Биринчи ўзбек археологи, академик Я.Ғуломов ҳаёти ва илмий мероси


«БУЮК ИПАК ЙЎЛИ» САЙЁҲЛИК ЙЎНАЛИШЛАРИ



Download 216,29 Kb.
bet10/44
Sana23.02.2022
Hajmi216,29 Kb.
#134416
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   44
Bog'liq
савол жавоблар 1 курс археологларга

«БУЮК ИПАК ЙЎЛИ» САЙЁҲЛИК ЙЎНАЛИШЛАРИ — Ўзбекистонда ташкил қилинган асосий сайёҳлик йўналишлари. 1994 й. Тошкент ва Самарқандда Жаҳон сайёҳлик ташкилотининг «Ипак йўли» лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича халқаро йиғилиш бўлиб, унда Ўзбекистон мазкур қадимий йўналиш маркази деб белгиланди. 1995 й. 2 июнда УзР Президента «Буюк ипак йўлини қайта тиклашда Узбекистоннинг иштирокини авж олдириш ва республикада халқаро сайёҳликни ривожлантириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида» фармон қабул қилди. Шу асосда «Ўзбектуризм» миллим компанияси «Ипак йўли» ўтган тарихий манзиллар бўйлаб 200 дан ортиқ йўналишлар ишлаб чикди. Улар асосий сайёҳлик зоналарини қамраб олади ва Тошкент, Самарканд, Бухоро, Хива ҳамда Фарғона водийси шаҳарлари бўйлаб ўтади. «Ипак йўли»нинг тармоқлари ҳисобланган Андижон, Наманган, Фарғона, Термиз, Нукус ш.лари орқали ўтувчи йўналишлар ишлаб чиқилмокда. Фарғона водийси бўйлаб ўтувчи йўналиш — «Фарғона олтин ҳалқаси» Қўқон, Фарғона, Андижон, Наманган ш.ларини ўз ичига олади. Бу сайёҳлик йўналишлари ўз мақсад ва вазифасига қараб куйидаги гуруҳларга бўлинади: ихтисослашган ва саргузаштли сайёҳлик, қишлок сайёҳлиги, сувда ва автомобилда сайёхдик, кемпинг ва карвонсаройларда дам олиш б-н давом этувчи сайёҳлик, этник, диний, ўқув ва ёшлар сайёҳлиги. «Б. и. й». с. й.да сайёҳлар учун қулай шартшароитлар яра-тиш, уларга намунали хизмат кўрса-тиш максадида янги шинам меҳмонхоналар, кемпинглар, мотеллар, умумий овқатланиш ва дам олиш масканлари бунёд этилмоқда. Шу сабабли бу йўналишлар бўйлаб сафар қилувчилар сони йил сайин ортиб бормоқда.

14.Ўзбекистонда илк шаҳар маданиятининг шаклланиши


Илк шаҳарлар ва уларнинг тузилиши.
Илк давлатчиликнинг ташкил топиши б-н ҳунармандчилик ривож топган ай­рим йирик қишлоқлар кенгая боради. Уларнинг атрофи баланд мудофаа девори б-н ўралиб, унинг ташқарисида қўргонли турар жой, жамоат аҳли учун умум ибодатхона каби йирик бинолар қад кўтаради. Илк шаҳарсозликка хос бундай маҳобатли иншоотлар мил. ав. 2-минг йилликнинг 2-ярми ва 1-минг йилликнинг бошларида барпо этила бошлайди. Бу, шубҳасиз, истеҳкомли йирик қишлоқлар заминида илк шаҳарларнинг пайдо бўлиши эди.
Илк шаҳар харобаларидан бири Сурхондарё вилоятининг Шеробод тумани Жарқўтон ёдгорлиги остидан топиб ўрганидди. Шаҳар 2 қисм: ҳоким кароргоҳи - арк(ҳисор) ва турли хил касбдаги ҳунармандларнинг турар жой ва устахоналари жойлашган шахристондан иборат. Бу илк шаҳарнинг умумий майдони қарийб 100 гектарга тенг. Шахристон бўйлаб атрофи алоҳида-алоҳида деворлар б-н мустаҳкамланган 20 яқин турар-жой маҳалла кўйлари жойлашган. Арқдан жан.-шарқда Жарқўтоннинг энг баланд қисмида оташпарастларнинг ибодатхонаси қад. кўтарган. Шахристон­дан жан.да некрополь, яъни илк шаҳарликларнинг қабристони ўрин олган. Ўрта Осиёнинг жан. ҳудудида юзага келган бу илк шаҳарда кулолчилик, тўқимачилик, амалий санъат ва бинокорлик каби ихтисослашган ҳунармандчилик юқори даражада ривож топган. ҳунармандчилик маҳсулотлари нафақат ички бозор, бал­ки ташқи бозор учун ҳам кенг кўламда ишлаб чиқилган. Шаҳар аҳолиси деҳқончилик, ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ б-н шуғулланган эркин деҳқон жамоалари, ҳунармандлар, савдо ахлидан иборат бўлган.

Download 216,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish