СТРАТИГРАФИЯ(лот. stratum-тўшама, қатлам ва графин) — геологиянинг Ер пўсти кесимидаги тоғ жинслари мажмуининг шаклланиш изчиллигини ва жойлашган ўрнидаги дастлабки нисбатини ўрганувчи бўлими. С чўкинди тоғ жинслари қатламларини кузатиб, ўтмиш геологик даврларда уларнинг сациал ўзгаришларини ҳамда ён атроф (қуйи ва устки) қатламларда такрорланмайдиган ўзига хос белгиларга эга бўлган ва маълум бир бирликка мужассамлашган тоғ жинсларининг стратиграфик йиғиндисини тадқиқ қилади. Ер органик дунёсининг такрорланмас тараққиётини акс эттирувчи чўкинди қопламлардаги қазилма организмларнинг таркибини аниқлаш ўрганилаётган ётқизиклар ёшини ҳамда ўхшашлигини белгилашда аҳамиятга эга (қ. Биостратиграфия). Шу жиҳатдан С. палеонтология ва геохронология б-н узвий боғлиқ. С.нинг асосий вазифаси стратиграфик кесмаларни ажратиш, уларнинг тарқалишини кузатиш, турли кесмаларни ва узилиб бир-биридан узоклашган кесма булакларини ўзаро қиёслашдир. С. ёрдамида Ер пўстининг геологик ривожланиш тарихини тиклаш мумкин; чўкинди формациялар шаклланишининг вакти ва шароитлари аникланади, регионал ривожланишнинг тектоник ҳамда геодинамик жараёнлари тикланади; геологик хариталар тузиш учун зарур булган барча категориядаги қиёсий ва стратиграфик схемалар ишлаб чиқилади. С.нинг назарий асослари, принцип ва услубларига 20-а.да жуда кўп ишлар багишланган. Бироқ бу фаннинг асослари ва баъзи бир коидаларига 17— 19-а.лардаёқ Дания, Англия, Франция ва Германия олимлари томонидан асос солинган. Даниялик олим Н. Стено (1638— 86) тоғ жинслари қатламланишининг кетма-кетлиги қонунини аниклади. 19-а. 1-ярмида инглиз олимлари Р. Мурчисон ва А. Седжвик, француз Ж. Кювье ва б.нинг тадқиқотлари С. ни янада ривожлантирди. 18-а. охирларида Ғарбий Европада Ер пўстини ташкил қилган ётқизиқларни бирламчи (ҳоз. палеозой ётқизиқлари), иккиламчи (мезозой) ва учламчи (кайнозой) даври жинсларига бўлиш қабул қилинган. Дастлабки икки термин тезда ўз аҳамиятини йўқотди. 1759 й. италиялик геолог Ардуино таклиф қилган учинчи термин ҳоз. ҳам қўлланилади [қ. Учламчи система (давр)]. 1829 й. энг янги бўш ётқизиқларни француз геологи Ж. Денуайе тўртламчи давр ётқизиқлари номи б-н ажратди [қ. Тўртламчи система (давр)]. 19-а.нинг 1-ярмида турли мамлакатларда олиб борилган тадқиқотлар натижасида геологик система (давр)лар ажратилди ва Ер тарихида уларнинг изчиллиги (кетма-кетлиги) белгиланиб, умумий бўлинмалари қабул килииди ва аввал ажратилган системалар, бўлимлар қайд килинди. 1900 й. француз геологи Э. Реневье факат система бўлимларинигина эмас, балки ярус бўлимларини ҳам ўз ичига олган йиғма, «хронограф»ни таклиф этди. Умумий стратиграфик шкала 20-а. ўрталарида Ер тараққиётининг энг кад. боскичлари интенсив равишда ўрганила бошлади ва ягона системасини белгилаш имконияти туғилди. С.да қатламланишнинг изчиллиги ҳақидаги қонун асосий ўрин тутади; бу қонунга мувофиқ, қатламлар нормал ҳолатда ётганда ҳар бир остки қатлам устки қатламга нисбатан қадимийроқдир. Бу қонундан истисно ҳоллар фақат тектоник деформация натижасида катламларнинг дастлабки ётиши бузилгандагина кузатилади ва бунда қатламлар тўнтарилган ҳолатда ҳам ётиши мумкин. Ўтган геологик даврлар хавзаларида қаватланган тоғ жинслари қатламлари муайян изчилликда ётади, бу қатламларни ўрганиб, стратиграфик устун (колонка) тузиш мумкин. Бу устунларни киёслашда турли методлардан фойдаланилади, булардан энг кенг тарқалгани ва ишонарлиси палеонтологик метод бўлиб, у Ер органик дунёсининг такрорланмайдиган прогрессив таракқиётига асосланган. Палеонтологик метод палеоэкологик маълумотлар ҳисобга олинган тақдирдагина қўлланиши мумкин. Қазилма организмларнинг барча гурухлари стратиграфик корреляция мақсадларида фойдаланилади. Жуда кўп микдорда учрайдиган майда организмлар қолдиклари, айниқса, муҳим аҳамиятга эга. Спорачанг анализи ҳам худди шундай хусусиятлари б-н ажралиб туради, бу анализ фанерозой барча бўлинмаларининг чўкинди қатламлари ёшини аниклашда қўлланилади. Токембрийнинг анча қад. ёткизикларида ҳайвонлар қолдиғи ниҳоятда кам, кўк-яшил сувўтларнинг ҳаёт фаолияти излари кўплаб учрайди, улардан 1960-й.ларда юқори токембрийнинг карбонат қатламларини бўлиш ва корреляция килишда муваффақиятли фойдаланилди. Анча қад. ётқизикларни ўрганишда чўкинди ва магматик тоғ жинсларидаги турли элементлар (К, V, РЬ)нинг радиоактив парчаланишига асосланган изотоп усули етакчи аҳамиятга эга. Чўкинди жинсларнинг изотоп ёшига оид маълумотлар жуда кам. Аниклашнинг рубидий методи турли гилли жинслар ва нордон эффузивларни аниқлашда қўлланилади. Кўрсатилган методлар ёрдамида чукинди қатламларга кириб қолган турли интрузив тоғ жинслари ёши ҳақидаги анча тўлиқ маълумотларни олиш мумкин. Бундан ташқари, чўкинди ва вулканоген қатламларни корреляция килишда литологик ва геокимёвий тадқиқотлар, разведканинг геофизик усулларидан фойдаланилади. Корреляциянинг барча методларини кўллаш натижасида бутун Ер шари учун умумий йиғма стратиграфик бўлинмалар системаси белгиланди. С. регионал геологик тадқиқотларда асос бўлиб хизмат қилади ҳамда майдоннинг тектоник хусусиятларини тушунтириш, фойдали қазилмаларни қидириш ва разведка ишлари йўналишини аниқлашга ёрдам. Стратиграфик кесмани батафсил ўрганмай туриб геологик хариталар тузиш мумкин эмас. С.нинг методлари — биостратиграфик, литологик, радиологик, экостратиграфик ҳамда воқеликни тиклашдан иборат.
Кўпгина биотик ўзгаришлар (кўплаб қирилиб кетиш, таксонлар хилма-хиллигининг ҳаддан тез кўпайиши, янги турларнинг пайдо бўлиши)га эволюцион ўзгаришлар б-н бирга турли хил абиотик омиллар (океан ҳавзасининг кенгайиши ёки қисқариши, океан сатҳининг кўтаршшб пасайиши, иклим ва яшаш муҳитининг ўзгариши, атмосфера ва гидросфера таркибидаги ўзгаришлар ҳамда космик ходисалар)нинг ҳам таъсири катта. Ўзига хос фарқ қилувчи шундай ўзгаришлар изини Ернинг геологик тарихида Халқаро стратиграфик шкаланинг деярли барча бўлинмалари чегараларида учратилган. Ўзбекистонда қўлланиладиган стратиграфик бирликлар шкаласи баъзи бир бўлим ва ярусларни бўлиниши ва индексланиши (худудий хослик белгилари туфайли) б-н бир оз фаркланади. Ўзбекистоннинг стратиграфик тузилишини ўрганишга олимлардан А. Д. Архангельский, Т. А. Сикстель, О. И. Сергунькова, Ю. М. Кузичкина, 3. М. Абдуазимова ва б.лар ҳисса қўшган. Ҳар бир мамлакатда стратиграфик шкаланинг умумий ва маҳаллий бўлинмалари стратиграфик кодекс қоидалари системаси асосида ажратилади. Геологик вактни ўлчашнинг эталони қилиб умумий халқаро стратиграфик шкала қабул қилинган (2-Халқаро геологик конгресс Болонье, 1881 й.). 20-а.нинг ўрталарида унга қўшимча қилиб стратиграфик шкаланинг анча йирик бўлинмаси — зон мобайнида шаклланган эонотема киритилган; эра мобайнида шаклланган ётқизиқларни билдирувчи, аввал ишлатилган «гуруҳ» термини, «эратема» термини б-н алмаштиридди. С.да асосий стратиграфик бўлинмаларнинг қуйидаги таснифи қабул қилинган:
Ўмумий f Регионал | Маҳаллий акротема горизонт (кичик комплекс горизонт) эонотема лона серия эратема Lгеографик ном свита (кичик "берилган свита) қатламлар система пачка (тахлам) бўлим ярус (кичик ярус) зона бўлимI тўртламчи давр звено л-[етқизиқлари учун поғона I Махсус С. бўлинмаларда литостратиграфик, биостратиграфик, иқлимий стратиграфик, сейсмостратиграфик белгилар ажратилади.
Умумий стратиграфик бўлинмаларга геохронологик мувофиқ келиши: