Мигматитлар. Бу жинсда субстратни йўли (бирамчи) билан гранит таркибли йўллар кетма-кет келади.
Гранулит фациясини жинслари Р = 13000 атм. гача ва Т = 750-10000 С бўлганда ҳосил бўлади. Уларни таркибда сув йўқ. Бу фацияда гиперстен, диопсид, кварц, гранатлар (пиропли) барқарордир.
Гранулит майда, камроқ ўрта донали бўлиб, оқроқ ёки қора ранглидир.
Очроқ рангли гранулитлар кварц дала шпатли жинсларни ҳисобига ҳосил бўлади. Улар ташқи кўриниши бўйича гранитларга ўхшаш. Гранулитларга доска шаклли кварц донали йўлларни ва кварц, дала шпатлари, пироксен (гиперстен), гранат агрегатларидан ташкил топган йўлар билан кет-кет келиши хосдир. Қора рангли гранулитлар плагиоклаз гиперстен, гранатдан (альмандин) ташкил топган бўлиб, улар асос магматик жинсларни ва мергелни ҳисобига ҳосил бўлган. Гранулитларни структураси гранобластли, текстураси массив ва линзасимон ёки йўл-йўл.
Эклогит фациясини жинслари. Бу фация жинслари ўта юқори босим ( 17000 атм. дан юқори) ва юқори ҳарорат 550-7000 С таъсирида ҳосил бўлади. Эклогит фациясига эклогит ҳосдир. Жинс кимёвий таркибига кўра габбро-базальт гуруҳига кирувчи жинсларга яқин. Критик минераллар пироксен ва гранатдан иборат. Пироксен омфацитдан ташкил топган. Омфацитни таркибида жадеит (40%) ва диопсид (60%) бўлиб, улар қаттиқ эритмани ташкил қилади. П. Эсколани (1921) фикрича жадеитни миқдори омфацитда 35%ни ташкил қилади. Х.С Йоддерни фикрича пироксенни миқдори 0 дан 84 % гача ўзгариб туради. Иккиламчи минераллардан рутил, калийли дала шпати, кварц, плагиоклаз, дистен, айрим ҳолларда алмаз ва биотит ҳам учрайди. Жинсда глаукофанни, эпидотни борлиги регионал метаморфизмни изларини кўрсатади.
Габброидларни (2,9-3,1) эклогитларга (3,3-3,6) айланиши солиштирма огирликни ошишига олиб келади. Эклогитни асосий минераллари омфацит ва гранат жинсни ташки кўринишини белгилайди. Гранат қўнгир, қизил ранглидир. У порфиробласларни, омфацит эса ососий тканнни ташкил қилади.
Жинсни текстураси массив, айрим ҳолларда омфацит маълум йўналишда ётади. Паст ҳарорат ва босимда эклогит осон амфиболизацияга учрийди.
Эклогитни генезиси аниқ эмас. Жинсни юкори солиштирма оғирлиги, ҳамда геологик ва экспериментал маълумотлар эклогитни юқори босимда ҳосил бўлганлигини билдиради. Ф. Тернер ва Д.Ш. Ферхуген эклогитлар 7000 ва 13000 атмосфера босимидан кам бўлмаган шароитда ҳосил бўлади деб таъкидлайдилар. В.С Соболевни фикрича эклогитлар мантияни юқори қисмида ҳосил бўлиб, литосферага тектоник ва магматик жараёнлар ёрдамида олиб чиқилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |