23.Марказий Осиёнинг бронза даври ёдгорлиги
Жез даври. Бу давр Узбекистан ерларида мил.ав. 3-минг йиллик охири — 2-минг йилликка тўғри келади. Бу даврда мисдан ясалган меҳнат қуроллари мўрт ва юмшоқ бўлганлигидан мустаҳкамроқ қоташма олиш учун изланиш давом этди маълум даврдан сўнг қалайни мисга қориштириб жез (бронза) кашф этилди. Натижада меҳнат қуролларининг тури купайди, жездан кескир тиғли қурол-яроғлар, рўзғор ва косметика(пардоз) буюмлари, мабудалар, муҳрлар ясала бошлади. Овчилик ва теримчилик ижтимоий ва иқтисодий ҳаётда ўзининг дастлабки аҳамиятини йўқотди. От, эшак, туя ва ҳўкиздан транспорт воситаси сифатида фойдаланидди, ҳайвонларга кўшиладиган аравалар вужудга кедди. Бу даврда хўжаликнинг, асосан, яйлов чорвачилиги ва деҳқончиликка асосланган и.ч. шакли қарор топди. Амударё ва Зарафшоннинг қуйи қисми, Фарғона водийсининг шим.-шарқий қисми ва Жан. Сурхон воҳаси табиий географик жиҳатдан қад. деҳқончиликнинг келиб чиқиши ва ривожланиши учун қулай бўлган. Атрофдаги чўл ва даштларда, асосан, чорвадор қабилалар яшаган. Бу даврда Ўзбекистон жан. ва Афғонистон шим.да ривожланган Бақтрия (Амударё бўйи) деҳқончилик маданияти вужудга келди. Ўзбекистонда учта асосий деҳқончилик воҳаси — Шеробод, Шўрчи ва Бандихон шаклланган. Бу жойларда қад. илк шаҳар маданияти шакллана бошлади. Жез даврига мансуб Сополлитепа, Миршоди, Мўлали, Жарқўтон каби уруғ жамоасининг турар жойлари — қишлоқ қўрғонлари, илк шаҳарлари ва қабрлар топилган. Уларнинг баъзилари қалъали, мустахкамланган ва айримлари мустаҳкамланмаган. Деҳқонлар во-ҳаларда буғдой, арпа, сули, пахта етиштирганлар. Уйлардан дон омборхоналари, ёрғучоқлар, кетмонча, ҳовонча дасталари топилган. Кулолчилиқда чарҳдан фойдаланганлар. Сополлитепадан топилган ашёлар аҳолининг ўша даврдаги ҳунармандчилиги, турмуши, санъати ҳақида бой материал берди. Бу ерда му-раккаб ва ўзига хос 3 қаторли мудофаа девори бўлган, майдони қарийб 1 га квадрат шакддаги қўрғон қазиб очидди. Қўрғондаги маҳаллалар кўчалар б-н бўлинган. Уйларда мўрили ўчоқ, айрим хоналарда сандал ўрни, ганч сувоқ қолдиқпари топилди. Топилмалар ҳунармандчилик, хусусан, металлургия (меҳнат ва мудофаа қуроллари, идишлар, безак, кўзгу), кулолчилик, тўқимачилик (ип ва ипакдан тўқилган мато қолдиқлари), ёғочсозлик (қурилиш конструкциялари, уй жиҳозлари) ва б. юксак ривожланганлигини кўрсатди. Калъадан 20 дан зиёд кулолчилик хумдони очиб ўрганидди. Кулолчилиқда юқори сифатли нафис идишлар (қадаҳ, кўза, хум, чойнак, пиёла, коса, лаган ва ҳ.) тайёрланган (қ. Сополлитепа, Сопоми маданияти. Хоразмда мил. ав. 2-минг йилликнинг 2-ярмида жез даврининг Тозабоғёб маданияти мавжуд бўлган. Бу маданият Бургуткалъа воҳасидаги Тозабоғёб канали яқинида топилиб, деҳқончилик ва ирригация тармоқлари анча ривожланганлиги б-н фарқ қилади (Онгқа-5, Крват-3 маконлари, Кўкча-3 ва б. мозор-қўрғонлар). Аҳоли, асосан, чўл зоналарида томи қамиш б-н ёпилган кулба ва ярим ертўлали чайлаларда яшаган, хонаки чорвачилик, нам ерларда суғорма дехдончилик б-н шуғулланган. Бу даврда металл қуйиш техникаси юксак бўлган. Ясси тубли чизма бошоқсимон нақшланган идишлар топилган. Жез ме-таллургияси кенг ривожланган. Хоразмда сўнгги жез — илк темир даврига Сувёрган маданияти ва Амиробод маданияти мансуб. Сувёрган маданияти қабилалари ёғоч устунли тўғри бурчакли чайлаларда яшаган. Ўчоқ атрофидан сирти қизилга бўялган сопол идишлар топилган. Топилмалар ичида микролитлар куп учрайди. Бу маданият 3 босқични (Қамишли, Бозорқалъа, Қовунчи) ўтган. Уруғ жамоалари овчилик, чорвачилик ва деҳқончилик б-н шуғулланган. Ижтимоий ҳаётда дастлаб она уруғи анъаналари кучли бўлган, лекин кейинги 2 босқичда эркакларнинг жамоадаги мавқеи ортган. Аёллар эрларга иқтисодий жиҳатдан қарам бўла борди. Катта оила жамоаларида ота ҳуқуқи қарор топиб мустаҳкамланди. Энди қариндошлик отага қараб белгиланди, уруғлар ичидаги муносабатлар отанинг иқтисодий ва ҳуқуқий ҳукмронлиги асосига қурилиб, болалар ота мулкига меросхўр бўла бошлади. Амиробод маданияти одамлари ярим ертўла уйларда яшаган, уйларнинг марказида катта ўчоқ бўлган. Сопол идишлари таги ясси, дағал ишланиб, бошоқсимон нақш берилган. Аҳоли уруғ жамоаларига бирлашиб деҳқончилик ва чорвачилик б-н шуғулланган. Суғориш тармоқлари яхши ривожланган. Якка порсон-2 дан жез игна, ўроқ, суяк дастали бигиз, ўқ-ёй пайконлари топилган.
Қуйи Зарафшоннинг Замонбобо маданияти сўнгги жез даврининг Андроново маданиятита жуда якин. Андроново маданиятининг юқори босқичига мансуб ёдгорликлар Хоразмда, Тошкентдаги Кўкча мозорида, Бухоро вилояти Қоракўл туманида, Ургут туманининг Мўминобод қишлоғида, Чирчиқ дарё-си бўйида — Аччиқкўл ва Сергели тепаларида топилган. Тошкент воҳасида сўнгти жез - илк темир даври Бурганли маданиятидя аксини топган. Бу вақгда ибтидоий жамоа даври шиддат б-н емирилиб, қабилалар ўртасида дастлабки мулкий муносабатлар вужудга келди.
Do'stlaringiz bilan baham: |