5-боб. Институт бакалавриатига ўқишга қабул қилиш 69. Институт бакалавриатига ўқишга қабул қилиш ушбу низомга мувофиқ амалга оширилади.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
70. Қабул комиссияси 10 июлгача номзодларни ўқишга қабул қилиш масаласини кўриб чиқади ва мазкур Низомнинг 14-иловасига мувофиқ шаклдаги баённомани расмийлаштиради. Мазкур баённома номзодларни Институтга ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқларни расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
71. Институтга ўқишга қабул қилиш жараёнида Давлат тест маркази томонидан ўтказилган тест синовлари натижаларига кўра, квота бўйича белгиланган рўйхатда охирги ўринда турувчи номзоднинг тўплаган жами бали билан ундан кейинги ўринда турувчи номзодларнинг тўплаган баллари бир хил бўлса, уларнинг барчаси ўқишга қабул килинадилар.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
72. Институт бакалавриатига қабул қилинган ҳар бир номзод учун якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш методикаси иловасида келтирилган қайднома (махсус касбий танлов натижалари қайдномаси) асосида мазкур низомнинг 15-иловасига мувофиқ шаклдаги қайднома тўлдирилади ва унинг шахсий хужжатлари йиғмажилдларига қўшиб қўйилади.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
73. Институтга ўқишга қабул қилинган ҳарбий хизматчилар ва божхона органлари ходимларига ўз хизмат ўташ жойларига тақдим этиш учун уларнинг ўқишга қабул қилинганлиги бўйича буйруқдан кўчирма берилади.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
74. Тест синовлари натижаси бўйича берилган апелляция шикоятлари Давлат тест маркази томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
7-боб. Якуний қоидалар Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
75. Қабул комиссияси номзодлар белгиланган қоидаларга риоя қилмаган тақдирда уларни ўқишга қабул қилиш бўйича танлашнинг исталган босқичида четлатиш ҳуқуқига эга.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
76. Номзодлар махсус касбий танловпайтида Институт ҳудудига уяли телефонлар ва бошқа алоқа воситаларини олиб кириши ва фойдаланиши қатъий ман этилади.
Номзод томонидан синовларга микрокалькуляторлар, луғат, жадваллар, китоблар, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кирилиши, синовлар пайтида бир-бирига ёрдам бериши, бировнинг ўрнига кириши, синов ўтказиш тартибини бузиш деб ҳисобланиб, бу ҳақда тегишли далолатнома тузилади ва махсус касбий танловдан четлаштирилади.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
77. Махсус касбий танлов бошланишидан олдин психофизиологик ўрганиш, ёзма иш (диктант), компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билим даражасини текшириш, ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйичачет тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш ва якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари юзасидан номзодларнинг ариза ва шикоятларини кўриб чиқиш учун Қабул комиссияси раисининг буйруғига асосан Апелляция комиссияси ташкил этилади.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
78. Апелляция комиссиясига ариза ва шикоятлар психофизиологик ўрганиш, ёзма иш (диктант), компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билим даражасини текшириш, ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйичачет тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш ва якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари эълон қилинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида тақдим этилиши мумкин.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
79. Апелляция комиссияси тақдим этилган ариза ва шикоятларни улар тушган кундан бошлаб уч иш кунидан ошмаган муддатда мурожаат қилган номзод иштирокида кўриб чиқади.
Апелляция комиссияси қарори устидан белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
80. Институтга ўқишга кирмаган номзодларнинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдлари тест синовлари натижалари эълон қилинган кундан эътиборан 10 кун ичида тегишли ҳудудий божхона бошқармаларга қайтариб юборилади.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
81. Номзодни ўқишга қабул қилиш учун асос бўлган ҳужжатлар Институтда сақланади.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
82. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун хужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
ТИЛХАТ Мен, Божхона институтига ўқишга кирувчи номзод, ___________________________________________________ушбу институтга ўқишга қабул қилинсам ва
(ф.и.ш) ўқишни тамомлагандан сўнг 5 йил муддат ичида ўз хоҳишимга кўра ёки Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг интизомий уставига асосан божхона органларидан бўшатилсам ёхуд содир этган жиноятим учун озодликдан маҳрум этилсам моддий масъуллигим тўғрисида огоҳлантирилдим.
_______________ ________________________________________
(имзо) (ф.и.ш) 20___ йил «____» _____________
Биз, Божхона институтига ўқишга кирувчи номзоднинг ота-онаси,
____________________________________________________________________________________________
(ф.и.ш) фарзандимиз __________________________________________________________ ушбу институтга
(ф.и.ш) институтга ўқишга қабул қилинса ва ўқишни тамомлагандан сўнг 5 йил муддат ичида ўз хоҳишига кўра ёки Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг интизомий уставига асосан божхона органларидан бўшатилса ёхуд содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум этилса, моддий масъуллигимиз тўғрисида огоҳлантирилдик.
_______________ ________________________________________
(имзо) (ф.и.ш) _______________ ________________________________________
(имзо) (ф.и.ш) 20___ йил «____» _____________
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
АРИЗА Менга Божхона институтига ўқишга кириш учун ҳужжатларимни расмийлаштиришга рухсат беришингизни сўрайман. Божхона органларида хизматни ўташ тартиби ва моддий таъминоти билан таништирилдим.
Танловда _________________________________________ мутахассислиги бўйича иштирок этаман.
Тест синовларини ________________________________________ тилида топшираман.
(ўзбек, қорақалпоқ, рус)
Чет тилидан тест синовларини (имтиҳонни)__________________________тили бўйича топшираман.
Хизмат заруратига кўра лозим топилган ерда хизмат қилишга тайёрман. Хизмат бўйича менга маълум бўлган давлат, ҳарбий ва хизматга оид маълумотларни сир сақлашга ваъда бераман. Оиламда ўзгаришлар бўлганда ҳамда яқин қариндошларимдан бирортаси жиноий жавобгарликка тортилган тақдирда, белгиланган муддатда бошлиқларимга ва шахсий таркиб билан ишлаш хизматига ёзма равишда хабар бераман.
_______________ ________________________________________
(имзо) (ф.и.ш) 20___ йил «____» _____________
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш