Бадиий таҳлил асослари



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet59/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

Фалсафий
йўналишда ёзувчи дунёқарашининг хусусиятлари ва таҳлил 
этилаётган асарда адиб эътиқодининг, унинг оламни кўриш, англаш, 
тушунтириш ҳамда кўркам акс эттириш тарзининг намоён бўлиши 
текширилади. Лекин бундай таҳлил синчининг текширилаётган муайян 
бадиий асардан узилган ҳолдаги фалсафий мушоҳадаларидан иборат бўлиб 
қолмаслиги кўзда тутилиши керак. Чунончи, кўркам матнга боғланмаган, 
ўрганилаётган асар матнидан келиб чиқмайдиган ҳар қандай «чуқур 
маъноли» хулоса таҳлил учун мутлақо аҳамият касб этмай, ўрганилаётган 
матнни нотўғри қабул қилишга, у ҳақдаги тасаввурларни хиралаштиришга 
олиб келиши мумкин. М. Қаршибойнинг “Тафаккур” журналининг 2007 йил 
3-сонида босилган “Муҳаббат ва эркинлик” мақоласида шунга ўхшаш 
ҳолатга йўл қўйилган
1
. Ш. Холмирзаевнинг “Булут тўсган ой”, “Қора 
камар”, Н. Эшонқулнинг “Қора китоб”, У. Ҳамдамнинг “Исён ва итоат”, 
“Мувозанат” романлари, А. Дилмуроднинг “Мезон буржи” қиссаси, Л. 
Бўрихоннинг “Жазирамадаги одамлар” романининг миллат фалсафий 
қарашлар тизимига қандай таъсир қилганини текшириш бу асарларни 
теранроқ англаш ва ҳаққоний баҳолаш имконини беради. 
Психологик
йўналишда адибнинг ижодкор шахс сифатидаги ўзига 
хослиги, асар устида ишлаш усули, ижодий жараён психологияси, шу 
жараёндаги руҳий ҳолати ва уларнинг таҳлил қилинаётган асарда қолдирган 
нуқси, бунинг асар бадиий савиясига кўрсатган таъсири каби масалалар 
ўрганилади. Бундай йўналишдаги таҳлил юқорида санаб ўтилган 
жиҳатларнинг қай йўсинда ёзувчи бадиий услубига айланиб, кўркам 
ҳақиқат шаклига кирганлигини текширади. Жумладан, адабиёттанувчи 
Раҳимжон Раҳмат “Кичик кузатишлар” мақоласида шоир Рауф Парфи 
ижодидаги психологик ўзига хослик ҳақида анча асосли кузатишлар 
қилади
2
.
Лингвистик
ёки 
семиотик 
йўналишда асосий эътибор текширилаётган 
асарнинг нафақат бадиий-эстетик яратиқ, балки бадиий тил ҳодисаси 
эканини ҳар жиҳатдан ўрганишга қаратилади. Бу йўналишдаги таҳлилда 
ўрганилаётган асар филологик ҳодиса сифатида тил ва тасвир воситалари 
ҳамда улар ўртасидаги давомийлик, ворисийлик, новаторлик нуқтаи 
назаридан текширилади. Сўзнинг ўз ва бадиий маъноси, контекстдаги 
жозибаси, 
бадиий 
матн 
замирига 
яширилган 
мазмун 
ва 
бу 
яширилганликнинг ҳаётий ҳам эстетик сабаблари сингари бир қатор 
жиҳатларга эътибор қаратилади. “Алпомиш” достони, Р. Парфининг “Тонг 
отмоқда”, “Ёмғир ёғар” ва бошқа юзлаб ижодкорларнинг турли-туман 
асарлари таҳлилида шу ёндашувдан фойдаланиш яхши самара беради. 
1
Муртазо Қаршибой. Муҳаббат ва эркинлик. // “Тафаккур”. 2007. 3-сон. 52-61-бетлар. 
2
Раҳимжон Раҳмат. Дала гуллари. –Т.: 2006.


73 
Таҳлил йўналиши таҳлил қилувчининг асосий эътибори ўрганилаётган 
бадиий асарнинг кўркамлигини таъминлаган омилларнинг айнан қайси 
жиҳатига эътибор қаратиш, излаш ва топишга, уларнинг эстетик вазифаси 
ва аҳамиятини кўрсатишга қаратилгани билан диққатни тортади. Бунда 
бадиий сўзнинг жозибасини очиш, унинг замиридаги яширин маъноларни 
кашф этиш бирламчи ўринда туради. 
Айтилганидек, кўркам таҳлил амалиётида бу йўналишларнинг соф 
ҳолда ёлғиз қўлланиши ўта кам учрайди. Кўпинча, таҳлилчи муайян асарни 
таҳлил қилишда юқорида саналган йўналишларнинг бир нечасидан 
бирваракайига фойдаланади. Шунда кўркам матнга хос бир қанча жиҳатни 
теранроқ ва тўлароқ очиш имкони туғилади. 


74 
БАДИИЙ ТАҲЛИЛДА ДУНЁҚАРАШ ВА МИЛЛИЙ 
МАНСУБЛИКНИ ҲИСОБГА ОЛИШ 
Таяниладиган маънавий ва фалсафий асослар соғлом, санъатнинг 
табиати ҳамда миллий қадриятлар тизимига мувофиқ бўлгандагина назарий 
тафаккур салмоқли илмий аҳамият ҳамда амалий қимматга эга бўлади. 
Демак, бадиий адабиёт намуналари ўзининг ҳақиқий баҳосини олиши, 
ишонарли таҳлил қилиниши ва тўғри эстетик талқин этилиши учун соғлом 
илмий-назарий асосларга таянилиши зарур. 
Бадиий асарни яратишда ҳам, уни ўқиб тушуниш ва таҳлил этишда ҳам 
таяниладиган фалсафий-методологик асос муҳим ўрин тутади. Чунки дунё 
ва унинг ҳодисаларига ёндашув тарзининг қандайлиги оламни эстетик 
идрок этиш, ундан таъсирланиш, уни тушуниш ва тасвирлаш йўналиши 
ҳамда савиясини тайин этади. Фалсафий асос тўғри бўлмаганлиги учун 
баъзан муайян бадиий асардаги эзгулик билан ёвузлик, яхшилик билан 
ёмонлик, хунуклик билан гўзаллик тушунчалари тасвири тамомила нотўғри, 
ғайримантиқий талқин этилиши мумкин.
Ўзбек адабиётшунослигида ҳам жуда узоқ вақт мобайнида таҳлилга, 
асосан, ҳаёт ва илмнинг кўп тармоқларида бўлгани каби моддиюнча 
фалсафий қарашларга мувофиқ ёндашиб келинди. Натижада, кўпинча, 
ўзгача тафаккур тарзининг маҳсули бўлмиш бадиий ҳодисаларнинг 
моҳиятини англаш ва унинг сиру саноатларини тўғри илмий изоҳлаш 
мушкул бўлиб қолади. 
Маълумки, Арасту ўзининг “Поэтика” китобида бадиий асарни 
“мимесис”, яъни борлиққа тақлид натижаси деб изоҳлаган. Кўп жиҳатдан 
тўғри бўлган бу қарашни ягона ҳақиқат ва ҳамма замонларда, ҳар қандай 
адабий-эстетик ҳодисага истисносиз татбиқ этса бўлаверадиган эскирмас 
универсал ақида ҳисоблаб бўлмайди. Агар бадиий асар мимесис натижаси 
бўлса, оламдаги барча халқларда бир хил адабий тур ва жанрлар мавжуд 
бўлиши лозим эди. Негаки, барча халқларни деярли бир хил ёки бир-бирига 
ғоят ўхшаш борлиқ ўраб туради, инсонлар атрофидаги табиат билан бир 
хилда муносабатга киришади, уни ўзлаштириши ҳам жуда ўхшаш кечади. 
Ёхуд инсон яшаб қолиш, тирикчилик ўтказиш учун ҳамма жойда ҳам бир-
бириникига ўхшаш йўсинда ҳаракат қилади. Бинобарин, деярли бир хил 
ҳаётнинг бадиий тақлиди ҳам деярли бир хилда амалга оширилган бўларди. 
Ҳолбуки, то XX асрга қадар ҳам ўзбек адабиётида драматик турга мансуб 
асар мавжуд эмасди. Агар жадидлар бу турдаги битикларни зарурат 
юзасидан миллий адабий амалиётга олиб кирмаганларида, у бундан буён 
ҳам ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмаслиги мумкин эди. Шунингдек, ҳамма 
миллатлар ҳам «Алпомиш» йўсинидаги йирик халқ эпоси ёхуд юздан ортиқ 
китоблик “Гўрўғли”дай туркум достонларини яратиб қўйган эмас. Тўғри, 
олам ва одамни бадиий идрок қилиш ва тасвирлаш йўсини шаклланишида 
атроф-муҳит, инсоннинг тирикчилик ва турмуш тарзи муҳим ўрин тутади. 
Лекин бу ҳол бадиий адабиётни фақат атроф-муҳит ва ҳаёт ҳодисаларига 
тақлид натижасидагина юзага келадиган ҳодиса санашга асос бермайди. 


75 
Аристотел таълимоти асосида шаклланган Кунботиш эстетикасида 
санъат асари борлиққа тақлиднинг оқибати, бинобарин, санъат асарининг 
баркамоллиги унинг ҳаёт ҳақиқатига қанчалик мос келиши, бошқача 
айтганда, тақлиднинг нақадар аниқ ва усталик билан амалга оширилишига 
қараб белгиланишига одатланилган. 
Бадиий яратиқнинг дунёга келиши ҳам, унинг идрок этилиши ва таҳлил 
қилиниши ҳам одамларни ўраб турган борлиқдан кўра уларнинг тафаккур ва 
сезимлар тизими ҳамда қадрият ва эътиқод йўсинига кўпроқ боғлиқ. Негаки, 
бадиий яратиқнинг ўзи ташқи табиат ёки борлиқнинг эмас, балки уларнинг 
ижодкор ички дунёсидаги инъикоси ўлароқ пайдо бўлади. Шу боисдан ҳам 
бадиий асарни яратиш, уни қабул қилиш, тушуниш ва изоҳлашда объектив 
омиллардан кўра субъектив жиҳатлар устуворроқ аҳамият касб этади. 
Ижодкор ва бадиий истеъмолчи суянадиган назарий-фалсафий асос, 
улар амал қиладиган маънавий-ахлоқий қадриятлар тизими бадиий асарнинг 
яратилишига ҳам, унинг илмий таҳлил этилишига ҳам ҳал қилувчи таъсир 
кўрсатиши мумкин. Жумладан, тамомила ўзгача эътиқод ва дунёқарашга 
асосланган туркий адабиёт намуналари исломдан олдинги даврда тамомила 
ўзига хос йўналишда ривожланганига тошбитиклар, Иссиққўрғон ва 
Селунгурда сақланиб қолиб, бизнинг кунларимизгача етиб келган адабий-
маданий ёдгорликлар таниғдир. Эътибор қилинса, тошбитиклардаги 
тасвирларда ҳақ-ноҳақ, ҳалол-ҳаром, тўғри-нотўғри каби тушунчалар кўзда 
тутилмайди, тилга ҳам олинмайди. Яъни Култигин, Билгақоон ва бошқа 
қаҳрамонларнинг тутумларини баҳолашда бугунги ахлоқий ўлчамларга 
таянилмайди. Бу битиклардаги асосий мезонлар: куч-қудрат ва ғолиблик 
ҳисобланади. 
Турли фалсафий-методологик асосларга таянган кишилар томонидан 
айни бир бадиий ҳодиса тамомила бошқача изоҳланиши мумкин. Шу боис 
ҳам турли дунёқарашлар маҳсули бўлмиш бадиий асарлар билан иш 
кўрадиган филолог-мутахассислар миллий фалсафий асосга таянганлари 
ҳолда дунёдаги бошқа фалсафий йўналишлардан ҳам яхши хабардор 
бўлганларидагина уларнинг бадиий асар тўғрисидаги кузатишлари илмий 
жиҳатдан тўғри, эстетик жиҳатдан қиммат касб этадиган бўлишига умид 
қилиш мумкин бўлади. 
Гарчи, бир умр индивидуал ўзига хосликка интилиб яшасада, инсон – 
ижтимоий муҳитдагина ўзлигини намоён этиши мумкин бўлган яратиқ. 
Ижтимоий муҳит қуршовида бўлиш учун одам жамода яшаши, жамоада 
яшаш учун эса, ҳамиша муайян ахлоқий, маънавий, ҳуқуқий талабларга 
амал қилиши керак бўлади. Айни вақтда бирор ижтимоий қатламнинг ўзга 
ижтимоий мавжудликлар ичида йўқолиб кетмай, ўз қиёфасига эга бўлиб 
қолиш зарурияти унинг ўзига хосликларини таъминлайдиган маънавий-
хулқий сифатларга эга бўлишини тақозо қилади. Олам битта бўлгани ҳолда 
унга ёндашувлар, уни англаш ва изоҳлашларнинг сон-саноқсизлиги шундан. 
Бинобарин, муайян заминда пайдо бўлган ҳар қандай эстетик ҳодисада ўша 
шароитга тегишли жиҳатларнинг белгиси қолади. Бу белгилар баъзан асар 
моҳиятини тайин этадиган даражада кучли, баъзан эса кўзга 


76 
ташланмайдиган даражада сезилмас бўлиши мумкин. Шу боис бирор 
миллий масканда яратилган асарни тушунтириш ва тадқиқ этишда ўша 
замин ҳамда унда яшайдиган жамоанинг қарашлар тизимига хос 
хусусиятлар аниқ ҳисобга олинса, мақсадга мувофиқ бўлади. 
Текширилаётган асарда акс этган миллий хусусиятлар тўғри ҳисобга 
олингандагина бадиий таҳлил тўлақонли чиқиши мумкин. Негаки, бирор 
миллат учун эзгулик ёки гўзаллик ифодаси ҳисобланган ҳодиса иккинчи бир 
миллат назарида ёвузлик ва қабоҳат тимсоли бўлиши мумкин. Чунончи, 
ўзбеклар учун гўзаллик рамзи бўлмиш ой руслар назарида кўпроқ, 
лоқайдлик, бетаъсирлик, бефарқлик тимсолидир. Федерико Гарсиа Лорка 
шеърлари таржимони машҳур миллий шоиримиз Шавкат Раҳмон изоҳича: 
“Лорка ижодида ой ўлимнинг ўзи ёки ўлим яқинлашганидан дарак 
берадиган аломатдир”
1
. Оламаро машҳур Ҳомернинг “Одиссея” асарида эса 
Зевснинг соҳибжамол қизи Афинея “укки кўзли” дея таърифланади
2
. Бизда 
“укки кўзли”лик билан соҳибжамоллик мутлақо ўзаро сиғишмайдиган 
тушунчалардир. Шунингдек, голландлар энг сулув ва назокатли қизларини 
сигирга ўхшатишади. Ўзбекларда эса энг бесунақай ва тарбиясиз қизлар 
бундай қиёсга лойиқ кўрилади. Миллатлар ўртасидаги бундай ёндашувлар 
турфалиги, албатта, уларнинг адабиётларида ҳам намоён бўлади. Тўғри 
гапни дуч келган жойда, ҳаммага ҳам айтавермаслик ўзбеклар томонидан 
андиша ва тарбия кўрганлик тарзида қабул этилса, Кунботиш улусларида 
қўрқоқлик ва мунофиқлик кўриниши саналади. Америкалик қандайдир бир 
руҳонийнинг “Қуръон”ни ёқиши, француз журналистларининг Муҳаммад 
(САВ)га каррикатура чизишлари биз учун кечириб бўлмайдиган шаккоклик 
ҳисобланса, уларнинг назарида инсондаги эътиқод ҳурлиги ҳамда ижод 
эркинлигининг белгиси саналади ва бқ. 
Стендалнинг машҳур «Қизил ва қора» романидаги де Ренал хоним ва 
Матилда тимсоллари ёзувчи томонидан инсондаги барча маънавий 
сифатларни бир нарса – манфаатга бўйсундирган мешчанлик муҳитига 
ўзига хос исён қилган шахслар сифатида тасвирланган; Флобернинг 
«Бовари хоним» асаридаги Эмма Бовари образи фаранг китобхонлари учун, 
умуман, инсон, хусусан, аёл ҳурлиги ҳамда эркин муҳаббати тимсоли 
саналса, ўзбек китобхонларида, кўпинча, бу аёлларнинг руҳиятидаги 
изтироблар сабабсиз инжиқлик, ўзлари эса тўқликка шўхлик қилаётган 
бузуқ кимсалар сифатида таассурот қолдиради. Айни вақтда, “Ўткан 
кунлар” романидаги Кумуш билан Зайнаб ўртасидаги реал миллий ҳаётдан 
олиб тасвирланган кундошлик можаролари кунботишликларга ёввойилик 
бўлиб кўриниши, “Одам бўлиш қийин” асаридаги иффатидан айрилган 
Гулчеҳранинг ўзини ўлдириши тасвири эса, Кунботиш ўқувчиларига 
мутлақо тушунарсиз ва бачкана уйдирма бўлиб туюлиши аниқ. Демак, 
миллий мансублик бадиий асарни яратишда ҳам, ўқиб, идрок этишда ҳам, 
ундаги тасвирларга аксиологик ёндашувда ҳам муҳим ўрин тутади. Ушбу 
ҳолатлар ҳисобга олинган тақдирдагина бадиий асар илмий-эстетик 
1
Жаҳон адабиёти. // 2015 йил 10- сон. 75- бет. 
2
Гомер. Одиссея. –Т.: Ғафур Ғулом номидаги НМИУ, 2012. 23- бет. 


77 
жиҳатдан пухта ва асосли таҳлил қилиниши, демакки, ҳаққоний 
баҳоланиши мумкин. 
Фалсафий асос соғлом бўлмагач, таҳлил қанчалар синчковлик билан 
амалга оширилмасин, адабий асарнинг бутун жозибаси, сири тўлиқ намоён 
этилиши 
мумкин 
эмас. 
Зеро, 
Ницшенинг: 


Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish