Иньекцион гнейслар мигматитларни туридир. Магматик эритмани субстрат қатламлар орасида ва қатламни кесувчи томирларда кристалланиши натижасида ҳосил бўлади. Томир жинслари секин-аста бошланғич жинсга ўтиб боради. Бу иньекцион гнейсларни метасоматик усул билан ҳосил бўлганлигини билдиради. Улар гранитизация жараёнини маҳсулидир. Гранитизация бу гранитларни ҳар қандай бошланғич жинсларни ҳисобига ҳосил бўлиш жараёнидир. Д.С. Коржинскийни фикрича гранитларни метаморфик жинсларни ҳисобига ҳосил бўлиши, улардан магматик эритмаларни ўтиши билан боғлиқ.. Гранитизация жараёнида ишқор ва кремнеземлар олиб келинади, магний ва темир субстратдан олиб чиқилади.
2.7. Геотектоника ва геодинамика асослари
Ер ҳақидаги фанлар орасида геотектоника асосий фанлардан бири ҳисобланади. Кўпчилик тадқиқотчилар геотектоникани Ернинг ривожланиши, литосферани тузилиши, ҳаракатлари, деформациялари ҳақидаги фан деб ҳисоблашади. Охирги вақтгача тектоник ҳаракатларнинг асосий манбалари астеносферада деб тушунилган. Шунинг учун геотектониканинг ўрганиш объекти литосферадир. Бироқ Ер мантияси ва ядросини ўрганишдаги ютуқлар шуни кўрсатадики, Ер қаърида улкан иссиқлик энергияси мужассамланган. Бу иссиқлик ўз таъсирини бевосита тектоник ҳаракатлар режимига ва Ер пўсти, литосфера тузилмаларига таъсир кўрсатади. Тектоносфера мантиянинг қаватларини ва литосферани ўз ичига олади. Тектоносферадаги ҳаракатлар натижасида бир қатор тектоник структуралар вужудга келади. Бундан ташқари ядродаги жараёнлар ҳам литосфера тектоникасига бевосита ўз таъсирини кўрсатади,ҳозирги вақтда улар ҳақида ҳам кўплаб маълумотлар пайдо бўлмоқда. Демак геотектоникани ўрганиш объекти бутунлай Ер бўлиб қолмоқда.
Геодинамика - Ер қобиқларини тузилишини, таркибини ҳаракатга келтирувчи жараёнлар ва кучларни ўрганиш вазифаларини ўз ичига олган фандир. Яқин кунларгача уни динамик геологиянинг бир қисми, тектоник деформацияларнинг фақатгина механиқ табиатини ўрганадиган йўналиш деб қабул қилишган. Охирги йиллар мобайнида Ер ҳақидаги фанлардан асосий учтасини - геологиянинг, геофизиканинг ва геокимёнинг ютуқларини синтез қилиш натижасида у геологик назарияда ва амалиётда асосий етакчи ўринни эгаллади.
Геодинамик нуқтаи назардан, Ер куррасини ташкил этувчи ҳалқасимон қаватлар ёки геосфералар (ядро, мантия, литосфера, Ер пўсти) ўзаро узвий боғлиқдир. Тадқиқотлар кўламига қараб умумий ва ҳудудий геодинамика ажратилади, уларнинг хар бири ўз мақсади ва вазифаларига эга, ҳамда геодинамик тиклашда ўз услублари билан ажралиб турадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |