Лавозим ҳақида қисқача тавсиф ва мажбуриятлар



Download 334,7 Kb.
Pdf ko'rish
Sana31.05.2022
Hajmi334,7 Kb.
#621693
Bog'liq
uz



ЭЪЛОН: 
“Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари 
институти” Миллий тадқиқот университети (“ТИҚХММИ” МТУ) трансформация ва 
стратегик ривожланиш бўйича проректор лавозимига ишга таклиф қилади:
 
Вакансия
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги 42-сонли 
қарорига “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари 
институти” Миллий тадқиқот университети Трансформация ва стратегик ривожланиш 
бўйича проректор лавозими очилган.
 
Лавозим ҳақида қисқача тавсиф ва мажбуриятлар. 
Трансформация ва стратегик 
ривожланиш бўйича проректор лавозими қуйидаги вазифа ва мажбуриятларни ўз ичига 
олади: 
-мавжуд анъанавий университетни жаҳон андозалари даражасидаги тадқиқот 
университетига айлантириш бўйича иш режасини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш 
жараёнига раҳбарлик қилиш; 
- университетнинг стратегик ривожланиш режасини ишлаб чиқиш ва амалга 
оширишда иштирок этиш;
-университет фаолиятини нуфузли хорижий университетлар фаолиятига 
трансформация қилиш; 

университетнинг ўқув ҳамда илмий дастурлари ва ресурсларини 
халқаролаштиришни тарғиб қилиш; 
- халқаро илмий, таълим ва салоҳиятни ошириш йўналишларидаги грантлар ва IT 
startup лойиҳалари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва университетга сармоя жалб 
қилиш фаолиятида фаол иштирок этиш; 
-университет бошқарув тизими ҳамда ўқув ва илмий-тадқиқотларни ташкил этиш 
жараёнлари, кутубхона фаолияти ва ҳужжатлар айланмасини рақамлаштиришга асос 
бўлувчи 
“Рақамли Университет”
платформасини ишлаб чиқиш ва унинг фаолиятини 
таъминлаш; 
-жаҳондаги илғор тажрибаларни ўрганиб бориш ва уларни ўз фаолиятида ишлаб 
чиқаришга жорий этиш чораларини кўриш; 
-университет ҳузуридаги таълим ташкилотларига ташкилий ишларда тегишли 
ёрдам ва маслаҳатлар бериш хизматини кўрсатишни ташкил қилиш ҳамда амалга 
ошириш; 
- ОТМ раҳбарияти билан ҳамкорликда университет бошқаруви, олий таълим, 
қишлоқ ва сув ҳўжалиги, глобал атроф мухит, ер ҳақидаги фанлар, шунингдек, 
муҳандислик ва барқарор иқтисодий тараққиёт каби соҳаларда илмий-тадқиқот 
фаолиятларини амалга оширишда иштирок этиш. 
Номзод эга бўлиши лозим бўлган малакалар: 
- дунёдаги QS, Times Higher Education, Academic Ranking of World Universities 
рейтинг агентликларининг бирида эълон қилинган ТОП 300 университетларда PhD ёки 
DSc илмий даражасига эга бўлиши
- тегишли соҳада халқаро scopus ва web of science (Q1, Q2) журналларда чоп 
этилган мақолалари бўлиши ва Н индекси 5дан юқори бўлиши 
- университет бошқаруви бўйича илғор хорижий олий таълим муассасаларида 
тўпланган муайян тажриба; 
-сув, экология ва қишлоқ хўжалиги соҳалари бўйича олий таълим ва илмий 
тадқиқотлар сифатини таъминлаш бўйича пухта билим; 


- фанлараро ва аниқ фанлар билан ишлаш қобилияти
-олий таълим, тадқиқот ва ишланмаларни трансфери бўйича лойиҳаларни ишлаб 
чиқиш ва бошқариш қобилияти
- “ТИҚХММИ” МТУнинг асосий устувор йўналишлари фаолиятини англаш
Тилларни билиш талаби: 
Инглиз тилида равон оғзаки ва ёзма нутқ қобилиятларига эга бўлиш. Ўзбек
тилини билиш кўникмалари баробарида рус тилини эгаллаганлик қадрланади. 

 Танловда иштирок этиш: 
 
Танловда иштирок этиш учун ариза, тавсия берувчи шахсларнинг исми шарифи 
кўрсатилган 2 та тавсиянома, талабгорнинг янгиланган “Резюме” си ва сўралган иш 
тажрибаларини кўрсатувчи ишлари ҳақида ёзма маълумотларни жўнатиш сўралади. 
Ариза ва сўралган ҳужжатларни 
2022 
йил 
28 январи
га қадар
pepiwm@tiiame.uz
электрон почта манзилига юбориш сўралади. Ариза “ТИҚХММИ” МТУ проректорлик 
лавозими сарлавхаси билан юборилсин. 
Тақдим этилган ҳужжатлар таҳлили асосида 
танланган
ва қисқа рўйхатга 
киритилган 
номзодлар “ТИҚХММИ” МТУ Бошқарув Кенгаши вакиллари билан 
суҳбатга таклиф қилинади. 
 
“Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари 
институти”
 
Миллий тадқиқот университети (“ТИҚХММИ” МТУ)
муҳандислик 
(ирригация, сув ҳўжалиги, атроф-
муҳит, 
электрлаштириш 
ва 
автоматлаштириш, 
қишлоқ 
хўжалигини механизациялаш), ер 
ресурсларини бошқариш, қишлоқ 
хўжалиги 
иқтисодиёти, 
менежмент ва маркетинг каби 
соҳаларда ўзининг 100 йиллик 
анъаналари ва илғор дастурлари 
орқали 
танилган, 
биринчи 
даражали академик ва тадқиқот 
университети ҳисобланади.

ТИҚХММИ” МТУ миссияси:
Сув ва қишлоқ хўжалиги салохиятини ривожлантириш 
ҳамда олий таълим хизматлари, тадқиқотлар ва инновациялар глобал бозорида 
Марказий Осиёнинг олий таълими ва фани нуфузини оширишдан иборат.
“Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари 
институти”
Миллий тадқиқот университети ҳақидаги батафсил маълумотни
https://tiiame.uz
 
саҳифаси орқали олишингиз мумкин.

Download 334,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish