Боб. Бизнес субъекти, ундан манфаатдор тарафлар ва ташқи муҳИТ



Download 0,63 Mb.
bet20/21
Sana01.06.2022
Hajmi0,63 Mb.
#627402
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
ХОНДАМИРГА

ТАҚДИМ ЭТИШ ШАКЛИГА КЎРА

ИЖТИМОИЙ
АҲАМИЯТИГА
КЎРА

Кўриш орқали

Матн шаклида

Умумий

Эшитиш орқали

Рақалам шаклида

Илмий-техникавий

Махсус воситалар орқали

Г рафик, жадвал шаклида

Хусусий (ақл, билим, интуиция)

Ҳис этиш

Мусиқа шакида

Эститек

Таъм билиш орқали

Комбинация шаклида

Бирлашган.




Шунингдек маълумотлар миқдорий, умумий, аҳамиятсиз ва аниқ маълумотларга ҳам бўлинади.


Миқдорий маълумотлар - рақамлар билан ўлчаш имконияти бор маълумотлар. Масалан: иш вақти, бир пара лекция вақти каби. Ушбу маълумотлар бизга воқеага баҳо бериш ва унинг ҳолати, натижаси тўғрисида хулоса қилишимизга имкон беради.
Умумий маълумотлар - рақамлар билан ўлчанмайдиган маълумотлар ҳисобланади. Масалан, йиғилиш бўлиб ўтгани, тадбирлар ташкил этилгани тўғрисидаги маълумотлар умумий маълумотлар турига киради.
Аҳамиятсиз маълумотлар -Ушбу маълумотлар биз учун қизиқарли эмас. У фақат бизни асосий масалалардан чалғитиш учун хизмат қилади. Масалан, интернет, чойхона ва сартарошхонадаги турли хил миттт-митттлар.
Аниқ маълумотлар - фойдаанувчилар барча қатлами ва бизнес учун аҳамиятга эга ҳамда аниқ ва ишончи манбалар маълумотларидир. Ушбу тоифадаги маълумотлар бухгалтерия ҳисоби, молиявий, солиқ ва статистик ҳисоботлар ва расмий органлар томонидан тарқатиладиган маълумотлар ҳисобланади. Ушбу турдаги маълумотлар бизнес бўйича тўғри қабул қилиш, йўналишини белгилашга хизмат қилади.
Ахборотлар фойдаланувчилар, жумладан бизнес учун аҳамиятли ва фойдали бўлиши уларнинг сифати ва аниқлигига боғлиқдир. Шу сабабли ахборотлар сифатига аниқлик, тўлиқлик, қийматлилик, тушунарлилик, таъаллуқлилик, мосланувчанлик, ўз вақтидалик ва осон (қулайлик) каби талаблар мавжуд. Ушбу талаблар мазмунини қуйидагича изолаш мумкин.

  • Аниқлик (ассига!е)- ахборотнинг мақсадга эришиш учун қабул қилинадиган қарор асослигини таъминлайдиган даражада тўлиқ ва ҳолатга тўғри баҳо берилганлик даражаси.

  • Тўлиқлик (Сотр1е1е) - ҳолат (воқеа)ни ҳар тарафлама ифода этган ахборот тўлиқ ҳисобланади. Тўлиқ маълумот ишончли бўлади.

  • Қийматли (Со8!) - ахборот уни олишдан кўра кўпроқ фойда келтириши зарур.

  • Тушунарли (Шйег81апйаЪ1е) - ахборот фойдаланувчилар учун қулай ва тушунарли бўлиши керак.

  • Таъаллуқли (Ке1еуап!) - тақдим этилган ахборот масаланинг асосий жиҳатини қамраб олиши зарур.

  • Мосланувчан (Айар!аЪ1е) - ахборот фойдаланувчининг истак ва талабига мос бўлиши керак.

  • Ўз вақтидалик (Т^те1у) - ахборот қарор қабул қилиш учун зарур бўлган вақтда етказиб берилиши зарур.

  • Осон -Қулай (Еа§у) - ахборотни олиш, ундан фойдаланиш қулай ва осон бўлиши керак.

Кишилик жамияти ижтимоий-иқтисодий ривожланиб бориши бошқарув тизими билан бирга унинг механизмларини ҳам такомиллашиб боришини талаб этади. XXI аср дунё ҳамжамияти томонидан ахборот технологиялар асри сифатида эътироф этилмоқда. Ахборот техноологиялар (АТ) ҳозирда давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олмоқда.
Ҳозирда дунёда катта ҳажмдаги маълумотларни жамлайдиган, сақлайдиган ва қайта ишлайдиган махсус серверлар ишлаб турибди. Ушбу серверлар базаларида мавжуд маълумотларни қайта ишлашни қўлда бажариш имконияти йўқ, шунинг учун уларга зарур ишлов бериш ва сақлаш операцияларини бажариш учун автоматлаштирилган ахборот тизимларидан фойдаланилади.
Ахборот тизимлари ташкилотнинг ишини қўллаб-қувватлаш мақсадида ахборотни бошқариш ва тақдим этишни назарда тутади. Ахборот технологиялари маълумотларни йиғиш, сақлаш, узатиш ёки тақдим этиш билан боғлиқ ҳар қандай ускунани тавсифлайди. Қисқача айтганда, бу ахборот тизимлари ишлайдиган аппаратлар инфратузилмаси, яъни иш столи, ноутбуклар, серверлар ва қаттиқ дисклар каби қурилмалардир.
Давлат, жамият ва иқтисодиёт таркибий тузилмалари ҳар қандай бошқарув буғини ўз фаолиятини юритишни ташкил этиш ва ўз функционал вазифаларини бажаришлари учун ахборотларга эҳтиёж сезади. Қайд этилганидек ахборотлар ички ва ташқи манбалардан олиниши мумкин. Шу туфайли бошқаруву тузилмаси ва ахборотлар тизимида ўзаро боғлиқлик юзага келади.
Бошқарув тизими стратегик, тактик ва тезкор турларга бўлинади. Ушбу бошқарув тизимларининг ҳар бири ўз мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб ахборотларни шакллантиради ҳамда улар асосида бошқарув қарорлари қабул қилади. Бошқарув тизимлари учун тақдим этиладиган ахборотлар ҳам бошқарув иерархиясига мос равишда стратегик, тактик ва тезкор ахборотларга бўлинади.
Бухгалтерия ҳисобининг таркибий қисмлари бўлган молиявий, солиқ ва бошқарув ҳисоблари маълумотлари асосида тузиладиган ҳисоботлардан олинадиган маълумотлар барча манбалардан олинадиган ахборотлар ичида аниқлик, ҳаққонийлик ва ишончилиги билан аҳамиятли ҳисобланади.

  1. §. Молиявий тизимлар, процедуралар ва тегишли ИТ-иловалар.

Бизнес тизимини ахборот билан таъминлагшда халқаро амалиётда ахборот технологиялар тизимида мавжуд янги технологиялардан фойдаланилади.
Транзакцияларни қайта ишлаш (ТР8) тизими.
ТР8 ташкилотнинг барча кундалик операцияларининг ёзиб боради ва уларни фойдаланувчилар етказиш учун қулай тарзда мунтазам умумлаштириб боради. Транзакция (жараён)лар менеджерлар томонидан асосий қарорлар қабул қилиш учун ишлатиладиган ахборотларни серверда қайд этиб бооради.
Мисол учун:
Сотиш бўйича:
- олди-сотди битимларини рўйхатга олиш ва маркетинг тадқиқотлари ва реклама фаолияти ҳақида маълумотларни қайд этиш;
Ишлаб чиқариш бўйича:
-товарларни харид қилиш, ишлаб чиқариш ва товарларни жўнатиш ҳақида маълумотларни қайд этиш;
Молия ва ҳисоб тизимлари бўйича:
-молиявий маълумотларни қайд этиб бориш.
ТР8 тизимидан фойдаланишини савдо корхоналари ва дорихоналарда кўп учратиш мумкин. Ҳар бир куннинг охирида ҳар турдаги қанча товар кирим қилингани ва сотилганлиги ҳақида маълумотлар ТР8 тизими асосида қайд этиб борилади ва кирим-чиқим ҳамда товарлар қолдиғи тўғрисида маълумотлар тайёрланиб, раҳбарларга етказилади. ТР8 ахборот тизими тезкор бошқарув учун ахборотлар етказиб беришга мўлжалланган.
Ахборот тизимларини бошқариш (М18) тизими.
Ахборот тизимларини бошқариш (М18) транзакция (ТР8) тизими маълумотларини қайта ишлаб тактик бошқарув учун етказиб бериш вазифасини бажаради. Ушбу ахборот тизими ахборотларидан менеджерлар, мулкдорлар ҳамда инвесторлар жорий ва переспектив таҳлили ҳамда режалаштириш мақсадларида ҳам фойдаланади.
Масалан, автомобил сотиш билан шуғулланувчи фирманинг ТР8 тизимининг машиналар сотиш умумий ҳажми, ҳар бир машина тури бўйича сотув ҳажми ва ҳудудлар бўйича сотилган машиналар тўғрисидаги маълумотлардан М18 тизими ўз ахборотларини шакллантиришда фойдаланади.
Қарорларни қувватлаш (Б88) ахборот тизими.
Б88 - муаммоли оғир вазиятларда қарорлар қабул қиладиган шахсларга ёрдам беришнинг автоматлаштирилган компьютер тизими бўлиб, маълумортларни тўлиқ ва ҳаққоний таҳлил қилиттт имкониятига эга. Б88 тизими таҳлил жараёнида ички ва ташқи манбалар маълумоларидан ҳам фойдаланади.
Масалан, фирма ўзи учун дистрюбетрликга маълум бир ҳудуддан мижоз қидирмоқда. Мавжуд ахборотлар базасида мижоз тўғрисида етарли маълумотлар йўқ. Шундай ҳолларда Б88 тизими ўрганилаётган мижоз тўғрисидаги барча ахборотларни шакллантириб беради.
Таҳлил ва таклиф тайёрлаш учун Б88 тизими қуйидаги дастурлардан фойдаланади:

  • Маълумотлар ақлли таҳлили;

  • Маълумотлар базасидан мавзуга оид билимларни қидириш;

  • Ўхшаш ҳолатларни таҳлил қилиш;

  • Муаммони имитация қилиб кўриш;

  • Г енетик ва эволюция алгоритмларини ишлаб чиқиш;

  • Нейрон тизими асосида моделлаштириш;

  • Муаммоли вазият таҳлилини амалга ошириш;

  • Когнитив моделлаштиришдан фойдаланиш.

Б88 тизими компания фаолияти тўғрисидаги ҳисоб маълумотлари асосида оператив ва стратегик бошқарув вазифаларини ҳал қилиш имконини беради. Б88 тизими-бу корпорациянинг ўз ишланмалари ва сотиб олинган (Огас1е, 1ВМ, Содпоз) дастурий маҳсуллардан ёрдамида маълумотларни
таҳлил қилиш, моделлаштириш, прогнозлаш ва бошқарув қарорларини қабул қилитттга. хизмат қиладиган дастурий маҳсуллари мажмуидир.
ХХ асрнинг 50-йиллари охири ва 60-йиллари бошларида Карнеги технология институти томонидан биринчи марта Б88 тизимларини ишлаб чиқиш бўйича назарий тадқиқотлар олиб борилади. Массачутец технология институти мутахассислари 60-йилларда назарияни амалиёт билан бирлаштиришга муваффақ бўладилар. Амалга оширилган тадқиқотлар натижасида ХХ асрнинг 80-йиллари ўрталари ва охирларига келиб Е18, ОБ88, ОБ88 каби тизимлар пайдо бўла бошлади. 1987 йилда Техаз 1п81гишеп!8 компанияси томонидан Шйеб АМше8 учун Оа1е Аззтдпшеп! ^^8р1ау тизимини ишлаб чиқади. Бу анча парвоз йўқотиш эвазига кўриладиган зарарларни камайтиради. Дастур ёрдамида 0’Наге в Чикаго, Колорадо штати Денвере каби Халқаро аэропортларни самрали бошқариш имконияти яратилади. 1990-йилда Б88 тизими имкониятларининг
кўлами маълумотлар омборлари ва ОЬАР воситаларини жорий этиш эвазига яна кенгаяди.
Раҳбарлар учун ахборот тизими (Е18- ЕхееиИуе 1пҒогшаИоп 8у8!еш).
Ушбу тизим стратегик менеджерлар учун белгиланган бўлиб, тизим ички ва ташқи ахборотлар базасига кириб стратегик вазифалар ижросини таъминлаш учун ахборотлар етказишга мўлжалланган. Е18 олий раҳбариятга бизнес учун ахборот ва маълумотларни етказиб бериш тизими ҳисобланади. Е18 ахборот тизимида ҳисоботлар тузиш ва маълумотларни таҳлил қилишга устувор вазифа сифаида қаралади. Тизим раҳбарларга бозордаги ўзгаришлар аниқлаш, маълумотларни таққослаш ва бозордаги вазиятга баҳо бериш ҳамда мавжуд ёки юзага келиши мумкин бўлган муаммони ҳал этишга ёрдам беради.
Ахборот таъминоти эксперт тизими.
Давлат, жамият ва шахслар учун ҳар қандай ахборотнинг аҳамияти ошиб бориши сабабли ҳозирги кунда ахборотларга бўлган талаб ортиб бормоқда. Шу сабабли жамиятда ахборот таъминотини ошириш устувор вазифа бўлиб қолмоқда.

Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish