Оталар нимани унутишади “Ота иқрори”



Download 20,6 Kb.
Sana22.02.2022
Hajmi20,6 Kb.
#102098
Bog'liq
2. Ота иқрори


Д.КАРНЕГИ
Оталар нимани унутишади
Ота иқрори”
Ўғлим, тингла, буни ҳозир сен ухлаётганингда айтиб олмоқчиман. Мен сени хонангга яширинча кирдим. Сенга тикилиб ўтирипман. Кичкина қўлчаларингни ёноғинга суяган ҳолда ширин уйқудасан. Жингалак сочларинг бироз намланган пешонангга ёпишган. Бир неча дақиқа олдин кутубхонада газета ўқиб ўтириб, бирдан пушаймонлик тўлқини мени қамраб олди ва оёқларим сен томон бошлади. Мен сенга жуда қаттиқ муносабатда бўлдим деб ўйладим. Мактабга отланаётганингда ювиниш хонасидан юз-қўлингни артмасдан чиққанингда, оёқ кийимларингни тозаламаганинг учун, нарсаларингни ерга улоқтирганингда сенга қаттиқ танбеҳ бердим.
Нонушта пайтида ҳам чойни тўкиб юборганинг учун, овқатни шошиб еганинг учун, сарёғни нонга қалин қилиб суртганинг учун ҳам танбеҳ эшитгансан. Кечки пайт ҳам шу такрорланди. Кийимларингни йиртганинг учун дўстларинг олдида “Ўзингни пулинга олганингда қадрига етардинг” деб сени уришдим.
Эсингдами, бир куни газета ўқиб ўтирганимда қўрқа-писа олдимга келдинг ва нимадир демоқчи бўлдинг. Мен эса сенга норози бўлгандек қарадим ва сен индамайгина эшик олдига бориб менга мўлтиллаб қарадинг. Мен эса “Сенга нима керак?”-дедим ва сен эса ҳеч нарса демасдан югуриб келиб мени бўйнимдан қаттиқ қучоқлаб юзимдан ўпдинг. Шу пайт газета қўлимдан тушиб кетди ва ғалати бир қўрқув ҳисси мени қамраб олди. Мен ўзи нимани одат қилиб олдим? Доим танбеҳ бериш, хатоларни излаш. Бу сени яхши кўрмаслигимда эмас, балки сендан жуда кўп нарса кутганимда. Мен ҳамма нарсани ўз ўлчовим билан ўлчайман. Сенинг характеринг эса жуда ажойиб, сенда самимийлик, болаларча беғуборлик бор. Сенинг кичкина қалбингдан чиқаётган тафт иссиқ қуёш ҳароратидек. Мен буларни ҳаммасини сен уйқудан олдин югуриб келиб, мени ўпганингда кўрдим. Мана бугун буларни ҳаммасини бирма-бир кўз олдимдан ўтказиб, ётоғинг олдида тепангда тиз чўкиб ўтирипман.
Бу айтганларим албатта айбимни ювмайди. Биламан, ҳозир айтганларимни сен уйғоқ вақтингда айтсам тушунмайсан. Аммо эртадан мен ҳақиқий ота бўламан. Мен сенинг кўнгил дўстинг бўламан, сен билан бирга куламан ва қийин вазиятларда сен билан бирга қайғураман. Бирор нарсадан жаҳлим чиқса ўзимни қўлга олиб, сендан кўп нарсани талаб қилганимни англаб, ўзимга такрорлайман: “Ўғлим ҳали жуда ёш, у ҳали кичкина!”.
Download 20,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish