20-мавзу. Аралаш ўҒитлар ишлаб чиқариш аралаш ўғитлар



Download 163,5 Kb.
bet1/3
Sana23.02.2023
Hajmi163,5 Kb.
#914078
  1   2   3
Bog'liq
No 20-MAVZU. ARALAS UGITLAR ISLAB CIKARIS


20-МАВЗУ. АРАЛАШ ЎҒИТЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ


Аралаш ўғитлар. Комплекс ўғитлар нафақат бошланғич материалларни кимёвий қайта ишланиши орқали, балки тайёр ўғитларни аралаштирилиши орқали ҳам олинади. Бундай ўғитлар аралаш ўғитлар, унинг тайёрланиши эса тукоаралашмали жараён дейилади.
Агрокимёвий сифати жиҳатидан аралаш ўғитлар амалда мураккаб ўғитлардан фарқланмайди. Уларнинг ютуғи шундаки, қишлоқ хужалиги турли хил талабларини қаноатлантирувчи ҳар қандай озуқа элементли таркибдаги ўғитлар ассортиментини ишлаб чиқариш мумкин бўлади. Масалан, Ғарбий Европада ўғитлар ассортименти 100 дан ортиқ, АҚШ да эса – 2500 га яқин, лекин энг кўп тарқалган ўнта марка (нав) да ишлаб чиқарилади. Озуқа моддаларининг ҳар хил нисбатидаги тукоаралашмалар тайёрланади, бунда ҳар бир озуқа элементи турли хил компонент тарзида аралашма таркибига кириши мумкин. Масалан, азот – аммоний нитрат, карбамид, аммоний фосфатлари ва х.о тарзда; фосфор – суперфосфатлар, аммофос ва бошқалар тарзида бўлиши мумкин. Аралаштириладиган ўғитлар турига боғлиқ ҳолда тукоаралашмадаги озуқа моддаларнинг умумий миқдори катта чегарада – оддий суперфосфат, аммоний сульфат ёки аммиакли селитра ишлатилганда 25-30% дан қўшалоқ суперфосфат, аммофос, карбамид ва бошқа концентрланган ўғитлар асосидаги аралашмаларда 40% гача ўзгариши мумкин.
Аралаш ўғитларнинг ишлатилиши жуда кенг ёйилган. Барча ишлаб чиқариладиган ўғитларнинг тахминан учдан бир қисми аралаш ўғитлар ҳиссасига тўғри келади. Айрим мамлакатлар (Англия, АҚШ) да умумий ўғит ишлаб чиқаришнинг 60-70% қисмини аралаш ўғитлар ташкил қилади.
Амалда уларни ишлатиш кўрсатадики, озуқа моддалар нисбатининг вариантлари нисбатан кўп сонда эмас. Масалан, пахтага N:P2O5:K2O нисбати: 1:2:0; 1:0,5:0 ёки 1:1:0; донли экинларга – 1:2:2; 1:2:1 ёки 1:1:1; шакар лавлагига эса – 1:2:1; 1:1,5:1,5 ва хоказо бўлган аралашмалар таклиф этилади.
Аралаш ўғитларда асосий озуқа элементлари (N Қ P Қ K) дан ташқари, микроэлементлар, гербицидлар, ўстирувчи моддалар ва бошқалар бўлади. Тукоаралашмалардаги ортиқча кислоталиликни нейтраллаш ва физик хоссаларини яхшилаш учун уларга қисман қўшимчалар – суяк ёки фосфорит уни, бўр, оҳактош, доломит ва бошқалар каби тўлдирувчилар киритилади.
Аралаш ўғитлар кукунсимон ҳолатда ҳам, донадор шаклда ҳам ишлаб чиқарилади. Қаттиқ ўғитларни аралаштиришда бошланғич компонентлар қуруқ ва сочилувчан бўлиши керак; бундан ташқари, иложи борича, заррачаларнинг йириклиги ва зичлиги бўйича бир-бирига яқин бўлиши лозимдир. Бу талабларга жавоб бермайдиган материалларни бир жинсли ўғитларга айлантириш қийиндир.
Турли хил ўлчам ва зичликдаги доначалардан иборат аралашма сегрегацияга учрайди, яъни ажралиб қолади ва сақлаш, ташиш, тупроққа машинали солишда бир текисда тушмайди. Ташқи куч таъсирида (масалан, ташишда) – майда ўлчамдаги ёки катта зичликдаги заррачалар йирик заррачалар орасидаги бўшлиқлар орқали куч йўналиши таъсирида сузилиб қолади. Демак, ҳар хил ўлчам ва зичликдаги заррачаларни аралаштирилишидан деярли бир жинсли бўлган аралашма ҳосил қилиб бўлмайди.
Сегрегация даражаси турли фракциялаар заррачалар ўлчамининг нисбатига, уларнинг зичликлари нисбатига ва ташқи куч катталигига боғлиқдир. Ўлчамлари фарқланадиган доначаларда сегрегацияни йўқотишининг иложи йўқ. Шунинг учун нафақат кукунсимон ёки донадорланган маҳсулотларнинг аралашмасидан, балки компонентларни аралаштирилгандан сўнг донадорлашни амалга оширилиб ҳам аралаш ўғитлар олинади.
Ҳозирги пайтда айрим корхоналарда ўғитларни аралаштириш қўшимча кимёвий қайта ишлаш – кислоталар (фосфат, нитрат, сульфат) ва материалларни нейтралловчи (газ ҳолатдаги аммиак, суюқ аммиакатлар ва бошқа реагентлар) киритиш билан биргаликда олиб бориш, шунингдек сув ўрнига эритмалар ва суюқланмалар ишлатиш орқали амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида компонентларни аралаштиришда ва донадорлашда кимёвий реакциялар содир бўлади, маҳсулотнинг доначалари эса мустаҳкам ва бир жинсли бўлади. Кимёвий реакциялар иссиқлиги ҳисобига доначаларнинг қуриши содир бўлади. Бундай аралаш ўғитлар мураккаб ўғитлардан деярли фарқланмайди; баъзан уларни мураккаб-аралаш ўғитлар дейилади.

Download 163,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish