининг назарий жиҳатдан баён этилган тамойиллар иқтисодий ривожланишнинг миллий модели тамойиллари асосида шакллантирилади. Ушбу моделда иқтисодий муносабатлар тўлиқ эркин бўлмайди, айрим соҳалар фаолияти, улар маҳсулотлари ва хизматлари баҳоси давлат томонидан тартибга солинади, бозорда рақобат эркин бўлади, лекин монопол фаолиятга устувор қарашлар ҳукумронлик қилади. Давлат бюджет-солиқ ва монитар сиёсати давлат бюджети даромадларининг тақчиллик даражасига боғлиқ ҳолда ўзгарувчан характерга эга бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |