Ўғитлар антагонизми ва синергизми. Аралаш комплекс ўғитлар олишда номақбул кимёвий жараёнларнинг содир бўлиши (учувчан маҳсулотларнинг ҳосил бўлиши ёки ўзлашмайдиган шаклга ретроградацияланиши) натижасида озуқа моддаларнинг йўқотилишини ва ўғитларнинг физик хоссаларининг ёмонлашишини эътиборга олиш керак. Бу ўғитлар антагонизми деб аталадиган ҳодисага сабаб бўлади.
Ўғитлар алоҳида-алоҳида бўлган ҳолатдагига нисбатан улар биргаликда солинганда уларнинг агрокимёвий таъсири юқори самарали бўлиши синергизм тушунчаси орқали тушунтирилади. Синергизм – юнонча «синергос» – биргаликда таъсир этувчи, яъни биргаликда ва функционал бир жинсли таъсир этувчи маъносига эгадир; ўғитлар синергизмини шартли равишда уларнинг зарарли қўшимча жараёнлар кузатилмайдиган яхши агрокимёвий ва физик хоссали аралашмалар ҳосил қилиш хусусияти деб ҳам аталади.
Масалан, суперфосфатни аммиакли селитра билан аралаштирилганда:
NH4NO3 Қ H3PO4 қ NH4H2PO4 Қ HNO3
2NH4NO3 Қ Ca(H2PO4)2 қ 2NH4H2PO4 Қ Ca(NO3)2
реакциялари натижасида азотнинг бир қисми (HNO3 ёки азот оксидлари тарзида) йўқотилади ва нисбатан гигроскопик бирикма – кальций нитратнинг пайдо бўлиши натижасида аралашманинг физик хоссалари бошланғич компонентларга нисбатан ёмонлашади. Аралашмага нейтралловчи қўшимчалар киритиш (масалан, уни қўшимча аммонийлаштириш) натижасида нитрат кислота ҳосил бўлишининг ва шу билан биргаликда азот йўқотилишининг олди олинади. Шу билан бир вақтда монокальцийфосфатнинг бир қисм гигроскопик сувни кристаллизация сувига айлантирувчи дикальцийфосфатга айланиши натижасида ўғитнинг физик хоссалари яхшиланади. Лекин бунда, циртатли эрувчан Р2О5 ҳосил бўлиши ҳисобига сувда эрувчан шаклининг миқдори бир оз камаяди.
Кўпинча ўғитларни аралаштирилишидан бошланғич компонентларга нисбатан яхши физик хоссаларни намоён этувчи аралаш ўғитлар ҳосил бўлади. Масалан, суперфосфатнинг аммоний сульфат билан аралаштирилишидан содир бўладиган:
(NH4)2SO4 Қ Ca(H2PO4)2*H2O Қ H2O қ 2NH4H2PO4 Қ CaSO4
реакцияси натижасида аралашма қурийди ва гипс ҳосил бўлганлиги сабабли қотади. У кам гигроскопикликка эга, аммо узоқ вақт сақлангандан сўнг келтирилган реакция тугагач, ёпишқоқлигини йўқотиш учун уни майдалашга тўғри келади.
Аммоний фосфат ва калий хлориднинг суперфосфат ва аммоний сульфат билан аралаштирилишидан гигроскопиклиги кам ва сақланганда ёпишиб қолмайдиган яхши физик хоссали ўғитли аралашма олинади; уларни аммоний нитрат ёки карбамид билан аралаштирилишидан – нам ҳавода сақланганда сочилувчанлиги ёмонлашадиган ўғит олинади.
20.1 – расм. Ўғитларни аралаштириш диаграммаси:
1 – кальций нитрат; 2 – натрий нитрат; 3 – аммоний сульфат-нитрат; 4 – калийли-аммиакли селитра; 5 – аммоний сульфат; 6 – аммоний хлорид; 7 – карбамид; 8 – кальций цианамид; 9 – преципитат; 10 – суперфосфат; 11 – термофосфатлар, томасшлак; 12 – калий сульфат ва калий-магний сульфат; 13 – калийли туз (50% K2O); 14 – калийли туз (20-40% K2O); 15 – оҳактош.
У ёки бу ўғитли тузларни аралаштириш имкониятлари ҳақидаги масалани ечиш учун назарий тушунчалар ва тажриба маълумотлари асосида тузилган турли диаграммаларга қўлланилади. Лекин ўғитлар антагонизми етарлича ўрганилман ва шунинг учун баъзида турли аралаштириш диаграммалари бир-бирига зид бўлган маълумотлар беради. 20.1 – расмда шундай диаграммалардан бири келтирилган. Бу диаграммадаги горизонтал ва вертикал қаторларда рақамлар билан мувофиқ равишдаги ҳар хил тузлар белгиланган. Ўғитларнинг аралаштириш мумкинлиги горизонтал ва вертикал йўналишдаги қаторларнинг кесишишидан аниқланади: оқ катакчалар аралаштириш мумкинлигини, қора катакчалар – аралаштириш мумкин эмаслигини кўрсатади; штрихланган катакчалар – ўғитларнинг аралашишидан содир бўладиган ўринсиз реакцияларнинг нисбатан секин боришини ифодалайди; г ҳарфи билан бошланғич компонентларни аралаштирилишидан газ ажралиб чиқиши мумкинлиги, р ҳарфи билан эса – Р2О5 нинг ретроградацияланишини билиш мумкин. Ўғитларни аралаштириш доирасини уларга нейтралловчи қўшимчалар қўшиш орқали янада кенгайиши мумкин, лекин ушбу диаргаммада буни ҳисобга олинмаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |