11-мавзу. Суперфосфат ишлаб чиқариш



Download 295,5 Kb.
bet5/10
Sana11.12.2022
Hajmi295,5 Kb.
#883796
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
№ 11-МАВЗУ. СУПЕРФОСФАТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ. (1)

Қоратоғ фосфорити асосидаги суперфосфат. Қоратоғ фосфоритидан суперфосфат олиш жараёни — унда доломит ва магнезиал силикатлар кўшимчаларининг бўлишлиги туфайли узига хос хусусиятга эгадир. Магний бирикмалари иштирок этадиган фосфатларнинг сульфат кислота билан парчаланиши учта босқичда амалга ошади. Биринчи босқичда қуйидаги реакциялар содир бўлади:
Са5(Р04)3Ф + 5Н2С04 = ЗН3Р04 + 5СаС04+ НФ
СаМг(СО3)2 + 2Н2С04= МгСО4+ Са04 + 2С0220
Мг2СиО4 + 2 Н2С04= 2 МгСО4+ Си02 + 2Н20
Бунинг натижасида таркибида фосфат кислота ва магний сульфат бўлган эритма хосил бўлади. Иккинчи босқичда фосфатни фосфат кислота билан парчаланади, аммо эритмада магний сульфат бўлганлиги учун монокальцийфосфат урнига мономагнийфосфат хосил бўлади:
Са5(Р04)3Ф + 7Н3Р04 + 5МгСО4= 5Мг(Н2Р04)2 + 5СаС04 + НФ
Иккинчи босқич МгСО4 нинг Мг(Н2Р04)2 га тўла айланиши билан якунланади. Учинчи босқичда эса қолган фосфатли хом ашё таркибида мономагнийфосфат тутган фосфат кислота билан парчаланади ва монокальцийфосфатга айланади:
Са5(Р04)3Ф + 7Н3Р04 = 5Са(Н2П04)2 + НФ
Иккинчи босқич охирида фосфатли комплекс Мг0, Р2О5 ва Н2О дан иборат бўлади. МгО — П2О5, Н2О системадаги эрувчанлик диаграммасидан (3.2 — раcм) кўринадики, мономагнийфосфатнинг эрувчанлиги СаО Р2О5. Н2О системадаги монокальцийфосфатнинг эрувчанлигидан нисбатан катта бўлади. Моно- ва димагнийфосфатлар тўйинган сувли эритмаларга нисбати бўйича инконгруэнт бўлишига қарамай, яъни қаттиқ фазага кислоталилиги кам бўлган фосфатлар холатида ўтиш билан парчаланади; магний фосфатнинг парчаланиш даражаси кальций фосфатнинг парчаланиш даражасидан (туз ва сувнинг нисбати бир хил бўлганда) нисбатан кичик бўлади. 25-80°С харорат ва Мг(Н2Р04)2: Н2О < 0,287 нисбатда мономагнийфосфат парчаланмасдан эрийди; бу нисбат катта бўлганда мономагнийфосфат парчаланади ва димагнийфосфат қаттиқ фазага ўтади; монокальцийфосфатнинг парчаланиши эса Са(Н2Р04)2 : Н2О > 0,01 дан содир була бошлайди.
Худди кальций тузларидаги каби Р2О5 концентрацияси ортиши билан димагнийфосфат эрувчанлиги ортади, мономагнийфосфатнинг эрувчанлиги эса камаяди (12.2—раcм), аммо монокальцийфосфатдан фарқли ўлароқ мономагнийфосфатнинг сув таъсирида парчаланиш даражаси хароратга деярли боғлиқ эмас.
Иккинчи босқич реакциянинг тугалланиши арафасида хам мономагнийфосфатнинг эрувчанлиги катта бўлганлиги учун суюқ фаза унинг билан туйинмаган холатида колади, аммо у тўла эритмада бўлади ва фосфат кислотанинг нейтралланиш даражаси кутилганидан кўра нихоятда катта бўлади. Мономагнийфосфат фосфат кислота билан буфер аралашма хосил қилади Мг2+ ва Н2Р04- ионларига диссоциланади, бу эса фосфат кислотанинг Н+ ва Н2Р04-' ионларига диссоциланишини сусайтиради. Шу сабабга кўра хом ашёнинг парчаланишини иккинчи босқич жараёнидаёк кескин пасайтиради, унинг учинчи босқичдаги тезлиги эса бутунлай камаяди.

12.2 — расм. 25, 80 ва 1300С МгО Р2О5. Н2О системаси изотермаси.


Белгиланган нукталарда икки катик фаза билан тўйинган эритмалар таркиби кўрсатилган.
Юқорида таъкидланганларни, шунингдек мономагнийфосфатнинг гигроскопиклигини эътиборга олинса, у Қоратоғ фосфоритидан олинган суферфосфатнинг физик хоссаларини ёмонлаштиради. Шунинг учун фосфоритларни олдиндан магний бирикмаларининг бир қисмини йуқотиш орқали бойитиш мақсадга мувофикдир. Ишлатиладиган хом ашёда магнийнинг микдори Р2О5, микдорининг 6-8% идан ортиб кетмаслиги лозим. Қоратоғ фосфоритидан олинадиган суперфосфат учун омбордаги оптимал харорат (65-80°С) апатит ёки магний тутмаган фосфоритлардан олинадиган суперфосфатларга нисбатан анча юқори бўлади. Бу холатда суперфосфат массасининг совиши парчаланиш жараёнини тезлаштирмайди, балки секинлаштиради. Бунинг сабабини юқорида кўрсатиб ўтилганидек, суюқ фазанинг юқори даражада нейтралланганлиги ва хароратнинг пасайиши билан мономагнийфосфат эрувчанлигининг камаймаслиги билан изохланади.
Таркибида 27,5% Р2О5. 6,6% СО2 ва 2,5% К2Оз бўлган Қоратоғ фосфоритини 68% ли сульфат кислота билан 64 оғирлик қисм стехиометрик меъёрда парчалаш йўли билан олинган кукунсимон оддий суперфосфатда хом ашёнинг парчаланиш даражаси 90% га етади ва махсулот қуйидаги таркибга эга бўлади: умум. = 15,6%; Р2Озл. = 14,0%;
Р205эркин = 5,0%; Н20 = 10,5%.

Download 295,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish