Фитрат
Учқун. № 2. 1923 йил 1 апрель.
www.ziyouz.com kutubxonasi
112
Ойға
(“Чиғатой гурунги”)
Эй ёруғ ой! Нечун бизга қараб-қараб куласан
Юртимиздан қоронғулиқ кетганини сездингми?!
Порлоқ нуринг сочиб бугун ёрутқоли “Турон”ни
Ухлаб ётқон “Турк улусин” уйғотқоли келдингми?!
Нуринг ила юртимизни ёритгали қўймағон
Қора булут кўтарилди, сенда кўрсат юзингни!
Энди туркинг кўзин очиб кўрди ёруғ очунни,
Турк ёшлари бирлашалар, ташла эмди қайғунгни
Турк боғчаси Туркистонни ёвузлардан қутқориб
Яшнатурлар, сен қизғонма турк элидан нурингни!
Эзар бунлар ёвларини ҳеч қўймасдан очунда
Жон берурлар турк эрлари, бир байроқнинг остинда!
Элхон
Иштирокиюн. 1919 йил 6 август.
Темирчи
(“Чиғатой гурунги”, мактаб учун)
Бир ўксиз эрдим отадан қолғон,
Есир онамла йўқсуллик тортган.
Билимсиз, кучсиз ўн уч яшардим,
Бир бурда нонни қайдин топардим?!
Онам келтирди темирчиликка,
Йиғлаб топширди мени устага,
Икки йил юрдим, яхши ўргандим,
Босқонлар уруб анча имгандим.
Букулмас темур, кучимни билди,
Қўлим остинда мумдек эзилди.
Бўюнсунмадим ҳеч бировга ман,
Томоқ тўйдирдим, ўз кучим билан.
Ишламак билан йўқсуллик кетди,
Тинчликлар билан кунимиз ўтди.
Элхон
Иштирокиюн. 1919 йил 19 июл.
www.ziyouz.com kutubxonasi
113
Эй қўбиз
Эй қўбиз, мунча сенинг товушинг мунгли,
Эшитса эриб кетар тошнинг кўнгли.
Жон узар товушларни ўта олдинг,
Мазлумнинг кўнглиданми нота олдинг.
Оғочинг сув ичганми кўз ёшидан,
Бўзлайсан нега бунча сўз бошидан.
Ниҳолинг масъум кўнгли чўкканлардан,
Чиқдими мазлум қонин тўкканлардан.
Чўккан кўнгил кўтарар нолишларинг,
Ўйлатиб турли садо олишларинг.
Ишқ ўтига кўнглинг ёнмиш ёрадир,
Фарёдингдан юрак бағрим порадир.
Ниҳолингни ўзбек қизи экдими,
Кўкарганда хасратлик кўз тегдими.
Ёки сени қирғиз қизи боқғондир,
Лаб устингга ҳасрат ёши оқғондир.
Йўқса торинг қозоқ қизи тортдими,
Шул сабабдан ҳасратларинг ортдими.
Фиғон қилсанг ҳар юракдан ўт чиқар,
Зор йиғласанг тоғ ва тошдан дуд чиқар.
Аввал сени туркман қизи олдими,
Бўта каби бўзлаб сени чалдими,
Ёки аввал машшоқ сени олганда,
Базм этибон замзамани солганда,
Жирладими татар қизи Зулайлук,
Қўл ташлабон биз икков деб бўлайлук.
Нозик сирли ҳикоятдир фиғонинг,
Турли-туман шикоятдир афғонинг.
Ишқинг ҳаққи қўбиз бунча дард этма,
Турк элининг ўтган кунин ёд этма.
Синиқ кўнглим мунгдан ортиқ тўлгандир,
Очиқ юзим қайғу босиб сўлгандир.
Кўнглим кемтик кўп ҳиссиёт ўрнатма,
www.ziyouz.com kutubxonasi
114
Ўйга кўмиб уйда мени хўрлатма.
Ўйлатмоқдан бошқа мурод сенда йўқ,
Фарёд этсак тоб ва тоқат менда йўқ.
Қайда сени булбул каби сайратган,
Мутриб қани кўнгилларни яйратган.
Чолғучилар қўлга сени олганда,
Сен бўзласанг бўта каби чалғонда.
Кўкда учуб юрган қушлар ингуси,
Гезак-гезак бошгинангга қўнгуси.
Ун чиқарсанг турли-туман унинг бор,
Руҳсизларга руҳ берарлик қўнинг бор.
Бошдан аёқ ҳамду сано унларинг,
Жудоликдан сўз очганда тунларинг.
Қайғу босган кўнгил гулдек очилур,
Тилдан чиққан сўзлар дурдек сочилур.
Бир неча йил бундан бурун бир кунда,
Кундуз эмас сезмиш эдим бир тунда,
Кўкрагингга бир қалдирғоч қўнибдир,
Торинг узра аёқ босиб юрибдир.
Абобилнинг тирноғила сўзладинг,
Сўзламадинг бўта бўлиб бўзладинг,
Сенга қараб юммай турдим кўзларни,
Англаб олдим сендан чиққан сўзларни.
Дединг фарёд ажиб кунлар бор эди.
У кунларда ўзбек менга ёр эди.
Қайда кетди ҳамлик кўнглин шод этган,
Мендан англаб ўтганларин ёд этган.
Қиз, бўз бола, ёш ва қари сирдошим,
Ҳар мажлисда мен бўлгандим мунгдоши.
Фарёдимга қулоқ солиб ёзиқлар,
Жонларига мендан олиб озиқлар,
Мени тинглаб қайғулардан безганди,
Тош кўнгиллар юракларин эзганди.
Ўзбек жувонлари мисли тўлин ой,
Руҳли эди, говдалари тўлган мой.
Қайси кунки ўзбек мендан айрилди,
www.ziyouz.com kutubxonasi
115
Мажруҳ қушдек қанотлари қайрилди.
Мени чертган бармоқларнинг шеваси,
Фарёдимнинг етиштирган меваси.
Қайда кетди ошиқларим хор ўлмиш,
Бойликни қўй, синиқ нонга зор ўлмиш.
Эл машшоқда номус йўқ, деб билдилар,
Билар билмас шундайдир, деб келдилар.
Берди мени ўчоқларга ёқсин деб,
Ёнишимни нодон қолмай кўрсин деб,
Зиёрат деб мазаротда ётдилар,
Тошдек бўлиб жаҳолатда қотдилар.
Йиғлаб дедим ўтганлари ёд айлаб,
Ўзбекдаги камчиликдан дод айлаб,
Энди фиғон айла, турғиз ўзбекни,
Ўргат унга денгиз ичра сузмакни.
Ишқинг ҳаққи, қўбиз, танбур бир бўлиб,
Дутор, сато, қурай ила жўр бўлиб,
Нола қилғил ҳайрон бўлсун фалаклар,
Инсон боқсун, туғён қилсун малаклар!
Do'stlaringiz bilan baham: |