Б. Т. Тошмухамедов ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта


Автометасоматизм ва гидротермал метасоматизм жинслари



Download 11,24 Mb.
bet78/136
Sana01.07.2022
Hajmi11,24 Mb.
#724416
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   136
Bog'liq


Автометасоматизм ва гидротермал метасоматизм жинслари. Автометасоматик жинслар совиётган интрузив жинсга, ўша магматик ўчоқдан ажралиб чиқаётган эритма ва газларни таъсирида ҳосил бўлган жинслардир. Автометасоматизм жараёнида ҳосил бўлган жинслар бирламчи жинслардан минерал таркиби билан кескин фарқ қилади. Улар ичида кенг тарқалган жинслар қуйидагилардир: грейзен, серпентинит, иккиламчяи кварцтлар, пропилитлар, березитлар, лиственитлар ва бошқалар.
Грейзенлар –метасоматозни маҳсули ( эритмалар, газлар, парлар) кўпроқ гранит жинсларини ҳисобига бўлади. Жинс оқ, кулранг, асосан кварц, мусковитдан ташкил топган бўли, камроқ турмалин, флюорит, литийли слюда, топаз, апатит ва бошқа минераллардан ташкил топган. Маъданли минераллардан касситерит, вольфрамит, висьмутин, сульфидлар ва бошқалар минераллар учраши мумкин. Унинг структураси гранобластли, лепидобластли, текстураси массив. Грейзендан бор, топаз, касситерит, вольфрамит, молибденит, берилл, висьмутин ва бошқаларни минераллари олинади.
Серпентинитлар паст ҳароратли гидротермал эритмаларни ўта асос магматик жинсларга таъсири натижасида ҳосил бўлади. Тоғ жинси яшил, оч-яшил рангли, майда данали, толасимон ва петлясимон структурали. Уни таркибида хризотил, бастит, антигорит, ҳамда хризотил-асбестлар учрайди. Қолдиқ минераллардан оливин, пироксен ва бошқалар учрайди.
Серпентинит асбестни олиш манбаидир. У билан хромит, титано-магнетит, кобальт, платина ва бошқалар олинади.
Иккиламчи кварцитлар нордон ва ўрта вулқоноген жинсларни поствулқоник эритмалар таъсири натижасида ўзгаришидан ҳосил бўлади. Иккиламчи кварцитни таркибида қуйидаги минераллар учрайди: каврц, алунит, каолинит, диаспор, пирофиллит, маъданли минераллардан мис, қўрғошин, рух сульфидлари, кумушни минераллари учрайди. Айрим ҳолларда корунд ҳам учраши мумкин.
Пропилитлар. Бу тоғ жинслари ўрта ва асос вулқонитларни гидротермал эритмалар таъсирида ўзгаришидан ҳосил бўлади. Пропилитларни таркибида альбит, хлорит, кальцит, эпидот ва олтин, кумуш, рух ва бощқа элементларни минераллари учрайди.
Березит келиб чиқишига кўра грейзенларга яқин бўлиб, ундан минералларни кристалланиш даражасини пастлиги билан фарқ қилади. Жинс таркибида серицит ( мусковит), хлорит, кварц, пирит ва кальцит учрайди. Унда олтин маъданлари тўпланиши мумкин.
Лиственитлар. Тоғ жинси массив, яшил, оч сариқ рангли. Унинг таркибида кварц, карбонатлар, яшил слюда ( фуксит) учрайди. Лиственитлар серпентинитни гидротермал метасоматоз натижасида ўзгаришидан ҳосил бўлади. У олтин ва кобальт-мис маъданларини қидириш белгиси ҳисобланади.



Download 11,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish