Бадиий таҳлил асослари


Демак, Адабиёт учун Инсондан қизиқ



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet55/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

Демак, Адабиёт учун Инсондан қизиқ, 
Инсондан қадрли, Инсондан азиз ва инсондан ваҳший, ёзув, йиртқич 
“муаммо” йўқ экан! Ва, демак, унинг Мангу вазифаси ана шуни... 
...ёзиш, очиш, кашф этиш, ҳа-ҳа: энг пинҳон тарафларини оча 
билиш, пироварди, ана шу тариқа Эзгуликка... 
...Инсон камолотига ёрдамлашиш экан! 


68 
Алқисса, ҳақиқий ижодкорлар ана шу “иш”ни қилишга 
маҳкумдирлар. Мажбур эмас, маҳкумдирлар!

1
тарзидаги иқрорида айни 
шу жиҳат яққол акс этган.
Сиртдан қаралганда, бадиий объект битта – одам бўлгач, унинг 
атрофида кўтариладиган муаммолар ҳам шунга ўхшаш бир-бирига яқин 
бўладида деган тўхтамга келиш мумкин. Қизиғи шундаки, бутун очундаги 
сон-саноқсиз одамлар орасида қўл чизиқлари бир хил бўлган икки одам 
топилмагани каби тақдири бир-бириникига айнан ўхшайдиган икки кишини 
топиш ҳам мумкин эмас. Демак, ҳар бир одамнинг бахти, қувончи ҳар хил 
бўлгани сингари қайғуси, ғами, изтиробу аламлари ҳам бетакрордир. 
Маълумки, адабиёт омма билан эмас, алоҳида битта одам – шахс билан иш 
кўради. Демак, ҳар бир одамнинг тафаккури, кўнгли, руҳияти, ҳаёти, 
турмушида бировникига ўхшамайдиган бетакрор муаммолар мавжуд ва 
улар хилма-хил бадиий тасвирга материал бераверади.
Абдулла Қаҳҳор, Ш. Холмирзаев, Ў. Ҳошимов, З. Аълам, М. Муҳаммад 
Дўст, А. Аъзам, Э. Аъзам сингари ёзувчиларнинг аксарият ҳикояларида 
ҳаётни ўзлаштириб, унга сингишиб, ундан ўз ўрнини топиб олишга 
интилаётган оддий одамларнинг одатий-маиший турмуши манзарасини 
кўрсатиш асносида бундай кимсаларнинг ижтимоий-маънавий қадрини 
тайин этишнинг турли ракурс ва ҳолатдаги тасвирини бериш марказий 
муаммо саналади. Абдулла Қодирий, Чўлпон, О. Ёқубов романларида 
қолипларга сиғмайдиган, ижтимоий-маънавий қобиқларни ёриб чиқишга 
қодир шахсият эгаларининг олам ва одамлар борасида қатъий қарашлари, 
маънавий тўхтамлари ҳамда қисматларини кўрсатиш бош муаммо 
ҳисобланади.
Шахслик қарашларига эга бўлиш жараёни уни кечираётган одам учун 
тўғрилик, одамгарчилик, ўзганинг ташвишига шериклик сингари 
фазилатлардан ташқари, атрофида содир бўлаётган ҳодисаларга масъуллик, 
ижтимоий ҳаётга фаол муносабат каби ноёб, аммо жуда зарур кундалик 
ҳаётий қадриятларни эгаллаш кечими ҳамдир. Шунинг учун ҳам асарда 
кўтарилган муаммони аниқлаш бадиий таҳлил кечимининг энг муҳим, 
қизиқарли ва мароқли босқичи бўлиши керак. Айнан муаммо таҳлили 
ўқирманга бадиий асарни жонли ва ҳиссий идрок этиш, муаллиф билан 
эркин мулоқотга киришиш, ўз нуқтаи назарини баён этиш имкониятини 
беради. 
Ҳар бир асарда кўтарилган муаммони аниқлашда ўта холислик, 
муаллифни қалам тутишга мажбур қилган асл сабабни англаб етишга 
интилиш, унинг қайси муаммо ва масалалар юзасидан ўқирманлар билан 
дардлашгиси келганини илғаб олишга уриниш устуворлик қилиши керак. 
Китобхон ижодкор кўтарган муаммони тўғри тушуниб, унга холис ёндашиб, 
муаллиф нуқтаи назарини тўла идрок этганига ишонганидагина у тўғрида 
ёзувчи билан мулоқотга киришиши, баҳслашиши, унинг ёндашувига фаол 
муносабат билдириши мумкин. Машҳур рус ёзувчиси В. Катаев улкан адиб 
1
Холмирзаев Ш. Адабиёт ўладими//”Тафаккур” журнали. 1998 йил 2- сон. 


69 
А. П. Чехов асарларида кўтарилган муаммо юзасидан: “

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish