Метаморфик тоғ жинсларини таснифи
Метаморфик тоғ жинслари ҳар хил геологик жараёнлар таъсири натижасида ҳосил бўлади. Метаморфик жинсларни классификация қилганда, уларни кимёвий ва минерал таркибини, структура ва текстурасини, ҳамда қайси метаморфизмни турини ҳисобига ҳосил бўлганлигига эътибор берилади. Минералларни парагенезисига қараб қандай термодинамик (Р,Т) шароитда, структура ва текстура белгиларига қараб қандай чуқурликда жинслар ҳосил бўлганлигини аниқлаш мумкин. Уларни кимёвий таркибини тахлил қилиб бирламчи жинсни таркибини билиб олиш мумкин.
Метаморфик тоғ жинслари икки хил генетик келиб чиқишга эга. Уларни маълум қисми чўкинди жинсларни (паражинслар), маълум қисми эса магматик жинсларни (ортожинслар) ҳисобига ҳосил бўлади. Бунга қарамасдан ҳар хил бирламчи жинсларни ҳисобига бир хил минерал таркибли метаморфик жинслар ҳосил бўлади. Буни конвергенция дейилади.
Метаморфик жинсларни биринчи классификацияси Ван-Хайз, Бекке, Грубенман ва Нигглиларни ишларида келтирилган. Улар метаморфик жинсларни классификацияси “Метаморфизмни чуқур зоналари” назариясига асосланган. Бу назария мувофиқ регионал метаморфизмни кучли ривожланиши ҳарорат ва босимни функцияси сифатида кўрилади. Улар маълум термодинамик шароитда барқарор бўлган минералларни ассоциациясини борлигини кўрсатдилар. Улар метаморфизмни ҳосил бўлиш жараёнини учта зонага ажратишган: эпизона, мезазона ва катазона.
1. Эпизонада ҳарорат ва умумий босим паст, бир томонлама босим ўртача бўлиб, у зонани остки қисмига тушган сари ортиб боради. Бу зонани ўзига хос минераллари қуйидагилардан иборат: цоизит, эпидот, хлорит, серицит, актинолит, альбит, тальк. Бу зонада қуйидаги жинслар ҳосил бўлади: филлит, сланец, эпидотли жинслар, кварцит, мармар, катакластик жинслар ва бошқалар.
2. Мезазонада ҳаррорат ва умумий босим ўрта, юқори, бир томонлама босим юқори бўлади. Бу зонани типик минераллари қуйидагилардир: биотит, мусковит, роговая обманка, дистен, ставролит, альмандин. Мезазонани ўзига хос жинслари қуйидагилардан иборат: мусковитли, мусковит-биотитли, эпидотли, кианитли, ставролитли сланецлар, амфиболит, роговик, андрадит-геденбергитли скарнлар, мармар, кварцитлар.
3. Катазонада ҳарорат ва умумий босим юқори, бир томонлама босим паст бўлади. Бу зонани типик минераллари қуйидагилардан иборат: силлимонит, корунд, анортит, ромбик пироксен, волластонит, омфацит, пироп. Бу зонада гнейс, силлимонитли ва гранат - биотитли сланецлар, воллостонит- диопсидли жинслар, роговиклар, андрадит-геденбергитли скарнлар, эклогитлар, мармар, кварцит ва бошқалар ҳосил бўлади.
Кейинчалик минералларни мувозанати тўғрсидаги физикавий-кимёвий таълимотни ривожланиши, метаморфик фациялар тушунчасини пайдо бўлишига олиб келди. Бу йўналиш ҳозирги пайтдаги метаморфик жинсларни тасниф қилишда асос бўлди. Метаморфик фациялар жараёни фин олими Эскола томонидан таклиф қилинган.
Метаморфик жинсларни минерал таркиби метаморфизмни физикавий - кимёвий шароитини функциясидир. Ҳар хил термодинамик шароитда бир хил кимёвий таркибли жинсдан ҳар хил минерал ассоциациялар ҳосил бўлади.
Масалан: Винклер SiO2 : CaO : MgO = 1 : 1 : 1 таркибли жинсдан паст ҳароратли фация шароитида кальцит- тремолит- доломит минералларининг ассоциацияси, худди шу таркибли жинсдан юқори ҳароратли фация шароитида эса магнезит-тальк минерал ассоциацияси ҳосил бўлади деб айтади. (Метаморфик фациялар жинсларни таъриф қилинган бўлимда келтирилган).
Метаморфик жинсларни тасниф қилганда яна жинслар қайси метаморфизмни турлари ҳисобига ҳосил бўлганлиги ҳисобга олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |