Ўзбекистон Республикасининг
Бош вазири А. Арипов
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил «___» _______ ___ -сон қарорига 1-илова
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
@Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида” ва “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури тўғрисида” қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-3775-сон, 2018 йил 2 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси божхона органлари кадрларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3995-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, Давлат божхона қўмитаси Божхона институтининг бакалавриатига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
1. Давлат божхона қўмитаси Божхона институти (кейинги ўринларда Институт деб юритилади) бакалавриатига номзодларни ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланган Бутлаш режасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг Институтга қабул ўринларини ажратиш тўғрисидаги буйруғига асосан амалга оширилади.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
2. Институтга ўқишга қабул қилиш танлови, тенг ҳуқуқлилик ва қабул қилишнинг ягона қоидалари принциплари асосида қуйидаги босқичларда ташкил этилади:
дастлабки танлов;
махсус касбий танлов;
тест синовлари.
Бир босқичдан муваффақиятли ўта олмаган номзодлар кейинги босқичга қўйилмайди.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
3. Дастлабки танлов — Институтга ўқишга киришга қарор қилган номзодга тегишли маълумотларни, унинг таълим муассасасидаги ўзлаштириши даражасини, индивидуал-психологик хусусиятларини, жисмоний тайёргарлиги ва соғлиғи ҳақидаги маълумотларни тўплаш, ўрганиш ҳамда унинг келгусида божхона органларида хизмат қилиши учун мойиллигини аниқлашдан иборат.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
4. Махсус касбий танлов – номзодларнинг божхона органларида хизматни ўташи учун уларнинг соғлиги ва психофизиологик хусусиятларининг мос келиши, компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари бўича билими, ёзма саводхонлиги ҳамда интеллектуал салоҳиятини аниқлашдан иборат.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
5. Тест синовлари – номзодларга танлаган мутахассисликлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда Давлат тест маркази деб юритилади) томонидан ўтказиладиган тест синовлари.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
6. Институтда тасдиқланган Давлат таълим стандартлари асосида “Божхона иши” ва “Юриспруденция” (иқтисодий хавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш) таълим йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрланади.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
7. Институтга ўқишга кирувчи номзодлар учун:
“Божхона иши” таълим йўналиши бўйича математика (информатика ва ахборот технологиялари фани билан биргаликда) (ҳар бир тўғри жавоб учун 3,1 балл), чет тили (ҳар бир тўғри жавоб учун 2,1 балл), она тили ва адабиёт (ҳар бир тўғри жавоб учун 1,1 балл) фанларидан;
“Юриспруденция” (иқтисодий хавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш) таълим йўналиши бўйича тарих (ҳар бир тўғри жавоб учун 3,1 балл), чет тили (ҳар бир тўғри жавоб учун 2,1 балл), она тили ва адабиёт (ҳар бир тўғри жавоб учун 1,1 балл) фанларидан тест синовлари ўтказилади.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
8. Институтга:
умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими маълумотига эга бўлган;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 14 январдаги ПҚ-257-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом талабларига жавоб берадиган;
ҳарбий хизматни ўтамаган ўн етти ёшдан кичик (қабул йилида ўн етти ёшга тўладиганлар) ва йигирма бир ёшдан катта бўлмаган, шу жумладан йигирма бир ёшда бўлган;
ҳарбий офицерлар таркиби унвонларига эга бўлмаган ҳарбий хизматчилар ёки ҳарбий хизматни ўтаган ўн саккиз ёшдан кичик ва йигирма беш ёшдан катта бўлмаган, шу жумладан йигирма беш ёшда бўлган, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари танлов асосида қабул қилинадилар.
Номзодларнинг бўйи 165 см.дан (қиз болалар учун 160 см) паст бўлмаслиги лозим.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
9. Институтга ўқишга киришидан олдин номзодлар ва уларнинг ота-оналари ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини давлатга ундириш белгиланган тартибда мазкур Низомнинг 1-иловасидаги шаклга мувофиқ огоҳлантирилади.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари ва «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплексида (кейинги ўринларда ҳудудий божхона бошқармалари деб юритилади) номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш ишларини амалга ошириш мақсадида ҳудудий божхона бошқармаси бошлиқлари буйруқлари билан ишчи гуруҳлари тузилади.
Ишчи гуруҳига ҳудудий божхона бошқармасининг бошлиғи раҳбарлик қилади. Ишчи гуруҳ таркибига бошқармаларнинг кадрлар хизмати, бошқа бўлим вакиллари, шунингдек мутахассис психологлар киритилади.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
11. Ишчи гуруҳларини тузиш бўйича буйруқда таркиб аъзоларининг вазифалари белгилаб берилади.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
12. Ишчи гуруҳлари ўз фаолиятини ҳар йили 1 январдан 31 августга қадар амалга оширади.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
13. Ҳар йили Институтга ўқишга қабул қилишни сифатли ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғи билан номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш бўйича Институт қабул комиссияси (кейинги ўринларда Қабул комиссияси деб юритилади) тузилади ва унинг таркиби тасдиқланади.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
14. Қабул комиссиясига Институт бошлиғи раҳбарлик қилади. Қабул комиссияси таркибига Давлат божхона қўмитаси ва Институтнинг соҳавий хизмат ходимлари киритилади.
Қабул комиссиялари қабул йилининг 1 январидан 31 августига қадар фаолият юритади.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
15. Қабул комиссияси раиси:
қабул комиссиясининг ишини ташкиллаштиради;
қабул комиссиясининг вазифаларини белгилайди;
кичик комиссиялар таркибини шакллантиради ва тасдиқлайди;
кичик комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун ўз ваколати доирасида буйруқлар қабул қилади.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
16. Қабул комиссияси таркибида қуйидаги:
номзодларнинг ҳужжатларини ўрганиш;
психофизиологик ўрганиш;
ёзма иш (диктант) ўтказиш;
компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билим даражасини текшириш бўйича кичик комиссиялар тузилади.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
17. Институтга ўқишга кириш истагини билдирган номзодлар ўзларининг доимий рўйхатда турган жойи ёки номзод таҳсил олаётган ўқув муассасаси жойлашган ҳудудий божхона бошқармасига мазкур низомнинг 2-иловасида келтирилган шаклдаги ариза билан, ҳарбий хизматчилар ва божхона органлари ходимлари ўз хизмат ўташ жойига мазкур низомнинг 3-иловасида келтирилган шаклдаги билдирги билан мурожаат қиладилар.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
18. Институтга ўқишга кириш учун аризалар (билдиргилар) 1 январдан 1 апрелга қадар қабул қилинади.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
19. Институтга ўқишга кириш истагини билдирган номзодлар томонидан ҳудудий божхона бошқармаси ишчи гуруҳига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
ариза (билдирги);
паспорт нусхаси (аслини кўрсатган ҳолда);
туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси. Далолатнома ёзувига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритилган ёки туғилганлик ҳақида гувоҳнома алмаштирилган ёхуд фамилия, исм, ота исми ва бошқа маълумотлар ўзгартирилган бўлса, бу ҳақда ФҲДЁ органининг маълумотномаси нусхаси;
яқин қариндошларининг паспорти, туғилганлик ҳақида гувоҳномаси, никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳномаси, никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳномаси, вафот этганлар бўлса, уларнинг ўлим ҳақида гувоҳномаси
ва ногиронлик гувоҳномаси нусхалари;
Институтга ўқишга киришда имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлари (асли ва нусхаси);
3 х 4 см ўлчамдаги 6 та фотосурат (бош кийимсиз) ҳамда 9 х 12 см ўлчамдаги 2 та фотосурат (бош кийимсиз);
номзод томонидан қўлда ва компьютерда ёзилган таржимаи ҳол;
анкета -сўровнома;
ўқиш, иш (агар ўқиётган ёки ишлаётган бўлса) тавсифнома;
маълумоти тўғрисидаги ҳужжатлар (умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар) (асли ва нусхаси);
чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ёки ҳарбий гувоҳномаси нусхаси;
меҳнат дафтарчасининг нусхаси, аслини кўрсатган ҳолда (агар мавжуд бўлса);
ота-онасининг Институтга ўқишга киришига розилик хати.
Номзоднинг айрим ҳужжатларига аниқлик киритиш мақсадида қўшимча равишда зарур ҳужжатлар ва маълумотлар тегишли ташкилотлардан сўраб олиниши мумкин.
Номзодлар томонидан ҳужжатлар тақдим этишда паспорт, туғилганлик ҳақида гувоҳнома, далолатнома ёзувига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритилган ёки туғилганлик ҳақида гувоҳнома алмаштирилган ёхуд фамилия, исм, ота исми ва бошқа маълумотлар ўзгартирилган бўлса, бу ҳақда ФҲДЁ органининг маълумотномаси, яқин қариндошларининг паспорти, туғилганлик ҳақида гувоҳномаси, никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳномаси, никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳномаси, вафот этганлар бўлса, уларнинг ўлим ҳақида гувоҳномаси ва ногиронлик гувоҳномаси, чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ёхуд чақирилувчининг ҳарбий гувоҳномаси ҳамда меҳнат дафтарчаси (агар мавжуд бўлса) шахсан кўрсатилади.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
20. Институтга ўқишга киришни хоҳлаган ҳарбий хизматчилар ва божхона органлари ходимлари томонидан мазкур низомнинг 19-банди иккинчи — саккизинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатлар тақдим этилади.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
21. Тегишли шакл бўйича рухсатномани келишиш учун зарур бўлган материаллар белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
22. Ҳудудий божхона бошқармалари мазкур низомда кўзда тутилган дастлабки танлов тадбирларини, Институт махсус касбий танлов тадбирлари бўйича вазифаларни бажаришга масъулдир. Бунда ҳудудий божхона бошқармалари бошлиқлари ва Институт бошлиғи номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш бўйича вазифаларни, уларни бажариш муддатлари ва масъул ижрочиларни кўрсатган ҳолда тегишли қабул йили учун чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаши ҳамда унинг ижросини назорат қилиб боришлари шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |