Биринчи ўзбек археологи, академик Я.Ғуломов ҳаёти ва илмий мероси


Бухоро воҳасининг ўрта асрлар ёдгорликлари (Пойкенд, Варахша, Қўрғони Варданзе, Бухоро)



Download 216,29 Kb.
bet24/44
Sana23.02.2022
Hajmi216,29 Kb.
#134416
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   44
Bog'liq
савол жавоблар 1 курс археологларга

36.Бухоро воҳасининг ўрта асрлар ёдгорликлари (Пойкенд, Варахша, Қўрғони Варданзе, Бухоро)
Пойканд — қад. карвон йўли устида қад кўтарган шаҳар харобаси (мил. ав. 4—3—мил. 11-а.лар). Бу-хородан 44 км жан.-ғарбда, Жондор ва Қоракўл туманлари туташган худудда жойлашган. Ўрта аср ёзма манбаларида шаҳар Бойканд, Хитой солномалари-да эса Би номлари б-н тилга олинади. Унинг номлари «Қуйи шаҳар» маъно-сини англатади. П. ташқи деворлари-нинг ниҳоятда мустаҳкамлигидан шаҳар илк ўрта асрларда «Шаҳристони Рўин», яъни «Жездан қурилган шаҳристон» (Жез шаҳар) номи б-н шуҳрат топган.
П. ўтмишда 4 кием: 1) дарвозали арк (майд. 1 га); 2) дарвозали ички шаҳрис-тон (майд. 11 га); 3) дарвозали ташки шахристон (майд. 6 га); 4) шарқ, ғарб ҳамда жан. томонларида қад кўтарган (майд. 100 га дан ошиқроқ) улкан ра-бодлардан иборат бўлган. Арқда қад. ибодатхона, подшоҳ саройи, 9—10-а.ларда қад кўтарган кошинкор меҳробли жоме маежиди, ички ва ташки шахристонлар-да савдогар ва ҳунармандларнинг турар жой, маҳалла-кўйлари, ички бозор, ус-тахона, нонвойхона ва дорихоналар каби бино ва иншооту корхоналар жойлашган. Шаҳарнинг рабод қисмида эса 50 дан ортиқ наус (остодонлар хилхонаси)лардан иборат оташпарастларнинг қабристони (некрополь), ташки бозор ва бир неча (Наршахийнинг кўрсатишича, мингдан ортиқ) работлар, яъни карвонсаройлар қад кўтарган. Манбаларда қайд этилишича, исломият даврида хам П. науслари очиқ бўлган. Оташпарастлар ўз марҳумлари устухонларини ҳатто, Бухоро ш.дан П. наусларига элтиб дафн этганлар.
Айрим маълумотларнинг гувоҳлик беришича, П. қад. Бухоро ҳукмдорларининг қароргоҳи бўлган. Ҳар бир подшо ўзи учун бу шаҳарда ўрдагоҳ барпо этган. Эфталийлар давлати ҳукмронлиги даврида (5-а.нинг 2-ярми ва 6-а. бошлари) у пойтахтга айлантирилган. Наршахийнинг ёзишича, шаҳар аҳолисининг аксарияти савдогар бўлиб, улар Хитой ва денгиз бўйи мамлакатлари б-н савдо қилганлар ва жуда давлатманд бўлган. Шу боисдан араб географлари Ибн Ҳурдодбеҳ ва Ибн ал-Фақиҳлар П.ни «Мадина ат-тужжор», яъни «Савдогарлар шахри» номи б-н таъриф этадилар.
П. ўз тарихи жараёнида Бухоро воҳасининг нафақат йирик савдо марказларидан бири сифатида, балки тутган географик ўрни жиҳатидан Ғарбий Суғднинг сиёсий ҳаётида стратегик томондан муҳим аҳамиятга эга бўлган. Воҳанинг жан.-ғарбий чегарасида ҳарбий истеҳком сифатида бино қилинган П. илк ўрта асрларда Бухоро вилоятининг атрофи ягона мудофаа иншооти — Кампир девор б-н ўраб олингунга қадар у жан.-ғарб, дашт ҳудудларидан муттасил содир бўладиган кўчманчи қабилаларнинг босқинларини қайтариш ва ташқи душман ҳужумларининг йўлини тўсиб, уларга дастлабки зарбаларни беришда мустаҳкам ҳарбий қароргоҳ вазифасини ўтаган. Унинг мудофаа иншоотлари ниҳоятда мустаҳкам қурилган бўлиб, замонасининг ҳар қандай қамалига бардош бера олган.
П. арки, ички ва ташқи шаҳристонларининг ҳар бири алоҳида қалин (3,5— 5 м) ва баланд деворлар ҳалқаси б-н ўралган. Девор бўйлаб ҳар 60 м масо-фада ва ташқи бурчакларда баланд (11,5—12,5 м ) 2 қаватли буржлар ўрнатилиб, дарвоза атрофи мудофаа иншоотлари (лабиринт) б-н мустаҳкамланган. Шаҳар деворлари ва буржлари ҳар 1,6 м оралиғи бўйлаб шахмат услубида 3 қатор нишон туйнуклари (тиркаш) ўрнатилган.
674 й.да П. Араб халифалиги лашкарбошиси Убайдуллоҳ ибн Зиёд томо-нидан фатҳ этилади. 707 й.да эса П. ха-лифаликнинг Хуросон волийси Кутай-ба ибн Муслим томонидан қамал қилинади. П.ликлар қаттиқтуриб арабларга қаршилик кўрсатадилар. Қамал 50 кун давом этади. Куч б-н П.ни қўлга кирита олмаган араблар шаҳар девори остидан лаҳим (туннель) қазиб ичкарига бостириб кирадилар. П. араблар кулига ўтади. П.ликлар каттагина бож тўлаб Қутайба б-н сулҳ тузадилар. Бироқ шаҳарликларнинг қўзғолони оқибатида П. қайта эгалланиб, вайрон этилади. Жуда катта микдорда олтин ва кумушдан ясалган бут ва жомлар б-н бир қаторда кўплаб қурол-яроғ ҳамда ҳарбий анжомлар ўлжа тарзида олинади. Қутайба аскарлари бу қурол-аслаҳаларнинг бир қисми б-н қуролланиб оладилар. Табарийнянт ёзишича, шаҳарнинг бойлигидан араблар ҳайратга тушганлар. Хатто, эритилган олтин-кумуш анжомлар ва бутларнинг тош қолипидан 150 минг мисқол миқдорда ёмби ажратиб олинган.
9-а.нинг охирги чораги ва 10-а. мо-байнида П. ва унинг деҳқончилик воҳаси равнақ топади. Ички ва ташқи савдо муносабатлари кенгайиб кулоллик, шишасозлик, кошинкорлик, мисгарлик ва бинокорлик тараққий этади. Илм-фан, айниқса, фиқҳшунослик ривожланиб, бир гуруҳ П.лик фиқҳшунос олимлар етишиб чиқади. Аммо сомонийлар ҳукмронлиги барҳам топгач, 11-а.да П.нинг суғориш тармоклари сувсизликдан қуриб қолади. Оқибат-да шаҳар бўшаб, харобага айланади. 12-а.нинг 1-чорагида Арслонхон Му-ҳаммад ибн Сулаймон ҳукмронлиги даврида П. қайта тикланиб ва унинг атрофи қайта ободонлаштирилади. Шаҳар аҳолиси яна гавжумлашиб, куркам турар жойлар, подшоҳ учун эса муҳташам сарой қурилади. П.нинг сув таъминотини яхшилаш мақсадида Қоракўл дарёсидан уз. 1 фарсахли канал қазиб чиқариш учун ҳаракат қили-нади. Бироқ, канал қазилиб тугатилмай қолади. П. сувсизликдан 12-а.нинг 2-ярмида бутунлай қуриб яна вайронага айланади.
П. шаҳри харобалари археологик жиҳатдан дастлаб 1903 й.да Р. Пампелли, 1913—14 й.ларда Л.А.Зиминлар томонидан ўрганилган. Бухоро воҳаси шаҳарсозлик маданиятининг юзага келиши ва ривожланиш тарихини ўрганиш муносабати б-н ўтган асрнинг 80—90 й.ла-рида П. харобаларида кенг кўламда муттасил археологик қазиш ишлари амалга оширилди. Археологик тадқиқотларни ташкил этиш мақсадида 1980 й.да Узбекистан ФА Археология ин-ти ва Россия Давлат Эрмитажининг махсус қўшма археологик экспедицияси (А.Муҳаммаджонов раҳбарлигида) ташкил этилди. Бу экспедиция аъзолари (Г.Л.Семенов, Ж.Мирзааҳмедов, Ш.Одилов ва б.) кўп йилларга режалаштирган археологик қазишларни то ҳоз. кунга қадар давом эттирмоқцалар Изланишлар ва археологик қазишлар натижасида П. ёдгорлигининг умумий тарихий топографияси ўрганилиб, режалари чизмаларга туширилди. Унда қад. кўтарган илк чегара истеҳкоми, сўнгра шаҳар қиёфасини шакллантирган баланд ва қалин мустаҳкам мудофаа деворлар б-н ўралган арк, 4 томонида бир нечта дарвозалар (эни 3,5 м) ўрнатилган ва қатор буржли деворлар қад кўтарган ички ва ташқи Шаҳристон ҳамда сахн бўйлаб кўплаб карвонсарой ва наусли некрополь жойлашган улкан рабодларнинг юзага келишини тарихий босқичлари ва мада-ний қатламларининг қалинлиги белги-ланди. П.нинг қад. қисми — аркнинг остида маданий қатлам қарийб 18 м га борса, ички ва ташқи шаҳристонлари остида эса унинг қалинлиги 4—4,5 м дан ошмайди. Аркнинг қуйи қатламида қайд этилган топилмалар мил.ав. 4—3-а.лар, ички шаҳристоннинг остки қатлами топилмалари мил. 3—4-а.лар ва ташқи шаҳристоннинг қуйи қатлами ва топилмалари эса 4—5-а.лар б-н саналади. Археологик топилмаларнинг гувоҳлик бери-шича, П.да ҳаёт мил. ав. 4-а.дан то мил. 11-а.гача, яъни 1500 й. давомида кечгани маълум бўлди.
Аркда қад. ибодатхона, жоме масжид ва подшоҳ саройи харобалари, ички шаҳристонда дорихона (8-а.), бир қанча улкан тандирлар ўрнатилган шаҳар нонвойхонаси, ташқи шаҳристонда кулоллик, шишасозлик каби ҳунарманд-ларнинг маҳалла-кўйлари, 4 томони супали марказида сандали бор ётоқхона, ошхона, омборхона ва ташнобли таҳоратхонали мўъжазгина бир қаватли ҳовли-жойларнинг харобалари қазиб очилди. П.нинг рабод қисмида кулоллик, шишасозлик ва темирчилик устахоналари-ю хумдон ва қўралари ҳамда 50 дан ортиқ наусларнинг қол-дикдари б-н бир қаторда П.дан Бухорога томон йўналган карвон йўли (кенглиги 20 м)нинг 2 ёқаси бўйлаб жойлашган 20 дан ортиқ карвонсаройларнинг вайроналари қайд этилиб, улардан бир нечтаси қазиб очилди. 8— 10-а.ларга мансуб бундай меҳмонхона ва қўноқхоналар мурабаа (75х75м) шакдда хомғиштлардан бино қилинган. Ташқи деворнинг 4 бурчаги доира шаклида буржлар б-н мустаҳкамланган. Ҳовлисининг марказида туяларга ортилган юклар тушириладиган 1 ёки 2 узун супа ишланган. Карвонсарой қарама-қарши томонларида 2 дарвоза (3—5 м) ўрнатилган. Меҳмонхонанинг 4 томони бўйлаб 60 дан ортиқ супали, сандалли 1 ёки 2 хонали ётоқхоналар, ўчокли ёки тандирли овқатхона, ташнобли таҳорат ёки ғуслхона ва омборхоналар жойлашган. Саройнинг шим.-ғарбий бурчагида оташпарастларнинг оташкадали ибодатхонаси бино қилинган. Хоналар томи равоқсимон шаклда ёпилиб, марказ қисмида сопол қувурлардан мўрконлар ўрнатилган.
Археологик қазишлар жараёнида П. ёдгорлигидан турли хил топилмалар: сирли ва сирсиз сопол кўза ва товоқлар, шиша идишлар, жез ва темир буюмлар, қурол-яроғлар, шунингдек, турли саналарда зарб этилган чақа тангалар (Хитой, Сосоний, Умавий ва Аббосийларнинг фулуслари; Бухоро, Са-марқанд, Марв, Фарғона, Ахсикат ва Исфижоб зарбхоналарида зарб этилган Сомоний ва Қорахонийларнинг тангалари ҳамда Ҳиротда зарб этилган Ғазнавийларнинг 1 дона олтин динори) топилди. Топилмаларнинг каттагина қисми ҳоз. вақтда П. ёдгорлиги яқинида ташкил этилган «Археология музейи» залларида намойиш этилган.
Ад.: Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар Наршахий, Бухоро тарихи, Т., 1966, 1993; Мухаммаджонов А. Р., Одилов Ш. Т., Мирзахмедов Ж.К., Семенов Г.Л., Городише Пайкенд. К проблеме изучения средневекового города средней Азии, Т., 1988; Раскопки в Пайкенде в 2001 году, Санкт-Петербург, 2002.

Download 216,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish