Амфиболитлар гнейслардан кўп миқдорда яшил роговая обмнакани бўлиши ва тўқ яшил ранги билан фарқ қилади.Улар гнейслар билан кўпинча кетма- кет келади. Улар бир бирларига секин-аста ўтиб борадилар. Параамфиболитлар мергелни, ортоамфиболитлар эса диорит, габбро, пироксенитларни ҳисобига ҳосил бўлади. Тоғ жинси асосан роговая обманка ва плагиоклаздан ташкил топган. Қўшимча минералардан биотит, гранат, кальцит, эпидот, цоизит, гидрит ва бошқалар учрайди. Улар ичида критик минерал роговая обманка ва плагиоклаздир. Оддий роговая обманка амфиболитда метаморфзмни қуйи ступенларида ҳосил бўлган роговая обманкадан мураккаб таркиби ва глиноземни кўп миқдорда учраши билан фарқ қилади. Таркиби бўйича плагиоклаз асосли ва ўрта таркибли бўлади. Амфиболитга массив текстура ва гранобластли, нематобластли ёки порфиробластли, айрим холларда фибробластли структуралар хосдир.
Кварцитлар кристалл донали ёки сланецсимон жинс бўлиб оқ ранглидир. У қўшимча минералларни ҳисобига ҳар хил рангли бўлиши мумкин. Жинсни текстураси массив, структураси гранобластли, айрим ҳолларда аррасимон бўлади. Кварцитлар қайси даражада қайта кристалланганлигига қараб майда, ўрта ва йирик донали бўлади. Жинс кварцдан ташкил топган. Қўшимча минерал ҳолида слюда, хлорит, гранат, графит, дала шпатлари, кианит, силлимонит, ставролит ва бошқалар минераллар учрайди.
Кварцитлар паражинслар бўлиб, кременли жинсларни метаморфизмга учраши ҳисобига ҳосил бўлади. Жинс таркибида у ёки бу минералларни учрашига қараб турларга бўлинади. Улар ичида темирли кварцитлар катта амалий аҳамиятга эга. Жинс таркибида кварцдан ташқари кўп миқдорда гематит ва магнетит учрайди. Бу жинсга йўл-йўл текстура хосдир. Темирли кварцитни джеспелит деб аталади.
Мармар метаморфизмни ҳамма фацияларида карбонат тоғ жинсларини (охактош, доломит, магнезит ва сидерит) ҳисобига ҳосил бўлади. Жинс таркибида учраган асосий ва қўшимча минералларга қараб мармарни ранги ҳар хил бўлиши мумкин. Мармарни таркибида асосий минераллардан кальцит, доломит, магнезит ва сидерит учрайди. Қўшимча минераллардан кварц, темир оксидлари ва бошқа минераллар бўлади. Жинсни структураси гранобластли. Мармарнинг текстураси бирламчи жинсни стуктурасига қараб массив ва йўл-йўл бўлиши мумкин.
Айрим ҳолларда мармарларни таркибида маълум миқдорда гранат, диопсид, форстерит ва бошқа силикатлар учрайди. Бу жинсларни кальцифир дейилади
Do'stlaringiz bilan baham: |