Ернинг ўз ўқи атрофида айланишидан қутбларнинг силжишига асосланган гипотезалар. Юқорида қўриб чиқилган гипотезалардан Ер пўстинииг ривожланиши, бурмаланиши ва бошқа мураккаб жараёнлари тўғрисида сўнги 20 йил давомидаги геология, геофизика фанларининг ютуқлари акс эттирилди. Бу гипотезалар ичида Ернииг ўз-ўзидан ривожланишига асосланиб ишлаб чиқилган гипотезалар (M.А. Усов, В.В. Беммелен, В.В. Белоусов, В.И. Попов) яхшироқ ишланган.
Кейинги вақтларда яна Ернинг ва унинг атрофидаги космик жинсларнинт механик ҳаракати кўпчиликни қизиқтириб қўйди. Ернинг ўз ўқи атрофида айланиш ҳаракатининг ўзгариши ва бунинг тектоник жараёнларга таъсири хақида 1888 йилда А.П. Карпинский ҳам гапирган эди. “Ер қуруқлиги ва тоғларни ҳосил қилувчи энергия жараёнларининг вужудга келишида Ернинг айланиши ёки ташқи астрономик харакатларнинг таъсири, бўлиши керак. Балки Ер ўқи ҳамма вақт ҳозирги ҳолатида бўлмагандир”.
Проф. H.И. Леонов ҳам 1949 йилда Ер пўстининг ҳаракати тўғрисида мана бундай деб ёзган: “Ер пўсти тектоникаси ҳақи-да гапирилганда, унинг ўтган даврда ва келажакда Қуёш сис-темасидаги айланувчи планета бўлиб қолишини унутмаслик керак. Ернинг айланиш ҳаракати натижасида вужудга келувчи геологик жараёнлар кўлами жуда катта. Ҳақиқий бирдан-бир геотектоника жараёнини физика ва кимё қонуниятлари билан боғлиқ ҳолда Ер тектоникасининг тараққиёти очиб бериши керак. Бундан ташқари, 1939 йилда В.H. Лодочниковнинг “Ер модда-сининг ҳолати ва унинг ўз-ўзидан ривожланиши” ҳақидаги ма-қоласи босилиб чиқди.
В.H. Лодочников ўша вақтдаги маълумотларга асосланиб, Ернинг марказий қисми темир, никелдан иборат эмас, уларнинг ўрнида юқори температура (80000С) ва кучли босим остидаги зич тоғ жинслари бор, деган фикрга келди.
В.H. Лодочников хулоса қилиб, “Вулқонлардан жуда катта тезликда отилиб чиқувчи майда ва оғир заррачалардан (солиштирма оғирлиги бўйича) Ернинг йўлдоши ҳосил бўлишига кўп роқ ишонса бўлади”, деган.
Профессор Л.Б. Рухиннинг 1959 йилда босилиб чиққан “Умумий палеогеография асослари” деган китобида “Иқлим ҳақидаги мавжуд материалларни бир-бирига таққослаш шуни кўрсатадики, кадимги экватор ҳозирги экватор билан мос кел-майди. Айниқса, бу ҳолат Атлантика океанида яхши маълум бўлиб, у Ердаги қадимги экватор ҳозирги ҳолатидан анча ши-молдан ўтган. Қадимги ва ҳозирги иқлимий зоналарнинг мос келмаслиги фараз қилинган Ер ўқининг ўзгаришидадир. Бундай иқлимий зоналарнинг бошқача жойланишини палеомагнит ўл-чашлар ва ҳозирги замон органик дунёсининг тарқалиши ҳам тасдиқлайди. Палеозой эрасида шимолий қутб хозирги Тинч океаннинг марказий қисмида бўлган. Жанубий қутб эса Афри-канинг жанубий этакларида бўлган. Қутблардаги кескин бури-лиш неоген даврида рўй берган, қутбларнинг сурилишига Ер пўстининг катта қисмида чўкиш ва кўтарилиш, шунингдек, пўст остидаги массалар зичлигининг ўзгариши сабаб бўлган”, де-йилган.
Сўнгги йилларда геофизика, геологик текшириш усуллари-нинг кенг йўлга қўйилиши муносабати билан Антарктидани ўзлаштириш вақтида кўмир кони топилди. Бу кўмир катлами палеозой эрасининг тошкўмир даврида пайдо бўлганлиги аниқланди. Бундан маълум бўладики, Антарктида бундан камида 180-200 миллион йил илгари иссиқ иқлим зонаси бўлганлигини кўрсатади.
Маълум бўлишича, қутбларнинг ўрни геологик даврнинг ўтиши билан ўзгариб турар экан. Бу ўзгаришлар ниҳоятда секин бўлиб, геологик давр ва эралар, мобайнида руй беради. Шу му-носабат билан Ер массасини ташкил қилувчи моддалар ҳам сил-жийди. Бу силжишлар Ернинг айланиш ўқига мослашиб, унинг бағрини асрий силжишга олиб келади ва муҳим геологик ўзга-ришларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади.
Маълумки, Ер худди шар шаклида бўлмай, қутблари ботиқрокдир. Ep шарининг қутблар орасидаги диаметри билан экваториал диаметри орасида 42 км фарқ бор. Ернинг тиккасига тебраниш ҳаракати фарқини аниқлаш учун шу катталикдаги сон етарлидир.
Ep шаридаги кўмир (нефт ва газ) ҳавзаларнинг зонал жой-ланиши ва шимолдан жанубга қараб ёшариб бориши ҳам Ер шари ўқининг ҳолатини бир текисда секин-аста ўзгариб боришиниi кўрсатади. Ер шаридаги сув пўстининг атмосфера билан бирга қилган ҳаракати Ер юзасини тўхтовсиз текислаб ва унинг массасининг анча қисмини силжитиб туради. Ep ўқининг олдинги ўрни силжиши билан Ернинг айланиш ҳолати янги уққа мослаш-гапда Ер юзасининг бир чорагида кўтарилиш, иккинчисида чў-кишдан ҳосил бўлган ўнқир-чўнқирларни сув тўлдира бошлайди. Бунинг натижасида қуруқлик билан денгиз чегараси ўзгаради ва абразия, қуруқликда эса денудация жараёнлари ҳам ўзгаради. Бу ҳодиса ниҳоятда секин бўлади, агар бирданига бўлса, ҳалокатли ҳодиса рўй берган бўлар эди.
Ep пўстида бурмаланиш, тоғ ҳосил бўлиш харакати Ер шари ўқи олдинги ҳолатини ўзгартиришидан кейинда қолади. Бур-маланиш ўлкаси кўпроқ Ер шарининг экваториал қисмига тўғри келади.
Шундай қилиб, Ернинг айланма ҳаракати унинг ривожланишидаги умумий йўналишни тушунтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |