ОКЕАН ЎРТАЛИҚ ТОҒ ТИЗМАЛАРИ (кўтарилмалари) – дунѐ океани тубида бутун Ер куррасини қуршаб олган ягона системани ташкил этган тоғ тизими.
ОЛИГОЦЕН – палеоген системасининг юқори бўлими.
ООЛИТЛАР – карбонат ангидритли оҳак, баъзан темир лептохлоритли оҳаклардан, концентрик структурали марганец оксидларидан ҳосил бўлган шарсимон ѐки эллипсоид (2мм гача) ҳосилалари.
ООЛИТЛИ ЖИНСЛАР – оолитли структурага эга бўлган чўкинди жинслар. Бу гуруҳга карбонат (оолитли оҳактошлар ва оолитли доломитлар) жинслар киради.
ОРГАНОГЕН – муайян организмлар (ҳайвонот ѐки ўсимликлар) ѐки уларнинг ҳаѐт фаолияти натижасида ҳосил бўлган.
ОРГАНОГЕН ЖИНСЛАР – организмларнинг ҳаѐт фаолияти натижасида ҳосил бўлган органик (ҳайвонот ѐки ўсимлик) қолдиқларидан таркиб топган чўкинди тоғ жинслари.
ОРДОВИК ДАВРИ – палеозой эрасининг бошланишидан иккинчи давр. 55-75 млн. йил давом этган.
ОРДОВИК СИСТЕМАСИ (даври) – палеозой эрасининг пастдан иккинчи системаси. Кембрийнинг устида, силурнинг остида жойлашган.
ОРОГЕН – бурмаланган йирик тоғ иншооти. Пайдо бўлишига кўра эпигеосинклиналь ва эпиплатформа орогенлари фарқ қилинади.
ОРОГЕНЕЗ – тоғ иншоотларини юзага келтирувчи тектоник ҳаракатлар. Маълум бир жойнинг икки ѐнбошдан сиқилиши ѐки Ер пўстидаги ҳаракат таъсирида бурмаланишга учраган тоғларнинг кўтарилиши, узилмалар ва сурилмалар ҳосил бўлиши.
П
ПАЛЕОГЕН ДАВРИ – кайнозой эрасининг бошланиши. Ўртача 40,4 млн. йил давом этган. Палеоген даврида кучли тектоник ҳаракатлар содир бўлиб, Альп, Карпат, Қрим, Кавказ, Копетдоғ, Помир, Ҳимолай, Атлас ва бошқа орогеник системалар пайдо бўлган. Эпиконтинентал ҳавзаларда палеоген даврида денгиз сувининг босиши ва орқага қайтиши бир неча бор такрорланган.
ПАЛЕОГЕН СИСТЕМАСИ – кайнозой эратемасининг пастдан биринчи системаси. Бўр даврининг устида ва неоген даврининг тагида жойлашган.
ПАЛЕОЗОЙ ЭРАСИ – фанеразой зонасидаги биринчи эра. 322 млн. йил давом этган. Палеозой эраси олти даврга бўлинади: кембрий, ордовик, силур, девон, карбон, пермь. Палеозой эрасида йирик тоғ ҳосил бўлиш жараѐнлари юз бериб, бурмаланишлар юзага келган, шиддатли вулқонлар отилган.
ПАЛЕОНТОЛОГИЯ – геология фанларидан бири. Ер пўстида органик дунѐнинг ривожланишини, кўҳна геологик даврларда яшаган ҳайвонот ва ўсимлик қолдиқлари ва изини ўрганади. Палеонтология фани геология фанларидан бири бўлса ҳам, тадқиқотда биологик усуллардан фойдаланилади, ўсимлик ва ҳайвонот дунѐси тараққиѐтини белгилайди. Палеонтология маълумотлари асосида тоғ жинсларининг ѐши ва ҳосил бўлиш шароити аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |