Б. Т. Тошмухамедов ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта



Download 11,24 Mb.
bet88/136
Sana01.07.2022
Hajmi11,24 Mb.
#724416
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   136
Bog'liq


Кимёвий нураш. Физик нураш натижасида жинслар майдалана­ди, парчаланади, баъзан эзилади. Тоғ жинсига эркин кислород таъсири натижасида, айниқса жинс орасига сувнинг ўтиб бориши орқасида у ерда ҳосил бўлган кимёвий реакция туфайли кимёвий нураш юз беради. Кимёвий нураш қаттиқ жинс­ларнинг яна ҳам кўпроқ майдаланишига ёрдам беради. Кимё­вий жараёнлар асосан оксидланиш, гидротация (металларнинг сувланиши), эриш ва гидролиз хилларига бўлинади.



Расм51. Чумбучкут тоғ ён бағридаги бурма.


Оксидланиш. Ер пўстини ташкил қилувчи минерал ва тоғ жинслари атмосферадаги эркин кислород таъсирида оксидланади. Атмосферада эркин кислород 21 фоизни, сувда 30 фоизни ташкил этади. Нураш бўладиган зонада эркин кислород бўлган вақтда қайтарилиш реакцияси кетади ва сульфидлар ҳосил бўлади.
Эркин кислород ҳавода ва сувда бўлганлигидан сульфид­лар беқарор бўлиб қолади ва парчаланиб аста-секин сульфатларга, карбонатларга ва оксидларга айланади. Бу реакцияни қуйида пирит минерали мисолида кўриш мумкин:

2FeS2 + 7O2 + 2H2O = 2FeSO4 + 2 H2O


Бундан ҳосил бўлган темир сульфат оксиди (FeSO4) яна осидланишни давом эттиради ва қуйидагича реакция беради.


6 FeSO4 + 3 H2O + 1,5 O2 = 2Fe2(SO4)3 + 2Fe(OH)3

Ҳосил бўлган темирнинг сульфат оксиди беқарор бўлгани учун темирнинг сувли оксиди ва олтингугурт кислотаси ҳосил бўлади, чунончи:


2Fe2(SO4)3 + 9 H2O = 2Fe2O3 + 3 H2O + 6H2SO4


Темирнинг сувли оксиди Ер юзасидаги пирит ёки бошқа темир сульфидлари бўлган жинсларнинг оксидланиши натижасида ҳосил бўлиб, у Ер юзасида темир қалпоқ деб аталувчи шаклда учрайди. Жинсларга иссиқлик таъсир этиши натижасида оксидланиш жараёни гоҳ тез, гоҳ секин юз бериши мумкин. Оксидланиш жараёни кимёвий нураш ҳодисаси ичида кўпоқ учраб туради, бу жараёнда атмосфера, сув ва иссиқлик таъсирида темирли, магнийли ва алюминийли жинслар оксидланиб туради. Бу ҳодиса тўғрисида тоғ жинслари очилиб қолган жойлардаги қизил, пушти, кулранг, яшил ва бошқа ранглар гувоҳлик беради. Кимёвий нураш Ер пўстининг эркин кислород тарқалган оралиқларида рўй беради. Эркин кислород Ер шарининг ҳар хил зоналарида ҳар хил чуқурликда учрайди. Торф ва доимий муз билан қоплаган ерларда эркин кислород Ер юзасида учрайди, бошқа жойларда эса 1 км гача чуқурликки ўтиб боради ва шу чуқурликкача ҳар хил бўшлиқ дарзликларда кимёвий нураш юз беришига сабаб бўлади.



Download 11,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish