Муаллиф
яратиғининг асл моҳиятини англаб олгачгина, етарли асосга таяниб, у
билан баҳслашиш, уни инкор этиш, ундан ёзғириш ёки, аксинча, уни ўз
фикрдоши деб эълон қилиш мумкин
”
1
,- деганида айни шу ишончга
эгаликни кўзда тутганди.
Кўринадики,
бадиий асардаги мавзу тасвирланаётган реаллик соҳаси,
муаммо эса масаланинг қўйилиши бўлса, ғояни баъзан бадиий ечимлар
соҳаси, бадиий мазмуннинг ўзига хос такомилга етиши
дейиш мумкин.
Ғояда муаллифнинг дунё ва унинг айрим кўринишларига муносабати
ойдинлашиб, муайян қадриятлар тизими
тасдиқланади
ёхуд
инкор
қилинади
. Ижодкорнинг баҳолаш тизимига унинг шахс қандай бўлиши
кераклиги, одам ва одамлараро муносабатларнинг юксак даражаси
борасидаги қаноатлари йиғиндиси бўлмиш муаллиф идеали асос бўлади.
Дейлик, Отабек ва Кумуш тимсолларида кўп жиҳатдан Қодирийнинг ўзбек
йигити ва қизи борасидаги идеали намоён бўлган. Уларнинг жисмида ҳеч
қандай мин (камчилик) йўқ бўлгани каби маънавияти юксаклигидан ҳар
қандай шароитда ҳам ўзини тута оладиган, қадрини ерга урмайдиган, шу
билан бирга ўзгаларнида қадрлай биладиган, ақли ўткирлигидан исталган
вазиятда энг керакли йўлни топа оладиган кишилар сифатида тасвирланиши
ёзувчининг идеалидаги зотлар эканидан далолат беради. Шунингдек, шу
романдаги Юсуфбек ҳожи образида ҳам адибнинг ўзбек оқсоқоли ҳақидаги
идеали акс этган дейиш мумкин. Демак, бадиий асар мазмунини англатишда
муаллиф идеали муҳим ўрин тутади.
Бадиий асарларда персонажларнинг фақат ўзигагина тегишли,
муаллифга мутлақо дахли бўлмаган қарашлар ҳам кўп ифода этилади. Аммо
адабиёттанув илми ва адабиёт ўқитиш амалиётида у ёки бу персонажнинг
бирор сўз ёхуд фикрини бутун асарнинг ғояси тарзида қабул қилиш ҳоллари
тез-тез учраб туради. Шуни кўзда тутиш керакки, жуда кам ҳолларда
муаллиф асар ғояси ёки шу ғоянинг бирор қисмини ифодалашни қаҳрамонга
ишонади, бунинг учун муаллифнинг асардаги ўз қаҳрамони билан кучли
даражада бирлашиб кетиши, ўзига хос
автобиографизм
керак бўлади.
Таҳлил амалиётида асарнинг бутун қурилиши бунга зид бўлмаганда,
муаллиф сўнгги сўзни атай шу қаҳрамон айттираётганига ҳеч қандай шубҳа
қолмаганда ва буни на бошқа персонажлар, на муаллиф чекинишлари, на
воқеалар ривожининг кейинги тасвири инкор этмаган ҳолатлардагина
қаҳрамоннинг фикри муаллиф ғояси ўрнида қабул қилиниши мумкинлиги
кўзда тутилиши лозим. Шундай бўлмаган ҳолатларда персонажларнинг
турли-туман фикрларидан муаллиф нуқтаи назарини қидириш ўринли
бўлмаслигини буюк носир А. Чехов 1889 йил 17 октябрда А. Суворинга
ёзган хатида киноя билан шундай ифода этади: “
Do'stlaringiz bilan baham: |