Ўзбекистон худудида илк давлатчиликни ўрганилиши муаммолари ДАВЛАТ — мамлакат миқёсида жами-ятни уюштириш масалаларини ҳал қилиш, унинг ташқи муносабатлари-ни белгилаш ваколатлари бўлган ҳукм-рон тузилма. Д. жамиятни ўз қонун-қоидаларига кўра идора қилади, турли тип, шаклларда ташкил топади. Д. тўғрисидаги назария ҳуқуқшунослик-нинг муҳим соҳаси ҳисобланади. Д. ва унинг келиб чиқиши, ривожланиш босқичлари, моҳият ва вазифалари ҳақида турлича фикрлар мавжуд.
Д. масаласи ҳақидаги қарашлар, таъ-лимотлар. Д. ҳокимияти ҳамда ҳуқуқий хаёт ҳодисалари ҳамма замонларда ало-ҳида долзарблик касб этиб келган. Д. тўғрисидаги илк тушунча ва қарашлар мил. ав. тахм. 4—3-мингйилликларда Миср, Месопотамия, Ҳиндистон, Хи-тойда пайдо бўлган. Улар асосан диний-мифологик характерда эди. Авесто таъ-лимотига кўра, хркимият, ҳақиқат, адолатлилик 3 ахлоқий-ҳуқуқий асос-га: эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амалга та-янади. Д.нинг вазифаси ёвузликка қар-ши яхшилик, тинчлик ва инсонлар-нинг бахтли-саодатли ҳаётини таъмин-лашдир. Ислом дини таълимоти бўйича, Аллоҳнпнг ўзи олий қонун соҳиби. Унинг талаблари, кўрсатмалари пай-ғамбарлар орқали инсонларга еткази-лади. Д. бошлиқлари — подшолар, хон-лар худонинг ердаги сояси, вакили ҳисобланади.
Диний-мифологик таълимотлар б-н бирга, кейинчалик Д. тўғрисидаги ду-нёвий қарашлар, ғоялар ривожланди. Бунда Платон, Аристотель, Форобий, Беруний, Ж.Ж.Руссо, Г.Гроций, Спиноза, Локк, Монтескье, Кант, Жефферсон ва б. катта ҳисса қўшдилар. Бугунги дунёвий Д.ларда ана шу мутафаккирлар таълимотлари муайян даражада ўз аксини топган. Аристотель ҳам, Форобий ҳам инсонлар ҳаётий зарур масалаларни ечишда ва ўз эзгу орзуларига эришишларида табиат инсонга ато этган ҳуқуқлар (дунёга келиш, яшаш, оила қуриш ва ҳ.к.) асосида Д.га бирлашадилар, деб ҳисоблаган. Д.га жамиятда тинчликни, тартибни таъминловчи, жамиятни идора қилувчи ҳокимият сифатида қараган. «Давлат — ҳуқуққа риоя этиш, у умум манфаати йўлида тузилган эркин кишиларнинг мукам-мал иттифоқи» (Гроций), «Д. ҳуқуқий қонунлар ҳимоясида бўлган кўпчилик одамларнинг бирлашмасидир» (Кант). Ғарбий европалик олим Ж. Боден «Д. ички ва ташқи сиёсатда мустақилдир», дейиш б-н суверенитет, суверен ҳоки-мият ҳақидаги фикрни илгари сурган. Француз мутафаккири Ж.Ж. Руссо эса суверенитет халқники деган эди. Т. Гоббс бу хусусда ўзича тавсиф бериб, суверенитет соҳиби бир шахс, давлат бошлиғи ёки бир неча кишилар бўли-ши мумкинлигини эътироф этган. У Д. зиммасига «қўл остидагиларга тинч-тотувликни бахш этиш, улар хавфсиз-лигини таъминлаш юклатилади», деб ёзган. Д. ҳақидаги назариялар қанчалик хилма-хил бўлмасин, Д.нинг ҳамма ерда ташкил топиш ва ривожлана бо-риш жараёни ўз йўли б-н кечди.
Do'stlaringiz bilan baham: |