Совуққа ва иссиққа чидамлилик синови. Ишлатишда, транспортировка ва сақлашда иссиққа ва совуққа чидамлилик синовлари ўтказилади.
Ишлатиш жараёнидаги иссиққа чидамлилик синовлари маҳсулотнинг ташқи кўриниши белгиланган ҳароратдан ошганда қай даражада ўзгаришини текшириш ва параметрларини текшириш мақсадида амалга оширилади. Маҳсулотларнинг синовлари электрик босимсиз ўтказилади, балки қизийдиган маҳсулотларини – электрик босим остида. Синовлардан олдин маҳсулотлар кўздан кечирилади ва маҳсулотнинг механик хусусиятлари (механик назорат) текширувдан ўтказилади, шунингдек, уларнинг электрик параметрлари ўлчанади. Ундан сўнг ўлчов – назоратли аппаратура текширилади ва камерада берилган ҳароратни талаб этлаётган аниқлик блан сақланаётганини текширишади. Маҳсулотни иссиқлик камерасига жойлаштиришади. Ундан сўнг камерада керакли ҳарорат белгиланади ва иссиқлилик мувозанатига эришилгунга қадар маҳсулотни маълум бир вақт мобайнида ишлаб турилади.
Назорат қилинаётган параметрларнинг ўлчаниши синов остидаги маҳсулотлар берилган ҳароратга эга бўлгандан сўнггина амалга оширилади. Синов муддати тугагач маҳсулотларни камерадан олиб чиқишади. Ундан сўнг тикланиш даври келади, яни маҳсулот нормал атмосфера шароитларида ушлаб турилади. Тикланиш даври маҳсулотни нормал ҳароратга келишигача кетадиган вақт билан аниқланади. У 1 соатдан 6 сатгача бўлиши мумкин. Якунида маҳсулотнинг ташқи кўриниши, механик хусусиятлари ва электрик параметрлари текширилади ва ўлчанади. Ташқи кўринишни текшираётганда рангининг ўзгарганига ва ҳимоя қатламининг бутунлигига, деталларнинг ҳолатига эътибор беришади.
Ишлатиш жараёнидаги совуққа чидамлилик синовлари маҳсулотнинг параметрларини муҳитнинг белгиланган ва белгиланган миқдордан паст даражасининг таъсир қилишини текшириш мақсадида амалга оширилади. Совуққа чидамлилик синовларининг ўтказилиш методикаси иссиққа чидамлилик синовлари тартибига мос равишда ўтказилади.
Транспортировка қилиш ва сақлаш жараёнларидаги иссиққа ва совуққа чидамлилик синовлари маҳсулотни транспортировка қилиш ва сақлаш жараёнларида максимал белгиланган ҳарорат таъсирини аниқлаш мақсадида амалга оширилади. Мазкур синов одатда иссиққа ва совуққа чидамлилик синовлари билан бирга амалга оширилади.
Совуққа чидамлилик синовларини одатда қиров ва шудрингнинг таъсири синовлари билан бирга олиб борилади. Бунда маҳсулотни совуқ камерага қўйишади ва маълум бир вақт мобайнида белгиланган паст ҳароратда ўчирилган ҳолатда сақланади, ундан сўнг уларни камерадан олишади ва нормал климатик шароитларга жойлаштиришади. Қўшилган ҳолатда маҳсулотни маълум бир вақт мобайнида (3 соатлар атрофида) сақлаб тришади ва доимий равишда (ҳар 30-60 дақиқада) уларнинг параметрлари текширилади, улар МҲда белгиланган меъёрларга мувофиқ бўлишлари керак.