Чуст маданияти асосий ёдгорликлари ва уларнинг келиб чиқиши муаммоси.
ЧУСТ — Наманган вилояти Чуст туманидагн шаҳар, туман маркази. Фарғона водийсининг шим. чеккасида, тоғ этагидаги текисликда, Чуст сойи соҳилида, Намангантн 36 км ғарбда, Чуст т.й. станциясидан 13 км шим.да 1000—1200 м баландликда жойлашган. Аҳолиси 63,8 киши (2004). Ч. Фарғона водийсининг қад. шаҳарларидан биридир. Ч.нинг шим. чеккасидаги Буонамозор (Бибионамозор) манзилгоҳи ҳудудидан Чуст маданиятига оид материаллар топилган. Ч.нинг ёши тўғрисида бир қанча тахминлар мавжуд. Бибиона манзилгоҳида 1953, 1957, 1959, 1961 й.ларда олиб борилган археологик қазилма ишлари натижасида бу ердаги маданият сўнгги жез ва илк темир даврига мансублиги маълум бўлди. Ўрта асрларда шаҳар ҳарбий қалъа сифатида ривожланди. Бобурнинг отаси Умаршайх Мирзо 1480 й.да Ч.ни ўз қароргоҳига айлантирган. 16-а. бошида Ч. бир неча қўрғондан иборат бўлиб, улар умумий девор б-н ўралган. 1882 й.да қалъа деворлари бузиб ташланди. Шаҳар кенгайиб, 1886 й.дан Ч. Чуст уезди маркази бўлган. Ч.га оид дастлабки илмий маълумотлар шарқшунос олим акад. А.Ф. Миддендорфнинг «Фарғона водийси очерклари» да (Санкт-Петербург, 1882) учрайди.
Шаҳар номининг келиб чиқиши тўғрисида тарихчи, тилшунос ва то-понимисг олимларнинг бир қанча тахминлари мавжуд. Тарихий манбалар-дан шаҳар қад. дан Чуст ва Туе номлари б-н маълум бўлганлиги аниқланган. Маҳаллий тилшунос олимларнинг фикрича чуст сўзи форсчада «тез», «тезкор» маъносини билдиради. Ч. кадимдан Фарғона водийсининг ҳунар-мандчилик марказларидан биридир. Чустлик темирчилар, тўқувчилар, сопол буюм усталари, заргарларнинг маҳорати шуҳрат қозонди, чуст пичоқлари ва дўппиларининг донғи кенг тарқалди. 1912 й.да 6 пахта тозалаш, чарм з-длари фаолият кўрсатган. 1926 й.дан Ч. янги ташкил қилинган Чуст туманининг маркази бўлди. Ч.да «Барион», «Пахта толаси», «Чустмаш» ва б. ак-циядорлик жамиятлари, «Сувмаш», нон з-длари ва савдо корхоналари, бос-махона, кўзи ожизлар корхонаси, ки-чик корхона, микрофирмалар, қури-лиш, транспорт корхоналари ва б. фаолият кўрсатади.
Умумий таълим мактаблари, шу жумладан, гимназия-интернат макта-би, санаторий-интернат мактаби, иқтидорли болалар интернат мактаби, 2 болалар ва мусиқа санъат мактаблари, 6 касб ҳунар коллежи, 3 болалар ва ёшлар спорт мактаби, стадион, теннис корти, сузиш ҳавзаси, кутубхона-лар ва клублар, музей, маданият ва истироҳат боғи, туғрукхона, марказий туман касалхонаси ва унинг бўлимлари ишлаб турибди.
Ч. орқали Фарғона ҳалқа автомобиль йўли ўтади ва шаҳарни Наманган, Андижон, Поп, Фарғона, Косонсой, Ғова, Варзиқ, Олмос, Ахча ва б. аҳоли пунктлари б-н боғлайди.
Муродилла Ҳайдаров.
Do'stlaringiz bilan baham: |