Саййид Али Хўжа
Инқилоб. № 2. 1922 йил. – Б. 27.
Анҳор*
(сочма-наср)
II
Шошур, оқур, сакрар, югурур,
Бошин тошга тоқ-туқ урур:
гулдур... гулдур...
Аламига чидолмайдир
Бўрон каби гувур, гувур; –
Аямас ўзин, пастга отур, чинқирур...
Ёнғин юрак, йигит қонли тоғнинг анҳор сўзлари!
Кимдан қочур, нимани қувур, мунча қақшар, югурур?
Юмшоқ баданини қўпол тошга кўтарур, урур
Майдаланур, сочилур...
Қаттиғ тортиш, буюк суруш,
Оғизларидан кўпук сочур, бақирур,
Қулоқ солинг ҳасратидан чанг чиқур:
Буни кўринг аблах тошни, сўнг олдига тушур!
Гўё уни ҳаракатдан тўхтатмоқни истайдир!?
Бу бўлурми буюк умид олдида
Қўтир тана, бу ғов бўлур, йўл тўсур!
Шунинг учун нозик бадан ғазабланур, жанг қилур...
Балки... ёлқов ғадир тана орзу қилур, имтилур –
Оқ баданла бирга борур, юрур!...
Ҳеч бўлурму, девла пари бирлашур?...
Қучоқлашур, ўпишур?...
www.ziyouz.com kutubxonasi
118
Шунинг учун сирлик овоз дилни эзур, тептирур!...
Анҳор суви, мана энди, бирлашур кўпаюр,
Биргаликнинг фойдасини – яхши қилди! – тушинур;
Қоттиғман деб керилган тошлар майдаланур,
қум бўлур,
Қораланур, хўп лой бўлур,
Мулойимгина остига тушур, янчилур
* * *
Ой, вой кибрлик болалар, нодон оталар, ариқчалар
Тўдадан чиқур, айрилур,
Гўё, булар ўзлари билур муродга тезракўзлари етур...
Мана энди йўл адашур, биёбонда айланур,
Ҳашоратларнинг кони бўлур, бузулур, сасур, сарғо-
юр...
Охир дамда минг аламлар, ёввойиларга таом бўлур,
ютилур...
Буюк бадан! Нега бундай айрилмоққа йўл қўюр?
* * *
Кўп ариқлар – на хушдир бу! – озроқ юрмай тушунур,
Яна бирлик орзу қилур, бурилур,
Шошур, энтикур, атрофларидан хабар берур,
чулдур.... чулдур...
Акасининг кўкрагига ўзини отур,
қучоқлашур, ўпишур...
Борган сори анҳор суви буюклашур, зўрлашур,
Тоғлардан чиқиб энди, текисликда йўл борур,
Оғир тана, катта тошлар ортиқ энди учрамайдир,
йўқ бўлур,
Уваланур, думаланур, хор бўлур,
Минг хорликла ҳар тарафга судралур,
www.ziyouz.com kutubxonasi
119
Кучсизликдан остға тушур, тинч бўлур.
* * *
Мана энди бизнинг анҳор дарё бўлур,
ўз ўзига эга бўлур
Буюк бўлур, зўр бўлур,
Хурсандликдан терига сиғмай атрофларга тошилур,
Зўр табиат баҳодирни қарши олур, кўкрак очур:
Юлдузлари ялт-ялт қилур, машъал бўлур,
Офтоб ёнур, гулхан бўлур, ёруғланур.
Баъзи сафо мажлислари қурилур.
Ҳар ёнидан кўк дарахтлар, кўм-кўк ўтлар чиқадир,
Саломлашур, таъзим қилур, суюнур.
Гўзал қушлар, хуш булбулллар, нағма қилур,
мақтайдур,
Юмшоқ бадан – шамол ўюнга тушур,
Минг ноз билан ўйнар-ўйнар, айланур,
Бу таннознинг қўли теккан дарахтлар,
Ўзини унитар, икки букилур, додлашур,
Ҳу-ҳулашур, кўксига урур, “дўст”лашур.
* * *
На гўзалдур, бизнинг дарё ғолибликла мақтанур,
Секин-секин қадам босур, кимилур...
Мурод эшиги тез олдиндан очилур,
Кўпдан бери орзу этган чексиз, ҳурлик денгизи...
мана кўринур!
Дарё кулур, хурсандликдан ёш тўкур...
Бу шодлиқнинг мақтовини ким қилур?...
Do'stlaringiz bilan baham: |