ТРАСОЛОГИЯ (франц. trace — из ва ...логия) — криминалистика бўлими, изларни ўрганиш ва уларни аниклаш, қайд қилиш, олиш ва текшириш усуллари, йўллари, илмий-техникавий воситаларини ишлаб чиқиш б-н шугулланади. Инсон, жиноят қуроллари, асбоб-ускуналари, и. ч. механизмлари, транспорт воситалари кабиларнинг излари фаркланади. Объектни трасологак идентификациялаш унинг умумий ва хусусий белгиларини изда ҳосил бўлган белгилари б-н қиёслаш орқали амалга оширилади. Агар бевосита қиёслашнинг имкони бўлмаса, экспериментал излар ясалади. Т.да моделлаштириш, яъни объектни ва изни уларнинг моделлари (табиий, оптик ва ҳ.к.) бўйича таққослашдан фойдаланилади. Трасологик экспертиза одамни — қўл, оёқ, тиш излари бўйича, пойабзални — унинг излари бўйича; жиноят воситалари ва қуролларни — бузиш, кесиш, чопиш ва б. излари бўйича; и. ч. механизмларини — оммавий равишда ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотлардаги излар бўйича; транспорт воситасини юриш қисми, чиқиб турган деталларидан қолган излар бўйича идентификациялашга имкон беради. Трасологик идентификация тадқиқотининг турларидан бири бутунни унинг қисмлари бўйича аниқлащдир. Mac, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойда топилган фара қисми текширилаётган транспорт воситаси фарасидан топилган парчалар б-н киёсланади. Идентификация тадқиқотларидан фаркли равишда трасологик диагностика тадқиқотлари излар хрсил бўлиши механизми (шароитлари)ни аниклаш учун ўтказилади. Бу тадқиқотлар текширилаётган объектнинг ҳолатини (мас, воқеа жойидан топилган қулфнинг ишлаш-ишламаслигини); ҳаракат ва кузатилаётган натижа тўғрисидаги сабабий боғлиқликни (мас, транспорт воситасида излар пайдо бўлиши сабаблари; тўқнашув, ағдарилиш, йўловчини уриб кетиш ва ҳ.к. ни); жиноятини кандай қилиб содир этиш мумкин бўлган (мас, омборхона қандай қилиб бузилган, изларга қараганда жиноятчи кандай кетма-кетликда ҳаракат қилган)лигини аникдашга имкон беради.
ЭКСПЕРИМЕНТ (лот. experimentum — тажриба, синаб кўриш) — фанда нарса ва ҳодисаларни сезги-предмет фаолияти б-н тадқиқ қилиш, ўрганиш. Кузатишга. Караганда юксакроқ билиш усули. Моҳият-эътибори б-н тажриба тушунчасини ифодаласада, Э. фанга нисбатан ишлатилади. Э. зарур шарт-шароит яратишни, турли воситалар б-н объектни қайд этишни ёки ходисани сунъий равишда юзага келтиришни, тегишли техника ва мосламаларни татбиқ этиш ва ўлчаш ишини ўз ичига олади. Э. билиш объектини такрор ҳосил қилади, фаразларни текширади. Э. инсоннинг объектга моддий таъсир кўрсатишига, воқеликни амалий ўзлаштиришига, билимларни бойитиш ва ривожлантиришга ёрдам беради. Табиий ва техника фанларида Э.дан ҳақиқатни билиш ва уни исботлаш воситаси сифатида фойдаланилади. Э. ижтимоий ҳодисаларни, хусусан, ижтимоий фанларни тадқиқ этишда ҳам кенг қўлланилади.
МАДАНИЙ ҚАТЛАМ (археологияда) — инсон фаолиятининг излари (кад. иншоотлар, қурилиш ва хўжалик чиқиндилари, кул ва ҳ.к.) сақланган ер қатлами. Қалинлиги бир неча см дан бир неча 10 м гача бўлиши мумкин. М.қ. ўтмишимизнинг ғор ва унгурларда, даре ва кўл бўйларида қад кўтарган макон ва манзилгохларда ҳосил бўлган маданий қолдиқларнинг жамият тараққиёти б-н боғлиқ ҳодда даврма-давр, устма-уст жойлашишини ифодалайди. Одатда, археологик ёдгорликлар бир ёки бир неча М. қ.ли бўлиб, уларнинг жойлашиши, горизонтларга бўлиниши, уларда учрайдиган археологик топилмаларнинг хусусияти ва даврийлигига қараб, уларнинг нисбий ва мутлақ ёши аникланади. Одамлар маълум жойда муайян даврдагина яшаса бир М.қ.ли ёдгорлик ҳосил бўлади. Бир жойда давом этган узлуксиз ҳаёт эса кўп М.қ.ли ёдгорликларни вужудга келтиради (мас, Афросиёб, Қанқа, Бухоро, Ерқўрғон ва б.). М.қ. кишилар фаолиятининг қолдикларини ўрганиш ва шу қароргоҳнинг тарихини тиклаш мақсадида қазилади.
Ад.:Гарден Ж. К., Теоретическая археология, М., 1983; Дикшит С. К., Введение в археологию, М., 1960.
Do'stlaringiz bilan baham: |