Б. Т. Тошмухамедов ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта



Download 11,24 Mb.
bet83/136
Sana01.07.2022
Hajmi11,24 Mb.
#724416
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   136
Bog'liq


Геотектоник гипотезалар

Ep пўстини ўзгартирувчи жараёнлар Ер шарининг юзасида ва ичида ҳозир ҳам рўй бериб турибди. Геологик жараёнлар табиатда ўзаро бир-бири билан боғлик чунончи, атмосфера ёғинлари билан дарёлар, дарёлар билан кўл ва денгизлар, зилзила ҳаракати билан тоғ ҳосил бўлиши ва вулқонизм ўзаро боғликдир. Геологик жараёнларнинг ўзаро боғлиқлиги сабаблари ҳозиргача дуруст ҳал қилинмаган. Хусусан, тоғларнинг пайдо бўлиши вулқонизм ва зилзила ҳаракатларининг сабаблари ҳозиргача аниқ билиб олинган эмас. Булар ниҳоятда мураккаб бўлиши билан бирга, одамлар уларнинг сабабларини билишга қадимдан қизиқиб келмоқда. Ep пўстининг ривожланиши тўғрисида ўз замонасида M. В. Ломоносов (1711-1754 й.) ҳам баъзи фикрларни билдириб ўтган. У Материкларнинг чўкиши ва кўтарилиши фақат “Ер ичида ҳукумронлик қилувчи иссиқликка” боғлиқ деб ҳисоблайди.


Инглиз олими Жеймс Хеттон (1726-1797 й.) ўз замонасида Ернинг ривожланиш конуниятини яратмоқчи бўлди. У ерни ҳаракатга келтирувчи куч вулқонизм деб ҳисоблайди. Геология фанида XIX асрда контракция (сиқилиш) гипотезасини биринчи бўлиб француз геологи Элиде-Бомон таклиф қилган эди. У ўзининг гипотезасини Кант-Лапласнинг космогоник назариясига мослаб ишлаб чиқдан. Уша вақтларда ўрта ва олий ўқув юртлари китоблари Эли-де-Бомоннинг “Ер пўсти юзасидаги ботиқлар ва тоғлар Ер шари совиб сиқилишидан пайдо бўлган” деган гипотезасига асосланиб ёзилган эди. XX асрларга келганда янада мукаммалроқ гипотезалар пайдо бўлиши муносабати билан кон­тракция гипотезаси ўз аҳамиятини йўқотди. XIX асрнинг охири XX аср бошларида кўпроқ маълум бўлган “Ер пўстининг сурилиши” гипотезаси биринчи марта E. В. Бихонов, Тэйлер ва бошқалар томоиидан таклиф қилинган. Бу гипотезани немис олими, геофизик ва метеоролог Альфед Вегенер (1880-1930) пухта иш­лаб чиқди ва ҳаммага маълум қилди. У 1915 йилда босилиб чиққан “Материк ва океанларнинг пайдо бўлиши” китобида бу ги­потеза мазмунини ёритиб берган. Унинг фикрича, дастлаб Ep шари юзасида бир бутун яхлит материк пайдо бўлган. Вегенер бу яхлит қуруқликни Пангео деб атаган. Кейинги даврларда Ер пўстида жуда кучли ўзгаришлар бўлиб, Ep ўз ўқи атрофида.ай-ланиши сабабли катта горизонтал ҳаракатлар рўй берган ва бунинг натижасида ҳозирги замон материклари пайдо бўлган, дейди у. А. Венгенернинг бу фикрга келишига сабаб Африканинг ғарбий соҳили билан Жанубий Американинг шарқий соҳилларининг ва Гарбий Европа билан Шимолий Америкакинг шарқий соҳили ва, ниҳоят, Австралия билан Осиёнинг жануби-шарқий соҳиллари бир-бирига уланганда мос жойлашишидир.
Материкларнинг сурилиши гипотезаси Ер тарихидаги геоло­гик тараққиёт билан богланмайди. Геофизик текширишлар-дан олйнган маълумотлар юза қатламнинг мустақил сурилиши мумкин эмаслигини, А. Вегенер фикрининг нотўғри эканлигини кўрсатди.
Материкларнинг силжиши гипотезаси ўзининг оригиналлиги билан анча вақтгача олимлар ўртасида мунозарага сабаб бўлиб келди. Ленин умум қабул қилган гипотеза бўла олмади, Шунга қарамасдан, ҳозир ҳам олимлар орасида бу гйпотезанинг тараф-дорлари топилади. Булардан ташқари, XX асрнинг 30-йилларида Ер моддасининг ўзгаришита, ўз-ўзидан ривожланишига асосланган гипотезалар келиб чикабошлади. Улардан баъзи бирлари устида тўхтаб утамиз.
А. П. Павловнинг ернинг ривожланиши тўғрисидаги гипотезаси. Атоқли рус олимларидан (геолог) А. П. Павлов (1854-1929) контракция гипотезасининг тарафдори бўлган, бироқ у бу гипотезанинг камчилигини тузатиб қайта ишлаб оригинал гипотеза яратди.
Р асм 48. Ироқ ва Эрон симметрии ороген поясининг тахминий кесими: платформаларнинг ботган олд қисми (форландлар) бир-бирига яқинлашиши ва геосинклиналнинг чеккалари бурмаланиб ағдарилиши кўрсатилган.


А. П. Павловнинг 1922 йил босиб чиқарилган “Попытка рас­познать доархейскую эру в истории земли и определить ее даль­нейшее влияние на эволюцию геоида” деган мақоласида бу гипо­теза асослаб берилган.
А.П. Павловнинг фикрича, контракция гипотезаси Ер қатламларининг бурмаланишини тўғри тушунтириб берсада, узилма ва акс узилмаларнинг вужудга келишини тушунтириб бера олмайди. Бу гипотеза Ер пўстининг катта бир қисмидаги чўкиш ва кўтарилиш ҳодисасини ҳам изоҳлаб бера олмайди.
А.П. Павлов магманинг совиш жараёни масаласини ҳал қи-лишда жуда кўп факторларни ҳисобга олиш керак, масалан, ра­диоактив парчаланиш натижасида ажралувчи иссиқликнинг Ер пўстида бир текис тарқалмаганлигига ҳам эътибор бериш керак, дейди. У Ер пўстининг ҳамма жойи бир текис совимайди, ҳатто бу ҳодиса жуда секин рўй беради, деб уқтиради.
Бундан ташқари, А. П. Павлов Ер пўстида икки хил ҳаракат-нинг келиб чиқиш сабабини тушунтиради. Бунинг биринчиси ороген ҳаракат, иккинчиси эпейроген ҳаракат. Уларни Ер пўсти фундаментининг (археой, протерозой эраларига кирувчи крис­таллик пуст) тузилиши ва унинг устидаги чўкинди қатламларнинг хусусиятига қараб белгиланади. Унинг фикрича, Ер шарининг дастлабки қотган пусти бир бутун қаттиқ кристалл модда бўлиб, бурмаланиш ҳодисасига бардош бериши мумкин. Унинг устидаги чўкинди қатламлар эса бемалол бурмаланади.
А.П. Павлов Ой сатҳинй текшириб, ундаги вулқоник қаттиқ пўстни ернинг бирламчи пўстига ўхшатади. Олим Ой массасининг кичиклиги ва ундаги сув қисқа вақт давомида тугаб кетганлигини ҳисобга олиб, ойда чўкинди қатламлар ҳосил бўлиши ва тектоник ҳаракатлар ердагичалик кучли бўлмайди деб кўрсатади. Ойдаги катта-катта ботиқларнии (қора доғларни) қадимги вулқоник жараён натижасида ойнинг эриб кетган катта бир қисми деб тушунтиради. Тез совиши натижасида ойнинг ҳажми қисқара бошлайди ва магма совиб, қискариб, тагига чўкишидан чу-;қурлиги 4000-5000 м келадиган ботиқлар ҳосил бўлади. Шундай қилиб, Ой юзасида икки хил рельеф: лаванинг совиши ва сиқи-лишидан қалин пўстли қуруқлик ва пусти юпқа ботиқлар пайдо бўлган.
Худди шундай ҳолат Ер шарининг бошлангич даврида ҳам бўлган, бироқ Ерда ҳаво ва сув қатламлари бўлгани учун унинг олдинги шакли сақланмаган. Ep юзасининг пастқам жойлари сувга тўлган, қуруқликдан дарёлар бирламчи пўстни емириб, оқизиб денгизлар тагига чўктирган. Денгиз тагида бу чўкинди-лар қатлами Ер шарининг кейинчалик совишидан сиқилиб, бур-маланган ва тоғ тизмаларини ҳосил қилган. Вужудга келган биринчи бурмали қатламларнинг емирилиши ва остидаги магма таъсирида эриб юпқаланиши унинг чўкишига ва ниҳоят, эриб кетиб олдинги ҳолатига нисбатан чуқур денгизларни ҳосил қилишига сабаб бўлган деб тушунтиради. Иккинчи марта пайдо бўлган денгизлар аста-секин чўкинди ётқизиқлар билан тўлиб яна бурмаланиб бормоқда, деб кўрсатади. Яъни олдинги деигиз ўрни куруқликка, қуруқлик эса денгизга айланади. Материкларда ер калинлашиб боргач, уларнинг тагидаги магма кучли босим таъ­сирида сиқилиб, устидаги дўст орасига суқилиб киради ва катта-катта батолитларии ҳосил қилади.
А. П. Павлов фикрича, Ер шари пўстининг вужудга келишини изоҳлашда магматизм кучини ҳисобга олиш зарур. У вулқонизм энергиясииинг битмас-тугалмаслигини ва ундан келиб чиқадиган механик энергияни эътиборсиз қолдириш нотўғри эканлигини уқтиради.
P. В. Беммолен гипотезаси. 1933 йилда голланд олими P.B. Беммолен Ep шари қобиғининг ривожланиши ҳақидаги ундацион гипотезани илгари сурди. Бу гипотезага кура планетамизнинг ривожланиши гидростатик мувозанатга интилишдек узундан-узоқ тарихий жараёнларга эгадир. Бу ҳодиса қуруқлик тептекис бўлиб, океан суви ҳамма жойда 3 км чуқурликда босгандагина бўлиши мумкнн. Бу ҳол ҳали бўлгани йўқ, чунки Ер шари жуда кўп энергия запасига эга бўлиб, унинг таъсирида Ер юзасида 3 миллиард йилдан буен тоғлар бир неча марта қайта-қайта пайдо бўлмоқда. Унинг фикрича, Ер пўстидаги жараённинг асосий сабабчиси сиалсиматик масса оралигидаги дифференциация. Бунда устки қатлам - сиал, қуйи қатлам - симадан экзотермик физик-химик занжирли реакция таъсирида ажралиб чиқади. Ажралиб чиққан маҳсулот (астенолит) ёпишқоқ, енгил ва ҳаракатчан бўлгани учун остки симатик қатламдан юқорига чиқишга ҳаракат қилади. Астенолит қатлам енгил ва ҳаракатчан бўлгани учун юқорига интилади ва устки пўстни кўтаради. Бу ҳодиса кўпинча геосинклинал ўртасида рўй бериб, Ер пўстининг гумбазсимон кўтарилишига сабаб бўлади. Бу ҳодиса геосинклинал ботиқларда рўй бериб, табиий геохимик жараёнлар натижасида уст­ки астенолитли пуст гидродинамик жараён таъсирида юқорига кўтарилади.
Астенолитларнинг юқорига кўтарилишидан геоанти-клйналлар пайдо бўлади ва унинг ҳисобича ён томонларида (атрофида) ботиш (чўкиш), букилиш ҳодисаси рўй беради. Биръеча миллион йиллар ўтгач, бу тоғ олди ботиқлари яна астенолитлар кучи билан кўтарилади ва, ниҳоят, янги геоантиклинал ҳосил бўлади. Геосинклинал областининг ўқи яна денгиз томон силжийди. Шундай қилиб, геосинклинал денгизидан тоғлар ҳосил бўлган.
Ep пўстининг бундай деформацияси ўз ўрнида тортиш реак-циясига олиб келади. Бу куч эса тоғ олди ботиқларида силжиқ, узилма ва бошқа шу каби бузилган структура л арни ҳосил қила-ди.
Бу гипотезага кўра, тоғ тизмаларининг кўтарилиши ва ороллар ҳалқасининг пайдо бўлиши ёнлама босим таъсирида бўлмай, балки Ернинг чуқур қисмидаги геохимик жараёнлар натижасида вужудга келади. Беммолён ўз гипотезасини Индонезиянинг гео­логик тузилишида гипотетик ва экспериментал гравиометрик профилларнинг тўрри келиши билан исботлайди.
M. А. Усов гипотезаси. M. A. Усовнинг 1930 йилда яратган “Ер материясининг ривожланиш назарияси” унинг вафотидан сўнг 1940 йилда “Структурная геология” китобида босилиб чиқди.
M. А. Усов Ер пўсти тектоникасини бирламчи материясининг ўз-ўзидан ривожланиш шаклларидан бири деб тушунади. Материянинг асосий хусусиятларидан бири - унинг ҳаракати, Ф. Эн­гельс айтиб ўтганидек, материянинг ўзаро тортишиш ва итариш кучларининг ўзаро муносабати натижасидир. Улар ҳар хил (манфий ва мусбат ) ҳаракатланса ҳам, бир бутун, яъни ажралмасдир.
Хилма-хил тоғ жинсларидан ташкил топган Ер пўстида ўз-ўзидан ривожланиш, қочиш ва тортишиш кучи сиқилиш ва кен-гайиш тарзида рўй беради.
Ep пўстининг сиқилиши ва кенгайиши ташқи кучлар таъсири­да кучсиз ҳаракатлардан бўлмай, балки материянинг ривожланишида интилма ва қочма кучларининг бир формасидир.




Расм 49. Геосинклинал тараққиёт босқичлари:
I - бошланғич босқич; II - чуқурлашиш ва седиментация боскичи; III - бурмалар ҳосил бўлиш босқичи.

Бу гипотезага бошқа олимлар ҳам анча ҳиссаларини қўшдилар. Унинг қисқача мазмуни мана бундай.


Само жисмлари қаторига кирадиган Ep ҳам ўзаро тортишиш ходисаси натижасида материянинг қуюқлашишидан пайдо бўлган. Материя қуюқлашиш даврида ўзидан кўп иссиқлик чиқаради ва чиқаётган иссиқлик марказдан кочиш кучининг бир формаси бўлса ҳам, бу жисмни (материяни) эритиш учун етарлидир.
Лекин иссиқликкинг ошиши маълум босқичгача бора олади, модданинг кейинги зичлашиши температуранинг пасайишига олиб келади.
Ерга нисбатан анча катта Крюгер юлдузини мисол қилиб олсак, унинг зичлиги 9,1 га тенг бўлиб, ҳозиргача нур тарқатади.
Демак, унинг ўта сиқилган мағзи атрофидаги пўстига етарли миқдорда нур етказиб беради. Ернинг зичлиги 5,5 бўлгани учун - бу ҳодиса бошқачароқ рўй беради. Ернинг массаси кам, шунинг учун унинг маркази билан пусти бир вақтда қотган.
Шундай қилиб, M. А. Усов ўз гипотезасида қуйидагиларни эътиборга олган:

  1. Ep совигани учун сиқилмайди, балки сиқилиши сабабли совимоқда.

  2. Ep концентрик геосферадан иборат бўлиб, унинг марказига борган сари атомлар зичлиги ортиб боради. Бу зоналардаги атомлар тайёр элементлар каби оғирлиги буйича тақсимланмай, физик-химик шароитлар таъсирида пайдо бўлган.

  3. Ернинг чуқур қисми қаттиқ агрегат ҳолда бўлиб, унинг атрофидаги пуст босим камайиши билан суюқ ҳолга келади.

  4. Ернинг қаттиқ пўстини суюқ приосферага қарама-қарши қўйиш тўғри келмайди, аксинча тектоник ҳаракат натижасида магма (суюқ масса) ҳосил бўлади, деб ҳисоблаш керак.

Ep ички қисмларининг қаттиқ агрегат ҳолати унчалик тур-рун эмас. Чунки сиқилиш натижасида зичланган материялари радиоактив нурланиш натижасида кенгаяди. Ep пусти қанча сиқилса, қарама-қарши куч шунча кўп кенгайишига сабаб бў-лади.
Ep пустининг тўхтовсиз сиқилиши кенгайиш жараёнига қарама-қаршидир. Лекин ҳозиргача Ер шарида кенгайиш жараёнидан сиқилиш жараёни устун бўлиб келган. Эпейроген ҳа-ракатлар узок вақтлар давом этишидан Ер юзасида денгиз, оке­ан ва қуруқлик каби нотекисликлар вужудга келган. Натижада физик-химик шароит ўзгариб, моддаларнинг кўп қисми жуда ўзгариб кетади. Бунга сувни мисол килиб кўрсатиш мумкин. Сув Ер юзасида +40 да сиқилади, яна совитилса кенгаяди, 00 да эса яна унинг ҳажми кенгаяди, чунки сув музлайди. Агар Ер пўсти ҳажмининг камайиши билан унинг бўшроқ. пўсти ҳисобига зич пўсти қалинлашиб борса, унда чекка пўсти қискариши керак; бу пайтда ёнлама босим келиб чиқади. Бу ҳодиса Ер пўстининг бўшроқ геосинклинал қисмларида тоғ бур-маланиш ҳодисасини келтириб чиқаради. Баъзан бу ҳаракат қаттиқ пўст орасида олдин бурмаланган жойларда ҳам бу-лади.
Ёнлама босим Ер пўстининг ички қисмининг ҳам қисилишига олиб келади ва, ниҳоят, магманинг ҳаракатига ҳамда силкинишига имконият яратиб беради.
Кейинги кенгайиш фазасида кескин ўзгаришлар юз бериб, ёриқлар пайдо бўлади ва бу ёриқлардан магма юқорига оқиб чиқиши мумкин. Еш бурмалар тагида ҳосил бўлган магма қат-ламлар орасига шундай йўл билан кириб боради ва дастлаб нордон (енгилроқ) лава оқиб чиқади; ундан сўнг асосий магма кўтарилади,
Шундай қилиб, диастрофизм Ер пўстида икки хил кўринишда рўй беради. Магматизм (вулқонизм) ер материясининг марказдан қочиш кучи таъсирида унинг чекка томонларини кен-гайишидан ҳосил бўлади. Шунинг учун ер тарихида икки фаза бўлади. Биринчисида радиал тектоғенез харакат бўлиб, бунда Ер пўсти кенгаяди ва радиал дарзлар вужудга келиб, бу дарз-лар орқали магма ҳаракатланади. Иккинчисида тангенциал (ён­лама) ҳаракат бўлиб, бу Ер пўстининг қисилишига ва қатлам-ларнинг бурмаланишига олиб келади.
Ep пустида вақт ўтиши билан қисилиш ва кенгайиш жараён-лари тобора мураккаблашиб боради. Тангенциал диастрофизм кейинги геологик даврларда кўпрок кучга эга бўлмоқда. Вулқонизм фазалари ҳам худди шундай тартибда борган, лекин бу ҳодиса геологик кузатишлар асосида етарли даражада ҳал қилинмаган.
В. В. Белоусовнинг радиомиграцион гипотезаси. 1942-1943 йилларда В. В. Белоусов Ер пўстининг ривожланиши ҳақидаги радиомиграцион гипотезасини баён қилди. Бу гипотезанинг маз-муни қисқача қуйидагилардан иборат.
Ep пўстининг бурмаланиши Ер пўстининг тик (вертикал) ҳа-ракатидан вужудга келади, бунинг натижасида тебранма ҳара-кат руй беради. Бунда асосий энергия манбаи Ер пўстидаги жинсларнинг радиоактивлик хоссасидир. Бошка “радиоактивлик” гипотезалардан бу гипотезанинг фарқи шуки, унда вақт ўтиши билан Ер пўстида радиоактив элементлэрнинг тарқалиши ўзгариб кетади, деб ҳисобланади. Бу дунёқараш геотектони­ка масалаларини ҳал қилиш йулидаги кўпгина муаммоларни ҳал қилишга имкон беради.
Радиоактив элементларнинг Ер пўстида тарқалиши уларнинг миграцияси (ҳаракати) билан боғлиқдир. Радиоактив эле­ментларнинг қайта тақсимланиши Ер пўстида катта гранит массивларининг ҳосил бўлиши билан боғлиқдир.
Гранитларнинг бошқа магматик жинсларга нисбатан радио­актив элементларга бой бўлиши, уларнинг ҳосил бўлиши Ер пўстидаги радиоэлементлар ҳаракати билан алоқадор эканли-гини курсатади. Чунки гранит пустининг ҳосил бўлиши қайта-рилмаганидек, радиоактив элементларнинг ҳам марказдан чек­ка томон миграцияси кайтарилмайди. Бу ходиса фаза ёки туртки тарзида гранит интрузиялари билан бирга, лекин бир текис ва бир вақтда руй бермайди.
Радиоактив элементлар Ер юзасига яқинлашган сари иссиқлигини тез йуқотиб, планета пустининг совишига олиб келади.
Ep массасининг сараланиши натижасида енгил масса (гра­нит) Ер юзасига сузиб чиқиши, оғир масса эса (базальт) пастга чукиши руй беради. Маълумки, гранит пусти бутун геология тарихида ҳосил бўлиб келган, бинобарин, ер материясининг са­раланиши шу дамгача давом этиб келмокда.
Ep массасининг сараланиши авваллари бирмунча секинроқ борган, шунинг учун радиоактив элементлар Ер пўсти тагидаги жинсларда бир текис тарқалган эди. Ep материяси бирмунча сараланганидан сўнг радиоэлементлар қаттик пусти остида тўп-тўп бўлиб учрайди.
Ep пустининг таги радиоактив элементларнинг кўпрок тупланиши натижасида кучлироқ исийди. Узоқ вақт давомида йигилган иссиқлик қаттиқ пўстни кенгайтиради ва бу пўстни ёриб чуқурдаги эриган масса Тиагмани Ер юзасига иғгитиб чиқаради. Бу ҳодиса Ер шарининг ҳамма жойида бир хил тезликда бўлмагани учун Ер пўсти ҳам бир Ерда тез, иккинчи бир Ерда секин совийди. Тез совиган жойларда Ер пўсти кўпроқ сикилади ва бурмаланади. Шундай қилиб, интрагеосинклинал ва интрагеоантиклинал (кам совиган жойларда) хосил бўлган. Петрологиядан маълумки, совиш ҳодисаси магматик жинснинг дифференциациясига қулайлик туғдиради. Демак, интрагеосинклиналлар ости кўпроқ совиган ва чўккан. Пировардида бу жойга радиоактив элементга бой нордон жинслар тўплана боради. Шундай қилиб, радиоактив элементлардан ажралган иссиқликдан маҳаллий ўчоқ пайдо бўлади. Ниҳоят, интрагеосинклинал марказ бу иссиқликдан кенгаяди ва кўтарилади. Марказ тобора кутарила бориб, ундан гранит массаси горизонтал ҳолда оқиб утишидан чекка томонлари чўка бошлайди.
Ep пусти остида радиоактив элементларнинг тўпланиши ва иссиқликнинг тарқалиши бир текис бўлмагани учун гоҳ у, гоҳ бу ерда интрагеосинклинал ва интраантиклинал ўлкалар вужудга келади. Шундай қилиб, радиоактив элементлар иссиқлиги астасекин тарқалиб, геосинклиналлар платформага айланиб бора­ди.
В.В. Белоусов гипотезасига кўра, Ер пўстининг ривожланишида радиоактив элементлар ва Ер моддасининг ички реакцияси катта рол ўйнайди. Радиоактив элементлар кўп тўпланган жойда иссиқлик кўпроқ ажралади ва Ер пўсти ёрилади, кен­гаяди, кўтарилади, унинг ён қисмлари. чўкади. Масалан, Тинч океаннинг энг чуқур чукмалари ёш ва янги кутарилаётган жойлар яқинида жойлашган. В. В. Белоусов уз гипотезасини яна такомиллаштириб, “Основы геотектоники” номли китобида Ер пўстининг бурмаланиш схемасини (тектоникасини) яхши ёритиб берди.
В.Г. Бондарчукнинг тектоороген гипотезаси. В. Г. Бондар чук “Теория тектоорогении” (1944-1946) (Тектоорогения назарияси) деган мақоласида Ер шари пусти-даги тектоник тузилиш билан рельефнинг келиб чикиши гео-логик тараққиёт жараёнида бир-бири билан боғлик деб тушунтиради.
В.Г. Бондарчук Ернинг умумий тузилишкни, релье-фини, геологик жараёнларни анализ қилиб, қуйидаги хулосаларга келган:

  1. Ер рельефи умуман икки ўқли эллипсоид айланишига мослашган. Унинг энг чиқиқ жойи экватор зонасига тўғри келади;

  2. Ер шаринмнг энг чукур ва энг баланд жойи геоиднинг энг ботиқ ва энг чиқиқ областига тўғри келади;

  3. океан таги дастлаб базальтдан таркиб топган бўлиб, паст-баланд, тулкинсимон тузилган. Денгиз тагининг кўтарилган қисмлари жануби-шарққа томон ва экватор томонга йўналган;

  4. Ер юзасидаги энг катта пастбаландликлар унинг энг чиқиқ жойига экваториал областга тўғри келади, қутбларга томон рельеф текислана боради.

  5. Ep сиал пустининг геологик тузилишини биз фақат қуруқликдаги қисминигина ўрганишимиз мумкин. Ўнинг стратиграфияси, рельефининг тузилиши геологияга ва геологияга яқин фанларга асосий объект бўлиб ҳисобланади. Сиал пустининг ривожланиши ернинг сима пусти массаси билан атмосферанинг ўзаро мураккаб муносабатига боглиқдир. Бошқача килиб айтганда, ернинг бирламчи космик юзасидан тарихий геологик ҳодисалар йиғиндиси натижасида Ер пўстининг қисқариши ва сиал пустининг бурмаланиши планетада геологик боскичнинг бошланишини белгилайди.

В.Г. Бондарчук фикрича, ҳозирги замой материкларининг марказий қисмини қадимги сиал пусти ташкил қилади. Марказий сиал пустининг катталашиши, унинг атрофидаги бирламчи сима пустида геологик жараёнлар ривожланиши сабабли океан тагидан тоғ тизмалари кутарилиб чиқиб қуруқликнинг ёш қисмини вужудга келтиради. Қуруқликнинг турли ёшдаги тоғ рель­ефи гравитацион ҳаракатлар натижасида пайдо бўлган.
Авторнинг фикоича, Ер шарининг бирламчи рельефи огир модда - сима пусти бўлиб, ундан ривожланиб чиққан енгил пуст сиал рельефини ҳосил қилган. Автор Тинч океанидан чиқувчи вулқонлар магмасини бирламчи, Атлантика океанидан чиқувчи ёпишқоқ нордон магмани иккиламчи деб юритади. Иккиламчи магманинг ҳосил бўлишини фақат ички энергия ҳисобига эмас, балки геологик жараёнлар натижасида моддаларнинг алмашинувидан келиб чиқадиган иссиқлик ҳисобига ҳосил бўлади, деб кўрсатади. Демак, магматик жинсларнинг бир неча хили ҳосил бўлган. Океан тагининг материкка. айланиши геосинклинал тарзида рўй беради. Геосинклиналлар материк билан океан чегарасига жойлашади.
Ернинг ҳамма ҳаракат формалари доимий бўлмай, даврийдир. Ернинг Қуёшга нисбатан турган ҳолатига қараб бу ҳаракат гоҳ секинлашади, гоҳ тезлашади. Академик Фесенковнинг фикрича, Қуёшдаги ўзгаришлар Қуёш даврий ҳаракатининг тезлигига ва унда рўй берадиган ядро реакцияларига боғлиқдир.
Ернинг айланма ҳаракати Ер пўстида ён (тангенциал) кучларни ҳосил қилади. Бу кучлар натижасида Ер шарида субмеридионал тебранма кўтарилиш рўй беради. Экваторга томон таъсир қилувчи кучлар таъсирида субмеридионал тўлқинлар параболик йўналишда бўлади. Бу ҳолатни Тинч океан соҳилларида ва ороллар ёйининг жойланишида кўриш мумкин.
Ep массасининг тобора сикилиши натижасида тектоорогения кучайиб боради. Регионал кенгайиш сикилишни бузиши мум­кин. Бу ҳодисанинг қайси бири кейин келишини денгизнинг махаллий трансгрессияси ва регрессияси билан аниқланилади. Бу икки куч таъсирида Ер юзаси ўзгаради. Гравитацион жараён­лар кучаяди ёки сусаяди, натижада Ер юзасида кучли ўзгаришлар рўй беради, чўкинди формацияси ҳосил бўлади.
В. Г. Бондарчук Ер пўстининг ўсиш тарихики, тоғ бурмаланиш эпохаларини ва табиий географик шароитнинг ўзгаришини Қуёш ва Ердаги харакатларга боглайди. Ердаги ҳар бир тоғ бур­маланиши эпохаси бир геокосмик давр деб юритади. Геокосмик даврлар юқорига чиқувчи ва пастга чўкувчи фазаларга бўлинади. Юкорига чиқувчи фазада бурмали тоғлар пайдо бўлади ва қуруқлик кенгаяди. Пастга чўкувчи фазада геосинклинал режим . пайдо бўладн, сув босиши рўй беради.
Геокосмик фазалар 120-150 млн йил давом этади. Хозирги замон янгн геокосмик давр бўлиб, геосинклиналларнинг ривожланиши, қуруқликиинг емирилиш ва сув босиши, ниҳоят иқлимннпг юмшаши, янги ҳастнинг ривожланиши давридир.

Download 11,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish