Биринчи ўзбек археологи, академик Я.Ғуломов ҳаёти ва илмий мероси


Ўзбекистоннинг илк темир даври археологияси



Download 216,29 Kb.
bet16/44
Sana23.02.2022
Hajmi216,29 Kb.
#134416
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   44
Bog'liq
савол жавоблар 1 курс археологларга

24.Ўзбекистоннинг илк темир даври археологияси
Темир даври. Темир даври ёдгорликлари Ўзбекистон ерларида мил. ав. 9—6-а.лар ва ундан кейинги даврларга оид. Улар Хоразм, Бақтрия, Суғд, Чоч ер­ларида ва Фарғона водийсида ўрганилган. Темирдан хўжалик ҳамда қурол-яроғлар ясашда кенг кўламда фойдаланила бошланди. Темир рудасининг мис ва қалайига нисбатан табиатда кўп учраши ва темирнинг мустахкамлиги ун­дан ясалган қурол ва асбобларнинг кенг ёйилишига сабаб бўдди. Айниқса темир қ. х.да ва қурол-яроғлар ясашда кўп қўлланила бошлади. Дехқончилик майдонлари кенгайди ва суғориш иншоатлари қуриш (Бандихон вохасидаги ка­нал) ривожланди. Деҳқончилик ривожланиши б-н чорвачилик хам ўсди. Чўл ва дашт зоналарида яшовчи чорвадор қабилалар кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқара бошладилар. Шу даврга келиб ҳунармандчилик деҳқончиликдан ажралиб чиқди. Меҳнат унумдорлигининг ўсиши б-н қўшимча маҳсулот ишлаб чиқарила бошлади. Бу эса ибтидоий жа­моа тузумининг емирилишига олиб кел­ди. Темир ва пўлатдан ясалган буюмлар-дан кенг миқёсда фойдаланиш қишлоқлар тараққиётига ҳам самарали таъсир кўрсатди. Қишлоқдар мураккаб мудофаа иншоотли қалъаларга айлантирилиб мустахкамланди. Бандихонтепа, Кучуктепа, Қизилтепа, Талашқонтепа 1 ва б. ёдгорликлар шулар жумласидандир. Шаҳарларнинг катта-кичиклиги уларда ри­вожланган ҳунармандчиликнинг мавжудлиги, мудофаа деворлари, меъморий бинолари қад. Бақтрия шаҳарларига ўхшаш. Фарғонада хам сўнгги жез — илк темир даврида деҳқончилик, жез металлургияси ривожланди, темирдан буюм-лар тайёрлаш бошланди, мудофаа иншоотлари бунёд этилди, ички шаҳар (шахристон)лар вужудга келди. Уй-жойлар пахса, йирик хом ғиштдан қурилди, айни вақтда чайла ва ярим ертўлалар ҳам мавжуд эди. Сопол буюмлари қўлда ясалиб, сиртларига қизил ранг б-н нақш чизилган. Бу даврнинг Фарғонадаги энг машҳур ёдгорликлари Чуст маданияти, Далварзинтепа, Ашколтепа, Эйлатон ва б. харобалардир. Кад. Хоразмнинг Кўзалиқир, Қалъалиқир ва Дингилжа сингари қад. шаҳар ва қишлоқ харобалари, Тагискен ва Уйгарак мозор-қўрғонлари, Бўкантов қоятош суратлари ўрганилган. Топилган ирригация иншоотлари темир даврида қад. Хоразмда деҳқончилик асосий машғулот бўлиб келганлигини кўрсатади. Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё вилоятларида мил. ав. 1-минг йилликка оид қад. Суғд деҳқончилик маданияти шаклланди. Темирнинг кашф этилиши ўз замонасининг бутун моддий маданиятини ўзгартирибгина қолмай, у ишлаб чиқарувчи хўжалик учун беҳад имкониятлар туғдирди ва кейинчалик содир бўладиган барча ижтимоий-иқтисодий ва маданий ўзгаришлар учун замин яратди.
Ишлаб чиқарувчи хўжаликнинг асоси ҳисобланган деҳқончилик, чорвачилик ва хунармандчиликда темир қуроллар ишлатиш б-н меҳнат унумдорлиги тубдан ошди. Темирдан ясалган белкурак, кетмон ва чўкичлар б-н тоғсойлари ёқаларидан сершох суғориш тармоклари, дарё адоқларидан эса кенг ва саёз йирик каналлар қазиб чиқарилиб, қўриқ ва бўз ерлар ўзлаштирилди. Темир тишли омочлар б-н ер ҳайдалиб катта-катта пайкалларга экин экилди. Деҳқончиликдан мўл ҳосил олинадиган бўлди. Темир қайчи ясалиб, чорвачиликда илк бор мавсумий қирқим юзага келиб, тўқимачилик учун етарли миқдорда хом ашё — жун маҳсулоти етказиб бериладиган бўдди.
Илгари кўпчилик меҳнатини талаб қиладиган ишларни энди айрим кишилар ва оилалар бажарадиган бўлиб қолади. Оқибатда, ўзлаштирилган ҳосилдор ерлар, ортиқча маҳсулот, кўпдан кўп қорамоллар айрим оилалар ва суғориш тармоқларини барпо этишда, янги ер майдонлари ҳайдаб, уларни экинзорларга айлантиришда бошчилик қилган қишлоқ жамоаси оқсоқоллари қўлида тўплана боради.
Мил. ав. 2-минг йилликнинг охири — 1-минг йиллик бошларида жамият тузумининг асосини ота уруғдошлиги жамоалари ташкил этар эди. Умумий бир ҳудудда яшаб, бир тилда сўзлашган бир қанча уруғлар бир қабила ҳисобланар эди. Уруғ бошлиқлари йиғилиб қабила кенгашини ташкил этар эди. Энг кучли ва обрўли уруғ бошлиғи қабила бошлиғи бўлиб сайланар эди.
Бир томондан ўтроқ ҳаёт ва деҳқончилик, 2-томондан чорвадорлик турмуш тарзи 3 хил тоифадаги жамоаларни шакллантирди: кишлоқда ўтроқ дехконлар; яйловда чорвадор даштликлар; тоғли жойларда эса чорва, ов ва қисман деҳқончилик б-н кун кечирувчи тоғликлар жамоаси яшарди. Ҳудудий жиҳатдан бу 3 тоифа 3 хил географик шароитга эга минтақаларда яшасалар ҳам, улар ўртасида доимий ўзаро иқгисодий ва маданий алокалар муқим қарор топган эди. Бундай 3 тоифали жамият қишлоқда «катхудо», даштда «бий», тоғ ва тоғ одди яйловларда эса «тўп боши»лар, яъни Авесто китобида таъриф этилган «виспати»лар томонидан жамоа оқсоқолларининг умумкенгаши — қурултойи асосида бошқариларди.
Ўрта аср ёзма манбаларда 1-тоифа аъзолари «деҳнишин», яъни ўтроқ қишлоқлик; 2-си «саҳронишин» ёки «даштнишин», яъни саҳройи ёки даштлик чорвадор; 3-си «кухнишин», яъни тоғлик каби номлар б-н тилга олинади.
Ер майдонларини ҳайдаш, экин экиш, ҳосилни йиғиб тақсимлаш каби ишларни уруғ оқсоқоли, суғориш тармокдари ва дамбалар барпо этишдек оммавий ишларни кабила бошлиғи бошқарган. Уруғлар ўртасида юзага келган келишмовчилик ва можаролар қабила кенгаши ва қабила бошлиғи ҳал қилар эди. Уруш ва мудофаа каби ўта мухим масалалар қабила кенгашида муҳокама этилиб, сўнг бир қарорга келинарди. Қабилалар ичида руҳонийлар ва лашкарбошилар катта таъсирга эга эди.
Майдони кенг ҳудудларда яшаган бир неча қабилалар баъзан ўтлоқ ва экин ерларини талашиб, ўзаро жанжал ва тортишувлар қилардилар. Кучлироқ қабила ўзга қабилалар ичида ўзини устун деб ҳисобларди. Ўзаро тўкнашувларда ожизлик қилган қабила, одатда, ўзидан зўрроқ қўшнисига ёрдам сўраб мурожаат қилар эди. Бу эса қабилалар ўртасида ҳарбий иттифоқлар пайдо бўлишига олиб келади. Бундай иттифоқ асосида вужудга келган ҳарбий кучдан қўшни қабилаларга ҳужум қилиш учун фойдаланилган. Даставвал ўч олиш ва ўз ерла­рини кенгайтириш мақсадида ўзаро уруш қилинган бўлса, кейинчалик эса чорва моллари, мол-мулк ва асир олиш учун қўшни қабилалар б-н уруш олиб борила бошланади. Урушда олинган ўлжалар б-н бир қаторда қўлга туширилган асирлар ҳам тақсимланадиган бўлади. Асирлар қарам кишиларга, яъни хўжайинларнинг манфаати учун бетиним ишлайдиган қулларга айлантирила бошланди. Уруғ-қабила зодагонлари, оқсоқоллар, лашкарбошилар ва руҳонийлар жамоанинг бошқа аъзоларидан ажрала бошлайдилар. Улар қулликка айлантирилган асирлар меҳнатидан фойдаланишга одатланиб, аста-секин юқори ҳукмрон табақага айлана борадилар. Шу тариқа Ўрта Осиё ҳудудларида бундан тахм. 3—3,5 минг йиллар муқаддам, аҳоли ўртасида табақаланиш содир бўлиб, жамият мулкдор ва қуддор зодагонлар жамоасининг меҳнаткаш озод аъзолари ҳамда қуллар каби тоифаларга бўлиниб кетади.
Бу жараёнда қабила иттофокларининг бошлиқлари атрофида жанговар абжир йигитлар тўпланиб, унинг фармони б-н хизмат қила бошлайдилар. Бундай куч б-н ўзга қабилалар устидан ғолиб чиққан қабила бошлиғи енгилган қабилаларни ўзига бўйсундирган. Кучли лашкарбошиларнинг нуфузи қабилалар иттифоқи ўртасида ниҳоятда баланд эди. Эл-юртда улар «Кай», «қавий», «қава» унвонлари б-н аталар эди. Кай — қав сўзи кучли ва забардаст маъносини англатган. Шу тарзда жамиятда олий даражадаги хукмрон табақа вакиллари — қавийлар етишиб чикди. Шубҳасиз бу илк давлатчилик тизимининг ташкил топиши бўлиб, ҳукмронликнинг дастлабки қавийлик босқичи эди. Қад. хукмдорлар Кайқубод, Кайхусрав, қавий Виштасп ва Кайсар (Цезарь) номлари б-н ёзма манбаларда тилга олинади ва достонларда таърифланади. Кейинчалик, ҳатто каёнийлар номли сулола ҳукм суриб, йирик давлатни бошқарган. Бу даврда қавийлик ҳокимияти доимий эди. У отадан ўғилга мерос тариқасида ўтадиган бўлади. Шу тариқа қабилалар иттифоқини бошқарувчи ҳамда зодагон табақа вакилларини ҳимоя килувчи илк давлат­чилик бирлашмаси пайдо бўлади. Кайлар эл-юртни ташқи ёв босқинларидан мудофаа этар, дарёлардан катта-катта каналлар чиқаришда ва янги ерларни ўзлаштиришда жамоа ишлари — ҳашарларни ташкил этарди. Чунки ёлғиз каби­ла на ёвни қайтаришга, на йирик суғориш тармоқларини барпо этишга қудрати етарди. Илк давлатчилик бошқаруви юзага келиши б-н қабилаларни ёппасига ҳашарга сафарбар этиш, тутқундаги асирларни зўрлик б-н ишлатишга имкон туғилди. Узунлиги ўнлаб километрларга чўзилган ва бир неча қабилалар ерларини кесиб ўтадиган каналлар қазилиб, деҳқончилик майдонлари кенгайтирилди. Чорвачилик ва ҳунармандчилик ривож топиб, айирбош савдо жонланди.Ҳар бир йирик суғориш каналлари бўйлаб айрим деҳқончилик воҳалари шаклланиб, уларда мустаҳкам қалъалар қад кўтара бошлади. Бундай қўрғонлар заминида кейинчалик шаҳарлар вужудга келди.
Археологик текширишлар худди шу даврларда қадимги Хоразм, Суғд, Бахтар (Бақтрия) ва Фарғона ерларида катта-кичик каналлар қазилиб деҳқончилик воҳалари кенгайиб борганини, баланд деворли мустаҳкам қалъалар қурилганлигини ва қўшни ўлкалар б-н мол айирбошлаш кучайганлигини кўрсатади



Download 216,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish