Бачадоннинг турли ҳолатлари. Бачадон анатомияси



Download 167,84 Kb.
bet24/27
Sana28.06.2022
Hajmi167,84 Kb.
#715413
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
Аёл жинси аъзолари анатомияси ва касалликлари

Даволашда бачадон мизожини бузилишини эътиборга олган ҳолда ва ундан келиб чиқадиган маълум зарарни доривор воситалар ёрдамида тузатишдани боратдир.
Бачадондаги оғриқлар
Бачадон мизожининг бузилиши оқибатидан ва бачадонда ҳосил бўлган суюқликлардан келиб чиқади, баъзида ичакда пайдо бўлганидек, бачадонда ҳам қуланж пайдо бўлади. Баъзида бачадондаги оғриқлар шиш ва саратон туфайли, шунингдек бачадондаги яралар туфайли пайдо бўлади, бачадон, ёнбош ичак, қовурға, пастки оёқ, орқа, қов сохаси, қорин –кўкрак тўсиғи ва бош, айниқса ўрта қисми иштирок этади, баъзида улар маълум вақтдан кейин, ўн ойгача оёқни сон сохаларига ўтишади ва у ерда кучаяйиб, мустахкамлашади.
Бачадон ўсмаси
Бачадондаги шиллиқли ўсма ҳақида гапирмоқчи бўлсак бу ўсма қориндаги дам ва оғирлик ҳисси билан боғлиқ бўлиб, аммо, оғриқ белгиси бунга ҳамроҳ бўлмайди. Шу билан бирга, оёқ-қўлларда ва қов соҳасида шиш пайдо бўлади ва беморнинг кўриниши "Гўштли сувли пуфак" бўлган аёлга ўхшайди. Айтиб ўтилган ички органлардаги ўсимталарни даволаш усуллари билан даволанилади.
Бачадондаги қаттиқ ўсма
Қаттиқ ўсмани аниқлашда шуни айтиш мумкинки уни пайпаслаш ва сийдик ҳамда нажаснинг чиқиши қийинлашиши ёки улардан бирини ушлай олмаслиги, яъни бирданига чиқиб кетиши билан кузатилади, оғриққа келсак, токи ўсма саратонга айланмагунча у камдан-кам ҳолларда намоён бўлади, Агар ўсма яширин бўлса, унда инсон танаси озиб кетади айниқса оёқлари ингичкалашади, заифлашади ва кейинчалик оёқлари шишади. Баъзида қорин сохаси катталашиб боради ва айниқса қаттиқлашиш тарқалиб кетса кўпинча ундан сувли шишга ўхшаш ҳолат пайдо бўлади. Агар қаттиқлашиш бартараф этилмаса, у тезда саратонга айланади.
Қаттиқ ўсманинг саратон касаллиги ёки саратонга айланганлигининг белгисига қуйидагилар киради: агар ўсимта кўзга кўринадиган жойда жойлашган бўлса, унда нотекис шаклдаги ўсма топилади, ундан кенгайган томирлар сингари нарса тарқалади ва уни пайпаслаш жуда муҳимдир, ўсманинг ранги қизил рангга ўхшаб кетади, гўё шаробни рангига, баъзан эса қўрғошин ёки яшил рангга эга бўлади. Агар ўсма аниқ бўлмаса, унда бу оғирлик ва ички оғриқ белгилари сезиларли даражада кузатилмайди, агарда аниқ бўлса оғриқ қов соҳаси, сийдик чиқариш йўллари, чаноққа йўналган бўлади, оғриқ қориндан умуртқа поғонасига тарқалади
Баъзида оғриқ кўзлар ва бош чаккасида кузатилади, ва мучаларда совуқлиг кузатилади, ҳамда кўпинча шиш кўп терлаш билан бирга келади. Баъзида бундай ўсма билан иситма ҳам кузатилади, у секин бошланади, сўнгра кучайиб боради ва кучайган оғриқ билан биргаликда кўтарилиб бораверади. Сийдик чиқаришнинг қийинлиги, сийдикни томчилаб чиқиши, шунингдек сийдикни ва нажасни ушлаб туриши ҳақида гап кетганда, бу қаттиқ ўсма ва флегмонадаги одатий белгилардин биридир. Агар ўсимтада яра бўлса, унда йиринг пайдо бўлади, силлиқ бўлмаган ва аксарият ҳолларда ёмон рангга эга, қора, лекин баъзида у қизил ёки яшил, вақти-вақти билан оқ ранга бўлади.
Ўсмани ичидан яшил ва ёмон ҳидга эга бўлган суюқлик ҳамда йиринг чиқади. Баъзида, ўсма емирилиши билан бирга бўлса, тоза қон оқади, шунда аёлда ҳатто ҳайз кўриш деб ҳам ўйлашади. Ҳар доим шишдан бирон нарса чиқса, иситма сусаяди ва оғриқ сусаяди. Баъзида қаттиқ ўсма иссиқ шиш белгилари билан бирга келади ва уни даволаш қийин кечади.
Даволаш. Қаттиқ ўсмага келсак, у танани қуюқ қора сафро хилтлардан бўшатиш ва диахилун, райҳон ёки мумлар билан даволаш керак, ғоз ёғи, кийик суяги илиги ва қўй мойидан тайёрланган ва ишлатилган ирис мойи, наргиз мойи, арпабодиён мойи, доривор мойчечак ёғи, хина ёғи, оддий мойчечак ёғи билан мум мойи шаклида бўлади, у учун сариқ мум, баъзан эса унга тухум сариғи қўшилади. Агар малҳамни кучлироқ бўлишини истасангиз, унга қундуз ниналарини майдалангани ва "бинафша илдизи", мойчечак, заъфаронни қўшиш керак бўлади. Синаб кўрилган малҳамлардан бирини мисол қилиб олсак: капер барглари юмшагунча сувга солинади ва уларни пишлоқ ва асал билан ёки ширин сув билан суртилади, ёки узум гулларини пишлоқ ва асал билан ширин сув билан истеъмол қилиш керак бўлади. Баъзида қулоқдаги олтингугугуртли ажралмани ҳам ишлатиш яяхши натижа беради. Беморни юмшатувчи дори-дармонларли сувга ўтирғизиш керак ва унга янги алтей баргларидан, бодомнинг сақичи ва ғоз ёғи билан бўкилган бойламалар қўйилади.
Бачадон ракини даволашда бачадонни тинчлантирувчи малҳамлардан фойдаланиш керак бўлади, танани намлаш ва доимий равишда бослиқ томиридан қон олиб турган ҳамда сафрони чиқарган. Агар оғриқ кучайиб борса, унда унга эътибор бериш ва оғриқни юмшатиш учун мизожи иссиқ ва совуқ дори-дармонларни синаб кўришни, уларни бир вақтнинг ўзида қўллаш, кўпроқ мос келадиганларини танлашни тавсия этган.
Иссиқ оғриқ қолдирувчи воситалар - бу қирғийн ва шунга ўхшаш ўсимликларнинг дамламаси, шунингдек, мис идишда қалин зайтун мойидан тайёрланган мум малҳами, у ундан озгина малина ва сариқ мумни сўриб олган воситани ташқарида суртилади.
Энди совуқ дориларни айтиб ўтадиган бўлсак - бу тинчлантирувчи таъсирга эга бўлган макни кориандер билан тайёрланган аралашмаси, атиргул ёғи ва тухум оқи ёки қўрғошин билан икки бўлак бир-бирига ишқаланганда майдаланадиган ва қўрғошин шарбати, алоҳида равишда эшак сути ва чинор шарбати билан ҳуқна қилинади. Агар қон кетиши ярали ўсмадан келиб чиқса, у ҳолда қон кетишини тўхтатадиган малҳамлар қўлланилади.


Download 167,84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish