9.Археологик тадқиқотларнинг асосий услублари: типология, стратиграфия,
планография, траcсология, экспрементал моделлаштириш. Маданий қатлам тушунчаси.
ТИПОЛОГИЯ (тип ва ...логия) — объектларни мавҳум, умумлашган модел (тип)лар ёрдамида илмий тасниф қилиш усули. Бунда ўрганилаётган объектларнинг энг муҳим структур (таркибий) ва функционал хусусиятлари кайд этилади. Т.нинг асосий хусусияти шундаки, у нафақат ўрганилган, билиб олинган объектларни тасниф килиш, балки у ёки бу даврдаги фанга хали маълум бўлмаган объектларнинг мавжуд бўла олишини аввалдан кўрсатиш (аниклаш)га ҳам имкон беради (мае,Д.И.Менделеевнинг элементлар даврий системаси). Илмий тафаккурнинг универсал усулларидан бири бўлган Т. ўрганилаётган объектлар ўртасидаги ўхшашлик ва тафовутни очиб беришга, уларни айнан ўхшатиш, тенглаштириш йўлларини топишга асосланади ва кўплаб фан соҳаларида қўлланади, бироқ хилма-хил хоссали объектлари кўп бўлган биол. кимё, геогр. тилшунослик, психология каби фанларда самарали фойдаланилади.
Тилшуносликда Т. — умуман тил тузилишининг муҳим белгиларини алоҳида, айрим олинган тиллар қурилишини ўрганиш ва уларни ҳар томонлама таққослаш асосида аниқловчи ва умумлаштирувчи тилшунослик бўлими. Типологик методлар турли-туман тилларнинг фонологияси, морфологияетл, синтаксист ва лексикасидаги ўхшашликлар ва тафовутларни аниклашга, лингвистик универсалияларни, шунингдек, тилларнинг типларини — тил курилиши табиати ҳақидаги умумлашган, мукаммал хилдаги тушунчаларни белгилашга қаратилган. Тилларнинг типлари грамматикада тушунчаларни англатиш усулига, муносабатларни ифодалаш техникасига ва бирикиш, богланиш даражасига қараб аниқланади. Типологик тадқиқотлар тил тизимининг алоҳида, айрим кичик тизимлари асосида ҳам олиб борилади, шу туфайли фонологик, морфологик, синтактик ва семантик Т.лар фаркланади. Икки ёки ундан ортиқ қариндош ёки қариндош бўлмаган ҳар хил тизимдаги тилларнинг айрим хусусиятларини қиёсий Т. ўрганади. Аникланадиган типологик белгилар маълум бир кичик тизимнинг ўзига хос хусусиятларини акс эттиради, лекин тил қурилишида улар турли нисбатларда бирикади, шунинг учун мазкур белгилардан бири асосий, етакчи ҳисобланади. Сўзнинг таркибий тузилиши асосида тилларнинг морфологик (типологик) таснифи яратилди, бироқ тадрижий тараққиёт натижасида тилнинг типи ўзгариши мумкинлиги сабабли тилларнинг типлари соф ҳолда учраши исботланмаган. Тилшунослик соҳасидаги типологик тадқикотлар немис олими Ф.Шлегель асарларидан бошланган. Кейинчалик тиллар Т.си бўйича немис олимлари А.В.Шлегель, В.Гумбольдт, Х.Штейнталь, А. Шлейхер, америкалик Э.Сепир, чех В.Ска-личка, француз А.Мартине, руслардан Ф.Ф.Фортунатов, И.И.Мешчанинов, Б.Успенский, Ю.В.Рождественский, В.Н.Ярцева ва б. тадқиқотлар олиб борганлар. Ўзбекистонда ҳам А.Абдуазизов, Ж.Бўронов, Қ.Тойметов ва бошқалар Т. масалалари б-н шуғулланганлар.
Ад.: Успенский Б.А., Структурная типология языков, М., 1965; Теоретические основы классификации языков мира, М., 1980. Абдуваҳоб Мадваяиев.
Do'stlaringiz bilan baham: |