Б. Т. Тошмухамедов ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта


Гидротация (металнинг сувланиши)



Download 11,24 Mb.
bet89/136
Sana01.07.2022
Hajmi11,24 Mb.
#724416
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   136
Bog'liq


Гидротация (металнинг сувланиши). Бу жараён натижасида минераллар сув таъсирида ўзгариб нурайди. Бунга мисол қилиб табиатда ангидридни гипсга айланиш реакциясини кўрсатамиз.
CaSO4 + 2H2O = CaSO4 · 2H2O
Яна бир мисолда гематит минералини лимонитга айланишини келтишиш мумкин.
2Fe2O3 + 3H2O → 2Fe2O3 · 3H2O
Минерал таркибига кислород ёки сув молекуласи ўрнашиши билан унинг ҳажми катталашади ва атрофидаги жинсларии итариб дарзлар ҳосил қилади.
Эриш ва гидролиз. Кимёвий нураш жараёнида тоғ жинсларида бу ҳодиса кўпинча бир-бирига мос ҳолатда юз беради. Бу ҳодиса асосан сув ва унинг таркибидаги карбонат ангидриди СО2 таъсирида вужудга келади. Сув Ер қатламларининг ёриқ ва бўшлиқлари орасида водород - Н+ ва гидроксид - ОН- ионларига (диссоциация) ажралган ҳолда учрайди. Кимёвий нурашда водород - Н+ ионининг кўп бўлиши кўпроқ аҳамиятга эга, чунки у бу жараёнда асосий фактордир. Сув таркибида карбонат ангидриди кўп бўлса, сув тез ва кўпроқ ионлашади. Тоғ жинсларига сув ва карбонат ангидриди таъсир қилганда фақат уни эритибгина қолмай, балки уларнинг таркибини ўзгартиради, ҳатто қайта кристалланган янги минераллар ҳосил қилади. Бунга мисол қилиб табиатда кўп тарқалган дала шпатини олиш мумкин. Унга сув ва карбонат ангидриди таъсир эттирилса қуйидаги таркибий қисмларга ажралади.


K2OAl2O3 · SiO2 + CO2 +nH2O = Al2O3
SiO2 · 2H2O + SiO2 · nH2O + K2СO3


Ажралиш жараёни қулай шароит бўлганда - тропик зоналарда (иссиқлик, намлик, ва карбонат ангидриди кўп бўлган жойларда) ажралиш жараёни натижасида алюмосиликатлар парчаланиб, боксит ва опал минералларини ҳосил қилади.


Al2O3 · 2SiO2 · 2H2O R2CO3
↑―→ Al2O3 · nH2O
‌‌—→ SiO2 · nH2O
Кимёвий нураш кўпинча кристалл жинсларда ҳам юз беради, Масалан, темирли, магнийли минераллар тез бузилади, улар кристалланган тоғ (асосий ва ультра асосли) жинсларининг 15% ини ташкил этади. Сув ва карбонат ангидрид таъсирида лимонит (Ғе2О3·nH2O) ва темирнинг сувли бошқа минераллари ҳосил бўлади. Кремний сув билан бирикиб опал минералини (SiO2 · nН2О) ҳосил қилади. Бундан ташқари, Қуёш нури таъсирида Ер қобиғи юзасига чиқиб қолган тоғ жинслари гоҳ намланиб, гоҳ қуриб, қурғоқчилик фаслнинг узунлиги туфайли марганец ва темир оксидлари пастдан юқори кўтарилади ҳамда жинс ялтироқлигини ҳосил қилади. Натижада жинс усти аслида кулранг бўлса ҳам қорамтир-қўнғир ранг билан қопланади. Бу жараёнга тоғ жинси сиртининг офтобда куйиши дейилади. Бу ҳодиса Ернинг ҳамма иқлим зоналарида учрасада, кўпинча у қуруқ ва иссиқ иқлим зрналарига хосдир. Натижада унинг физик ва кимёвий хусусияти ўзгаради ва нураш жараёни тезлашади. Бу ҳодиса Ўрта Осиё тоғларида ва чўлларида кўп учрайди, унинг қалинлиги (жинс таркибига қараб) 1 мм дан 2 мм гача етади. Қўнғир ранг парда таркибида 36% темир, 30% марганец, 8,5% кремнезём, 9% гилтупроқ учрайди.
Кимёвий нурашда органик дунёнинг роли катта. В.И. Вер-надский, кейинрок. Б.Б. Полинов, микроорганизмларни, ўсим-ликларни сувда ва қуруқликда нураш жараёнининг боришидаги ва жинс ҳосил қилишдаги аҳамиятини кўрсатиб бердилар.
Нефт конларида 1 км чукурликда микроорганизмлар борлиги аниқланган. Ўсимликлар илдизи фақат механик нурашгагина сабаб бўлмай, кимёвий нурашга ҳам сабабдир. Масалан, ўсимликлардан органик кислоталар, карбонат ангидриди ажралиб тоғ жинсларига таъсир этади. Бундан ташқари, ўсимликлар тоғ жинсларидан: К, Са, Si, Мg, Na, Р, S, А1 каби элемент тузларини ажратиб олади. Шундай қилиб, органик дунё билан анорганик дунё доим алмашиниб туради. Ер юзасида қандай иқлимий шароит бўлмасин унда озми-кўпми физик, кимёвий ва органик ну­раш жараёнлари бўлиб туради.

Download 11,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish