Янги глобал тектоника ёки литосферик
плиталар тектоникаси
Асримизнинг бошларида Ф. Тайлор ва А. Внгенер номлари билан боғлиқ материклар силжиши ёки континентал дрифт деб номланган назария 50-йилларгача олимларни унчалик қизиқритмади. 1960 йиллага келиб, айниқса океан пўстини ўрганишда тўпланган янги геофизик маълумотлар бу азарияни янги босқичга кўтарди.
Палеомагнетизм ва плиталар тектоникаси. Тоғ жинсларининг нисбий ёшини аниқлашда палеомагнит усулларидан фойдаланиш ҳақида юқоридаги бобларда айтиб ўтилган эди. Худди шу усул билан океан пўстларида олиб борилган полеомагнит ўрганишларга асосланиб спрединг концепцияси ишлаб чиқилди. Спрединг концепциясига кўра океан тизмаларидаги рифт воқалари ёриқларидан базальт лавалари оқиб чиқиб қотади. Қотган лава ўртасидан иккига ажралади (иккита плита туташган чегараси) ва ораси очилиб яна ер қаъридан чиқиб келаётган лаванинг янги порцияси билан тўлади в қотади; шу жараён геологик тарихий даврлар мобайнида узлуксиз давом этиб океан пўсти юзаси кенгайиб боради. Лава қотаётганда ундаги ферримагнит минераллар Кюри нуқтасидан ўтаётганда, Ер магнит майдони йўналишига мўлжалланиб қолади. Минераллар қолдиқ магнитланганлиганинг йўналиши базльт жинсларида муҳрланиб қолади. Сизга маълумки, Ер магнит майдонининг ўзгариб туриши, яъни магнит инверсияси тўғрисида аввал айтилган эди. Бир давр мобайнида Ер магнит майдони тўғри йўналган бўлса, инверциядан сўнг тескарисига йўналган бўлади. Геологик тарихдан маълумки, тўғри ва тескари магнит йўналиши алмашиниб туради. Аммо геологик тарих мобайнида ҳар қайси геологик давр ўз магнит майдони йўналишига (тўғри ёки тескари) эга. Даврлар ўтиши билан тўғри ва тескари йўналган магнит майдонлари алмашиниб туради ва йўл йўл магнит анамалияси тарзида намоён бўлади.
Литосферик плиралар сейсмикликнинг тарқалиши. Ер юзида сейсмикликнинг глобал миқёсда кескин нотекис тарқалганлиги қайт қилинган. Энг кўп зилзилалар тинч океанининг чуқур сейсмофакал зоналари ва чуқурсув новлари системаси билан боғлиқ. Тинч океанининг ғарбий чеккасида орол ёйлари ва чекка денгиз бурмалари мавжуд. Сейсмикликнинг дунё бўйича талайгина қисми алпий Ҳималай ҳаракатчан ўлкасига тўғри келади. Океанлардаги майда фоксли зилзилалар дунё системасидаги ўрта океан тизмалари ва қисман уларга кўндаланг бўлган йирик трансформ ёриқлар билан боғлиқ. Континентал рифт зоналари ҳам сейсмик ҳисобланилади. Шундай қилиб чўзилган минтақалар билан изометрик сейсмик ўлкалар плиталар аниқ ажратилади. Чўзилган белбоғларга сеейсмик кучланишлар юқорига чиқибўз энергиясини йўқотади (Ер пўстини силкитади). Альпий - Ҳимолай ўлкасининг шарқида сейсмик минтақанинг талайгина кенгайиши кузатилади. Шундай қилиб сейсмикликнинг Ер юзида тарқалиши литосферани нисбатан стабил плиталар ва уларни ажратиб турувчи мобил минтақаларга ажратишни тақазо қилади. Маълумотлардан кўриниб турибтики, литосфера плиталари чегараларида турли жираёнлар кечар экан. Чуқур сув новлари ва чуқур сейсмофокал Заварицкий - Беньоф зонаси ҳамда Алпий - Ҳимолой ҳаракатчан минтақа чегаралари бўйича сиқилиш кучланишлари пайдо бўлиши ва литосфера юзасини камайиши кузатилади.
Бунга қарама қарши ўлароқ ҳам океан, ҳам континентал рифтли зоналарда асосан чўзилиш (тортилиш) кучланишлари ҳукумронлик қилиб, Ер пўстининг кенгайиш - тектоник хусусиятлари намоён бўлади. Рифт белбоғлари тузилишини интерпретация қилиш ва у ерда кечадиган жараёнлар, океанларда литосферанинг ўсиши ҳақидаги тассавурларга асосан моделлаштирилади (Ле Пишон ва б. 1977).
Ер шарининг худди шу жойларида вақти-вақти билан отилиб турувчи вулқонлар жойлашган.
Литосфера плиталари тектоникаси концепциясига мувофиқ Ер пўсти бир қанча плиталарга бўлинади. Ташқаридан қараганда плиталар қаттиқ, ўз жойид қотиб (ёпишиб) туради, лекин улар пластик астеносфера бўйича латерал силжишга қобилиятли. Плиталар силжишига асосий сабаб, мантияни конвекцион ҳаракати деб тахмин қилинади. Плиталарнинг энг каттаси Тинч океани (Дарвин) плитаси, ундан кейин Евросиё, Америка, Африка, Хиндо - Австрали, Антарктик ва яна бир қанча майда плиталар маълум.
Плиталар чегарасида учта асосий геодинамик жараёнлар содир бўлади Спрединг концепциясига биноан ўрта океан тизимларида (ЎОТ), қисман континент рифтларида ҳам плиталар бир бирларидан узоқлашадилар. Бу ерда доимо мантия моддаси базальт лавалари тарзида оқиб чиқиб, плиталар оралиғини тўлдиради. Бундай жараён А. Холмс, Р. Дитц, Г. Хесслар томонидан олиб борилган татқиқотлар натижасида ишлаб чиқилди ва Ф. Вайн, Д. Матюзлар томонидан океан туби йўл-йўл магнит аномалияларини тахлил қилишда тасдиқланди. Аниқланган окевн пўстининг мезозой ва кайнозойда ҳосил бўлганлиги Дунё океанларида бажарилган бурғилашда тўла-тўкис тасдиқланди.
Геофизиклар Ж. Оливер ва Б. Айзекс ер мантиясигача етиб борадиган чуқур сейсмофокал зилзилалар аномал зичликдаги зоналарга тўғри келиб, континент остига силжиётган, аниқроғи шўнғиётган океан литосфералари, орол ёйлари ва континент чеккалари остига тўғри келишини аниқладилар. Бундай зоналарни улар А. Амштуц атамасидан фойдаланиб субдукция (ёки тортилиш, сўрилиш) зоналари деб атадилар.
Шундай қилиб, бир томонда океан пўстининг ўсиши, шу вақтнинг ўзида Ернинг бошқа томонида океан пўсти континентал пўст остига шўнғиб кириб боришига олиб келади. Континент пўстининг зичлиги кам, енгил бўлгани сабабли у изостазия шартларига кўра, океан пўст устида қалқиб тураверади. Спрединг ва субдукция жараёнларини биринчи марта К. Ле Пишон уларни ҳаракатланаётган литосфера плиталари системаси тарзида кўрди.
Б. Айзекс, Ж. Оливер ва Л. Сайкс олингант маълумотларни умумлаштириб (1968) янги глобал тектоника деб аталган концепциянинг асосларини таърифлаб бердилар.
Янги глобал тектоника концепциясига кўра Ер мантия моддасининг дифференцияси ва сиал пўстни ҳосил бўлиши икки босқичда кечади. Олдин тортилиш зоналарида (ўрта океан рифт зоналарида) мантия моддасини қисман эриши ва толеитли магмани эриб чиқиши ва дастлабки габбро-базальт таркибли юпқа океан пўсти (5-7 км) ҳосил бўлади. Океан пўсти ҳосил бўлиш борасида у ўрта океан тизимлари (ЎОТ) ўқидан субдукция зоналари томон (“гигант конвейер”) тарзида узлуксиз силжиб боради. Бу ерда океан пўсти континент остига мантия чуқурлигига шўнғийди, қисман қайта эриб анчагина қалинликдаги (30-40 км) мураккаб тузилган континент пўстининг ҳосил бўлишида қатнашади. Шундай қилиб, “плитотектоника” назаряси асосида Ер мантия моддасининг конвекцион айланиш (силжиш) ғояси ётади. Плиталар тектоникаси концепцияси бўйича астрономия, само жисмлари механикаси тасаввурларидан келиб чиққан ҳолда, Ернинг геологик тарихи мобайнида унинг ҳажми деярли ўзгармайди, хусусан Ер кенгаймайди, катталашмайди деб тушинтирилади. Шунинг учун литосферанинг бир жойда ўсиши (спрединг), уни бошқа жойларда миқдор жиҳатдан йутилиши билан компенсацияланувчи гигант “конвейер тасмасига” ўхшатилади. Плиталар тектоникаси тарафдорлари хорижда – Г. Г. Хесс, Р.С. Дитц, К.Ле Пишон, В.Ж. Морган; Россия Федерациясида – А.В. Пейве, П.Н. Кропоткин, В.Е. Хаин геотектогениз сабабларини универсал тарзда тушинтиришини таъкидлайдилар. Лекин бу коцепциянинг айрим томонлари “Кенгаювчи Ер” назарияси тарафдорлари томонидан қаттиқ мунозарага учрамоқда. Кенгайувчи Ер назарияси 1933 йили О. Хилгенберг (Берлин) “Ўсаётган ер шари ҳақида” мақоласида дастлаб океанлар булмаганлиги, сиал пўст Ерни ҳамма томонидан ўраб олганлиги ҳақида ва ернинг кенгайиши ҳисобига кейинчалик пўст чўзилиб парчаланиши натижасида океан ҳавзалари пайдо бўлганлигини ёзади. Материклар, О. Хилгенберг фикрича, бир-биридан симатик қават бўйича дрейф йўли билан эмас, балки океанлар майдони ўсиши натижасида узоқлашадилар.
50-60 йилларда Л. Эдъед, Б. Хизен, С, Кэри, В.Б. Нейман илмий ишлари маълум бўлиб, улар ҳам ер шарининг ўсиши ҳақидаги фикрларни ёзадилар. Уларнинг фикрича, Ер даставвал ниҳоятда зич моддадан ташкил топган ва ўзининг геологик тарихи мобайнида ҳажми ошиши ҳисобига зичлиги камроқ моддага ўтган Л. Эдъед ҳисоблашларига кўра ер радиуси йилига 0,6 мм ўсиб борган.
Австралиянинг Тасман университети профессори С.У. Кэри ўзининг кўп йиллик геологик маълумотларига асосланиб, 1956 йилда материклар дрейфига бағишланган Хобарт симпозиумида Ернинг ҳозирги ўлчамиПангеяни (ернинг геологик ўтмишмда ҳамма континентлар яхлит материк бўлган ва у Панген деб аталган) реконструкция қилиш мумкин эмас деган фикрга келади. Шу вақтдан бошлаб у Ернинг кенгайиши билан боғлиқ маълумотлар тўплай бошлайди; 70-80 йилларга келиб, айниқса 1981 йилда бўлиб ўтган “Кенгаювчи Ер” ҳалқаро симпозиумида бу концепция тарафдорлари кўпая бошлайди.
С.У. Кэри кўп йиллик тадқиқотлар маълумотларига асосланиб, ерни ўз геологик тарихи мобайнида тахминан 2 мартага яқинроқ ҳажмга кенгайган деган хулосага келади.
Бундай хулоса асосида қуйидаги бир-бирдан мустақил ҳар хил турдаги тадқиқотлар натижалари ётади:
-палеомагнит маълумотлари
-палеонтологик қазилмаларни ўрганиш
-Тинч океан периметрининг катталашиши
-материкларни мантияга нисбатан силжимаганлигини тасдиқловчи иссиқлик оқимлари ҳақидаги маълумотлар
-архей пўстининг қисман йўқлиги ва пртерозойда плиталар тектоникаси зарур булган офиалит ва флишларнинг йўқлиги
-марказдан қочма радиал ҳаракат натижасида материкларнинг ҳозирги жойлашишини дастлабки ҳолатини реконструкция қилиниши ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |