Бачадоннинг беркилиши
Баъзан бу қиннинг бирлашиши туфайли, баъзида эса иссиқ ёки қаттиқ шишлартуфайли – юзага келади. Уларнинг даволаш худди қин битишмасиникидек.
Бачадоннинг бўртиши, унинг тушиши ёки буралиши, яъни афал
Бачадон ташқи сабаблар яъни - йиқилиб тушганда ёки тез югуришда ёки аёл қаттиқ қичқирганда ёки аксирганда, ёки қулашни ёки қичқириқни эшитиб қўрқиб кетганида ёки бачадон бойламаларини бўшатадиган зарбалардан ёки туғруқни оғир кечиши ёки болани вазнинг оғирлигидан ёки ҳомила ва ҳамроҳини олиб ташлашда, ёки бола бирдан бачадондан ташқарига чиққанда ёки суюқлик бойламаларни бўшаштириши натижасида ва бойламаларни чириганлиги сабабли юзага келиши мумкин.
Баъзида бутун бачадон ташқарига чиқади, баъзида у буралади ва пастга тушади.Бунинг аломатлари ва белгилари. Аёллар бу даҳшатли оғриқларни бошданкечиришади, пастки орқа, орқа томондан, баъзан, шу билан бирга, иситма ҳам кузатилади.Кўпинча у ич қотиши ва сийдикни ушлаб туриши билан шикоят қилиб туради, чункибундай бачадон нажас ва сийдик йўлларини торайтиради, баъзида эса тиришишлар, титроқ ва сабабсиз қўрқувлар кузатилади. У ён томондан думалоқ нарсани ва қиннинг яқинида пастга тушаётганини сезади, тегиниш учун юмшоқ, айниқса, бачадон бутунлай ташқарига чиққан бўлса. Агар бачадон бўйни очилиши сезилмаса, у ҳолда биз биламизки, бачадоннинг пастки қисми ўгирилиб чиқиб кетган ва агар очилиш жойи топилса, бачадон тескари ўгирилмаган ҳолда чиққан ва фақат унинг бўйин қисми тушди. Даволаш. Фақатгина ёш аёлда ва бу касаллик эндигина бошланган бўлса даволашга умид қилиш мумкин.
Кейин юмшоқ жунли матони бир қисмини олиб, уни бачадонгақўйиш керак ва кейин яна бир жун парчасини олиб, сиқилган акакия шарбати ёки шароббилан намлаб бачадон бўйнига қўйилади, сўнгра эҳтиёткорлик билан бачадон ичига киргизилади. Шундансўнг яна бир жун парчасини олиб, сирка ва сувга намлаб, қинига қўйиладива аёлни ёнбошлаб, оёқларини бураб, жун прачаситурган жойи ушлаб турилади.Банкачалар киндик остига ва умуртқа поғонасига қўйилади, аёлга хушбўй ва жудаёқимли ҳидлар ҳидлаттирилади, шунда бачадон улар туфайли кўтарилади ва унга ҳечқандай ёмон, бадбўй нарсаларни яқинлаштирмаслик керак бўлади – чунки бундай ҳидлар сабабли бачадон пастга қараб интилади. Учинчи кун келганда, қўйилган жун олиб ташланиб, кейин илиқ шаробга солинган жунниқўйиш керак, унда улар мирт, атиргул, акакия, анор пўсти ва бошқа моддалар солиб қайнатилган сувга ботирилган жун қўйилади. У билан киндик ва қов соҳаси намланилади, жўхори мойидан тайёрланган, шунингдек, ўрдак уруғидан ва бириктирувчи моддалар билан ясмиқлардан тайёрланган ёпиштирувчи дориларни қўлланилади - бу даволаш усули кўпинча самарали бўлади. Беморни қичқириқдан, шўр, сувли овқатдан ва аксириш ва йўтални келтириб чиқарадиган моддалардан сақлаш керак бўлади, унга дам олиш ва тинчлик буюришингиз керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |