Сополли маданияти
СОПОЛЛИ МАДАНИЯТИ - Ўзбекистоннинг жан. ҳудудларида деҳқончилик б-н шуғулланувчи жез даври қабилаларининг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва этномаданий ривожланиш ҳолати археологик манбаларда акс этган моддий маданият мажмуаси (мил. ав. 2-минг йиллик). Келиб чикиши жиҳатидан қад. Шарқ тамаддуни б-н боглик бу маданият ёдгорликлари Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти, қўшни Тожикистон ҳудудларидан топиб ўрганилган (Сополлитепа, Жарқўтон, Мўлалитепа, Бўстон, Бўйрачи, Нурек, Тандирйўл). Унинг энг қад. ва биринчи бор топиб ўрганилган ёдгорлиги Сополлитепа бўлиб, ушбу археологик маданият ҳам шу ёдгорлик номи б-н аталадиган бўлди. Сополлитепа ва Жарқўтонда ўтказилган кенг кўламли изланишлар См.ни моддий ва маънавий дунёси ҳақида тўлиқ маълумот беради. Шунга қарамай, Жан. Ўзбекистонда шу маданиятга тегишли 20 га яқин ёдгорлик топиб ўрганилган.
См. учун хом ғиштлардан қурилган маҳобатли архитектура, суғорма деҳқончилик, юксак даражада ривожланган кўп тармоқли ҳунармандчилик, айниқса, унинг кулолчилик, металлургия, заргарлик, тўқимачилик ва терига ишлов бериш соҳалари яхши ривожланган. Диний эътиқод заминида оловга сигиниш муҳим роль ўйнаган.
См.нинг Жарқўтондек ёдгорлиги мисолида узбек давлатчилигининг илк илдизларини кузатиш мумкин. Топилмалар тарихий тахдилига кура, С.м.да Зардушт ислоҳига қадар оловга топиниш ва хаума ичимлигини илоҳийлаштириш кучли бўлган. Унинг далили сифатида Жарқўтон ибодатхонасининг очилиши ва ўрганилишини кўрсатиш мумкин (қ. Жарқўтон оташкадаси). Ашёвий далиллар тахдилидан келиб чиқиб, қуйидаги якуний хулосага келиш мумкин: 1) Узбекистан Республикасининг жан. вилоятларида мил. ав. 2- минг йилликнинг биринчи ярми давомида қад. Шарқ тамаддунига хос тарихий шароитда См. базасида юксак ривожланган қад. илк шаҳар маданияти таркиб топди; 2) агар Сополлитепа ўзининг қад. шаҳарсозлик маданиятига хос барча аломатлари б-н протошаҳар, яъни Авестода тилга олинган вара иншоотини эслатса, Жарқўтон ёдгорлиги Узбекистан худудида биринчи бор шаклланган том маънодаги қад. шаҳар эди; 3) муайян ёдгорликни қад. шаҳар деб аталиши учун қўйиладиган илмий талаблардан келиб чиқилганда ҳам
Жарқўтон у талабларга жавоб бериши мумкин бўлган ноёб ёдгорликдир. Қад. шаҳарларга хос бўлган биринчи аломат — шаҳар майдонида арки аъло ва шаҳристон таркиб топган бўлиши лозим бўлса, Жарқўтонда бу содир бўлган, яъни 100 гектарлик Жарқўтоннинг 3 гектари арки аъло ва қолган қисми шаҳристон майдонини ташкил этади. Иккинчи аломат — ўтроқ деҳқончилик маданияти ахолиси зич жойлашган маскан мудофаа деворлари б-н ўраб олинган бўлиши. Учинчи аломат — шаҳар арки кисмида маҳобатли бинонинг, яъни умумшахар жамоалари бошлиғи қароргоҳининг таркиб топиши Жарқўтонда ўз аксини топган. Тўртинчи аломат — шаҳар майдонида барча учун баробар хизмат қилувчи бош саждагоҳ — диний мафкура маркази шаклланган бўлиши. Бешинчи аломат — қад. шаҳарда хунармандчиликнинг юксак даражада таркиб топган бўлиши. Шаҳар ҳунармандчилик маҳсулотлари ички бозор ҳамда ташқи бозор учун ҳам кенг кўламда ишлаб чиқарилган. Mac, кулолчилик маҳсулотларининг узоқ Хитой ҳудудларигача кириб борганлиги ҳақида гувоҳлик берувчи ашёвий далиллар ушбу қад. шаҳар маданиятида мавжуд. Демак, бу ўша давр шаҳар аҳолиси таркиби ҳақида фараз қилишга ишора бўлиб, қад. Жарқўтон шаҳар аҳолиси эркин деҳқон жамоалари — кашоварзлардан ташқари шаҳар ҳунар ва савдо ахдидан ҳам иборат бўлган. Шаҳар хаёти нафақат диний, балки дунёвий жиҳатдан ташкил этилган бошқарув тизими асосида қурилган. Шаҳар ҳукмдорининг маҳобатли кошонасининг арки аълода шаклланиши бунга далолатдир.
Ад.: Аскаров А., Абдуллаев Б, Джаркутан, Т., 1983; Аскаров А., Шири н о в Т., Древнебактрийский храм огня в Южном Узбекистане. В. сб. Градостроительство и архитектура, Т, 1989; С а р и а н и д и В. И., И здесь говорил Заратуштра, М., 1992; Аскаров А., Ранная городская культура эпохи бронзы юга Средней Азии, Самарканд, 1993; Аскаров А., Древнеземледельческая культура эпохи бронзы юга Узбекистана, Т., 1977.
Do'stlaringiz bilan baham: |