Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-қурилиш



Download 0,99 Mb.
bet1/19
Sana01.06.2022
Hajmi0,99 Mb.
#626843
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Амалий машғулот МСН 22.12.2020 (1)


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


Наманган муҳандислик-қурилиш
институти


«Машинасозлик» факультети

Технологик машиналар ва жихозлар” кафедраси


МАҲСУЛОТ СИФАТ НАЗОРАТИ”
фанидан амалий машғулотларни ўтказиш учун


УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА


Наманган-2020

Услубий қўлланма намунавий дастур ва ўқув режага мувофиқ “Маҳсулот сифати назорати” фанидан амалий машғулотларни ўтказиш учун тузилган. Мазкур услубий қўлланма “Метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш” кафедранинг (баённома №__ “___” ________2020 й.) мажлисида муҳокама қилиниб, тасдиқланди.




кафедраси мудири: т.ф.д. М.Мансуров


Тузувчилар: кат.ўқ. Нишонов Ф.

1-Амалий машғулот


Мавзу: Нуқсонлар бўйича қарор ва статистик таҳлил ўтказиш


Режа:

  1. Статистик таҳлил тўғрисида.

  2. Статистик таҳлил турлари.



Калит (таянч) сўзлар: нуқсон, статистик таҳлил, графиклар, назорат карталари, сабаб-оқибат диаграммалари ва бошқалар.

Замонавий педтехнология элементларидан, масалан интерактив методини қўллаб дарс ўтилади.


Дарсда техник восита ва кўргазмали қуроллардан кенг фойдаланилади (кодоскоп, проектор, плакат ва ҳоказо).
Талабалар тарқатма материаллар билан таъминланадилар.
Талабалар мустақил фикрлаши учун тўла шароит яратилади.

Сифатни таҳлил қилишнинг статистик усуллари мамлакатимизда ҳамда чет элларда сифатни бошқариш системаларида кенг қўлланилади.


Статистик таҳлил – бу маҳсулот сифатига таъсир этувчи омилларни ва шартларни таҳлил қилишдир.
Сифатни назорат қилиш ва таҳлил қилишнинг маълумотлар манбалари бўлиб қуйидагилар хизмат қилади:

  1. инспекцион назорат: берилган хом-ашё, материалларнинг кириш назорати маълумотларини белгилаш; тайёр маҳсулотларни белгилаб қўйиш; оралиқ назорат маълумотларини белгилаш ва бошқалар.

  2. Ишлаб чиқариш ва технология: жараённи таҳлил қилиш маълумотларини белгилаб қўйиш; қўлланилаётган операциялар тўғрисида кундалик маълумотларни тўплаш; дастгоҳларни назорат қилиш тўғрисидаги маълумотларни (тўғрилаш, таъмирлаш, техникавий хизмат кўрсатиш) белгилаб қўйиш ва бошқалар.

  3. Хом ашё ва материалларни келтириш ва маҳсулотни сотиш: харакатни омборхоналар орқали рўйхатга олиш ва бошқалар.

  4. Бошқариш ва иш юритиш: фойдани ҳисобга олиш; қайтган маҳсулотни ҳисобга олиш; доимий мижозларга хизмат кўрсатишни ҳисобга олиш; сотишни ҳисобга олиш журнали; бозорни таҳлил қилиш маълумотлари ва бошқалар.

  5. Молиявий операциялар: дебет ва кредитни таққослаш жадвали; зарарларни ҳисобга олиш; иқтисодий ҳисоблар ва бошқалар.

Одатда, Япония корхоналарида иш ўринларида маълумотларни таҳлил қилиш учун махсус, тушуниш унчалик қийин бўлмаган «сифатни назорат қилишнинг етти инструменти» деб аталган статистик усуллардан фойдаланилади.
Ушбу етти инструмент ўз ичига қуйидаги усулларни олади:

  1. қатламлаштириш

  2. графиклар

  3. диаграмма Парето

  4. сабаб-оқибат диаграммаси

  5. гистограмма

  6. сочилиш диаграммаси

  7. назорат карталари

Юқорида санаб ўтилган «сифатни назорат қилишнинг етти инструмент»и турли муаммоларни ҳал этишда алоҳида ёки турли комбинацияларда қўлланиши мумкин.
У ёки бу муаммоларни ечилиши қуйидаги схема асосида амалга оширилади:

  1. параметрларни ўрнатилган меъёрлардан фарқланишини баҳолаш.

  2. Муаммонинг ечилиши билан боғлиқ бўлган энг муҳим омилларни танлаш.

  3. Муаммо юзага келишига сабаб бўлган омилларни баҳолаш.

  4. Яроқсиз маҳсулотларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлган энг муҳим омилларни баҳолаш.

  5. Натижаларни тасдиқлаш.

Статистик усулларни батафсил кўриб чиқамиз.
Қатламлаштириш
Энг оддий статистик усуллардан бири. Агар четланишлар маҳсулотни тайёрлаш шароитлари билан боғлиқ деб фараз қилинса, ўлчаш кўрсаткичларини алоҳида қатламлар бўйича, яъни машина ва ускуналар бўйича алоҳида, ҳар бир оператор бўйича алоҳида, хом ашё бўйича алоҳида, бригадалар бўйича, сменалар бўйича ҳам алоҳида нисбий ўрганилиб, таҳлил қилиш ишларини амалга оширилади.

Млн. сўм
400

380


360
1
340
Йиллар1996 1998 2000 2002
Даромаднинг ўзгариши

1-графикнинг реал бўлаги.


2-ривожланиш тенденциясини тавсифловчи бўлак.
Графиклар
Ўрганилаётган воқеликнинг фақатгина аниқ бир вақтдаги холатинигина тавсифлаб қолмай, балки ривожланиш тенденциясини ҳам ўрганиш имконини беради.
Устунли графиклар-маҳсулот таннархининг унинг турига боғлиқлиги, корхонанинг кўрган зарарини ишлаб чиқарилган яроқсиз маҳсулотнинг ҳўжмига боғлиқлиги каби омилларни миқдорий жиҳатдан устунларнинг баландлиги орқали ифодалашга асосланганю устунли графикларни ясашда ординаталар ўқи бўйича миқдори; абцисса ўқи бўйича омиллари қўйилади. Ҳар бир омилга маълум бир устун тегишли бўлади.

50

40

30



20

10
0

Маҳсулотнинг сотиб олинишини рағбатлантириш.
1-сифат; 2-нархнинг арзонлаштирилиши; 3-кафолатли муддат; 4-дизайн; 5-олиб бориб бериш; 6-бошқалар.
Айланали графиклар – маълум бир параметр айрим қисмларининг нисбатини тавсифлаш мақсадида қўлланилади.
Масалан, маҳсулот ишлаб чиқаришга кетган харажатларнинг маҳсулот таннархидаги улушини ифодалашда ёки айрим маҳсулот турлари бўйича олинган даромадларнинг корхонанинг умумий даромадидаги улушини ифодалашда қўлланиши мумкин.
Маҳсулот ишлаб чиқариш таннархининг т аркибий тузилиши.
1-ишлаб чиқариш моддий сарф-харажатлари.
2-меҳнатга тўланадиган ҳақ ҳаражатлари.
3-ижтимоий суғурта харажатлари.
4-асосий ишлаб чиқариш фондлари амортизацияси.
5-ишлаб чиқариш характеридаги бошқа ҳаражатлар.


Download 0,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish