Бугун компьютер технологиялари дунёда жадаллик билан ривожланаётган соҳалардан бирига айланиб бормоқда. Компьютерлар аста-секин инсонлар ҳаётига кириб бормоқда



Download 53,73 Kb.
Sana08.04.2022
Hajmi53,73 Kb.
#536143
Bog'liq
azim kurator


Бугун компьютер технологиялари дунёда жадаллик билан ривожланаётган соҳалардан бирига айланиб бормоқда. Компьютерлар аста-секин инсонлар ҳаётига кириб бормоқда. Яьни, фаол иш юритувчини интернет глобал тармоғисиз, интеллектуал ишчини эса иш жойида компьютерсиз тасаввур қилиш қийин. Компьютер технологиялари инсон ҳаёт тарзида, кичик ва катта корхоналарда, компанияларда, ўқув даргоҳларида, давлат муассасаларида беҳад аҳамият касб этмоқда. Ҳозирги вақтда ҳар бир ташкилот қайси сохада иш олиб бормасин, дунё бозорига чиқиш учун ўз фаолиятида интернетдан фойдаланиш зарурлигига катта эьтибор қаратмокда. Интернетда ахборотни жойлаштириш учун унинг экрандаги кўриниши қулай бўлишига, яъни Web-саҳифасига эътибор бериш зарур, чунки сахифадаги фойдаланувчи ахборот ҳар томонлама бўлиши мумкин ва у Web-сайтга жойлаштирилади. Ақл билан яратилган сайт, қоида бўйича, информацион ягона бус-бутун бўлиши ва жойлаштирилган ахборотнинг аҳамиятига қараб, маълум стандартга эга бўлиши керак. Юқорида келтирилганлардан Web-сайтни яратиш ва уни лойиҳалаш жараёнларини ўрганиб чиқиш муаммоларининг кундалик зарурлиги ва долзарблилиги келиб чиқмоқда. Бу ўқув қўлланма интернетда ишлаш бўйича маълум билим ва тажрибага эга бўлган талабалар учун мўлжалланган. [5] “Webга йўналтирилган программалаш” ўқув курсининг мақсади Web-саҳифасини яратиш мисолида амалий дастурлаштиришнинг назарий асосларини ва тамойилларини, уларнинг функционал ва структуравий ташкил этилишини, махсус дастурлаштириш тилларини ишлатган ҳолда динамик Web-саҳифлари яратиш усулларини ва услубиятларини ўқитишдан иборат. Шу сабабдан, ушбу йўналиш мутахассисларига, уларнинг информацион интеллектуал фаоллиги ва замонавий технологик маданиятлигига юқори талаблар қўйилмоқда. Ташкилот ва муассасаларнинг самарали ишлаши мутахассис ва умуман, жамоанинг муваффақияти тадқиқодчи ва фойдаланувчиларнинг замонавий компьютер ва Web–технология услублари ва инструментал воситаларини қандай даражада ўзлаштириб олганликларига кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади. Шунинг учун «Webга йўналтирилган программалаш» ўқув-услубий мажмуаси информацион технологиянинг янги ва самарали йўналишини ўрганишга йўналтирилган, шахсан, Web–технология ва WWW бутун дунё чўлғамининг ишлаб туриш асосларини, Web–саҳифа–сайтларини яратиш ва режалаштиришни ва уларни интернетга жойлаш ва реклама қилишнинг аҳамияти беқиёс катта десак, муболаға қилмаган бўламиз.
Мавзу 1. Интернет хизмати ривожининг холати ва келажаги.
Асосий саволлар: 1.Интернет хизматлари, интернетда ахборотларни ифодалаш. 2. «Webга йўналтирилган программалаш» курсининг предмети, мазмуни ва унинг асосий мақсадлари ва вазифалари. Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар: Интернет хизматлари, Telnet, FTP, E- mail, Whois, факс, электрон таржимон, шлюзлар, Copher, WAIS, WWW, HTML, Web – технология, Web – саҳифалар, Web – сайт, URL, HTTP, CGI, «бутун дунё ўргамчак тури», дизайн, рассом, Web – мастер, ёзувчи, контент – мастер, аналитик, сервер администратори. 1-асосий савол баёни: Информацион – компьютер технологияси мухитида инновация жараёни жуда юқори суратлар билан ўтаётгани одатий холга айланиб бормоқда. Айниқса, бу Интернет глобал тармоғи учун характерлидир. Хозир Интернет нафақат бехисоб хажмдаги ахборотга эга бўлган глобал компьютер тармоғи хисобланиши билан бирга, саноғига етиб бўлмайдиган миқдордаги одамлар учун принципиал янги мулоқот қилиш мухитига айланиб бормоқда. Интернет горизонтал усул деб аталиши мумкин бўлган янги инсоний мулоқат усулини кашф этмоқда. У пайдо бўлгунга қадар мулоқот ва ахборотга тарқалиши асосан вертикал тарзда булган. Масалан, автор китоб ёзади, ўқувчилар уни ўқийдилар, радио ва телевидения ниманидир узатади- тамошабин ва тингловчилар уни кўрадилар ва тинглайдилар, газета янгиликларни нашр қилади – обуначилар уни ўқийдилар ва х.к. Унга талаб жуда юқори бўлсада, тескари алоқа умуман йўқ эди. Газеталарга юбориладиган хатлар, радио ва телекўрсатувлардаги талаб ва мулохазалар юқоридаги фикримизга гувохлик бериб турибди. Конкрет бир китоб ўқувчилари ўртасида, конкрет узатув тингловчилари ўртасида ахборот алмашуви практик томондан амалга ошиши қийин эди. Интернет эса сон – саноқсиз истеъмолчилар давраси учун ахборот тарқалишини таъминлайди. Шу билан бирга улар осонгина мухокамага киришишлари мумкин булади. Хозирги вақтда Интернет глобал тармоғи вертикал информацион мулоқот учун ажойиб имкониятларга эга. Хукумат билан фуқаролар ўртасида, охиргилари биринчилар билан тескари боғланиши учун. Интернетни бизнинг турмушимизга кенг миқёсда татбиқ этишда хеч қанақа ташкилот бўлмайди. Тармоқ худди ходиса каби мустақил ривожланиб бораверади, бутун инсоният унинг двигатели хисобланади. Хозир Интернетнинг асосий ғояси- бу ахборотларни эркин равишда тарқатиш ва одамлар ўртасида алоқа тиклашдир. Бу одамлар, халқлар мамлакатлар ўртасидаги диний, идеологик ва хархил тўсиқларни олиб ташлашдаги энг самарали йўлдир. Интернет технологик жараёндаги энг ахамиятли демократик хуқуқлардан бири хисобланади. Унинг пайдо бўлиши билан ахборот кўпчилик планета одамларининг потенциал имкониятига айланиб бормоқда. Телеграф, телефон, радио, телевидения во компьютер техникаси билан чамбарчас боғланган барча глобал коммуникациялар ягона бутунликда интегралланади. Бу ерда гап ахборотни тарқатиш механизми, одамларни бирлаштириш, масофа, вақт, давлат ва кўплаб шунга ўхшаш чегаралар мавжудлигидан қатъий назар уларнинг ўзаро мулоқотда бўлишлари тўғрисида кетмоқда. Интернет бехисоб миқдордаги ахборотларга эга бўлган холда, истеъмолчиларга катта информацион хизмат спектрини тақдим этади. Уни шартли равишда икки категорияга бўлиш мумкин: тармоқ абонетлари аро ахборот алмашуви; ахборотни қидириш ва тармоқ маълумотлар базасидан фойдаланиш. Тармоқ абонентлариаро асосий алоқа хизматига қуйидагилар киради. Telnet – узоқда туриб тармоқдаги истаган компьютерни бошқариш режими, яъни абонентга тармоқдаги хохлаган ЭХМ да худди ўзиники каби, ишлаш имконини беради 4


FTP(File Tragsftr Protocol)- абонентга тармоқдаги истаган компьютерда матнли ва иккилик файллар билан ўзаро мулоқот қилишга шароит яратиб берувчи файллар узатиш протоколи. Узоқдаги компьютер файллари шахсий компьютерга нусхалашгандан кейингина унда ишлаш учун (ўқиш, ишлов бериш ва б.к)кириш имконияти берилади. Файлларни бир жойдан иккинчи жойга узатиш WWW ёрдамида амалга оширилган тақдирда ҳам FTP-системаси ўзининг тезкорлиги ва фойдаланишдаги оддийлиги туфайли оммавий хизмат тури бўлиб қолмоқда. Usenet (Usenet Wewsq roupe)-тармоқ янгиликлари ва тармоқдаги электрон эьлонлар доскасини олиш. Бу система маълум бир мавзу бўйича гурухларга бўлинган хужжат (макола)лар йигиндиси саналади. Фойданалувчи ўзини қизиқтирган мавзуни кўрсатиб мос хужатлар билан танишиб чиқиши ва ўзиникини яратиши мумкин. Янги хужатлар грухининг барча азоларига ёки конкрет авторларга юборилиши мумкин. Электрон почта ( E-mail)-энг кўп тарқалган интернет хизмати бўлиб, истаган тармоқ абонентини почта хабарлари билан ўзаро мулоқотда бўлиб туришини таминлайди. Электрон почтанинг характерли хусусиятлари шуки, хабар адресатга бир неча минут давомида етиб боради. Бунда масофа хеч кандай роль ўйнамайди. Одатий хатлар эса олувчига бир неча кун хатоки хафтадан кейин етиб бориши мукмкин. Whais-Интернетнинг адрес китоби. Унинг ёрдами билан абонет ўзокдаги компьтерга ва фойдаланувчиларга тегишли ахборотларни олиши мумкин. Юқорида келтирилган тармоқдаги абонентлараро ахборот алмашуви хизматлардан ташқари, Интернет баъзи бир ўзига хос хизмат турларини ҳам тақдим қилиши мумкин. Масалан: Факс-сервис-тармоқ факс сервиридан фойдаланиб, фойдаланувчига факсимал алоқа орқали хабарлар жўнатиш имконини беради. Электрон таржимон- узига юборилган матнни бир тилдан иккинчи тилга таржима қилиб беради. Бунда электрон таржимонга мурожаат этиш электрон почта орқали амалга ошади. Шлюзлар- абонентга TCP/IP протоколлари билан ишламайдиган тармоқда хабарларни жўнатиш имконини беради. Иккинчи даражали хизматларга, айниқса ахборотларни қидириш ва тармоқ маълумотлар базаси информацион захиралардан фойдаланиш системаларига қуйидагилар киради: Gopher-калит сўз ва жумлалар бўйича ахборотларни топишга ёрдам берувчи Интернет тармоғидаги энг кўп тарқалган ахборот қидирув воситаси. Copher-сервирида ахборотларни кўриб чиқиш худди windows иловасидаги меню ёки файл системаси каталоги (папка)нинг дарахти каби. дарахтсимон меню ёрдами билан ташкил қилинади. Юқори даражали меню йирик мавзу номларидан ташкил топган, масалан; иқтисодиёт, маданият, медицина, спорт ва б.қ. Кейинги даража менюлари танлаб олинган олдинги даража меню элементларини бўлаклар (деталлар) ажратади. Дарахт бўйича пастга силжитишнинг охирги пункти хужжат хисобланади, худди каталог дарахтининг охирги элементи (файл) каби. WAIS-Copher га нисбатан яна кучлироқ ахборот қидирув воситаси. У калит сўзлар қидирувини барча матнли хужатларда амалга оширади. Расмий талаблар WAIS га ихчамлашган инглиз тилида юборилади. Бу логика алгебраси тилига қараганда анча енгил хисобланади. Шунинг учун WAIS нопрофессионал фойдаланувчилар эътиборини ўзига кўпроқ жалб этиб туради. Интернетда энг оммабоп ва бир меъёрда ривожланган хизмат турларидан бири World Wide Web (WWW)дир. У тадқиқот ахборотлари алмашуви учун илгаридан ўйлаб топилган. Хозир эса кўпчилик одамлар кундалик хаётининг бир қисмига айланиб қолди. WWW-бу ер шарининг истаган нуқтасида сакланиш мумкин булган бутунлай бошқа сайт ёки компьютердаги матннинг хохлаган бошқа жойига ховола қилинадиган белгилаш сўзлари (буйруқлари) ўрнатилган глобал гипер матн системаси. Гипер матн ғоясининг мазмуни шундаки, тармоқдаги информацон захираларга гиперматн моделини яратишдаги 5


реляцион ёндашишдан фойдаланиш ва уни максимал оддий усул билан бажариш. Бу ғояни амалга оширишда тўртта асосий восита ишлаб чиқилган: -HTML хужатларнинг гиперматн белгилаш тили. -URL(Universal Resource Locator) òàðìîêèäàãè çàõèðà àäåðåñëàøíèíã унверcал усули. -HTTP гиперматн ахборотлари билан алмашиш протоколи. (HTTP - Hyper Text Transfer Protocol) -ССI (Common Getaway Interface) шлюзларининг унверсал интерфейси. Бу воситалар китобнинг навбатдаги бўлимларида батавсил кўриб чиқилади. Келажакда интернет хизматларини тақдим этилишида тизим -сифатли эволюцион ўзгаришлар бўлади. Улар асосан, одамлар ва жамиятнинг эхтиёжларини ҳар томонлама қондиришга қаратилган бўлади. Келажакда интернет хизматлари худди инструмент (асбоб) каби фаол хизмат қилади. Карорлар қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш, одамлар ўртасидаги мулоқот ва хамкорлик, XXI аср телфони, маркетинг, бизнес, дам олиш ва бошқалар. Барча хизматдаги фойдаланувчиларни қизиқтирадиган нарсалар тезкорлик; арзон глобал алоқа; мулокот ва ахборот алмашувидаги қулайлик; кира олинадиган дастурлар, ажойиб тармоқ захиралари ва бошқалар. Улар глобал тармоқни ўзларининг хусусий интелектуал имкониятларга кўшимчадек қарайдилар. Хозирги вақтда ахборот асри бошланажаги, унга бўладиган талаб ва талабгорлар сонининг тўхтовсиз ошиб боражагини ҳамма англамоқда. Табийки, ишончли ва оператив ахборотсиз вақт билан баравар қадам ташлаб бўлмайди, инсон фаолиятининг хохлаган сохасида қўйилган мақсадга эришиб бўлмайди. Шунинг учун барчамиз ҳар хил Интернет хизматларидан потенциал фойдаланувчи бўлиб борамиз. 1.2.

Интернетда ахборотларни ифодалаш

Шундай қилиб ахборот бугун хозирги замон одами хаётида энг муҳим бирликка айланиб бормоқда. Ахборот ўз билимини бойитишга ёрдам беради, дунёқарашини кенгайтиради ва маданий фаровонлигини яхшилайди. Интернетга кириш ахборот хазинасига киришдек, фойдаланувучиларга чексиз билим қатламини очиб беради ва қизиқарли онларга, яхши тадқиқотларга эга бўлган фойдаланувчилар учун жуда катта кенг миқёсдаги имконмиятлар беради. Халқаро аспектда Интернет билими эркин ахборот алмашувига, халқаро тажриба алмашувига, алохида тижорат муносабатларини утказишга ва ер шарининг хар хил нуқтасидаги одамларни бир бири билан боғланиб туришига шарт-шароитлар очиб беради. Интернет билими фақат сахифама- сахифа кўчиб ўтиш ва керакли ахборотни тезда топиш дегани эмас. Интернет билими деганда юқоридагиларга қушимча равишда унга ўзининг ахборотини жойлаштира билиш тушунилади. Бунда шундай жойлаштириш керакки, оқибатда бу ахборот фойда келтирсин. Интернетда ахборотни жойлаш учун Web сахифа зарур. Унда ахборотни устун бўйлаб, сатр бўйлаб ёки жадвалда ўрнатиш мумкин ва шу билан бирга чиройли қилиб безатилган бўлиши керак. Web - сахифа ахборот фойдаланувчи хохишига қараб жойланиши мумкин. Бундай сахифалар талаблар асосида яратилади ва динамик Wem сахифалар дейилади. Барча ифодаланган ахборотлар мазмунига боғлиқ равишда сахифа бўйича алохида мавзу бўлиб тарқалиши мумкин. Лекин фойдаланувчи эга бўлган ахборот учун бир сахифа оралиғи етмай қолиши мумкин. У холда ахборот ўзаро ягона мавзу билан боғланган, умумий жихозланган, бир-бири билан гиперматнли дастаклар (ссўлкалар) билан боғлиқ бир қанча Web – сахифаларга тарқатилади. Хар хил сахифаларга тарқатилган ва ўзаро дастаклар тўри билан боғланган хужжат гипперматн дейилади. Бундай сахифаларнинг барчаси биргаликда бус-бутун информацион бирлик Web – сайтни ташкил этади. Web – сайтлар Интернетда ягона информацион оралиққа бирлаштирилади. Бунда Web – сайт ва Web сахифалар ўзаро хар хил дастаклар билан боғланади. Бу ягона оралиқ World Wide Web (бутун дунё тўри) ёки қисқача WWW дейилади. У хақиқатан, 6

худди тўр каби дастаклар билан ўралгандир. Сайт сўзининг Иннернет терминалогиясида тасдиқланганлигига хали кўп вақт бўлгани йўқ. Илгари бу маънода WWW сахифаси, WWW узели ёки WWW серверлар бирикмаси ишлатилар эди. Web – сайтлар жойлашган ахборот ахамиятига қараб, қўйилган мақсадга боғлиқ равишда ўзгариб турадиган алоҳида стандартга эга бўлиши ҳам мумкин. Глобал ифодалаш учун хамма компьютерлар тушунадиган ва алоқа каналлари орқали узатишда қулай бўлган кичик ўлчамли универсал тил ишлатилади. Маълумки WWW да ишлатиладига бундай ифодалаш тили HTML хисобланади. У қуйидаги мақсадларни амалга оширувчи воситаларга эга: Сарлавхали, матнли, жадвалли, рўйхатли, фотографияли ва ш.к. электрон хужжатларни нашр этиш. Гиперматн дастакда сичқончани чиқиллатиб электрон ахборотни юклаш; Узоқдаги хизматлар билан алоқада бўлиш учун, ахборот қидирув ишларида фойдаланиш учун, дастурий махсулотларга буюртма бериш ва ш.к. усул форма ишлаб чиқиш; Электрон жадвалларни, видеоклип, овоз фрагментларини ва бошқа иловаларни бевосита хужжатларга киритиш. Хар бир Web – сахифа HTML тилининг бошқа лойихаларидан фойдаланиш ишлари билан боғланган. Улар ихтиёрий сахифа кўринишини ва улар хар хил дастаклар жойлашувини аниқдаб беради (расмлардан матнли хужжатларгача) . Шу билан бирга HTML бошқарув лойихалари ёрдамида сахифа умумий «склет» и аниқланади ва кейинчалик улар матн, расм, дастак ва ш.к. деб аталади. Web – сайт асосида Интернетда ахборотни ифодалаш шахсий сахифани яратишда бутунлай фарқ қилади, чунки дунёда сахифани тадқиқ қилишдаги барча ишлар бутунлай компьютер эгаси елкасида бўлади. Web – сайтни яратишдаги ишлар ижодий характерга эга бўлиб, Унда хар бири ўз вазифасини бажарувчи маълум миқдордаги мутахассислар иштирок этади. Масалан, йирик ташкилотларда дизайнер – сайт услубини яратади; рассом - бадиий жихозлар ва графикларни тайёрлайди ;Web - мастер HTML - воситаси билан сайт верстини; дастурчи сайт учун дастурий модулларини ёзиш; ёзувчи – сайт матнлари ва мақолаларни тузиш; контент мастер - сайтга жойлашган материалларни танлаш ва кўздан кечириш; аналитик сайтдаги ахборотлар оммавийлигини анализ қилиш; трафикани анализ қилдиш, статистик иишларни олиб бориш; сервер администратори – дастурий аппарат комплексининг иш қобилиятини қувватлаш хавфсизлигини таъминлаш; менежер маркетолог ташкилот ва партнерлар билан алоқада бўлиш; реклама фаолиятини олиб бориш, сайт давоматини таъминлаш ва б.к. Табиийки шахсий ахборотларни ёки жуда катта бўлмаган фирма ва ташкилотларни, шу билан бирга сайт бошланғич версияларини Интернетга тақдим этишда барча мутахасисларга эга бўлиш шарт эмас, одатда битта ёки иккита професионал бажарувчилар билан қониқиш хосил қилинади. Сайт яратиш ишларини бошлашдан олдин, Интернетга тақдим қилинажак ахборотнинг мақсад ва вазифаларини аниқ аниқлаб олиш зарур, яъни ким учун мулжалланган, сайт қандай ахборотни тақдитм қилади; сайтингизга потенциал Инетернет мижоздарнининг қизиқиши қандай даражада ва б.к. Бундай ва шунга ўхшаш саволларга берилган жавоблар сайтнинг тахминий кўринишини, структураси ва хажмини беради. Бундай сайт дизайни ва мазмуни ўзаро бири – бирини тўлдириб беришини эсдан чиқармаслик керак. +оида бўйича Интернетда ахборотларни тақдим қилиш бўйича ишлар Web – сайтни яратиш билан тугамайди. Вақт ўтиши билан янги технологиялар, янги фикрлар пайдо бўлади эксплуатация қилиш даврида хар хил ёндашишлар тадбиқдан сўнг ечилиши мумкин бўлган баъзи бир технологик саволлар юзага келади. Шунинг учун Web – сайтни қувватлаб туриш бўйича ишлар, умуман доимий хисобланади ва улар хабарларни янгилаб туриш, сайт ташриф буюрувчилари ўртасидаги диалогларни қувватлаб туриш ва элементларни тадбиқ қилиш каби ишларни бажарадилар. 7


Хозирги вақтда энг кўп тарқалган ахборотларни тақдим қилиш хили – бу шахсий сайтлардир. Улар кўпинча «сахифалар» – деб аталади. Кўп ҳолларда сайтнинг бундай - хархиллиги ўзини биринчи марта Web – дизайнер ролида хис этган томонидан бажарилган. Шунинг учун бундай сахифалар махсус профессионал дизайнерлар билан фарқланмайди. Асосан шахсий сахифалар дизайни ёки ёруғ рангли палитра билан ёки сахифалар ўзларида фақат матнларни киритиб қўядилар. Ахборот тақдим қилиш хилмахиллигига яна давлат таълим ва молиявий структуралар тасаруфидаги нопрофессионал корхона ва ташкилотлар, илмий марказ ва кутубхоналар ва ш.к. нинг Web - сайтлари киради. Бундай сайтлар одатда, қандайдир даражада одатий стандарт жихозланишига эга бўладилар, асосан уларда ўзгармас статистик маъламотлар салмоғи кўпроқ бўлади. Бундай сайтлар ишлаб туришнинг асосий вазифаси конкрет махсуслашган ахборотларни тақдим этилишдадир яратишдир. Бундай сайтлар асосан, професионал дизайнер томонидан бажарилади. Йирик тижорат компаниялари кўпроқ ташриф буюрувчилар эътиборини жалб қилиш мақсадида сайт қиёфасини тез-тез ўзгартириб турадилар. Энг таъсирчан ва эътиборли сайт – бу сайт контенти хисобланади. Бу категорияга хархил қидирув системалари, сайт янгиликлари ва шархловчилар колонка(устун) лари ва таълим ресурслари киради. Бу типдаги сайтлар учун худди нотижорат сайтлар каби жихозланиши мухимлиги бўйича мазмун юқори ўринда туради, шунинг учун уларнинг ўртамиёна дизайн даражаси тижорат компания ва фирмалар сайтларига нисбатан, сезиларли даражада паст. Умуман, алохида эътиборни жалб қиладиган дизайнлар котент сайтларга зарур эмас. Кўп марта ва доимий бўладиган ташрифларга мулжалланган бу каби сайтлар жихозлаш элементларини минималлаштиришга интиладилар. Бундан мақсад шуки, ўқувчилар ўзларнининг қимматли вақтларини графикани ўзгартиришга сарф қилмасинлар ва уларни асосий мазмундан хеч нарса четга тормасин. Интернетда ахборотларни тақдим қилишда сайтнинг юзи хисобланган биринчи сахифа асосий ролни ўйнайди. Доимо биринчи сахифа манзили сайт манзили деб хисобланиб келинган. Биринчи сахифани ўқувчи эътиборидаги ёруғ фотография, чиройли ном ва йирик сарлавхали бош мақола, номерли журнал муқоваси билан солиштириш мумкин. Агар биринчи сахифа эътиборни жалб қилаолмаса, у холда сайт ташриф буюрувчилари биринчи сахифадан нарига ўтмайдилар. Биринчи сахифани жихозлаш услуби сайтникига мос келиши керак. Кўпинча эркин холатда хархил жипслаштириш ва чўзиш воситаларидан фойдаланиб биринчи сахифага кўп миқдордаги ахборотларни жойлашга тўғри келади. Хар бир сайт сахифаси унга қўйиладиган қатор талаблардан ташқари ташриф буюрувчининг иккита саволига жавоб бериши керак» – «Мен қаердаман» ва « Бу ердан мен қаёққа боришим керак. Бунинг учун интернет бепаёнлигидаги мулжаллаш ва харакат қилиш воситасидан, яъни навигацион тизимдан кенг фойдаланиш керак. Сайт навигацион тизими роли унинг бой сахифасининг алоҳида роли билан узвий боғланган бўлиши керак. Агар эндигина ташриф буюрувчили сайт ичида жуда бўлмаса бир қадам ташлашга ишонтирилса, у ҳолда у қизиб колиб, сайтдаги тақдим қилинган хамма ахборотларни тўлатўкис тадқиқ қилиб чиқади. Интернетда ахборотларни тақдим этишнинг мақсади ва моҳиятини мана шундай изохлаш мумкин. 2-асоий савол: «Webга йўналтирилган программалаш» курсининг предмети, мазмуни ва унинг асосий мақсадлари ва вазифалари 2-асосий савол баёни: Бугун компьютер технологиялари дунёдаги интенсив равишда ривожланиб бораётган тармоқлардан бирига айланиб бармоқда. Компьютерлар аста-секин одамлар хаётига кириб бормоқда. Уларсиз интеллектуал ишчининг иш жойини кўз олдига келтириш мумкин эмас. Компьютер технологиясининг ривожланиш оқибатидаги Интернет ва Web – технологиялар 8


худди шундай, компьютернинг ажралмас бир қисмига айланиб қолди. Улар хусусий одамларнинг яшаш фаолиятида корхона ва ташкилотлар, шу билан бирга давлат структураларида жуда муҳим роль ўйнамоқдалар. Ва бу Web – технология, Web – сайт яратиш ва лойиҳалаш муаммоларини системали ўрганиш зарурлигини аниқлаб берди. Шу сабабдан бу йўналиш мутахассисларига, уларнинг информацион интеллектуаллиги ва маданиятига юқори талаблар қўйилмоқда. Ташкилот ва муассасаларнинг ишлаб туриши самараси, мутахассис ва умуман, жамоанинг муваффақияти тадқиқодчи ва фойдаланувчиларнинг замонавий компьютер ва Web – технологияни янги информацион технология услублари ва инструмантал воситаларни қандай даражада ўзлаштириб олганликларига кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади. Шунинг учун «Webга йўналтирилган программалаш» курси информацион технологиянинг янги ва самарали йўналишини ўрганишга йўналтирилган шахсан, Web – технология ва www бутун дунё чулғамининг ишлаб туриш асосларини, Web – саҳифа – сайтларни яратиш ва режалаштиришни ва уларни Интернетга жойлаш ва реклама қилишни. Ўқув курсининг асосий бўлимлари HTML ва унинг инструментлари нима, Web – саҳифа лойиҳалаш учун зарурий асосий концепциялар, саҳифа матнини қандай киритиш, жиҳозлаш ва форматлаш, гиперматн алоқаларни ташкил этиш, мультимедия, воситалари, жадвал ва графикалардан фойдаланиш ва шу кабиларни билиб олишга ёрдам беради. Шу ерни ўзида дизайн ва Web – сайт рекламалари, амалий ва истиқболли HTML – муҳаррир ва инструментал воситалар фойдаланувчилар ва ташриф буюрувчилар ва шу кабилар тўғрисидаги саволлар ёритиб берилади. Шундай қилиб, мазкур фанни ўрганиш оқибатида, «Web – саҳифа (сайт)ни яратиш учун мен нима қилишим керак», - деган саволга, www ва Web нима дегани ва қандай қилиб ўз саҳифа ва сайтларингизни бу янги информацион технологияга тадбиқ қилиш тўғрисида керакли аниқ маълумотга эга бўласиз. Табиийки, бундай муаммоларни ҳал этиш учун тадқиқотчилар ҳам, фойдалланувчиллар ҳам Интернет ишларидан маълум миқдорда билим ва кўникмаларга эга бўлишлари талаб этилади. Демак, ўқув курсининг асосий мақсади ва вазифаси уни ўрганиб чиқиш оқибатида қуйидагиларга эга бўлишга қаратилган: Талабаларда замонавий www ва Web – технологиялар, HTML белгилаш тили ва унинг конструкция ва инструментлари тўғрисида маълум миқдордаги билимни шакллантириш. Талабаларни Web – саҳифа ва сайтлар яратиш ва лойиҳалаш бўйича зарурий билимлар билан таъминлаш; Miсrosoft Frend paqe мухаррири билан ишлашда ва Web – сайт яратиш бўйича Word 200х имкониятларидан фойдланишда амалий кўникмаларни ўрганиш. Талабаларни интернетда Web – сайтни жойлаштириш ва рекламе қилиш бўйича керакли билимлар билан таъминлаш. Талаба курсни ўзлаштириш натижасида қуйидагиларни билиши керак: Интернет глобал тармоғи ва унинг хизматлари, www бутун дунё чўлғами, Web – технология тўғрисидаги тасаввурга эга бўлиш; HTML тилининг тузилиши ва асосий инструментал воситаларини; Замонавий Web – технология ва Web – сайт яратиш ва лойиҳалашга бўладиган талаб ва принципларни ўзлаштиришни; Замонавий HTML муҳаррир ва Web сайт лойиҳалаш тили имкониятлари тўғрисидаги тасаввурга эга бўлишни; Web – сайт яратиш ва тадқиқ қилишни; Ахборотни жадвал ва рўйхат кўринишида ташкил қилишни; Матннинг услубли жиҳозлашланишни амалга ошириш, унга графика ва расмларни, анимацион элементларни, аудио ва видеоклипларни ўрнатишни;

9

Бошқа саҳифа ва сайтларга, уларнинг турган жойидан қатъий назар, гиперҳавола қилишни; Интернетда Web – сайтни жойлаштириш аниқлаш ва реклама қилишни. Мавзу 1 бўйича хулоса Интернет хизматларидан иккита хизмат спектрига алоҳида эътибор бериш керак, яъни тармоқ абонентлараро ахборот алмашуви ва ахборот қидириш ва тармоқ берилганлар базасидан фойдаланиш. Хизмат тараққиётининг самараси тўғрисида гап кетганда барчамиз ҳар хил Интернет хизматларидан потенциал фойдаланувчига айланиб қолишимизни таъкидлаш зарур. Интернетда ахборотларни ифодалаш тақдим қилинадиган ахборот хилига боғлиқ бўлади, яъни шахсий ёки унга катта бўлмаган фирма ва ташкилотлар; давлат тасарруфидаги Web –сайтлар; таълим ва молия структуралар; илмий марказ ва кутубхоналар; хайр – эхсон уюшмалар; тижорат уюшма сайтлари; контент – сайтлар ахборотларини тақдим этиш. Айниқса, сайтнинг биринчи саҳифа жиҳозига алоҳида эътибор қаратиш керак. Web – сайтни яратиш ва уни ўрганиш тмуаммоларининг кўплаб сабабларга қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: Интернет хизматининг кенглиги: хизматдан фойдаланишнинг оддийлиги: Web – технологияларни тарқатишдаги қулайлик; реал вақт масштабида ахборотларга бўлган талаблар; ташкилот ва хусусий шахсларнинг ўзлари тўғрисидаги ахборотларни Интернетга жойлаштиришга интилиш; тармоқ маълумотлар базасида глобал машстабдаги ихтиёрий маълумотларни тўплаш: Web – технология бўйича мутахассисларнинг етишмаслиги. Мавзу 1 бўйича назорат саволлари 1. Интернет хизматлари деганда нима тушунилади ва унинг хиллари? 2. World Wide Web (WWW)? 3. Гиперматн ғоясининг мазмуни? 4. Гиперматн ғоясини амалга оширувчи тўртта асосий воситалар? 5. HTML – хужжатларни гиперматнли белгилаш тили? 6. Интернетда ахборотларни жойлаштиришнинг характерли хусусиятлари? 7. WWW да бутун информацион бирлик қандай ифодаланади? 8. Web – сайт ва унинг асосий характеристикалари? 9. Тақдим қилинадиган ахборот хили бўйича сайтларнинг асосий типлари? 10. Контент – сайтларнинг характерли хусусиятлари? Мавзу №2 Word Wide Web (WWW) нинг ташкил этиш тамойиллари. Асосий саволлар: 1. Интернет протоколлари. 2. “Клиент – сервер” архитектураси ва браузерлар 3. Web сайтларнинг асосий лойихалаштиришнинг тамойиллари. 4. Web – сайт ишлаб чиқилгунча ечилиши зарур бўлган асосий саволлар. Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар: Интернет протоколлари, Telnet, FTP, электрон почта, клиент-сервер, Copher, WAIS, WWW, HTML, Web – узел, Web браузерлар, Web – серверлар, Internet Explorer, Web навигация. 1. Интернетнинг асосий протоколлари. 10

1-асосий савол баёни: WWW бу гипералоқалар ёрдамида ўзаро боғланган минглаб хар хил хужжатлардир. Web эса ўзининг хусусий алоқа усули - HTTP протоколидан фойдаланади. Унинг ёрдами билан сахифалар Интернетга жўнатилади ва қабул қилинади. HTTP (Hyper Text Transfer Protocol) – бу Интернет протоколи хисобланиб унинг ёрдамида бир форматдаги икки компьютер ўзаро боғланиб мулоқот олиб бориш имкониятига эга бўлади. Хар кандай протокол бу компьютерлар билан ахборотлар алмашувида кулланиладиган коидалар йигиндисидир. HTTP WWW қувватлайдиган хозирги кундаги энг оммабоп, лекин ягона протокол эмас. Web ва HTML дан фойдаланиб Web – сахифаларга қуйидаги Интернет – иловаларни киритиш мумкин: Usenet – бутун дунё бўйича янгиликлар гурухига кириш учун; FTP – File Transfer Protocol ёрдамида файлларни юклаш учун; Gropher (Web версиясининг менюсига асосланган) – Интернетнинг хар хил сахифаларини бирлаштириш учун; WAIS (Wide Area Information Service) – хар хил маълумотлар базасидан фойдаланиш учун; Telnet – Интернет бошқа компьютерларга тў/ридан –тўғри уланиш учун; Электрон почта – бутун дунё бўйича хабарларни электрон усулда узатиш учун. Web юқорида келтирилган Интернетни барча хизматларига қулай кириш усулларини тавсия этади. Файллар қандай қилиб компьютердан Интернетга узатилади ва аксинча. Буни тушиниш жуда мухимдир Сизнинг броузерингиз керакли Web – узел, масалан http://www.gov.uz/ireate – бу икки алохида боғланиш хисобланади. Баъзи холатларда Web – сахифаларни кўриб чиқаётганингизда кутиб туришга зарурият бўлмайди, аксинча, баъзида бир неча минут кутиб қоласиз. Бунга сабаб Сиз кўриб чиқаётган Web – сахифа Web – сервер билан янгидан боғланишни талаб қилади. Web – сервер бўш бўлса боғланиш бир зумда бўлади. Агар сурок URL навбатга қўйилган бўлса боғланишни кутиш учун анчагина вақт керак бўлади. Интернет коммуникация ишларининг асосий протоколи TСP/IP(Transmission Control Protocol /Internet Protocol – узатувларни бошқариш протоколи / тармоқлараро протокол) хисобланади. (расм 2) Унинг ёрдамида хар хил тармоқлар бир-бирлари билан осонгина боғланадилар. TСP/IP туфайли Интернетда “тармоқлар тармоғи” яратилди. 1 январ 1983 йилни Internet туғилган кун деб хисоблаш мумкин, чунки шу кундан бошлаб ARPANET ва мудофаа ахборот тармоғи TCP/IP тармоғидан фойдалана бошлаган. 2. “Клиент – сервер” ва броузер архитектураси. 2-асосий савол баёни: Web “клиент – сервер” архитектурасидан фойдаланади. Бу Web сервер дастурий таъминоти билан ишлайдиган компьютерлар мавжудлигини англатади. Кўпчилик фойдаланувчилар Web – сервердан ахборот олиб ишлайдиган Web – браузерлар билан ишлашга хохиш билдирадилар. Web – серверлар дунё бўйича фойдаланувчиларни керакли ахборотлар билан таъминлайди; бошқа Web – серверлар билан алоқа қилади; зарур статистик маълумотларга эга бўлади.Хозирги вақтда Интернетда бир-бирлари билан хамиша мулоқат қилиб турадиган 250000 га якин Web – серверлар мавжуд. Хар бир Web – сервер барча протоколларга ва интернет тугунларига тегишли ахборотларга эгадир. Web – серверда бундан ташкари хужжатлар, дастурлар ва бошқа ахборотлар сакланадиган жой адреслари тўғрисидаги маълумотлар хам сақланади. 11


Фараз килайлик Cиз броузер (Vetcape) га http//www.microsoft.com /Mics/shortcuts.html га утиш кераклигини айтасиз. Web – сервер Netscape дан қилган интерпретация (таржима) қилади, кейин (директорий - Misc ва унда жойлашган хужжат Shortcuts.html ни топади ва хужжатдаги маълумотни сизнинг компьютерингизга такдим этади. Netscape ахборотни қабул қилгач хужжатда жойлашган файл кодини cиз кўриб турган экранга узатади. Компьютер – сервер ва компьютер- мижоз ўртасидаги функцияларни ажратишда энг куп типик вариантлар қуйидагилар (расм2.3) 1. Тақсимланган такдимот; 2. Масофавий тақдимот; 3. Тақсимланган функция; 4. Маълумотларга масофавий киритиш; 5. Тақсимланган маълумотлар базаси (МБ)

Компьютер - сервер Тақсимланган тақсимланган Тақдимот маълумот базаси Маълумотлар бошқарув

Ишлов бериш

Масофавий

Тақсимланган

тақдимот

функции

Маълумотлар бошқруви

Маълумотлар бошкаруви

Ишлов бериш

маълумотларга масофавий кириш

Маълумотлар блшкаруви

Маълумотлар бшкаруви

Ишлов бериш

Такдимот

Ишлов бериш

Такдимот

Такдимот

Ишлов бериш

Такдимот

Такдимот

Компьютер мижоз Расм 2.3. “Клиент-сервер” архитектурасининг моделлар спектри

Ишлов бериш

Такдимот

Маълумотлар бошкаруви

Web – браузерлар – бу дунёнинг хар хил бурчакларидаги Web – серверлар билан танишиб чикиш имконини берадиган, компьютерга жойлаштирилган дастурий таъминотдир. Браузерлар Интернет буйлаб узатиладиган матн ва HTML тэгларни интерпретация қила олади ва уларни экранда тўғри акс эттиради. Браузерлар компьютерларнинг хилидан катъий

12

назар бир хил хизмат килади. Улар HTML ни яхши тушунади ва интерпретация қила олади. Привет лойихасидаги Привет сўзини экранда алохида шрифт билан акс эттиради. Хозирги пайтда энг оммабоп броузерларга қуйидагиларни киритиш мумкин: Netscape Communication ( илгари Netscape Navigator) ва Microsoft Internet Explorer. Netscape Communication – бу дунёдаги энг оммабоп ва энг куп ишлатиладиган броузер хисобланади. Netscape компанияси фойдаланишда нихоятда енгил дастурни кашф қилиб ва улардан пулсиз фойдаланиш имконини яратиб Интернет ва WWW да революция килди. Агар сиз хамиша битта броузердан фойдаланишни хохласангиз, у холда Netscape ни юкланг ва ишга тайёрланг. Бунинг учун куйидаги адрес бўйича Netscape нинг уй сахифасига ташриф буюринг: http://home.netscape.com ва кулланма (инструкция)га риоя килинг. Netscape бозор лидери хисобланади, чунки уни кенг микёсда HTML ва шу каби мухим Web – технологиялар кувватлаб туради. Netscape очик архитектурага эга. Демак, Netscape Sun Microsystems томонидан ишлаб чикилган ва интернетга мулжалланган Java - тили билан, Web тадқиқотчиларининг махсус асбоблари билан, Web – сахифаларда мантиқий процедураларни қўллашга имкон берадиган Java Script – тиллари билан ишлайди. Internet Explorer Netscape нинг энг асосий ракиби Microsoft компаниясининг Internet Explorer броузери хисобланади. Бу броузер Netscape томонидан киритилган куплаб янгиликларни ва узида мавжуд илгор технологияларни кувватлайди. Шу билан бирга Internet Explorer HTML ни барча даражаларини хам кувватлайди. Internet Explorer нинг юкланадиган охирги версия адреси куйидагича: http://www. microsoft. com/ie/default.asp. Бошқа Web – броузерлар Web – броузерларнинг тўлиқ кириш руйхати куйида келтирилган: на http://www.mrowserwatch.com/ Accent (http://www.acctntsuft.com) Бу броузер унлаб хар хил тиллардаги Web – сахифаларни яратиш ва куриб чикиш учун шароит тугдириб беради. Бутун дунёдаги барча ташриф буюрувчиларни ахборотлар билан танишиб чикиш учун имконият яратиш – бу агар хохиш булса, энг яхши танловдир. Mosaic (http:www.ncsuc .uiuc.edu /SDG/ Software/ Mosaic /NCSAVosaicHome.html. Хамиша ишлар шу броузердан бошланган. Mosaic Web нинг график манипуляция учун тарбиявий лойихаси сифатида ишлаб чиқилган эди. Amaya (http://www.w3.org(pub/www/Amaya/). Бу Web - консорциумда мухокама киладиган, HTML нинг охирги ва энг қизиқарли имкониятларини хамиша қувватлаб турадиган экспериментал броузер. Агар сиз UNIX га эга булсангиз бу яхши танловдир, лекин фойдаланувчилар Windows3 ёки Macintosh га кира олмайдилар. 3. Web - сайтларининг асосий лойихалаш принциплари 3-асосий савол баёни: Юқорида келтирилганларни инобатга олган ҳолда Web - сайтларни лойихалашда асос қилиб олинган энг муҳим приципларни аниқлаш мумкин. 1. Фойдаланувчилар учун аниклаш Web - сайт лойихаларининг яхши ишлаши учун фойдаланувчилар кўнглини топишдаги абсолют хохиш энг муҳим шарт хисобланади. Барча сайтлар улар учун тайёрланади. Бунда яратишдаги режалаштириладиган харқандай технология фойдаланувчи ишини осонлаштиришни хисобга олган ҳолда қабул қилиниши керак. 2. Кенг даврадаги фойдаланувчиларга мулжал олиш Ҳар бир бизнеснинг мақсади пул топишдир. Хар бир Web- сайтнинг мақсади эса мақсадли аудитория учун ишлаш. Web - сайт максимал миқдордаги фойдаланувчилар мушкулини осон қилиш керак. 3. Фойдаланувчиларни қувватлаш 13

Web - сайтнинг нормал ишлаши учун фойдаланувчилар билан тескари боғланиш зарур. Уларга Web - сайтда етарлича канфорт бўлиши керак. Бунинг учун хар хил информацион қувватлаб туриш воситаларини тадбиқ этиш талаб этилади, масалан, нисбатан мураккаб жараён ишлари бўйича справочник материаллари сайтда чоп этиш; тез-тез бериладиган саволларга жавобларни чоп этиш ва б.к. 4. Вақт ўтиши билан текширилган усулларни қўллаш. Энг аввал бу технологияга хос. Интернет тадқиқотчилари энг кўп тарқалган технологияга мўлжал олишлари зарур. Интернетдаги хар бир янгилик фойдаланувчиларга мос келадиган катъий тестдан ўтиши керак бўлади. Акс холда технологиядан фойдаланишда сайтга катнашувчилар сони камайиб кетиши мумкин. 5. Жамоа иши. Илгари Web - сайтни ишлаб чикариш ва уни кузатиш билан битта одам шугилланиши мумкин, деб каралар эди.Бундай одам Web - мастер деб аталар эди. У бир нечта вазифаларни бажариш керак эди.масалан, система администратори, маълумот база администратори, программист, дизайнер, HTML - кодер (варакловчи), журналист, маркетолог, Web - лойиха менеджери ва б.к. Лекин Web - сайтни тўғри режалаштиришда юкоридаги вазифаларни бараварига бажара оладиган одам топилмаслиги аник. Бу холатдан чикиб кетишнинг битта йули бор; бу хам булса Web - сайтни тадбиқ қилиш билан бирга Web - сайт иш асбоби (инструмент) бўладиган янги бизнес - жараёнларни яратишдир.Масалан, янгиликларни ким тайёрлайди ва тайёрлайди ва чоп этади СМИ вакиллари ва жамоатчилик билан Web - сайт орқали ким муомала қилади; Web - сайт орқали хизмат ва махсулотларга буюртмаларни кўриб чиқиш вазифасини; имконияти бор харидорларга маслахат беришни; варақаларини тартибли ва хатосиз чоп этиб назорат қилишни; Web - сайт учун комплекс реклама компаниясини амалга ошириш ва шу кабиларни ким бўйнига олади. Натижада Web - сайт кўпчилик бизнес - жараёнларда кулай ва керакли асбобга айланади. 4. Ортиқчаликни йўқотиш Интернет - бу ортиқчаликка кўз юмиб кетадиган мухит эмас. Интернетдан фойдаланувчилар хамиша дуч келадиган муаммоларга қуйидагиларни киритиш мумкин: алоқа каналининг бушлиги; кириш нархининг юкорилиги; рақобатдаги ахборотларнинг хаддан ташкари куплиги; бехисоб миқдордаги ахборотлар ичида мўлжал олиш мураккаблиги; монитор экранида матнларни ўқиш қийинлиги; Web - сайтни лойихалашда юқоридагиларни инобатга олиш зарур. Фойдаланувчиларга қулайлик туғдириш мақсадида воз кечиш мумкин бўлган кўплаб учраб турадиган ортиқчаликлар: 1. Мураккаб ва эсга солиш кийин бўладиган Web - сайт хиллари; 2. Мижозга тушадиган ортиқча юклама, мижоз томонидан ностандарт технологиядан фойдаланиш (бу - контекстда “мижоз” - Web - сайт ташриф буюручилари фойдаланадиган броузерлар); 1. Графика ва анимациялардан ортиқча фойдаланиш; 2. Ахборот сахифаларини ортиқча юклаш; 3. Менюдаги пунктларнинг хаддан ташқари кўплиги (6-8 тадан куп) 4. Мақолалардаги нокерак ахборотларни мавжудлиги. Маколалар ёмон тузилган; 5. Web - сайтда жиддий информацион юкламаларни узида акс эттирмаган ортикча оралик сахифалардан фойдаланиш; 6. Сахифаларнинг юқори қисмида норационал фойдаланиш (мухим бўлмаган ахборотларни кўплиги)

14

Web - сайт мақсад ва вазифаларининг анализи. 1. Web - сайт мохиятини аниқлаш. Web - сайтдаги фойдаланувчилар тартиби ва уларнинг ишларини ташкил этиш принципларини аниқлаш жуда мухимдир. Web - сайт фойдаланувчисининг исми бўлиши керак, деган саволга аниқ жавоб бера олсангизгина бўлажак Web - сайтни кўз олдингизга аниқ келтирасиз. Бунинг учун фойдаланувчилар эхтиёжларини ва Web - сайтга уларни жалб этиш мумкин бўлган жараёнларни, ахборотлар тўлақонлиги ва уларнинг бажариш даражасини кўз олдига келтириш керак. Булар барчаси керакли қарорларни қабул қилишда ас котади. 2. Информацион мавзуларни аниклаш ва ташкил этиш Таклиф қилинаётган Web - сайт аудитория тартибини ва сайтда ташкил килинажак жараёнларни анализ этиб, унинг информацион моделини аниқлаш мумкин. Бунинг учун хар бир фойдаланувчи гурух учун мўлжалланган информацион мавзуларни аниқлаш, кейин уларни категориялар бўйича таксимлаш керак бўлади. Сунгра информацион мавзулар ўртасида вертикал ва горизантал алоқаларни кўрсатиб Web - сайтнинг информацион иерархиясини тузиш зарур бўлади. Олинган структурани Web - сайтда амалга оширилажак жараёнларга мос келадиган тарзда шундай текшириш керакки, ундаги хар бир конкрет жараён информацион структурага мос тушсин. Тавсия қилинаётган анализ схемасини умуман истаган корпоратив ва информацион Web - сайтлар учун кулласа бўлади. Бу Web - сайтнинг умумий - функционаллиги ва мохиятини аниқлашда дудмоллик (икки маънолик) дан воз кечишга ва шу билан тадқиқотчилар учун бошланғич маълумотларни олишга имкон беради. Web - сайтни ишлаб чикиш практикуми қуйида келтирилган: А. Web - сайтнинг мақсадли аудиториясини аниқланг. 1. Web - сайт фойдаланувчилари максадли гурух руйхатини тузинг. 2. Web - сайтдаги мақсад бўйича бир бирига яқин фойдаланувчилар гурухларини гурухга ажратинг. Масалан: Мижозлар (доимий мижозлар, потенциал мижозлар) Партнёрлар (мавжуд партнёрлар, потенциал партнёрлар) Мутахасислар ( норакобат компания мутахасислари, бошловчи мутахасислар, экспертлар) СМИ вакиллари. В. Web - сайтда содир бўладиган жараёнларни аниқланг Web - сайт орқали амалга оширилажак жараёнлар рўйхатини тузинг. Масалан: Мижоз томонидан таклиф қилинаётган махсулотлар тў/рисида ахборот олиш. Махсулотларни сотиб олиш учун олдиндан берилган буюртмаларни расмийлаштириш Корпоратив янгиликларни мижоз, партнер, СМИ вакиллари томонидан олиниши. Профессионал мавзуларни мутахасислар томонидан мухокама этилиши. Мижоз ва партнерларни суроқ қилиш Хамкорлик тўғрисидаги таклифларни потенциал партнер (шерик) билан расмийлаштириш С. Web - сайтнинг информацион мавзуларини аниқланг. Олдинги икки пунктда олинган ахборотлардан фойдаланиб Web - сайт информацион мавзулар рўйхатини тузинг. Мавзуларни иерархия бўйича таксимланг. Масалан: Компания тў/рисида умумий ахборот 15

Компания янгиликлари Сотув майдончаси (электрон витрина) - махсулотлар ахбороти - олдиндан берилган буюртмалар шакли Шериклар (партнер) учун ахборот - потенциал шериклар учун ахборот хамкорлик тў/рисида таклиф шакли - амалдаги шериклар учун ахборот. Мутахасислар учун ахборот - информацион мақолалар - форум Контактли маълумотлар. Д.Web - сайт дизайни консепциясини аникланг Дизайнга бўлган карпоратив талаблар ва унинг мақсадли мохиятидан келиб чиқиб, дизайнга қуйилган мухим талабларни аниқланг. Масалан: Сахифа юқори қисмидагидаги логотип Ёруғ фан, корпоратив ранглар ( кўк, сариқ) Шериклар билан пухта ишлашга, мижозларга сифатли хизмат кўрсатишга эътибор берадиган, мавжуд анъаналар билан динамик шаклда ривожланадиган компания образи. Биз бозор секторимизда конуншуносдирмиз. Хар бир етук мутахассис фақат бизда ишлашни хохлайди. -колонтитул пастки қисмидаги копирайт 3.

Web - сайт навигацион моделини лойихалаш.

Web - сайт навигацион модели фойдаланувчилар мақсадли гурухи хохишларини инобатга олган ҳолда информацион иерархик структура асосида курилади ва Web - сайтнинг барча зарур сахифалари таърифларини ва навигация элементларни ўз ичига олади. Биринчи навбатда сайтнинг бош менюси ва сервислар менюсини аниклаш зарур. Web - сайт бош менюсига бош сахифа (main page, homepage) даги гипербоғланиш (ссўлка) ва сайтнинг асосий информацион бўлимлари киради. Яъни Web - сайтнинг информацион тўлдирувчиларига тегишли бўлимлар. Бунақа бўлимлар сони учдан олтигача бўлиши керак, акс холда сайт бўйича навигацияни амалга ошириш кийинлашади. Агар информацион бўлимлар сони кўп бўлса мавзу ёки фойдаланувчилар гурухлари бўйича ўхшаш бўлимларни бирлаштириш мумкин. Масалан, янгиликлар, пресс - релизлар ва СМИ вакиллари учун ахборотларни “Пресс - Центр” бўлимига бирлаштириш мумкин. Бош менюни тузишда асосий эътиборни хар хил категориядаги фойдаланувчилар учун қулайлик яратишга қаратиш керак; хар хил мураккабликдаги ахборотларга (бошловчи ва экспертлар); биринчи марта ташриф буюручиларга ва доимий ташриф буюрувчиларга. Сервислар менюсига Web - сайтнинг информацион тўлдирувчиларига тегишли бўлмаган бўлимлар киради. Лекин улар ёрдамчи сервислар хисобланади. Масалан, сайт бўйича , сайт картаси, умумий саволлар бўйича контактли маълумотлар; умумий саволлар бўйича тескари боғланиш формаси ва б.к. Бундай сервислар хар бир ташриф буюрувчи ва хар бир Web - сайт сахифасида доим сақланиш керак. Бош меню ва сервислар менюсини аниқлаб бўлингач, Web - сайт бўлимларининг ички структураси ва навигацияларини анализ қилиш зарур. Web - навигациянинг 4 хили мавжуд 1. Ясси - барча сахифалар умумий гипербоғланишга эга. Бунда бир сахифадан бошқа ихтиёрий сахифага ўтиш мумкин. Сайт сахифаларини юқори даражасини ёки йирик сайт булимларини куришда ишлатилади. 2. Кетма-кет - хар бир сахифа олдинги ва кейинги сахифалар учун гипербоғланишга эга. Асосан, сахифаларни кетма-кет кўриб чиқиш талаб этиладиган кўп сахифали чоп этишларда ишлатилади 3. Иерархик - барча кетма-кет келадиган сахифалар факат бош сахифа (родительский) билан гипербоғланади, лекин бир бири билан кесишмайди. Мураккаб 16

менюларни кўришда электрон каталогларда ишлатилади. 4. Аралаш - олдинги уч хил навигациянинг хар хил вариантларида учрайди. Навигациянинг барча хилларидан фойдаланган ҳолда Web - сайт бўйича навигация учун қўшилишнинг максимал даражаси 4-5 даража бўлган маъқул. Демак, идеал холатда ташриф буюрувчи сайтнинг хар бир сахифасини сичқончани 3-4 та чиқиллатиш мобайнида кўриш мумкин. Сайт бўлимлари структурасини қуришда яхши англаш учун унинг тиниқлигига эътибор бериш керак. Web - сайт навигацион моделининг биринчи варианти қурилгач, қуйида келтирилган тест бўйича текшириб чиқинг. 1. Web - сайт яратиш учун қандай ахборотлар мавжуд ва фойдаланувчилар учун қанақаси керак? 2. Web – сайт ташриф буюрувчилари билан тескари боғланиш қандай уюштирилади? 3. Web - сайт давоматини ошириш учун кандай имкониятлар мавжуд? Web - сайтнинг алохида бўлимлари қандай тез-тез ва қанақа воситалар 4. билан янгиланиб туради? 5. Web - сайт фойдаланувчиларнинг мақсадли (тематик) гурухлари учун қулай бўладими? 6. Биринчи марта кирувчилар учун Web – сайт бўладими? Йигирманчи марта кирувчилар учунчи? 7. Тайёргарлик даражаси хар хил бўлганлар учун Web - сайт қулай бўладими? 8. Хар хил мамлакат, минтақалардан келган одамлар учун Web - сайт кулай бўладими? Биринчи тўртта саволларга берилган жавоблар Web - сайтнинг олдинги яратилган информацион структурасини коррекциялаш (тузатиш) га ёрдам бериш мумкин. Кейинги туртта саволлар эса навигацион структураларни текширишда ёрдам беради. 4.


Web - сайтнинг информацион тулдирилишини лойихалаш.

Web - сайтни лойихалаш жараёнида унинг информацион тўлдирилиши - контент (content - ичидаги бор нарсалар) га алохида эътибор бериш зарурдир. Web - сайтнинг информацион ва навигацион структуралари аниқлангач, сайт алоҳида сахифаларни конкрет равишда информацион тўлдирилиши ва унинг кетма-кетлигини аниқлашга киришиш зарур бўлади. Бунинг учун информацион тўлдириш учун масъул хисобланган одам билан биргаликда Web - сайтнинг хар бир сахифасида канака ахборотлар (матн, тасвир, анимация ва б.к.) жойлашганлигини аникланади. Барча олинган маълумотлар хар бир масала қаршисида бажарувчи ва бажариш муддати кўрсатиладиган жадвалга ўтказилиши шарт. Бундан ташқари Web - дизайнер билан бирга Web - сайтнинг турли бўлимларида ишлатиш мумкин бўлган сахифалар шаблонларига белги қўйиш ва уларнинг миқдорини аниқлаш зарур бўлади. Масалан, “Бош сахифа”, “Булим бош сахифаси”, “Бир сахифали макола”, “ Куп сахифали макола” ва б.к. Олинган ахборотлар Web - дизайнер ва HTML - кодер учун тула иш хажмини аниклаб беради; лойихани бажариш учун зарурий вактни объектив бахолашда ёрдамлашади. Шундай қилиб , Web - сайтни амалга ошириш учун қуйидагилар мавжуд. Мақсадли фойдаланувчилар аниқланади; Информацион структура аниқланади; Навигацион модель тадқиқ қилинади; Информацион тулдиришнинг хажми аниқланади; Сахифа шаблонлари хусусияти (специфика) ва миқдори аниқланади. Бу босқичда Web - сайт учун масаланинг кўндаланг қўйилиши тугалланади. Лекин 17

динамик Web - сайт учун унинг функционаллигини аниқлаш, яъни Web - сайт дастурий қисмининг зарур функцияларини руйхат қилиш, “техник топшириклар” ни тузиш колди. Мисол: Функционал номи: Web - сайт ташриф буюрувчилари билан тескари боғланиш. Ахамияти.: Web - сайт ташриф буюрувчиларидан информацион хабарларни Web сайт администратори томонидан йиғиб олиш. Ташриф буюрувчилар функцияси:мажбурий поля (жой) хисобланадиган “Исм”, “Контактли e-mail” ва “Хабар” ларни уз ичига олган хабарлар формаларини тўлдириш ва жўнатиш; Хабарларни муваффакиятли жўнутилгач, хабарларни муваффақиятли жўнатилганлиги тў/рисидаги хабарни олиш; Хабарни муваффакиятсиз жўнатилгач, муваффакиятсиз жўнатилган хабар тў/рисидаги хабарни (формани такрорий тўлдириш таклифномаси билан) олиш; Тўлдирилган поля (жой) ли формаларни жунатишга харакат қилишда - тўлдириш шарт бўлган поляларни тўлдирилмаганлиги тў/рисидаги хабарни олиш. Web – сайт администратори вазифа (функция) лари 1. Тескари боғланиш формаларини яратиш, тахрирлаш; 2. Web - интерфейс оркали хабарларни куриб чикиш, яъни хабарларни келиб тушиш вақтига қараб фильтрлаш; e-mail нинг хабарларда курсатилган контактли адреси бўйича жавобий хабарларни жунатиш ва хабарларни йуқотиш; 3. Администраторнинг e-mail адресига хабарларни жўнатиш, шу билан бирга унга хабарларни жўнатиш учун e-mail ни узгартириш имконияти борлиги Web - сайт лойихасини амалга оширишнинг навбатдаги босқичи Web - сайт сахифалари шаблонларини тайёрлаш ва улар асосида харакатдаги моделларни яратиш хисобланади. Web - сайт бажариш сифатини текшириш учун қуйидаги саволлар тўпламидан фойдаланиш мумкин: Web - сайт дизайни ва навигациясини текшириш. 1. Web - сайтнинг нимага багишланганлиги биринчи қарашдан тушинарлми? 2. Web - сайт дизайни унинг мохиятига ва корпаратив талабларга мос келадими? 3. Сахифанинг юқори қисмида жой иқтисод қилиняптими? 4. Сахифада ортиқча қўпол ва фойдасиз элементлар борми? Улардан воз кечилса ёки камайтирилса ёмон бўлмайдими? 5. Фойдаланувчи Web - сайтнинг хохлаган сахифасини кўриб чиққач, куйидаги саволларга жавоб бера оладими? У қайси сахифада жойлашган? Энди кайси томонга силжиши мумкин? Бу жойга қайтиб келиш мумкинми? Орқага қандай қайтади? (Web - сайтнинг ички сахифалари учун) Web - сайт администратори билан қандай боғланиш мумкин? Хар хил тайёргарлик даражадаги фойдаланувчиларга Web - сайтнинг функционал қисми (формали тўлдириш, Web - сайт администратори билан ўзаро мулоқатда бўлиш ва б.к.) даги фойдаланиш йўллари тушинарлими? 4.Web – сайт ишлаб чиқилгунча ечилиши зарур бўлган асосий саволлар 4-асосий савол баёни: Web – сайтнинг яратилиши мураккаб муаммо бўлгани сабабли уни комплекс шаклда куриб чикиш керак. Мана уша Web – сайт ишлаб чикилгунча жавоб бериш зарур булган саволлар: 18


1. Аудитория. Интернетдаги зарурий ва максадли гурух етарли микдордами? Унинг параметрлари (жинси, ёши, маълумоти, кизикиши ва б.к) кандай? 2. Рақобатчилар. Хозирги вактда сиз режалаштирмокчи булган мавзу бўйича ухшаш Web – сайтлар борми? Уларга катнашиш кандай? Аудиторияга таъсир этиш механизми кандай? Бу Web – сайтлар ёрдамида бизнес – жараён кандай ташкил килинган? Бундай Web – сайтлар уюшмаси қандай ташкил қилинган? 3. Бюджет. Сизга керакли Web – сайтларни яратиш учун канча вакт сарф килишга тайёрсиз? Унинг Интернетдаги харакати учун канча бюджет режалаштирмокчисиз? 4. Бизнес – жараён. Web – сайт ёрдамида кандай бизнес – жараён ташкил килиш мумкин? Бунда амалдаги бизнес – жараён узгариши кандай бўлади? Хар холда кандай бизнес – жараёнлар пайдо бўлади ёки йуколиб кетади? Web – сайтни фойдаланишдан қўшиладиган иктисодий эффект (иктисод ёки фойда) кандай? 5. Web – сайтни тайёрловчи(тадқиқ килувчи) Web – сайтни зарурий вазифалар билан ким ва қайси муддатга яратилади? Тадқиқотчи тажрибага эгами? Тадқиқотчи Web – сайтнинг динамик бўлимларини яратиш ва уларнинг масофавий администрациялаш технологияси (хабарларни етказиш махсулот каталогларни тахрирлаш, хужжатларни оммалаштириш, хар хил фойдаланувчилар учун интернетга киришни бошқариш ва б.к)дан фойдаланадими? Бажарувчи Web – сайтга ишлов беришни, хостинг, кувватлаш ва харакатларни уз ичига олган комплекс ечимларни таклиф киладими? 6. Web – сайт(хостинг)ни жойлаштириш.Web – сайтни қаерга жойлаштириш мўлжалланаяпти? Мўлжалдаги аудиторияга у қулай бўладими? Web – сайт аудиторияси кенгайган ҳолатда Web – сервер куввати ва Интернет – провайдери панелининг ўтказиш қобилияти қониқарли бўладими? 7. +увватлаш ва харакат Web – сайт информацион тўлалигини актуал холатда ким ва қандай қувватлайди? Web – сайт ташриф буюрувчилари билан мулоқотни ким ва кандай амалга оширади? Web – сайтнинг Интернетдаги харакати билан ким ва кандай машгул бўлади? Шундай қилиб, Web – сайтни жойлаштириш, кувватлаш ва унинг харакатига тегишли саволлар билан Web – сайт тадқиқ қилингунча танишиб чиқмоқ зарур. Энди бу саволларни батафсил кўриб чиқамиз.. 1. Адитория. Хар бир Web – сайт асосан ташриф буюрувчилар учун яратилади, биринчи навбатда, сиз куз олдингизга аник келтиришингиз зарур, яъни ким учун бу ишни қиляпсиз ва одамлар Интернетдан фойдаланадими? Хаммага маълумки, хозирчалик Узбекистонда Интернетдан актив фойдаланувчилар сони юкори эмас. Бундан ташкари, куплаб фойдаланувчилар республика ташкарисидаги ахборотларни кидириш максадида Интернетга кириш учун хак тулайдилар. Шундай қилиб энг куп ташриф буюрувчи Web – сайтларга руссий – забон (Россия, Украина, Казахстан, Израиль) ва инглиз – забон аудиториялар, яъни экспорт – импорт операциялари, туризм транспорт билан шугулланадиган компаниялар киради. Лекин кейинги пайтда Узбекистон аудиторияларига йуналтирилган куплаб Web – сайтлар пайдо бўлмоқда. Табиийки, улардан факатгина Интернетда реал холатдаги аудиторияларга мулжалланганлари ташриф буюрадилар. 2. Ракобатчилар. Сиз очмокчи булган мавзу бўйича бир-бирига ухшаш Web – сайтлар анализи, купинча Web – сайт концепциясини яратиш асосига айланиб колмокда. Сиз яратаётган Web – сайтнинг ташки кўриниши ракобатчи Web – сайт ташки кўринишига ухшаб колмаслиги керак. Сайт – ракобатчиларинг навигация ва структурасининг кучли ва кучсиз томонларининг анализи уларнинг тажрибасини уз максадларимизда фойдаланиш мумкинлигини курсатди. Ташриф буюручиларнинг Web – сайтларга булган кизикишини оширишда сервислар хизмати бекиёсдир. Web – сайтларга ташриф буюручилар сонини ошириш учун янги сервизларни ўйлаб топиш ҳамиша мумкиндир. Рақобатчилар фойдаланадиган Интернетдаги Web – сайт харакат қилиш (оммалаштириш) усулига хам эътибор қаратиш зарур. Интернетнинг замонавий ривожланиш босқичида ихтиёрий мавзули Web – сайтлар хохишларига қараб Интернет – уюшмаларига бирлашадилар. Шу каби 19

махсуслашган янгилик ва обзор - аналитик Web – сайтлар, захира каталоглари, форумлар ва ш.к. бунёд бўлади. Улар етарли миқдордаги мавзули Web – сайтлар замирида юзага келадилар. Шундай вертуал мавзули уюшма мухитида Web – сайтингиз позициясини кучайтирувчи аниқ стратегияни тадқиқ этиш зарурдир. Web – сайт ташқи қисмини буюртмачилар каби Web – сайт ташриф буюрувчилари учун хам тайёрлаш мухим хисобланади. Факат шу холатдагина унинг оммалашувига мўлжал қилиш мумкин. 3.

Бюджет. Унинг таркиби қуйидагича:

3.1.

Web – сайтни яратиш ва харакат эттириш масалалари бўйича мутахасислар билан олдиндан маслахат утказиш; 3.2. Web – сайт концепциясини тадқиқ қилиш ва Web – сайтнинг динамик қисми учун масалани кундаланг қўйиш; 3.3 Web – сайтни ишлаб чикиш (тадқиқ этиш). 3.4. Web – сайт дизайнини тадқиқ этиш; 3.5. Web – сайт дастурий қисмини тадқиқ этиш; 4.

Домен номларни рўйхат қилиш;

5. Web – сайтни кувватлаш ва ташриф буюручилар билан тескари алоқа ишлари бўйича буюртмачи шахсни укитиш; 6. Сайтни кувватлаш; 6.1. Web – сайтни жойлаштириш (хостинг) 6.2. Домен номларни қувватлаш; 6.3. Web – сайтнинг техник кузатуви; 6.4. Web – сайтнинг информацион кузатуви (кўпинча буюртмачи томонидан бажарилади, лекин бошқача ҳолатлар ҳам бўлиши мумкин). 6.5. Интернетда сайтни харакат эттиришнинг анъанавий усуллари. Бахтга қарши Web – сайтнинг кўплаб ўзбекистонлик буюртмачилари унинг Интернетдаги харакати учун сарф – харажатлар режалаштирмай, текин сервислар – қидирув серверларидан регистрация (кайд қилиш)га мулжал киладилар. Интернетнинг русий – забон сектарида Web – сайтни харакат эттириш учун куплаб реклама агентликлари мавжуд. Бу мавзудаги фойдали ахборотларни WebRating Web Rating (http: // www/ webrating.ru) сайтида топиш мумкин.
Download 53,73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish