Бадиий таҳлил асослари


Тугун  бадиий асарда асосий воқеанинг бошланиши бўлиб, барча муҳим



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet102/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

Тугун 
бадиий асарда асосий воқеанинг бошланиши бўлиб, барча муҳим 
воқеалар мана шу тугундан кейин келади

1
тарзидаги жўнлаштирилган 
ёндашув ҳукмронлик қилади. Ҳолбуки, сюжетнинг бу каби унсурларининг 
қай йўсинда изоҳланиши ҳар бир асардаги конфликтнинг айни дамдаги 
табиати қандайлигига боғлиқ ва сюжет унсурларига хос хусусиятларни 
бирваракайига ўзгармас қилиб, қатъий таърифлаб бўлмайди. 
Умуман олганда, сюжет унсурларининг етакчи хусусиятларига муайян 
даражадаги турғунлик билан илмий изоҳ бериш мумкин. Шундан келиб 
чиқиб таърифланса, 
экспозиция – 
бадиий асарнинг кўпинча тугундан олдин 
келадиган бошланиш қисми. Одатда у ўқирманни асарда иштирок этадиган 
шахслар, воқеалар кечадиган замон, макон ва шароит билан таништиришга 
хизмат қилади. Экспозицияда ҳали конфликт юзага келмаган бўлади. А. 
Қаҳҳорнинг “Миллатчилар” ҳикояси “
Кун тиккада. Соя дим. Шаҳар 
мудрайди. Муюлишдаги нотариус конторасидан чиққан икки киши қалин 
акациялар соя солган йўлкадан “Русско-азиатский банк” томонга йўл олди. 
Буларнинг бири – “диний, ахлоқий, адабий мужаллаий миллий”нинг ношир 
ва муҳаррири Мирза Баҳром, иккинчиси – шоир Тавҳидий... Икки ошна 
чақчақлашиб кулишиб борар эди
” тарзидаги экспозиция билан бошланади. 
Ҳикоя бошламаси анча батафсил давом этиб, “
Катта темир дарвоза 
остида чўзилиб ётган хирсдай ит бошини кўтариб ириллади
” тасвиридан 
тугун
бошланади, яъни конфликт юзага келади. Шу вақтга қадар 
қатнашчилар муаллиф назари билан кўрсатиб келинган бўлса, эндиликда 
конфликт воситасида ўз қиёфаларини ўзлари кўрсата бошлайдилар. 
Образларнинг шу йўсинда ўзларини кўрсатишлари 
воқеалар ривожи 
саналади ва персонажларнинг хатти-ҳаракатлари жадаллик билан 
конфликтнинг 
ечими
сари йўналтирилади.
Конфликтнинг вақтидан олдин ечилиб қолишига йўл қўймаслик, унинг 
ўсиш босқичларини сюжет унсурлари билан уйғунлаштира билиш ҳар бир 
ижодкорнинг сюжет қуриш маҳоратини кўрсатувчи белгидир. Ниҳоят, 
асардаги зиддият воқеаларнинг олдинги ҳолида қолиши мумкин 
бўлмайдиган даражага етиб, тўхтовсиз ечимни талаб қилган вақтда 
конфликт ўз ривожининг юқори нуқтасига етади. Муаллиф мўлжалига кўра 
айни шу нуқтада ўқирманлар қизиқиш ва диққати юксак даражага 
кўтарилади. “Миллатчилар”да “
Ит Арслон деганга ҳам кўнмади, Тўрткўз 
деганга ҳам. Ошналарнинг ҳар қайсиси Қосимжон бойваччага ўзининг яқин 
1
Ҳ. Ҳомидий, Ш. Абдуллаева, С. Иброҳимова. Адабиётшунослик терминлари луғати. –Т.: “Ўқитувчи”, 
1967. 229- бет. 


154 
эканини исбот қилгуси келар эди. Ит безор бўлди шекилли, икковини ҳам 
олдига солиб қувди. Тавҳидий қочиб бировнинг уйига кириб кетди. Мирза 
Баҳром қочолмай, ерга ўтириб қолди. Яхшиямки, ит тегмади, қайтди, 
дарвозанинг остидан ичкарига кириб кетди
” тарзидаги “миллатга жонини 
фидо қилиш”га тутинган ҳар икки қаҳрамоннинг аслида кимлигини тўла 
намоён этадиган тасвирлари ана шундай 
авж нуқта – кулминация
ҳисобланади. 
Авж нуқтанинг изидан кўп ҳам ўтмай (баъзан, ҳатто, кейинги жумла 
ёхуд лавҳадаёқ) 
ечим 
келади. Ечим конфликтнинг ҳал бўлганини 
кўрсатганидек, уни мутлақо ҳал қилиб бўлмаслигини ҳам ифодалаши 
мумкин. “Миллатчилар” ҳикоясидаги “
Йўлда ўтган саргузашт унутилди. 
Икки ошна бурунгидай апоқ-чапоқ бўлиб, пивохонага кирди
” тарзидаги 
ахборотнома тасвир конфликтнинг ечимини билдиради. Ҳозирги адабий 
тасвир амалиётида ҳам худди ҳаётнинг ўзидаги каби тугалланмаган 
ҳолатлар акс этган сюжет ривожи тасвири кенг тарқалиб боряпти. Кўплаб 
асарларда эпилог ва пролог бўлмагани сингари ечим ҳам берилмаётганини 
кузатиш мумкин. Бундай асарларда ҳаётнинг ўзидаги каби тасвирланаётган 
воқелик ҳеч қандай ечимсиз қолиб кетаверади.
Якун мантиқан кечим ёхуд фаолиятнинг нисбий бўлсада тугаганлигини 
англатадиган босқич. Ҳолбуки, ҳаёт ҳеч қачон тугамайди. У фақат бир ёки 
бир неча киши учунгина тугаши мумкин. Чинакамига, ҳамма учун 
тугаганини ҳеч ким кўра олмайди, демакки, ёзолмайди ҳам. Бинобарин, 
адабиётда ҳаётнинг тугал, мантиқий якунига етган манзарасини яратиш ҳаёт 
ҳақиқатини, тириклик мантиғини бузиш, унга зуғум ўтказиш бўлади. 
Ҳозирги бадиий адабиёт анъанага кўра ҳаётни мантиқий якунга эга ҳодиса 
тарзида акс эттиришдан унинг боши-кети йўқ ҳодисотлар занжири сифатида 
тасвирлаш босқичига ўтган. Чунки инсон нафақат бутун ҳаёт у ёқда турсин, 
балки ўз умрини, ҳатто тириклигининг биргина кунини ҳам ўзи истаган 
режага сололмаслиги, ҳаёт олий бир куч томонидан ўзигагина маълум 
тартибда кечиши англаб етилди ва шу ҳақиқат акс эттирила бошланди. 
Сюжет унсурларини, айниқса, катта ҳажмли асарлардаги сюжет 
унсурларини аниқлаш борасида бир қатор қийинчиликлар туғилиши 
мумкинлиги кўзда тутилиши керак. Биринчидан, кўламдор асарларда бир 
эмас, бир нечта сюжет чизиғи бўлиши мумкин ва ҳар битта сюжет ўзининг 
унсурлар йиғмасига эга бўлади. Чунончи, О. Ёқубовнинг “Кўҳна дунё” 
романида Султон Маҳмуд ва Қутлуғқадам, Қутлуғқадам ва Наргизабону, 
Беруний ва Ибн Сино, Беруний ва Султон Маҳмуд, Беруний ва Пири 
Букрий, Беруний ва Хатлибегим, Ибн Сино ва Абу Шилқим, Беруний ва 
вазирлар, Султон Маҳмуд ва сарой аҳли, Султон Маҳмуд ва тенгдошлари 
сингари кўплаб сюжет чизиқлари асарнинг турли жойларида ўзига хос 
йўсинда ривож топади.
Иккинчидан, кўп воқеалар, кўламли тасвирларни қамраб олган катта 
ҳажмли асарларда турли сюжет чизиқларига мувофиқ авж нуқта ҳам бир 
эмас, бир неча бўлади ва уларнинг ҳар биридан сўнг локал конфликтнинг 
ечилиб, воқеалар ривожи бир қадар сусайиши ва сал ўтмай, кейинги сюжет 


155 
чизиғининг авж нуқтаси сари яна кўтарилиши кузатилади. Бундай ҳолларда 
авж нуқта конфликтнинг чала ечимини бергандай бўлади, ўқирман энди 
нафасини ростлаб, ечимга келдим деб ўйлаганда, янги воқеалар тасвири уни 
кейинги авж нуқта ва ечим сари етаклайди. Шу тариқа муаллиф ўз олдига 
қўйган зиддият бартараф бўлмаганга қадар кўтарилиш давом этаверади ва 
бу ҳол асарнинг қизиқиб ўқилишини таъминлайди.
Бадиий асар сюжетининг икки тури мавжуд. Биринчи турдаги сюжет 
чизиғи тарангликка эга бўлиб, воқеалар ривожи имкон борича шиддат билан 
кечади, асарнинг асл моҳияти сюжетнинг воқеаларига сингдирилган бўлади. 
Бундай сюжетга хос барча унсурлар яққол кўриниб туради, ечим эса 
салмоқли мазмуний юкка эга бўлади. Сюжетнинг бундай тури “Меҳробдан 
чаён”, “Қутлуғ қон”, “Диёнат”, “Юлдузли тунлар”, “Ўзи уйланмаган совчи” 
асарларида учрайди. Бутун асар давомида шиддат билан ривожланиб 
борувчи бу хил сюжетни 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish