Биринчи ўзбек археологи, академик Я.Ғуломов ҳаёти ва илмий мероси
ҒУЛОМОВ Яҳё Ғуломович (1908.1.5 — Тошкент — 1977.10.1) — тарихчи-археолог олим. Узбекистон ФА акад. (1966), Узбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1958), тарих фанлари д-ри (1950), проф. (1955). Тошкентдаги Узбекистон эрлар билим юрти (инпрос)ни (1926), Самарқанддаги Узбекистон Пед. академиясини (1930) тугатган. Тошкент пед. техникумида ўқитувчи (1931— 32). Илмий фаолияти 1933 й.дан бошланган. Узбекистоннинг қад. ва санъат ёдгорликларини муҳофаза қилиш комитети (Узкомстарис)да илмий ходим, илмий котиб (1933— 40). СССР ФА Узбекистон филиали, Тарих, тил ва адабиёт ин-ти археология бўлими мудири (1940—43). 1943 й.дан Узбекистон ФА Тарих ва археология ин-ти қад. ва ўрта асрлар тарихи бўлими мудири, айни вақтда ин-т директори вазифасини бажарувчи (1956— 59). Шунингдек, у Тошкент педагогика ин-тида «Узбекистон тарихи ва археологияси»дан махсус маърузалар ўқиган, 1936 й.дан бир неча археологик экспедициялар (Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Фарғона ва б.) га раҳбарлик қилган. 1938 — 50 й.ларда Хорам археология-этнография экспедиция бошлиғининг ўринбосари сифатида қатнашиб, Хоразмнинг суғорилиш, деҳқончилик ва шаҳар маданиятининг шаклланиши ҳамда ривожланиш тарихи бўйича и.т. ишлари олиб борган. F. Узбекистонда тарих ва археология соҳалари бўйича ўзига хос байналмилал илмий мактаб яратган. Унинг Зарафшон ва Фаргона водийларида, шунингдек, Тошкент воҳасида олиб борган и.т.лари Узбекистонда, тош, энеолит ва жез даври, унинг моддий-маданият ёдгорликларини ўрганишга катта ҳисса бўлди. У, айниқса, Тошкент тарихи ва унинг ёдгорликларини тадқиқ этишга алоҳида аҳамият берган. Тошкент канали бўйлаб, Тўйтепада махсус археологик тадқиқотлар ўтказган. 1966 й.даги Тошкент зилзиласи оқибатларини тугатиш бўйича шаҳарда бошланган улкан қурилишлар муносабати б-н Тошкентнинг археологик обидаларини қайд этиш ва ўрганиш мақсадида махсус Тошкент археология экспедициясишл ташкил этган. «Хива шаҳрининг ёдгорликлари» (рус тилида, 1941 й.), «Қуйи Зарафшон водийсида ибтидоий маданият ва сугорма деҳқончиликнинг пайдо бўлиши» (рус тилида) каби асарлар ёзган. «Узбекистон тарихи» (4 ж.ли), «Самарқанд тарихи» (2 ж.ли), «Бухоро тарихи»нинг асосий муаллифларидан. Вафотидан сўнг «Буюк хизматлари учун» ордени б-н мукофотланган (2002). Республикада F. хотирасига бағишланган «Акад. Я. Ғуломов ўқишлари»ни ўтказиш илмий анъанага айланган. Тошкентдаги кўчалардан бири ҳамда Узбекистон ФА Археология ин-тига Ғ. номи қўйилган. Ас: Хоразмнинг суғориш тарихи, қадимги замонлардан ҳозиргача, Т., 1959; История орошения Хорезма с древнейших времен до наших дней, М., 1957. Ад.:Яҳё Ғуломович Ғуломов, Т., 1979; Муҳаммаджонов Абдулаҳад Рахижонович., Яҳё Ғуло-мовни хотирлаб (Ўқувчиларга устозим ҳақида), Т., 2000.
Do'stlaringiz bilan baham: |