ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҚАРОРИ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриат ва магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида ID-1572 ЛОЙИҲА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриат ва магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси божхона органлари кадрларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3995-сон қарор ижросини таъминлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти (кейинги ўринларда Божхон институти деб юритилади) бакалавриат ва магистратурасига жисмонан соғлом, маънавий етук ва интеллектуал салоҳиятга эга ёшларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисида”ги низомига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
а) 1-банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтига номзодларни танлаш ва қабул қилиш тартиби алоҳида низом билан белгиланади»;
б) 2-иловада:
“Вазирликлар ва идоралар” устунидаги барча тўртинчи бандлар чиқариб ташлансин;
“Бажариш муддатлари” устунидаги барча тўртинчи бандлар чиқариб ташлансин.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С.Отажонов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б.Азимов зиммасига юклансин.