Б. Т. Тошмухамедов ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта



Download 11,24 Mb.
bet87/136
Sana01.07.2022
Hajmi11,24 Mb.
#724416
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   136
Bog'liq


3-қисм. Эгзоген геологик жараёнлар

Ер пўстида бўладиган геологик жараёнлар эгзоген жараёнлар деб номланиб, унинг натижасида рельеф невилирланади ёки силлиқланади. Бу жараёнлар атмосфера, гидросфера ва биосфераларнинг Ер пўсти билан ўзаро таъсири натижасида бўлади. Тепаликлар емирилади, емирилган жинслар шамол, сув ёрдамида олиб кетилади ва ётқизилади. Ернинг ташқи кучлари билан боғлиқ бўлган геоологик жараёнлар натижасида олтин, қўрғошин, платина, олмос, ҳар хил кўмирлар, сланец, нефт, газ ва бошқа фойдали қазилма конлари вужудга келади.




3.1. Нураш

Минерал ва тоғ жинсларининг муҳим ўзгаришини вужудга келтирувчи механик, химик ва органик турдаги бир қанча жараёнларга нураш дейилади.


Ер юзасидаги жинслар температуранинг сутка ва йил давомида ўзгариб туриши, ҳаво ва намнинг физик ҳамда кимёвий таъсир этиши ва организмларнинг таъсири натижасида нураб кетади. Қуёш, ҳаво, нам ва организмларнинг таъсири натижасида тоғ жинсларининг ўзгариш жараёни нураш деб аталади. Қаттиқ жинсларнинг катта-кичик парчаларга бўлиниб синиши физик нураш деб аталади.
Бунда жинсни ташкил этувчи минералларнинг кимёвий таркиби ўзгармайди. Температуранинг ўзгариб туриши физик нурашнинг асосий факторидир. Агар жинс ёриқларига сув кириб, бу ерда сув музлаб қолса, у ҳолда физик нураш яна ҳам тезлашади. Сув музлаганда унинг ҳажми кенгайиши маълум. Музлаган сувнинг ёриқ деворларининг 1 см2 ерига итарган кучи тахминан 870 кг га етади. Ғоят катта бундай куч ҳар қандай қаттиқ жинсни ҳам майдалаб ташлаши мумкин. Сувнинг такрор музлаб эриб туриши билан боғлиқ бўлган физик нураш совуқдан нураш деб аталади. Физик нураш натижасида ҳаттиқ жинслар майда-майда бўлиб кетади, ҳатто заррачалар 0,01 мм гача етади. Қаттиқ жинс заррачаларининг иссиқдан кенгайиб кетиши, тузларнинг тўпланиши ҳам физик нурашга киради. Тоғ жинслари ҳар хил минераллардан ҳосил бўлганлиги учун иссиқликни бир хил ўтказмайди. Бундан ташқари, бир хил минераллардан тузилган тоғ жинслари ҳам бир хилда кенгаймайди
Расм 50. Қоратутбоши тоғидаги нураш.

ва минерал кристали ҳамма томонга ҳар хил кенгайади. Шунга кўра, тоғ жинсларини ташкил этувчи минералларнинг турлича кенгайиши ва торайиши натижасида ҳатто гранит жинси ҳам майдаланади.


жадвал 11.

Минерал

Кенгайиш коэффиценти

Кварц...........................................
Ортоклаз.....................................
Шоҳ алдамчи.............................
Кальцит.......................................

0,000310
0,000170
0,000284
0,000200

Қуйидаги жадвалда баъзи бир минераллар ҳажмининг кеенгайиш коэффициенти берилган.


Минераллар кристалининг ҳар томонга кенгайиш коэффициенти бир хил бўлмаганлигидан нураш ҳодисаси тезлашади. Қуйидаги жадвалда кварц ва калцит минераллари кристалининг икки томонга икки хил кенгайиши кўрсатилган.
жадвал 12.

Минераллар

Кристаллар ўқи

t0

Йўналишларига қараб кенгайиш коэффициенти

Кальцит.....................
Кальцит.....................
Кварц.........................
Кварц.........................

//L3
L3
//L3
L3

200
200
200
200

25,6 · 10-6
55 · 10-6
7,5 · 10-6
13,7 · 10-6

Нураш Ер юзасининг ўсимлик билан қалин ёки сийрак қопла-нишига ҳам боғлиқ. Сув ва ўсимлик кам ёки йўқ, бўлган жойларда физик нураш кучли бўлади. Ўрта Осиёда ёз фаслида (Қорақум чўлида) қум ва яланг тошлар температураси 70-800С га етади, кечалари 5-100С гача пасаяди, натижада жинслар ёрилиб кетади.
Нураш ходисаси жинсларнинг кристалли ва қатламларнинг дарзли бўлишига ҳам боғлиқ. Тоғ жинсида дарз қанча кўп бўлса, у шунча тез емирилади.
Механик нураш асосан ташқи сабаблар ёрдамида юз беради. Чунончи, Ер ёриқларига, минерал ва тоғ жинслари орасига кириб қолган сувнинг температураси пасайиб, бу ерда сув музлайди, сув музлаши билан муз кенгайиб, жинсларни ёриб юборади, Бундай нураш кўпроқ яланг тоғ жинсларида, баланд тоғларда йилнинг барча фаслида бўлиб туради. Бунинг натижасида жуда кўп синиқ жинслар уюми ҳосил бўлади.
Бундан ташқари, Ер юзаси қандай жой бўлишидан қатъй назар, ўсимлик билан қонланган. Ўсимликларнинг илдизи жинс­лар орасига ёриб кириб, уларни бўлакларга ажратади, дарзларни кенгайтиради. Чириган илдизлардан ўтган сув Ер остида музлаб, дарзларни кенгайтиради.
Ниҳоят, Ер ички қисмида яшовчи ҳашаротлар, қурт ва чувал-чанглар гил ҳамда лёссимон жинслар орасида жуда кўп миқдорда коваклар ҳосил қилади, уларнинг физик ва кимёвий хусусият-ларининг ўзгаришига ёрдам беради.

Download 11,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish