Бадиий таҳлил асослари



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet101/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

Бадиий асар сюжети

Асардан айнан унда берилган тартибда ўрин 
олган воқеа ва хатти-ҳаракатлар тизими, ундаги воқеалар занжири 
тасвири сюжет 
дейилади. Бу таърифдаги “
айнан унда берилган тартибда 
ўрин олган воқеа ва хатти-ҳаракатлар тизими
” таъкиди бежизга эмас. 
Негаки, сюжет, умуман, қачондир ва қаердадир бўлиб ўтган қандайдир 
воқеани эмас, айнан асарда берилган воқеани ифодалайди. Ифодалаганда 
ҳам у кўпинча тарихий-хронологик изчилликда эмас, балки ижодкорнинг 
бадиий ниятига мувофиқ, асарнинг мазмуний мантиғидан келиб чиққан 
ҳолда жойлаштирилиб, кейин бўладиган нарсани олдин билиш, олдин содир 
бўлган ҳодисадан асар сўнгида хабар топиш мумкин бўлган тарзда ифода 
этади. Асар сюжетидаги муҳим ва асосий лавҳалар олиниб, хронологик 
тартибда жойлаштириб чиқилса, сюжетнинг схемаси ёки 
фабула
ҳосил 
бўлади. Схема бўлгани учун ҳам кўпгина асарларнинг фабулалари бир-
бирларига жуда ўхшаб қолиши мумкин, лекин сюжетнинг ҳамиша бетакрор 
ва индивидуаллиги таъминланиши керак. 
Сюжет – бу бадиий шаклнинг жўшқин жонли томони бўлиб, у 
тинимсиз ҳаракат, ўсиш, ўзгаришни кўзда тутади. Маълумки, ҳар қандай 
ҳаракат асосида ўсиш механизми ҳисобланган қарама-қаршилик ётади. 
Сюжетда ҳам уни ҳаракатлантирувчи шундай механизм бор бўлиб, у улкан 
бадиий аҳамиятга эга зиддият бўлмиш 
конфликт
дир. Конфликт ҳар қандай 
бадиий асарнинг бутун таркибига тўлиғича сингишган адабий 
тушунчалардан биридир. 
Бадиий асарда конфликт турли даража ва кўринишларда мавжуд 
бўлади. Жуда кўп ҳолларда ижодкор конфликтни ўйлаб топмайди, балки 
бирламчи борлиқ – реал ҳаётдан олади, шу тариқа, конфликт адабий 
яратиқнинг мавзуси, муаммолар доираси, пафоси соҳаларига ҳаётнинг 
ўзидан кўчиб ўтади. Мазмун сатҳига доир бу конфликт, одатда, 
персонажлараро қарама-қаршиликлар ва асар сюжети ривожида намоён 
бўлади. Бу тамойил, айниқса, эпик ва драматик асарларда яққол кўзга 
ташланади.
Конфликт фақат шакл сатҳидагина бадиий-эстетик қимматга эга 
бўлиши мумкин. Шакл сатҳидаги конфликтнинг бир неча кўриниши 
фарқланилади. Алоҳида персонажларнинг бир-бири билан ва образлар 
гуруҳлари ўртасидаги ўзаро зиддиятлар конфликтнинг энг оддий тури 


152 
ҳисобланади.
Қаҳрамон билан турмуш тарзи, шахс билан муҳит ўртасидаги зиддият 
конфликтнинг бир қадар мураккаброқ туридир. Бунинг биринчи турдаги 
конфликтдан фарқи шундаки, қаҳрамонга бевосита қарши бўлган бирор 
киши, рақиб, душман бўлмайди. Қаҳрамон конкрет бирор кимсага қарши 
курашиб, уни енгиб ёки енгилиб, конфликтни ҳал қилолмайди. Чунки аниқ 
душманнинг ўзини топиш қийин. Мурод Муҳаммад Дўстнинг “Лолазор” 
романидаги Назар Яхшибоев ёки Саидқул, У. Ҳамдамнинг “Сабо ва 
Самандар” романидаги Самандар, Сабо, Л. Бўрихоннинг “Жазирамадаги 
одамлар” романидаги Лолахон сингари тимсоллар кимга қарши, ким билан, 
ким ёки нима учун курашиши кераклигини аниқлаб бўлмайди. Инсон 
тириклиги ҳамда тирикчилигининг чигаллиги ва унинг адабиётдаги 
нуқсининг мураккаблиги ҳам шунда. Давр ва шароитнинг аниқ шахсларда 
намоён бўлмайдиган, лекин ўзининг ёзилган-ёзилмаган тартиб ва 
талаблардан иборат машинаси залвори воситасида ҳар қандай шахсни эзиб 
ташлай оладиган шафқатсиз ижтимоий муҳит билан ўз йўлидан юрмоқчи 
бўлган шахслар ўртасидаги зиддият ана шундай чигал конфликтни юзага 
келтиради.
Ниҳоят, конфликтнинг учинчи тури ички психологик конфликтдирки, 
унда қаҳрамон, биринчи навбатда, ўзи билан ўзи келиша олмайди, унинг 
битта шахсиятида бир-бири билан келишолмайдиган бир неча хил 
маънавий-руҳий ибтидо мавжуд бўлади. Миллий адабиёт тараққиётининг 
кейинги босқичларида бу хил қаҳрамонлар тобора кўпайиб бормоқда. Чунки 
одам шахслашган сари мураккаблашиб бораверади. Ҳар бир ўй одамининг 
энг катта ёви унинг ўз ичида бўлади ва у ўзи билан ўзи курашиб яшашга 
маҳкумдир. О. Мухтор романларининг асосий тимсоллари, А. 
Дилмуроднинг “Мезон буржи”, “Ранг ва меҳвар” асарлари бош образлари, 
У. Ҳамдамнинг “Ёлғизлик” қиссасининг номсиз қаҳрамони, “Мувозанат” 
романидаги Юсуф, Т. Рустамовнинг “Капалаклар ўйини” романининг бир 
қатор қаҳрамонлари, Н. Эшонқул қаламига мансуб кўпчилик қисса ва 
ҳикояларнинг 
қаҳрамонлари 
ўзларидаги 
ўзларини 
топишга, 
ўз 
шахсиятларидаги етакчи маънавий-ахлоқий сифатларни тайин этишга 
интилиб яшашга маҳкум шахслардир.
Бир асарнинг ўзида бадиий конфликтнинг икки, ҳатто, уч кўринишидан 
бирваракайига фойдаланилган ҳолатлар ҳам учраб туради. Жумладан, Л. 
Бўрихоннинг “Жазирамадаги одамлар” асарида Чинор, Эргаш, Абдулла 
каби тимсолларнинг муҳит билан зиддиятлари конфликнинг бошқа бир 
турига кирса, Лолахон ва Самаднинг ўз-ўзлари билан кураши зиддиятнинг 
ўзга хилига мансуб, шунингдек, ушбу романда персонажлараро конфликт 
ҳам йўқ эмас.
Миқёсига кўра адабий конфликтнинг 
локал
ва 
субстанциал
сингари 
икки тури борлигини кузатиш мумкин. Локал конфликт астойдил ҳаракат 
қилинса, ҳал этиш мумкин бўлган зиддиятларни англатади ва бадиий 
асарлар сюжети давомида қаҳрамонларнинг уринишлари билан ечимини 
топади ҳам. Субстанциал конфликт, уни 
ечимсиз
зиддият деб аташ ҳам 


153 
мумкин, амалда ҳал қилиш мумкин бўлмаган қарама-қаршиликлар 
курашини англатади.
Конфликт ҳамиша ҳам сюжет ҳаракати асносида ва унга монанд 
равишда ривожланади.Конфликтнинг ўсиш босқичлари экспозиция, тугун, 
воқеалар ривожи, авж нуқта ва ечим сингари сюжет унсурлари номи билан 
ифода этилади. Ушбу унсурларнинг ажратиб кўрсатилиши фақат конфликт 
билан боғлиқ бўлгандагина мақсадга мувофиқ эканига алоҳида эътибор 
қаратиш керак. Гап шундаки, адабиёт илми ва ўқитиш амалиётида “

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish