Бадиий таҳлил асослари



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet60/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

Оламда 
менинг 
тасаввурларимдан бўлак ҳеч нарса йўқ
”,– деган қарашида катта ҳақиқат 
бор. Олам ҳодисалари ва бадиий адабиёт намуналари ҳам нуқтаи назарнинг 
йўналишига қараб тамомила ўзгариб кетиши мумкинлиги табиий ҳол. 
Шундай бўлмаганда, “Жангчи Турсун”, “Тарас Булба” каби асарлар 
ўзгачароқ талқин этилиб, уларнинг асарлик ҳамда бадиийлик даражаси 
қанчалик экани ўз вақтида айтилган бўларди.
Маълумки, бутун Иттифоқда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам совет 
даврида илмий ва маънавий фаолиятнинг барча туридаги сингари бадиий 
таҳлилда ҳам марксча-ленинча фалсафага асосланиб иш кўриб келинди. Бу 
фалсафага кўра тафаккур тараққиёти ҳамда инсон фаолияти учун онг билан 
борлиқ муносабати энг асосий масала деб қаралади ва бу ўзаро 
муносабатлар доирасида борлиқ, яъни материяга бирламчи ўрин 
ажратилади. Ҳатто, моддий бўлмаган ҳодиса ва тушунчалар ҳам 
материянинг мураккаб кўриниши ёки унинг ҳосиласи дея даъво қилинади. 
Бу ҳол моддиятга бевосита дахлдор бўлмаган руҳий, ҳиссий, маънавий 
тушунча ва қадриятларга материянинг ҳосиласи бўлмиш иккиламчи 
ҳодисалар деб қарашга олиб келди. Бинобарин, бадиий ижод учун асосий 
қадрият бўлмиш инсон руҳияти ифодасига етарлича эътибор қаратилмади.
Моддиюнча 
дунёқараш 
бадиий 
асарларга 
инсон 
руҳияти 
манзараларидаги товланишларнинг ўзига хослиги қанчалик акс этганидан 
келиб чиқиб эмас, балки материянинг бирламчилиги позицияси қандай 
ифодаланганига асосланиб баҳо беришни талаб қиларди. Олам қарама-
қаршиликлар бирлиги ва кураши қонуни асосида мавжуд ҳамда фақат шу 
сабабли ривожланади деб қаралгани учун ҳам ҳар қандай жамиятнинг ҳар 
қандай босқичидаги ҳаётий жараён синфий курашлардан иборат саналиб, 
ҳар қандай одамнинг ҳаёти ва тирикчилиги зиддиятлар занжири сифатида 
талқин қилинар ҳамда бирор бадиий тасвир, албатта, бирор кучнинг 
ғалабаси ҳамда бошқасининг мағлубиятини кўрсатиш билан якун топиши 
талаб этиларди. Ҳолбуки, олам тараққиётини қарама-қаршилик ва инкор 
орқали эмас, балки имдод қонуни билан ҳам ифодалаш мумкин. Марксча-
ленинча фалсафий таълимотга таянган совет адабиётшунослиги адабий асар 
ва ундаги бадиий тимсолларни тадқиқ этишга, тушунтиришга фақат шу 
нуқтаи назардан туриб ёндашарди. Бундай ҳол кўплаб асарлардан мутлақо 
носоғлом хулосалар чиқаришга олиб келди. Бадиият оламининг юксак 
намуналари, улардаги ингичка руҳий ҳолатлар, ичкин манзаралар бу хил 
таҳлил назаридан четда қоларди. Чунки санъат асарига бирёқлама 
ижтимоий ёндашув уни табиий равишда камбағаллаштиради ва 
дағаллаштиради. Шунингдек, моддиюнчилик оламдаги барча ҳодисаларга 
тасодиф ва зарурият муносабати ўлчамлари асосида ёндашади. Тасодиф тан 
олинар экан, ўз-ўзидан тақдир ва қисмат тушунчалари инкор этилади. 


78 
Инсон ўз ақли билан дунё мавжудлигининг ҳар қандай кўриниши ва ундаги 
барча ҳодисаларни англай билади, изоҳлай олади ҳамда ўзгартириши 
мумкин деб даъво қилади. 
Исломий фалсафа учун Аллоҳ, олам, одам муносабатлари энг асосий ва 
ҳал қилувчи масала ҳисобланади. Олам яратилишининг мақсади бўлмиш 
одам ва унга хос хусусиятларни илғаш, сезги аъзоларига бўй бермайдиган 
тушунчаларни ҳам пайқаш ва таърифлаш, инсон руҳий оламининг беқиёс 
ранг-баранглигидан келиб чиққан ҳолда санъат асарларига ёндашиш бу 
фалсафанинг асосий тамойилларидандир. Руҳнинг мавжудлиги ва унинг 
инсон тафаккури билан изоҳланиши мумкин эмаслиги, ҳиссиётнинг 
бойлиги, сезимларнинг хилма-хиллиги инсонни ўзга жонзотлардан 
ажратувчи жиҳатлар экан, одам ҳаётининг бадиий акси бўлмиш адабиётда 
ҳам айни шу руҳоний ва ҳиссий жиҳатларни устувор билиб муносабатда 
бўлиш тўғри методологик ёндашув ҳисобланади. 
Жуда қадимий тарихга эга Кунчиқиш халқлари бадиий ижодга 
Кунботишдагилардан кўра ўзгачароқ мезонлар билан ёндашган. Кунчиқиш 
гўзаллик илми, хусусан, Туркистон эстетикаси учун кейинги яқин бир ярим 
минг йил мобайнида таяниб келинган назарий асос калом фалсафаси ёки 
тасаввуф таълимоти ва ундаги тажалли назарияси бўлган. Шу боис ҳар бир 
катта-кичик бадиий ижод намунасига муайян даражада ғайб ҳодисаси 
тарзида ёндашилган. Кунчиқиш учун бадиий асар ҳеч қачон фақат 
воқеликнинг инъикоси, яъни реалликнинг мавҳумлашиши ифодаси 
бўлмаган.
Калом фалсафасига кўра оламдаги барча моддий ва маънавий 
яратиқлар Аллоҳнинг тажаллиси экан, бадиий ижод ана шу тажаллининг, 
яъни инсон ақли тўлиқ изоҳлаши мумкин бўлмаган мислсиз руҳоний 
ҳолатнинг ўзига хос тарзда эстетик моддийлашувидан иборат деб қаралган. 
Яъни, 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish