Мавзу : Яҳё Ғуломовнинг илмий мероси



Download 183 Kb.
bet1/6
Sana25.05.2022
Hajmi183 Kb.
#608715
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Курс иши Санжар Тух


Мавзу : Яҳё Ғуломовнинг илмий мероси
МУНДАРИЖА

Кириш;
I БОБ. Яҳё Ғуломовнинг ҳаёти ва эжоди:


I.1 Яҳё Ғуломовнинг ҳаёт-фаолияти;
I.2 Яҳё Ғуломовнинг илмий мероси .

II БОБ Академик Яҳё Ғуломовнинг Ўзбекистон тарихшинослигига қушган ҳиссалари :


II.1 Яҳё Ғуломовнинг Ўзбекистон археологиясига табиий фан ютуқларини жорий етиш самарадорги ;
II.2 Ӯзбекистон ибтидоий археологиясининг ӯрганишда Яҳё Ғуломовнинг роли .
Хулоса;
Фойдаланилган адабиётлар.

Кириш
Мен ўз ҳаётим, иш фаолиятим давомида маънавий жасорат соҳиби бўлган, ҳар томонлама етук шахслар билан мулоқотда бўлганим, замондош бўлиб яшаганимдан доимо фахрланиб юраман. Ана шундай ватандошларимиздан бири машҳур археолог олим, академик Яҳё Ғуломов эди.... Ўйлайманки, ўзини ўзбек халқининг фарзанди деган ҳар қайси инсон ана шундай фидойи юртдошларимиз билан чексиз фахрланади, униб-ўсиб келаётган болалари, шогирдларига маънавий жасорат тимсоли сифатида айнан мана шундай одамларни намуна қилиб кўрсатади. Ислом Каримов
Яҳё Ғуломов.... Бу ном остида Ўзбекистон тарихи, археологияси, этнографияси фанларида ёрқин из қолдирган, бутун умрини, билимини ўз халқининг тарихини ўрганишга бағишлаган, шарафли умр кечирган ҳалол, ватанпарвар олим гавдаланади. Яҳё Ғуломовнинг эл олдидаги хизматлари айниқса мустақиллик йилларида қадр топди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг фармони билан марҳум Яҳё Ғуломов мамлакатимизнинг олий мукофотларидан бири «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирланди. Яҳё Ғуломовнинг ҳаётини, қилган хизматларини юзага чиқариш, соф илмий баҳолаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. ЎзР Фанлар академияси Тарих институти томонидан ташкил этилган Яҳё Ғуломов номидаги «Ўзбек халқи ва унинг давлатчилиги тарихи» Республика илмий семинари 10 йил давомида фаолият кўрсатиб келмоқда. Республикадаги етакчи тарихчи, археолог, этнограф, манбашунос олимларни бирлаштирган ушбу семинар Тошкент шаҳрида, Ўзбекистоннинг барча вилоятлари марказлари ва тарихий шаҳарларида эллик мартадан ортиқ ўз илмий анжуманларини ўтказди. Бу анжуманларда қилинган юзлаб илмий маърузалар Ўзбекистон тарихи ва ўзбек давлатчилиги тарихининг энг қадимий даврларидан то ҳозирги мустақиллик йилларигача ва мустақиллик йилларидаги шонли тарихининг энг долзарб масалаларини қамраб олди. Бу тадбирларда улуғ олим, академик Яҳё Ғуломовнинг Ўзбекистон тарихини ўрганишдаги хизматлари доимий равишда таъкидла келинмоқда. Ҳозирда Ўзбекистоннинг қадимий маданияти ва тарихини ўрганишда асосий ташкилот бўлган, бевосита Яҳё Ғуломовнинг саъй-ҳаракатлари боис асос солинган ЎзР Фанлар академияси Археология институти шу олим номи билан аталади. Ҳозирги кунда Яҳё Ғуломов таълимини олган шогидлари етакчилик қилаётган ўзбек археолог олимлари Ўзбекистоннинг қадимий маданияти ва давлатчилиги тарихини археологик қазишмалар асосида ўрганиш борасида катта-катта илмий кашфиётларни амалга оширдилар. Яҳё Ғуломов асос солган ўзбек археология мактаби мустақиллик йилларида халқаро нуфузга эга бўлди, ўзбек археологлари жаҳоннинг ўндан ортиқ энг йирик археология марказлари билан ҳамкорликда ўнлаб илмий лойиҳалар устида иш олиб бормоқдалар. Яҳё Ғуломов таваллудининг 100 йиллиги мамлакатимиз миқёсида кенг нишонланди. Бу санага бағишланган илмий анжуманлар, учрашувлар, кўргазмалар ташкил этилди, олимнинг асарлари, илмий ишлари жамланиб қайта нашрдан чиқарилмоқда. Ишонамизки, улуғ ўзбек олими, ватанимиз тарихининг улкан билимдони, умрини она юрт тарихини ўрганишга бахшида қилган аллома Яҳё Ғуломовнинг номи, қилган хизматлари халқимиз томонидан ҳеч қачон унутилмайди. Олим таваллудининг 100 йиллигига бағишланган ушбу рисолада домланинг замондошлари, шогирдлари ва у инсонни яқиндан билган олимларнинг хотиралари жамланган бўлиб, тўплам Яҳё Ғуломовнинг ибратли ҳаёти ва ижодининг янги-янги қирраларини очиб беради.


Download 183 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish