№ 11-МАВЗУ. СУПЕРФОСФАТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ.
Суперфосфатни нисбатан юқори концентрацияли қўшалоқ суперфосфатдан фарқлаш мақсадида оддий суперфосфат деб хам аталади. Табиий фосфорлар (апатит концентрата ёки фосфорит уни) ни сульфат кислота билан парчалаш орқали суперфосфат олинади. Сульфат кислота микдори табиий фосфатдаги кальцийни тўла боғлашга кетадиган микдорга нисбатан шундай хисобда кам олинадики, бунинг натижасида қуйидаги тенглама бўйича монокальцийфосфат ва кальций сульфатнинг аралашмаси хосил бўлади:
2Са5(Р04)3Ф + 7Н2С04 + ЗН20 = ЗСа(Н2РО4)2*Н20 + 7СаС04 + 2НФ.
Суперфосфат ишлаб чиқаришда фосфатли хом ашё ва сульфат кислотанинг аралаштирилишидан дастлаб суспензия хосил бўлади, унда кимёвий реакциялар ва кристалланиш жараёнининг содир бўлиши туфайли у аста-секин қуйилади ва яхлит масса холатида қотади. Унинг майдаланишидан хосил килинган суперфосфат —хом ашёга караб сариг, кул ранг кукун ёки донадор махсулотдир. У бир неча қаттиқ фаза ва уларга шимилган суюқ фазадан иборатдир. Қаттиқ фазада кальций (асосан монокальцийфосфат), магний, темир, алюминий фосфатлари, СаС04*0.5Н20 (апатит концентратини қайта ишлашда эса шунингдек СаСО4), бошланғич фосфат таркибига кирувчи парчаланмаган минерал қолдиқлари, кремнегель СиО2*нҲ2О ва бошқалар бўлади. Қаттиқ фазанинг микдори 65-72% ни, шу жумладан 50-55% СаСО4 (ва СрСО4) ни ташкил этади. Суюқ фаза эса монокальцийфосфатга туйинган ва таркибида Мг+, Фе3+, Ф+, СиФ4, ва бошқа ионлар бўлган фосфат кислотанинг сувли эритмасидан иборатдир.
Суперфосфат ишлаб чиқаришдаги асосий, босқичлар: апатит концентрати ёки фосфорит унини сульфат кислотаси билан қориштириш ва хосил қилинган суспензияни камераларда пишитиш (етилтириш) дан иборатдир. Унинг батамом пишитилиши кимёвий цехларда махсулотни саклашда тўла амалга ошади. Хом ашёлар аралаштиргичларидан ва суперфосфат камерасидан чиқадиган фторли газлар — фтор тутган бошқа махсулотларга айлантирилади.
Кукунсимон суперфосфат гигроскопикдир ва суюқ фазадан монокальцийфосфатнинг кристалланиши натижасида кучли ёпишқоқ бўлиб колади. Совутилган ва етарли даражада пишиталган суперфосфатда кристалланиш тугалланганлиги учун епишкоклиги кам бўлади. Нейтралланган ва донадорланган суперфосфат деярли ёпишиб колмайди.
Хозирги пайтда концентрланган фосфорли ва мураккаб ўғитлар ишлаб чиқариш жуда тез суратларда ривожланаётганлиги сабабли минерал ўғитларнинг дунёдаги ассортиментида оддий суперфосфатнинг нисбий улуши камайиб бормокда.
Do'stlaringiz bilan baham: |