Бадиий таҳлил асослари



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet103/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

шиддатли 
сюжет деб аташ мумкин.
Шиддатли сюжетнинг акси бўлган 
салқи 
сюжетда эса воқеалар ривожи 
секинлик билан суст кечади, ечимга шошқин интилиш сезилмайди, сюжет 
воқеалари ўқирманларни энтиктириб ва қизиқтириб қўймайди, улар: “Буёғи 
нима бўлар экан?”- деган таҳликали савол исканжасида қолмайдилар. 
Конфликт сюжет ёрдамида эмас, балки ўзга композицион воситалар орқали 
ифода этилади, асардаги сюжетга бевосита алоқаси бўлмаган киритмалар 
ўқирман диққатини чалғитади. Ечим ё бутунлай бўлмайди ёки жуда хира 
ифода этилади. Бундай асарлар сюжет воқеаларини ўзлаштириш учун эмас, 
балки асардан бутунисича келиб чиқадиган бадиий мазмун учун ўқилади. 
Салқи сюжетли асарлар сирасига Омон Мухторнинг “Минг бир қиёфа”, 
“Майдон”, “Афлотун”, Асад Дилмуроднинг “Ранг ва меҳвар”, Тўхтамурод 
Рустамнинг “Капалаклар ўйини” сингари романлари, Назар Эшонқулнинг 
“Тун панжаралари”, Хуршид Дўстмуҳаммаднинг “Куза” қиссаларини 
киритиш мумкин.
Композиция сюжетга қараганда кенг ва универсал тушунча 
ҳисобланади. Сюжет асарнинг умумий композициясига сингишган бўлиб, 
унда муаллиф ниятидан келиб чиққан ҳолда оздир-кўпдир аҳамиятли ўрин 
тутади. Шунингдек, ҳар бир сюжетнинг ўз ички композицияси ҳам мавжуд 
бўлади.Муайян асарнингсюжети ва фабуласининг нисбатидан келиб чиққан 
ҳолда сюжет композициясининг ҳар хил турлари ва усуллари тайин 
этилади. 
Сюжет ривожининг энг содда кўринишида сюжет воқеалари тўғри 
хронологик тартибда чизиқли жойлаштирилади. Композицияни бундай 
қуриш усули 
тўғри 
ёки 
фабула тартибидаги композиция 
деб ҳам 
юритилади. Бундан кўра мураккаброқ, қайсиким, олдин юз берган воқеа 
тўғрисида асарнинг энг охирида хабар топиладиган усул 
ишоравий 
композиция саналади. Ушбу усул ўқирман эътиборини асар охирига қадар 
номаълумлик ва таранглик ҳолатида ушлаб туриши, якунда кутилмаган 
сюжет бурилишлари билан ҳайратга солишига кўра жуда самаралидир. 
Айни хусусиятларига кўра ишоравий композиция усулидан детектив ва 
саргузашт асарларда кенг фойдаланилади. 


156 
Хронологик ёки фабула тартибидаги композициянинг атай бузилган 
кўринишидан келиб чиққан усулларидан бири 
ретроспектив 
усулдир. Унда 
муаллиф воқеалар ривожи асносида ўтмишга қайтиб тугуннинг сабабини 
ёдга туширади ва шу йўл билан ечимга имкон яратади. Турли замоний 
оралиқда кечган воқеаларни аралаш тасвирлаш, баённи исталган вақтда 
турли замоний қатламларда кечган ҳодисаларни акс эттиришга кўчириш 
орқали изчил хронологик тартиб бузилишидан юзага келган яна бир усул 
мавжуд. Бундай композицион усул кўпинча қаҳрамонларнинг хотираларини 
тасвирлаш эҳтиёжидан келиб чиқади. 
Эркин композиция 
деб аталувчи бу 
усул ёзувчилар томонидан асарнинг табиатидан келиб чиқиб, турли 
миқёсларда қўлланилади.
 
Агар бадиий асар сюжети композициянинг динамик жиҳати бўлса, 
унинг сюжетдан ташқи статик томонлари ҳам бор. Асарнинг воқеа-
ҳодисалар ҳаракатини олға силжитмайдиган, ҳеч нарса содир бўлмайдиган, 
қаҳрамонлар ҳам олдинги ҳолида қолаверадиган тасвирий унсурлар 
сюжетдан ташқи унсурлар 
саналади. Сюжетдан ташқи унсурларнинг 
баён, 
муаллиф чекиниши 
ва
 киритма лавҳалар 
сингари уч тури кенгроқ тарқалган. 
Баён 
бу портрет, пейзаж, нарсалар дунёси ёки мунтазам равишда ҳар доим 
юз берадиган одатдаги ҳаётий ҳодисалар сингари ташқи оламнинг бадиий 
тасвири бўлиб, сюжетга бевосита алоқаси йўқдир.
Баён 
сюжетдан ташқи 
унсурларнинг энг кўп тарқалган тури сифатида деярли барча эпик асарларда 
учрайди.
Муаллиф чекиниши – 
бу ижодкорнинг фалсафий, лирик, автобиографик 
ва бқ. йўналишдаги мулоҳазалари ифодаси бўлиб, улар бирор персонаж ёки 
тимсоллар ўртасидаги муносабатни изоҳлашга қаратилмайди. Муаллиф 
чекиниши асар композициясида бўлиши шарт адабий унсур эмас, лекин 
асарда бундай чекиниш ўринли қўлланилган бўлса, у катта аҳамият касб 
этади ва, албатта, алоҳида таҳлилга тортилгани маъқул.
Ниҳоят, 
киритма лавҳалар –
асарда тасвирланаётганидан бошқа 
персонажлар томонидан бошқа макон ва бошқа замонда содир этилган 
воқеаларнинг нисбатан тугалликка эга парчалари бўлиб, асосий тасвирга 
изоҳ бериш мақсадида киритилади. Баъзан киритма бадиий лавҳалар асар 
бадиияти учун асосий сюжетдан кўра муҳимроқ аҳамиятга эга бўлиши ҳам 
мумкин. Бундай киритма лавҳаларга “Кўҳна дунё” романидаги учирилган 
қуш бошига келиб қўнгани учун подшо қилиб кўтарилган мусофир ва унинг 
ўз қаламравидаги халққа ўтказган зулми ёки огоҳлантирилганига қарамай, 
телбалик ёмғири сувидан ичиб, ақлдан озган раият ва унинг подшоси 
тўғрисидаги ривоятларни мисол қилиш мумкин. Киритма лавҳалар турли 
сабаб ва шаклда асардан жой олади, уларга эътибор қилиш асарнинг асл 
мазмунини теранроқ англаш имконини беради.
Адабий яратиқнинг умумий композициясини текширишда, биринчи 
навбатда сюжет ва сюжетдан ташқи унсурлар нисбатини аниқлаб олиш ва 
шундан келиб чиққан ҳолда муайян йўналишда илмий таҳлил қилиш 
мақсадга мувофиқдир. Шиддатли сюжетга эга асарларда сюжетдан ташқи 
унсурларнинг миқдори ва аҳамияти камроқ, салқи сюжетли битикларда эса 


157 
уларнинг сони ҳам, салмоғи ҳам ортиқроқ бўлади. Биринчи турга мансуб 
асарлар таҳлилида синчининг эътибори сюжет унсурларига, иккинчи 
ҳолатда эса, сюжетдан ташқи унсурларга қаратилиши мақсадга мувофиқ. 
Шундагина текширилаётган асарнинг қурилиш жиҳатидаги ўзига хослик 
ҳамда мазмундаги бадиий қиммат холис тайин этилиши мумкин бўлади. 
Ҳар қандай бадиий яратиқнинг композицияси асарнинг бошидан 
охирига қадар ўқирман қизиқиши кучайиб боришини кўзда тутган ҳолда 
қурилади. Ҳажман унча йирик бўлмаган асарларда композиция кўп 
ҳолларда тўғри чизиқли ривожланиш йўсинига эга бўлади. Яъни 
ўқирманнинг тугун сабабли қўзғалган ҳиссиёти воқеалар ривожи давомида 
таранглашиб боради ва авж нуқтада чўққига кўтарилади, сўнг ечим сари 
йўналтирилади. Йирик ҳажмли битиклар композициясида эса, умуман, 
қуйидан юқорилаб бориш тамойилига амал қилинган ҳолда ўртада турлича 
кўтарилиш ва тушишлар рўй беришини ҳам кузатиш мумкин.
Асарнинг ўқирманлар диққатини энг кўп жалб қилган ўринлари 
композициянинг таянч нуқталари ҳисобланади. Уларни таҳлил қилиш 
биринчи даражали аҳамият касб этади. Негаки, бу нуқталар ўқирманни асар 
бўйлаб олиб юрибгина қолмай, теран мазмун ҳам ташийди: айнан таянч 
нуқталарда мазмуннинг қатламлари бўлмиш ҳаётий муаммо ва етакчи фикр 
ёрқинроқ, очиқроқ намоён қилиниб, яққол кўзга ташланиш эҳтимоли юзага 
келади. Шу боис ҳам бутун асар композицияси таҳлилини айнан таянч 
нуқталардан бошлаш мақсадга мувофиқдир. Таянч нуқталар таҳлили 
асносида синчининг диққати қаёққа йўналтириши лозимлиги аён бўлади. 
Таянч нуқталар таҳлили асар композицияси мантиғини, демакки, бутун асар 
ички мантиғини ҳам англаш калитидир. 
Баъзан композициянинг таянч нуқталари сюжет унсурларига, биринчи 
навбатда, авж нуқта ва ечимга мувофиқ келади. Бундай ҳолат шиддатли 
сюжет композициянинг асосини ташкил этганда рўй беради. Бундай 
ҳолларда композицияда сюжетдан ташқи унсурлар қатнашмайди, 
композицион усуллардан фойдаланиш эса минимал даражага тушган 
бўлади. Бунга муносиб мисол сифатида Абдулла Қаҳҳорнинг “Бемор”, 
“Ўғри”, “Қизлар”, “Мирза” ҳикояларини келтириш мумкин. 
Асар сюжет ривожидаги турли бурилишларга қарамай, қаҳрамоннинг 
турғун табиатида ўзгариш кам ёки мутлақо бўлмаган тақдирда таянч 
нуқталарни персонаж тақдиридаги бурилишлар тасвиридан қидириш 
фойдалироқдир. Таянч нуқталарнинг айнан шундай қурилиши психологик 
тасвир иштирок этмайдиган антик трагедияларга хос эди, кейинчалик бу 
усулдан саргузашт асарларда кенг фойдаланиладиган бўлди. Кичик ҳажмли 
асарларда бу вазифани марказдаги ягона таянч нуқта бажаради, қолганлари 
эса унга олиб келади, тайёрлайди, ҳиссий тарангликни ошириб, “ечим”ни 
таъминлайди. Лирик асарларда илк икки сатрдаги фикр сўнгги қаторда 
кутилмаган қарашга айланиб, портлаш эффекти бериши ўқирманда кучли 
таассурот қолдириш учун кейинги қаторларда ривожлантирилиб, 
кучайтирилиб борилади.
Шеърдаги қатор оралаб келадиган алмаш қофияга ўрганган қулоқ 


158 
учинчи қаторда биринчига уйқаш қофия келишини кутади, лекин бу қофия 
келмайди. Шунинг оқибатида тўртинчи қаторда отилиб чиқиш олдидан бир 
нафас тўхташ рўй беради. Бундай композицион қурилишни учинчи қаторга 
келиб пастга тушиш учун секинлашиш ўрнига яна куч йиғиб, йиғилган 
қўшимча қувват билан шиддатла қуйига отилишга тайёрланаётган тўлқинга 
ўхшатиш мумкин. Ниҳоят, шеър бандидаги сўнгги сатрнинг аҳамияти ва 
қиммати ҳар қандай шеърдаги ифодавийликни таъминловчи ёлғиз самарали 
усул – қайтариқда ҳам намоён бўлади. Бунинг самарадор йўл экани А. 
Чехов томонидан ғоят образли қилиб айтилгани: “

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish